язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Деҳқон хўжаликлари. Шахсий қўшимча хўжаликлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.1998 й. 300-сон "Фермер хўжалиги тўғрисида", "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини амалга ошириш муддатлари ва чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.07.1998 й.

N 300



"ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ТЎҒРИСИДА",

"ДЕҲҚОН   ХЎЖАЛИГИ   ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ МУДДАТЛАРИ ВА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Фермер хўжалиги тўғрисида" ва "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда деҳқон ва фермер хўжаликларининг аҳамиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари:

1998 йил 1 октябргача барча туманларда фаолият кўрсатаётган деҳқон (фермер) хўжаликларини уларнинг Ер кодексига, "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидалари ва нормаларига мувофиқлигини хатлаб чиқсинлар ҳамда уларни қайта рўйхатдан ўтказсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда ҳар бир туманда фаолият кўрсатаётган деҳқон (фермер) хўжаликлари бошлиқларини аттестациядан ўтказиш ва ушбу хўжаликларни фермер хўжаликлари сифатида қайта рўйхатдан ўтказиш ҳамда фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш билан шуғулланувчи комиссиялар тузсинлар.

Аттестация ўтказувчи комиссиялар фермер хўжаликлари бошлиқларининг юқори ҳосил олиш учун илғор агротехника усулларини қўллаш, уруғлик, ўғитлар ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, чорва моллари ва паррандалар маҳсулдорлигини ошириш бўйича юксак билим ва малакага эга эканликларига эътиборни қаратсинлар.


2. Қуйидагилар:

Фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш тартиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси деҳқон (фермер) хўжаликларини фермер хўжаликлари сифатида қайта рўйхатдан ўтказиш натижалари тўғрисида 1998 йил 1 октябргача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги фермер хўжаликларини хатловдан ва қайта рўйхатдан ўтказиш натижаларига кўра статистика ҳисоботига тегишли аниқликлар киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов