язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Маълумотларни тармоқлар орқали узатишни ташкиллаштириш. Интернет/ Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан ахборотларни тақдим этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.04.2009 й. 116-сон қарорига 3-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 21 апрелдаги

116-сон қарорига

3-ИЛОВА



Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат

порталига жойлаштириш учун Вазирлар Маҳкамаси

Аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан

ахборотларни тақдим этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Вазирлар Маҳкамасининг "Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати порталини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 17 декабрдаги 259-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига (кейинги ўринларда Портал деб аталади) жойлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари, бошқармаси ва бўлимлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот котиби (кейинги ўринларда бўлинмалари деб аталади) томонидан ахборотлар тақдим этиш тартибини белгилайди.



II. ПОРТАЛГА ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН

ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН МАТЕРИАЛЛАРДАГИ

АХБОРОТНИНГ МАЗМУНИ


2. Порталга жойлаштириш учун бўлинмалар томонидан тақдим этиладиган ахборотнинг мазмуни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ белгиланади.


3. Порталда жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотда давлат, ҳарбий ёки хизмат сири ҳисобланадиган маълумотлар ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилиши чекланган бошқа маълумотлар бўлмаслиги керак.


4. Порталда жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборот долзарб, ҳаққоний, яхлит, аниқ тизимли ва мавзу блоклари бўйича тақсимланган бўлиши керак.


5. Порталда жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборот Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида тақдим этилиши керак. Шу билан бирга, ахборотларнинг рус ва инглиз тилларидаги, шунингдек бошқа тиллардаги мазмуни бир хил бўлиши ёхуд қисқартирилган версиялари бўлиши мумкин.



III. АХБОРОТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


6. Порталга жойлаштириш учун ахборотларни тақдим этиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


7. Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари раҳбарлари томонидан таркибий бўлинма ходимларидан Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаментига ахборот тақдим этиш юзасидан масъул шахслар тайинланади. Масъул шахслар 3-5 кун мобайнида ахборотнинг ҳажмига қараб давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ташкилотлар томонидан Порталга жойлаштириш учун тақдим этилаётган ахборотларни тайёрлайдилар ва умумлаштирадилар ҳамда уни электрон тарзда Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаментига тақдим этадилар. Тақдим этилган ахборот электрон рақамли имзо воситалари ёрдамида тасдиқланган бўлиши ёки қоғоздаги имзоланган нусха билан биргаликда берилиши керак.

8. Ахборот-таҳлил департаментлари томонидан тақдим этиладиган ахборот бир кун мобайнида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари раҳбарлари билан келишилган бўлиши керак.


9. Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти бўлинмалар томонидан тақдим этилган ахборотларни умумлаштиради ва камида ҳар икки кунда бир марта материалларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Аппарат бошқарувчисига киритади.

10. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишилган ахборот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Аппарат бошқарувчиси томонидан Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаментига берилади.

11. Порталга жойлаштириладиган барча ахборотларда охирги янгиланган ва аниқлаштирилган санаси мавжуд бўлиши керак.


12. Ахборотларни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва кўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори ҳузуридаги Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини ахборотлар билан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳига бевосита бериш Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири томонидан тайинланган ахборотни Порталга жойлаштириш бўйича масъул бўлган шахс томонидан амалга оширилади ва электрон рақамли имзо воситалари ёрдамида тасдиқланган бўлиши керак.

13. Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари масъул ходимларидан Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига ахборот тақдим этиш бўйича масъул бўлган шахсни тайинлаш ёки озод қилиш тўғрисидаги ахборот Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаментига шу куннинг ўзида етказилиши керак.


IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


14. Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти ушбу Низом талабларига риоя қилинишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади, Порталга жойлаштириш учун ахборотнинг ўз вақтида тақдим этилиши юзасидан жавоб беради.

15. Порталга жойлаштириладиган ахборотнинг ҳаққонийлиги, мазмуни ва ўз вақтида тақдим этилиши юзасидан тегишли бўлинмалар раҳбарлари шахсан жавоб берадилар.





Низомга

ИЛОВА



Интернет тармоғида Ҳукумат порталига жойлаштириш

учун ахборотларни тақдим этиш

СХЕМАСИ



















Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори ҳузуридаги Интернет тармоғида Ҳукумат порталини ахборотлар билан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳи














































































^






























































Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири





Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати бошқарувчиси






Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти





>





>












<



<
















































^





























.

.

















^






^






^













.

.







.

.







.

.




Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари

.

.

.

>

Ахборот-таҳлил департаментлари


Бошқарма, бўлимлар


Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот котиби



<
















^






^






^













.

.

.

.






.

.

.

.






.

.

.

.











Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ташкилотлар









       





   



  























- - - - - - - - ->

- ахборотларни келишиш учун тақдим этиш;





………….….>

- ахборотларни умумлаштириш учун тақдим этиш;





---------------->

- Порталга жойлаштириш учун ахборот.




































"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 17-сон, 212-модда.