язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Маълумотларни тармоқлар орқали узатишни ташкиллаштириш. Интернет/ Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат хокимияти органлари томонидан ахборотларни тақдим этиш тартиби тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 21.04.2009 й. 116-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 21 апрелдаги

116-сон қарорига

2-ИЛОВА



Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг

Ҳукумат порталига жойлаштириш учун давлат ва

хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти

органлари томонидан ахборотларни тақдим

этиш тартиби тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Вазирлар Маҳкамасининг "Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 17 декабрдаги 259-сон қарорига мувофиқ Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига (кейинги ўринларда Портал деб аталади) жойлаштириш учун давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) ахборот хизматлари томонидан ахборотларни тақдим этиш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 22 сентябрдаги 203-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ташкилотларнинг ахборот хизматлари ушбу Низом талабларига риоя этилишини мувофиқлаштирадилар ва назорат қиладилар, уларнинг натижалари юзасидан ташкилотлар раҳбариятига мунтазам равишда ахборот тақдим этадилар.



II. ПОРТАЛГА ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН

ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН МАТЕРИАЛЛАРДАГИ

АХБОРОТНИНГ МАЗМУНИ


3. Порталга жойлаштириш учун ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган ахборотнинг мазмуни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ белгиланади.


4. Порталда жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотда давлат, ҳарбий ёки хизмат сири ҳисобланадиган маълумотлар ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилиши чекланган бошқа маълумотлар бўлмаслиги керак.


5. Порталга жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборот долзарб, ҳаққоний, яхлит, аниқ тизимли ва мавзу блоклари бўйича тақсимланган бўлиши керак.


6. Порталга жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборот Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида тақдим этилиши керак. Шу билан бирга, ахборотларнинг рус ва инглиз тилларидаги, шунингдек бошқа тиллардаги мазмуни бир хил ёхуд қисқартирилган версиялари бўлиши мумкин.



III. АХБОРОТЛАРНИ ТАҚДИМ

ЭТИШ ТАРТИБИ


7. Порталга жойлаштириш учун ахборотларни тақдим этиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


8. Ташкилотнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари бўлинмаларнинг жорий фаолияти бўйича ахборотларни, шу жумладан, Порталга жойлаштириш учун мўлжалланган ташкилотнинг ҳудудий бўлинмалари, тасарруфидаги корхоналар томонидан тақдим этилган ахборотларни белгиланган тартибда тайёрлайдилар, умумлаштирадилар ва уларни белгиланган муддатларда ташкилотларнинг ахборот хизматларига тақдим этадилар.


9. Ташкилотларнинг ахборот хизматлари ташкилот марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан тақдим этилган Порталга жойлаштирилиши керак бўлган ахборотларни белгиланган тартибда тайёрлайдилар, умумлаштирадилар ва уларни белгиланган муддатларда Порталга жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли бўлинмаларига тақдим этадилар.


10. Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиладиган ахборотларга ташкилот раҳбари ёки ташкилот раҳбари томонидан тайинланган, ахборотни жойлаштиришга рухсат бериш бўйича масъул бўлган шахс томонидан имзо қўйилади.


11. Электрон манбалардаги ахборотларни бевосита ёки электрон почта орқали Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таркибий бўлимига бериш ташкилотларнинг ахборот хизматлари томонидан амалга оширилади ва улар электрон рақамли имзо воситалари ёрдамида тасдиқланган бўлиши ёки қоғоздаги имзоланган нусхаси билан биргаликда берилиши керак.


12. Ахборот материалларини жойлаштиришга ҳамда уларни тақдим этишга рухсат бериш бўйича масъул шахсни тайинлаш ёки озод қилиш тўғрисидаги ахборот Вазирлар Маҳкамасининг тегишли бўлинмасига Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори ҳузуридаги Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини ахборот билан таъминлаш ва уни ривожлантириш гуруҳига қадар шу куннинг ўзида ёзма равишда етказилиши керак.

12-1. Порталга ахборотни жойлаштириш тартиби:

ахборот хизмати бир вақтнинг ўзида ташкилотнинг расмий веб-сайтига умумлаштирилган ахборотни, ушбу ахборотга гиперҳаволани эса - Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталининг Контент билан бошқариш тизимига жойлаштиради;

Гуруҳ ташкилотнинг веб-сайтига жойлаштирилган ахборотга гиперҳавола Тизимга жойлаштирилган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида уни Порталнинг тегишли бўлимларига жойлаштиради.


IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


13. Порталга жойлаштириш учун тақдим этилган ахборотнинг ҳаққонийлиги ва долзарблиги юзасидан ахборот материалларини жойлаштиришга рухсат бериш бўйича масъул бўлган шахс ҳамда ташкилот раҳбари жавоб берадилар.


14. Ахборотларнинг сақланишини ва Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш юзасидан ташкилотларнинг ахборот хизматлари жавоб берадилар.






Намунавий низомга

ИЛОВА



Интернет тармоғида Ҳукумат порталига жойлаштириш

учун ахборотларни тақдим этишнинг

НАМУНАВИЙ СХЕМАСИ

   

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таркибий бўлинмаси




>

Ахборот хизмати

<

  



Раҳбар томонидан  белгиланган тартибда белгиланадиган раҳбар ёки бошқа шахс






<






>




















^







































V




V


















Ҳукумат порталини  Контент билан бошқариш тизими

(www.nis.uz/gov)

Давлат органининг веб-сайти


Марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари




Раҳбарнинг мутасаддилик қиладиган ўринбосарлари


<









>















^


^












V






















Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг "Ягона интегратор" ҳузуридаги Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини ахборот билан таъминлаш ва уни ривожлантириш гуруҳи

Ҳудудий бўлинмалар


Идоравий мансуб корхона ва ташкилотлар
























































- - - - >  Келишиш учун ахборотларни тақдим этиш





V






















Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали

www.gov.uz


< --------- Умумлаштириш учун ахборотларни тақдим этиш




















< - - - - - - Ахборотларни жойлаштириш

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 17-сон, 212-модда.