Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонасида жойлаштириш учун инвесторларни танлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.04.2009 й. 105-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 9 апрелдаги

105-сон қарорига

2-ИЛОВА


"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонасида

жойлаштириш учун инвесторларни

танлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда "Навоий" ЭИИЗ деб аталади) ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун унда жойлаштириш учун инвесторларни танлаш тартибини тартибга солади.


2. "Навоий" ЭИИЗда жойлаштириш учун инвесторларни танлаш бўйича ташкилий масалаларни ҳал этиш Маъмурий кенгашнинг ишчи органига ва "Навоий" ЭИИЗ дирекциясига юкланади.



II. ИНВЕСТОРЛАРНИ ТАНЛАШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ БОСҚИЧЛАРИ


3. "Навоий" ЭИИЗда жойлаштириш учун инвесторларни танлаш икки босқичда амалга оширилади.


4. Танлашнинг биринчи босқичида инвестор "Навоий" ЭИИЗ дирекциясига Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича "Навоий" ЭИИЗ ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштиришга тўлдирилган инвестиция буюртманомасини (кейинги ўринларда инвестиция буюртманомаси деб аталади) тақдим этади. Инвестиция буюртманомасига қуйидагилар илова қилинади:

инвестор давлат рўйхатидан ўтказганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаси томонидан белгиланган тартибда легализация қилинган юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги савдо реестридан кўчирма. Агар ҳужжатларга апостиль қўйилган бўлса, легаллаштириш талаб этилмайди;

таклиф этилаётган лойиҳанинг бизнес-режаси;

юридик шахснинг тегишли соҳадаги иш тажрибасининг тасдиқномаси, тегишли соҳада амалга оширилган шунга ўхшаш лойиҳалар тўғрисидаги маълумотлар;

юридик шахс мавжуд бўлган давр, бироқ камида охирги уч йил учун молиявий ҳисобот бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосаси;

инвесторнинг ваколатли шахслари имзолари намуналарини тасдиқлайдиган ҳужжат.

Барча ҳужжатлар инвестор томонидан "Навоий" ЭИИЗ дирекциясига давлат тилига ёки рус тилига ўгирилган таржима белгиланган тартибда илова қилинган ҳолда тақдим этилади.


5. "Навоий" ЭИИЗ дирекциясига тақдим этиладиган бизнес-режада қуйидаги асосий ҳолатлар акс эттирилиши керак:

ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулотнинг номи, ҳажми ва тури;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг мўлжалланаётган нархи ва сотиш бозорлари, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми;

таклиф этилаётган лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган инфратузилмавий ва муҳандислик иншоотлари;

ишлаб чиқаришни оқилона жойлаштириш учун "Навоий" ЭИИЗ ҳудуди участкасининг мўлжалланаётган ўлчамлари;

хом ашё базаси мавжудлиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш даврида хом ашё ва материаллар билан таъминлашнинг кафолатланган имкониятлари;

экологик талаблар ҳисобга олинган ҳолда мўлжалланаётган ишлаб чиқаришнинг технологияси тавсифи;

фойдаланиш мўлжалланаётган савдо маркаси тўғрисидаги маълумотлар;

иқтисодий самарадорлик ҳисоб-китоби, шунингдек лойиҳани амалга оширишнинг энг самарали техник, ташкилий ва иқтисодий ечими;

ишлаб чиқаришда фойдаланиш мўлжалланаётган технологик асбоб-ускуналарнинг хусусияти;

мўлжалланаётган капитал қўйилмалар миқдори, молиялаштириш манбалари ва қарз маблағлари жалб этилган тақдирда мўлжалланаётган гаров таъминоти;

ташкил этиладиган иш ўринлари сони.


6. "Навоий" ЭИИЗ дирекцияси 5 иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 4 ва 5-бандларида белгиланган талабларга мувофиқлигини кўриб чиқади.

Айрим ҳолларда танловда қатнашиш учун берилган инвестиция буюртманомасини кўриб чиқишда лойиҳа бўйича қўшимча маълумотлар/ҳужжатлар сўралиши мумкин. Бундай ҳолда тақдим этилган ҳужжатлар "Навоий" ЭИИЗ дирекцияси томонидан қўшимча сўралган маълумотлар/ҳужжатлар тақдим этилган пайтдан бошлаб 5 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.


7. Танловда қатнашиш учун берилган инвестиция буюртманомасини кўриб чиқиш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин, агар:

инвестиция буюртманомаси белгиланган талаблар бузилган ҳолда берилган бўлса;

инвестор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда:

ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар мавжуд бўлса;

инвестор таклиф этилаётган лойиҳани амалга ошириш учун зарур молиявий маблағларга ва техник воситаларга эга эканлиги ёки эга бўлишининг исботи мавжуд бўлмаса.


8. Иккинчи босқичда инвестор томонидан тақдим этилган инвестиция буюртманомалари, ҳужжатлар Дирекция директори томонидан имзоланган тегишли хулоса илова қилинган ҳолда "Навоий" ЭИИЗ дирекцияси томонидан Маъмурий кенгашнинг ишчи органига берилади.



III. МАЪМУРИЙ КЕНГАШ ТОМОНИДАН

ИНВЕСТИЦИЯ БУЮРТМАНОМАЛАРИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


9. Ишчи орган "Навоий" ЭИИЗ дирекцияси томонидан тақдим этилган инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Маъмурий кенгашга киритади.


10. "Навоий" ЭИИЗ ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштириш учун инвесторни танлаш бўйича қарор қабул қилишда Маъмурий кенгаш:

инвесторнинг молиявий ва технологик қурбини;

лойиҳанинг умумий иқтисодий самарадорлиги ва уни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини (ишлаб чиқариш қувватларини оқилона жойлаштириш, ташкил этиладиган иш ўринлари, тармоқдаги таркибий ўзгартиришларга таъсири, ишлаб турган қувватлардан фойдаланиш, зарур хом ашё, материаллар ва инфратузилма мавжудлигини);

ҳам ички, ҳам ташқи бозорларда тайёр маҳсулотни сотиш имконияти ва истиқболларини;

дастлабки 4 рақамдан бири даражасида бирламчи хом ашё билан таққослаганда ТИФ ТН коди бўйича ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси ва пировард маҳсулотнинг товар позицияси ўзгаришини;

технологик асбоб-ускуналар даражасининг замонавий сифат стандартларига (ИСО 9001 ва ИСО 14001) мувофиқлиги, лойиҳада халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизими мавжудлигини;

ташкил этилаётган корхона ходимлари штатини жалб этилган ходимлар умумий сонининг камида 80 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан бутлаш, уларга стажировкадан ўтиш ва малака ошириш имкониятини беришни;

тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмини;

Маъмурий кенгашнинг қарори билан белгиланадиган бошқа омилларни кўриб чиқади.

Инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқишда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришда хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни изчил технологик қайта ишлашда ўзаро ҳамкорлик қиладиган юридик шахслар ташкил этиш орқали "Навоий" ЭИИЗ ҳудудида ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини таъминлашни назарда тутадиган лойиҳаларга устунлик берилади.


11. Маъмурий кенгаш инвестиция буюртманомаларини 10 иш куни мобайнида кўриб чиқади ва:

"Навоий" ЭИИЗ ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштириш мумкинлиги;

аниқ ва асосланган мулоҳазалар ва камчиликларни кўрсатган ҳолда тақдим этилган ҳужжатлар пухта ишланиши зарурлиги;

ишлаб чиқаришни жойлаштириш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.


12. Агар кўриб чиқиш жараёнида Маъмурий кенгаш томонидан инвестор ўзи тўғрисида нотўғри маълумотларни тақдим этганлигидан далолат берадиган ҳолатлар аниқланса, уни кўриб чиқиш тўхтатилади ва инвесторга асосланган хулоса юборилади.


13. Ушбу Низомнинг 11-банди учинчи хатбошига мувофиқ пухта ишланган инвестиция буюртманомалари кўриб чиқиш учун такроран бевосита Маъмурий кенгашга киритилади.


14. Инвестиция буюртманомаси бўйича Маъмурий кенгашнинг ижобий қарори Маъмурий кенгаш мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади ҳамда "Навоий" ЭИИЗ дирекцияси ва инвестор ўртасида "Навоий" ЭИИЗ ҳудудида Инвестициялаш тўғрисида битим тузиш учун асос ҳисобланади.


15. Мажлис баённомаси нусхаси Маъмурий кенгашнинг қарори билан биргаликда Маъмурий кенгаш баённомаси тасдиқланган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида ишчи орган томонидан инвесторга ёки унинг ваколатли шахсига юборилади.



IV. ЖАВОБГАРЛИК


16. Инвестор тақдим этиладиган маълумотлар ва ҳужжатларнинг ишончлилиги, ўз мажбуриятларининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз вақтида, тўлиқ ва зарур тарзда бажарилиши учун жавоб беради.


17. Маъмурий кенгаш аъзолари, ишчи орган ва "Навоий" ЭИИЗ дирекцияси маҳфий маълумотлар ошкор қилинганлиги, инвестиция буюртманомалари ва унга илова қилинган материаллар ўз вақтида кўриб чиқилмаганлиги ва сифатсиз кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 189-модда.

















































Время: 0.1993
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск