язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиқ турлари/ Ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар/ Молия вазирлигининг 21-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2009-10-сон "Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 10.02.2009 й. Қарори (АВ томонидан 24.02.2009 й. 1909-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.02.2009 й.

N 1909

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.02.2009 й.

N 21

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

10.02.2009 й.

N 2009-10

ҚАРОРИ



Табиий газга қўшимча фойда солиғини

ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2009 йил 6 мартдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-1024-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Илова қилинаётган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 февралдаги 15 ва 2008-11-сон билан тасдиқланган "Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (2008 йил 5 март, рўйхат рақами 1776 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 10-11-сон, 67-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 9-сон, 98-модда.