язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Маълумотларни тармоқлар орқали узатишни ташкиллаштириш. Интернет/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.1999 й. 137-сон "Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу жумладан, интернетда тарқатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.03.1999 й.

N 137



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ

РЕСУРСЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИ

МАЪЛУМОТЛАРНИ УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИДА,

ШУ ЖУМЛАДАН, ИНТЕРНЕТДА ТАРҚАТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни кенгайтириш ва тартибга солиш, Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни тарқатиш масалаларини йўлга қўйиш ва уларни ҳимоя қилиш, маълумотларни узатиш хизматларидан фойдаланишни тартибга келтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу жумладан, Интернетда тарқатиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Операторлар (провайдерлар) ва абонентлар бўлган вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва фуқаролар ахборотларни узатиш-қабул қилиш (айирбошлаш)да мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган Низомга қатъий амал қилсинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги кўрсатиб ўтилган ҳужжатда баён қилинган қоидалар ва талабларга риоя қилиниши устидан назоратни таъминласинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Л.А. Ахметов зиммасига юклансин.



Вазирлар  Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 3, 17-модда.