ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Баҳолаш фаолияти / Умумий қоидалар /

ЎзР 19.08.1999 й. 811-I-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 19.08.1999 й. 811-I-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 29.06.2022 й. ЎРҚ-782-сон Қонунидан олдинги таҳрири



11-модда иккинчи қисм бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


мол-мулк мулкдорлардан давлат эҳтиёжлари учун сотиб олинаётганда ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқача тарзда олиб қўйилаётганда; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)




ЎзР 12.10.2021 й. ЎРҚ-721-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-1-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Баҳоловчи ташкилот баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахсдир.



13-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Шартномага баҳоловчи ташкилотда баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар ушбу лицензиянинг тартиб (рўйхатдан ўтказилганлик) рақами ва берилган санаси кўрсатилган ҳолда, шунингдек баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар киритилиши шарт.



15-модда биринчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


баҳолаш фаолиятини амалга оширишда қонунчиликда белгиланган лицензия талабларига ва шартларига риоя этиши; (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



15-модда биринчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни, баҳоловчининг (баҳоловчиларнинг) малака сертификатини шартнома тузилиши олдидан буюртмачининг талабига кўра кўрсатиши;



17-модда иккинчи қисм олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


баҳоловчи ташкилотнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва унга берилган, баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тўғрисидаги маълумотлар;



21-модда матнининг олдинги таҳрири


Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ифода этиш мақсадида уюшмаларга (иттифоқларга) ва бошқа бирлашмаларга қонунчиликда белгиланган тартибда бирлашиши мумкин. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги модда матни)




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Баҳолаш фаолиятини лицензиялашни амалга оширувчи орган (бундан буён матнда лицензияловчи орган деб юритилади) баҳоловчи ташкилотнинг қонун ҳужжатларида белгиланган лицензия талабларига ва шартларига риоя этиши устидан назоратни амалга оширади. (ЎзР 09.04.2009 й. ЎРҚ-208-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



4-1-модда учинчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Баҳоловчи ташкилот қонун ҳужжатларида назарда тутилган исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин, акциядорлик жамияти бундан мустасно. Бунда қуйидаги мажбурий шартларга риоя этилиши керак: (ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



19-модданинг олдинги таҳрири


19-модда. Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги

қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

(ЎзР 09.04.2009 й. ЎРҚ-208-сон Қонуни таҳриридаги модда)

(Олдинги таҳририга қаранг)


Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Баҳоловчи ташкилот шартномани бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида буюртмачига зарар етказилганлиги учун унинг олдида жавобгар бўлади. Буюртмачига етказилган зарарнинг, шу жумладан, бой берилган фойданинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, баҳоловчи ташкилот томонидан қопланиши керак.

Баҳоловчи баҳолаш объектини баҳолашни сифатсиз ўтказганлиги ёки лозим даражада ўтказмаганлиги, маҳфий маълумотларни ошкор этганлиги натижасида етказилган зарар ёки баҳоловчи ташкилотнинг зарар кўришига олиб келган бошқа хатти-ҳаракатлар учун баҳоловчи ташкилот олдида қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.




ЎзР 13.06.2017 й. ЎРҚ-436-сон Қонунидан олдинги таҳрири



18-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Баҳолаш объектининг ҳисоботда кўрсатилган қиймати, агар қонун ҳужжатлари ёки суд қарори билан бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, баҳолаш объекти хусусида битим тузиш мақсади учун тавсия хусусиятига эга бўлади.




ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонунидан олдинги таҳрири



4-1-модда учинчи қисм биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Баҳоловчи ташкилот қонун ҳужжатларида назарда тутилган исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин, очиқ акциядорлик жамияти бундан мустасно. Бунда қуйидаги мажбурий шартларга риоя этилиши керак:



4-1-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Баҳоловчи (баҳоловчилар) фақат битта баҳоловчи ташкилотнинг муассиси (иштирокчиси, акциядори) бўлиши мумкин.



16-модда иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


буюртмачи баҳоловчи ташкилотнинг мулкдори, муассиси (иштирокчиси, акциядори), кредитори, суғурталовчиси, баҳоловчиси бўлса;




ЎзР 09.04.2009 й. ЎРҚ-208-сон Қонунидан олдинги таҳрири



3-модда матнининг олдинги таҳрири


Баҳолаш фаолияти деганда баҳоловчининг (юридик ёки жисмоний шахснинг) баҳолаш объекти қийматини аниқлашга қаратилган фаолияти тушунилади.



4-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Баҳолаш фаолияти учун лицензия берган орган баҳоловчилар баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишлари устидан назоратни амалга оширади.



12-модданинг олдинги таҳрири


12-модда. Баҳолашни ўтказиш асослари


Баҳоловчи ва у кўрсатаётган хизматларнинг истеъмолчиси (буюртмачи) ўртасидаги шартнома баҳолашни ўтказиш учун асосдир.

Баҳолаш объектини баҳолаш, шу жумладан қайта баҳолаш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, суд ажрими асосида ўтказилиши мумкин.



13-модданинг олдинги таҳрири


13-модда. Шартномага оид мажбурий талаблар


Баҳоловчи ва буюртмачи ўртасидаги шартнома ёзма равишда қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилади.

Шартнома қуйидагиларни ўз ичига олган бўлиши лозим:

баҳолаш объектининг номи;

баҳолаш ўтказишдан мақсад;

баҳолаш объектининг аниқланадиган қиймати тури:

баҳолашни ўтказганлик учун пул мукофотининг суммаси.

Шартномага баҳоловчида баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун бериладиган лицензия борлиги тўғрисидаги маълумотлар лицензиянинг тартиб рақами, лицензия берилган сана ва уни берган орган кўрсатилган ҳолда мажбурий равишда киритилади. (ЎзР 04.04.2006 й. ЎРҚ-28-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Баҳолашни ўтказганлик учун пул мукофотининг миқдори шартномада белгилаб қўйилади ва у баҳолаш объекти қийматининг баланд-пастлигига боғлиқ бўлиши мумкин эмас.



14-модданинг олдинги таҳрири


14-модда. Баҳоловчининг ҳуқуқлари


Баҳоловчи:

баҳолаш усулларини мустақил равишда қўллашга;

баҳолаш объектини мажбурий баҳолашдан ўтказишда ҳужжатлардан фойдаланиш эркинлигини таъминлашни буюртмачидан талаб қилишга, ушбу баҳолашни амалга ошириш учун зарур бўлган тушунтиришлар ва қўшимча маълумотлар олишга;

баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни учинчи шахслардан талаб қилиб олишга. Мазкур ахборотни беришни рад этиш баҳолашнинг ишончлилигига жиддий таъсир этадиган ҳолларда. баҳоловчи буни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда (матнда бундан буён ҳисобот деб юритилади) кўрсатиб ўтади;

баҳолашни ўтказишда иштирок этишга заруриятга қараб шартнома асосида бошқа баҳоловчилар ёки ўзга мутахассисларни жалб этишга;

буюртмачи шартнома шартларини бузган, баҳолаш объекти ҳақида зарур ахборот тақдим этилишини ёки шартномага мувофиқ иш шароитларини таъминламаган ҳолларда, баҳолашни ўтказишни рад этишга ҳақли.

Баҳоловчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.



15-модданинг олдинги таҳрири


15-модда. Баҳоловчининг мажбуриятлари


Баҳоловчи:

баҳолаш фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатлари ва баҳолаш стандартлари талабларига риоя этиши;

холисона баҳолашни ўтказишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар юзага келганлиги оқибатида баҳолашни ўтказишда ўзининг иштирок этиш имконияти йўқлиги тўғрисида буюртмачига хабар қилиши;

баҳолаш ўтказилаётган пайтда олинаётган ҳужжатлар сақланишини таъминлаши;

баҳолаш фаолиятини амалга оширишга доир лицензияни буюртмачининг талабига биноан тақдим этиши;

баҳолаш ўтказилаётган пайтда буюртмачидан олинган махфий ахборотни ошкор этмаслиги, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

ҳисоботнинг нусхасини уч йил мобайнида сақлаши шарт.

Баҳоловчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.



16-модданинг олдинги таҳрири


16-модда. Баҳоловчининг мустақиллиги


Баҳоловчининг фаолиятига буюртмачи ёки бошқа манфаатдор шахсларнинг аралашувига йўл қўйилмайди.

Қуйидаги ҳолларда баҳолашни ўтказишга йўл қўйилмайди, агар:

буюртмачи баҳоловчининг мулкдори, муассиси (акциядори), кредитори, суғурталовчиси бўлса;

баҳоловчи буюртмачи-юридик шахснинг буюртмачиси ёки муассиси (акциядори) ёхуд мансабдор шахси бўлса;

баҳоловчи юридик шахснинг мулкдори, муассиси (акциядори), мансабдор шахси ёки баҳолаш объектида мулкий манфаати бўлган жисмоний шахс бўлса ёхуд шундай манфаати бор шахслар билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса;

баҳоловчи шартномадан ташқари буюртмачига ёки баҳолаш объектига нисбатан ашёвий ёки мажбуриятга оид ҳуқуқларга эга бўлса.



17-модданинг олдинги таҳрири


17-модда. Ҳисобот мазмунига оид умумий талаблар


Ҳисоботда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

ҳисобот тузилган сана ва унинг тартиб (рўйхатга олинганлик) рақами;

баҳоловчининг баҳолашни ўтказиши учун асос;

баҳоловчининг манзили ва баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун унга берилган лицензия тўғрисидаги маълумотлар;

баҳолаш объектининг уни баҳолаш санасидагига айнан тенглаштириш имконини берадиган аниқ тавсифи, юридик шахсга қарашли баҳолаш объектига нисбатан эса - юридик шахснинг реквизитлари;

баҳолаш объекти қийматининг тегишли турини аниқлаш учун баҳолаш стандартлари, улардан фойдаланиш учун асос, баҳолашни ўтказишда фойдаланилган маълумотлар уларнинг олинган манбаларини, шунингдек бунда тахмин деб олинганларини ҳам кўрсатган ҳолда;

баҳолаш объекти қийматини аниқлаш изчиллиги ва унинг якуний миқдори, шунингдек олинган натижани қўлланишдаги чекловлар ва чегаралар;

баҳолаш объекти қийматини аниқлаш санаси (баҳолаш санаси);

баҳоловчи фойдаланадиган ҳамда баҳолаш объектининг миқдор ва сифат хусусиятларини белгилайдиган ҳужжатлар рўйхати.

Ҳисобот баҳолаш объекти қийматини ҳисоблашнинг унда қўлланилган усулини тўла акс эттириш учун керакли бошқа маълумотларни ҳам ўз ичига олган бўлиши мумкин.

Агар баҳолашни ўтказиш пайтида бозорникидан фарқланувчи қиймат аниқланаётган бўлса, ҳисоботда баҳони белгилаш мезонлари ва баҳолаш объектининг бозор қийматини аниқлаш имкониятидан четга чиқиш сабаблари кўрсатилиши лозим.

Баҳолаш объектларининг айрим турларини баҳолашдан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида ҳисоботларнинг махсус шакллари назарда тутилиши мумкин.

Ҳисоботга баҳоловчи имзо чекади, уни ўз муҳри билан тасдиқлайди ва буюртмачига топширади.

Ҳисобот ҳар хил шарҳлашга йўл қўймаслиги ёки чалғитмаслиги лозим.



18-модданинг олдинги таҳрири


18-модда. Ҳисоботнинг ишончлилиги


Ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда тузилган ҳисобот ишончли деб тан олинади.

Баҳолаш объектининг ҳисоботда кўрсатилган қиймати, агар қонун ҳужжатлари ёки суд қарори билан бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, баҳолаш объекти хусусида битим тузиш мақсади учун тавсия хусусиятига эга бўлади.



19-модданинг олдинги таҳрири


19-модда. Баҳоловчининг жавобгарлиги


Буюртмачининг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зарар ёхуд зиён етказган тарзда ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, шунингдек баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача тарзда бузганлиги учун баҳоловчи қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.



20-модданинг олдинги таҳрири


20-модда. Баҳоловчиларнинг фуқаролик

жавобгарлигини суғурта қилиш


Баҳоловчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



21-модданинг олдинги таҳрири


21-модда. Баҳоловчиларнинг касбий бирлашмалари


Баҳоловчилар ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ва ифодалаш мақсадида касбий жамоат бирлашмалари ва нотижорат асосда фаолият олиб борадиган бошқа ташкилотларга (уюшмалар, иттифоқларга) бирлашишга ҳақлидир.











































Время: 0.2059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск