ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Умумий қоидалар /

Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 29.07.2009 й. 1989-сон билан рўйхатга олинган 16.06.2009 й. "Ўзкоммунхизмат" 07-125-сон, Молия вазирлигининг 64-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 29 июлда 1989-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат"

агентлиги, Молия вазирлигининг

2009 йил 16 июндаги

07-125 ва 64-сон қарорига

ИЛОВА



Туман (шаҳар) ободонлаштириш

бошқармалари ходимларининг меъёрланган

сонини белгилаш тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил  22 январдаги ПҚ-1045-сон "Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларини ободонлаштиришни яхшилаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 4-сон, 22-модда) ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон "Ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 160-модда) мувофиқ ободонлаштириш соҳасида ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда сарфланадиган вақт меъёрлари ва хизмат кўрсатиш ҳудудларидан келиб чиққан ҳолда туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари (кейинги ўринларда бошқармалар деб юритилади) ходимларининг меъёрланган сонини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги тушунчалар қўлланилади.


асосий ишлаб чиқариш ходимлари - ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этадиган ходимлар (усталар, бригадирлар ва ишчилар);


бошқариш меъёрлари - битта раҳбарга бевосита бўйсунадиган ходимларнинг оптимал сони;


бошқарув ходимлари - фармойиш бериш функцияси, ходимларга раҳбарлик қилиш, тегишли қарорларни қабул қилиш, лойиҳалаш жараёнларини назорат қилиш ва тартибга солиш ишларини бажарувчи ходимлар;


ёрдамчи ходимлар - техник ва хизмат кўрсатувчи (бошқарув ва асосий ишлаб чиқариш ходимлари фаолиятини таъминловчи) ходимлар;


муҳандис-техник ходимлар - бошқарув ходимларининг бир қисми бўлиб, муҳандислик-техник таъминот (жумладан лойиҳалаш, муҳандислик-техник ҳужжатларни тайёрлаш, технологик жараёнларни ташкил этиш, смета ҳужжатларини тайёрлаш ва бошқалар) ишларини бажарувчи ходимлар;


намунавий штатлар - бошқарманинг мақсадлари, вазифалари, функциялари ва ишлаб чиқариш дастурларини бажариш учун зарур бўлган доимий ходимлар лавозимларининг рўйхати. Намунавий штатлар асосида штат рўйхати белгиланади.


техник ходимлар - бошқарув ходимлари фаолиятини таъминлаш бўйича техник хизмат кўрсатувчи ходимлар;


хизмат кўрсатиш ходимлари - бино ва ҳудудларга техник ва хўжалик хизмат ҳамда бошқарув ходимларига транспорт хизматини кўрсатиш, шунингдек бошқарманинг бошқарув ва асосий (ишлаб чиқариш) ходимларига бошқа хизматларни кўрсатувчи ходимлар;


ходимларнинг меъёрланган сони - ҳар бир иш турини бажариш учун зарур бўлган вақт меъёрларини ҳисобга олган ҳолда бошқарманинг аниқ мақсадлари, вазифалари ва функцияларини амалга ошириш учун зарур бўлган маълум касбий-малакали ходимларнинг белгиланган сони;


штат рўйхати - намунавий штатлар асосида ишлаб чиқилган, бошқарма раҳбари томонидан тасдиқланадиган, доимий ходимларнинг номи бир хил лавозимлар сони ва маошларининг миқдори кўрсатилган рўйхат.


2. Бошқармалар ходимларининг умумий сони календарь йил давомида бажариладиган ишлар рўйхати ва ҳажмларига мувофиқ уларни бажариш учун сарфланадиган вақт меъёрларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.


3. Ҳар бир бошқармалар бўйича ходимлар штати рўйхати қонунчиликда белгиланган тартибда молия идораларида рўйхатга олиниши шарт.


4. Бошқармалар ходимларини сақлаб туриш, белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида амалга оширилиб, таркибига қуйидагилар киради:

иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва рағбатлантириш тарзидаги тўловлар;

хизмат сафари харажатлари;

бошқа харажатлар (аниқ кўрсатилган ва асосланган).



II. БОШҚАРУВ ВА МУҲАНДИС-ТЕХНИК ХОДИМЛАРИНИНГ

МЕЪЁРЛАНГАН СОНИНИ АНИҚЛАШ


5. Бошқарув ва муҳандис-техник ходимларининг меъёрланган сонини аниқлашда қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур:

а) бошқариш меъёрлари.

Бошқаришнинг оптимал меъёрлари қуйидагилардан иборат:

бошқарма раҳбарлари учун - 3 - 5 та тузилмавий бўлинмалар;

тузилмавий бўлинмалар (мустақил бўлим ёки хизмат) раҳбарлари учун - бошқарув ходимлари ва муҳандис-техник ходимлардан иборат 4 - 9 та бўйсунадиган ходимлар;

б) бошқармаларнинг тузилмавий бўлинмаси зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг сони ва мураккаблиги;

в) бошқарма фаолиятини белгилайдиган бошқа ўзига хос факторлар.


6. Бошқармаларнинг бошқарув ва муҳандис-техник ходимларининг чекланган сони қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Бошқармаларда мавжуд иш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда бошқарув ва муҳандис-техник ходимларининг чекланган сони қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган ходимлар сонидан ҳам камроқ этиб белгиланиши мумкин.

7. Бўлим бошлиғи лавозими қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган бошқармаларнинг намунавий тузилмасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.

8. Бош мутахассислар, етакчи мутахассислар ва мутахассисларнинг аниқ лавозимлари бошқарманинг тегишли тузилмавий бўлинмаларининг ўзига хос вазифалари ва функцияларидан келиб чиқиб, бошқарма раҳбари томонидан жорий этилади.

Бош механик лавозими бошқарма балансида 50 дан ортиқ техника бирлиги мавжуд ҳолларда жорий этилади. Ҳар 10 гектар кўкаламзорлаштириладиган ер майдонига 1 та бирлик агроном лавозими жорий этилади.

9. Ҳар бир бошқармада "Хавфсизлик техникаси бўйича муҳандис" - мутахассис лавозими жорий этилиши шарт.

12. Ҳар бир бошқарув ва муҳандис-техник ходимлари лавозимлари учун бошқарма раҳбари томонидан, бириктирилган хизмат кўрсатиш зонасидан келиб чиққан ҳолда тегишли лавозим мажбуриятлари ва малака талаблари тасдиқланади.



III. АСОСИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХОДИМЛАРИНИНГ

МЕЪЁРЛАНГАН СОНИНИ АНИҚЛАШ


1-§. Умумий қоидалар


13. Асосий ишлаб чиқариш ходимларининг меъёрланган сони қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда аниқланади:

бажариладиган ишларнинг даврийлигини ҳисобга олган ҳолда уларнинг рўйхати ва ҳажмлари;

ҳар бир иш турига сарфланадиган меҳнат (бунда, ушбу ишларга ва шахсий эҳтиёжларга сарфланадиган вақт (ишларни бажаришда меъёрий вақтнинг 3%), дам олиш вақти, шу жумладан, меҳнат таътили (6%) ва вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик вақти (3%) инобатга олиниши зарур);

транспорт ва бошқа техник воситаларга хизмат кўрсатиш меъёрлари.



2-§. Ҳудудларни тозалаш ишларида банд бўлган асосий

ишлаб чиқариш ходимларининг меъёрланган

сонини аниқлаш


14. Ҳудудларни қўлда тозалайдиган 1, 2 ва 3-разрядли тозаловчиларнинг меъёрланган сони ишларнинг вақт меъёрлари, меҳнат операциялари ва иш вақтининг йиллик балансидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Ҳудудлар пиёдалар ҳаракатининг интенсивлигидан келиб чиқиб қуйидагича тоифаланади:

биринчи тоифа - 1 соатда 50 кишигача;

иккинчи тоифа - 1 соатда 50 дан 100 кишигача;

учинчи тоифа - 1 соатда 100 кишидан ортиқ.

Пиёдалар ҳаракатининг интенсивлиги, кенглиги 0,75 метр бўлган пиёдалар йўлакчасида эрталаб ва кечқурун энг кўп ҳаракатланиш вақтини (пиёдаларнинг ҳар иккала томонга ҳаракатланишининг йиғиндисини инобатга олган ҳолда) ҳисобга олган ҳолда аниқланади.


15. Қуйидагилар:

Ҳудудларни супуриш учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 2-иловаси 1-жадвалига;

Гранит ва мармар зинапоялар ҳамда майдончаларни тозалаш учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 2-иловаси 2-жадвалига;

Ахлат қутиларини тозалаш ва ювиш учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 2-иловаси 5-жадвалига;

Қорни супуриш учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 2-иловаси 6-жадвалига;

Қиш вақтида ҳудудларга қум сепиш учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 2-иловаси 7-жадвалига;

Ҳудудларни қотиб қолган қор ва муздан тозалаш учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 2-иловаси 8-жадвалига;

Йўллар ва сунъий иншоотларни тозалаш учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 2-иловаси 9-жадвалига мувофиқ белгиланади.



3-§. Санитария жиҳатидан йиғиш ишларида банд

бўлган асосий ишлаб чиқариш ходимларининг

меъёрланган сонини аниқлаш


16. Санитария жиҳатидан йиғиш таркибига қуйидагилар киради:

қаттиқ маиший чиқиндиларни вақтинчалик пунктларга йиғиш;

қаттиқ маиший чиқиндиларни кузовли ахлат машиналари (самосваллар, бортли юк автомобиллари)га юклаш ва уларни полигонда тушириш;

суюқ ахлатларни цистерналарга тортиб олиш ва уларни белгиланган жойларга тўкиш.


17. Санитария жиҳатидан йиғиш ишларида банд бўлган ходимларнинг штат бўйича сони ихтисослаштирилган транспорт воситалари (ахлат ташиш машиналари, самосваллар, бортли юк автомобиллари, прицеп ва махсус мосламали тракторлар, автогрейдерлар ва ҳаракатланувчи составнинг бошқа турлари) сонидан келиб чиқиб белгиланади.


18. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг штат бўйича сони, транспорт воситасидан 1,5 смена давомида фойдаланиш шарти билан, ундан йилига 365 кун фойдаланиш ҳамда меҳнат таътилининг чекланган вақти ва ходимнинг вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги (9%) дан келиб чиқиб белгиланади.

Ҳайдовчиларнинг штат бўйича сонини аниқлаш учун мавжуд транспорт воситаларининг сони 1,5 га (транспорт воситасининг ўрнатилган смена иши) кўпайтирилади, ҳосил бўлган сон транспорт воситасидан йил давомида фойдаланиладиган календарь кунлар (365 кун) ва ходимнинг йил давомида нормал шароитларда ишлайдиган кунлари (256 кун) ўртасидаги нисбатини кўрсатадиган коэффициентга бўлинади, бундан ҳосил бўлган сон йиллик иш вақти фондига нисбатан меҳнат таътилида бўлган вақт ва вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик вақти йиғиндиларини (жами 9%) кўрсатадиган коэффициентга кўпайтирилади.

Ҳайдовчиларнинг штат бўйича сони санитария жиҳатидан йиғиш ишларида фойдаланиладиган барча транспорт воситаларига ҳисобланганда қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Nв = Nтс * 1,5 * (365 : 256) * (1,09) бунда:


- транспорт воситаларининг штат бўйича сони;

Nтс - санитария жиҳатидан йиғиш ишларида фойдаланиладиган транспорт воситалари сони.


Масалан, битта транспорт воситасининг нормал ҳолда ишини таъминлаш учун ҳайдовчиларнинг меъёрланган сони 2,29 ни ташкил этади (1 * 1,5 * 1,4 * 1,09.)


4-§. Санитария жиҳатидан тозалаш ишларида банд

бўлган асосий ишлаб чиқариш ходимларининг

меъёрланган сонини аниқлаш


20. Санитария жиҳатидан тозалаш таркибига қуйидагилар киради:

а) ёзги тозалаш:

кўча ва майдонларни супуриш-тозалаш машиналари билан тозалаш;

кўча ва майдонларни сув сепиш машиналари билан ювиш ва сув сепиш.

б) қишки тозалаш:

плугли-шеткали қор кураш машиналари билан қорни супуриш ва кураш;

қорни автогрейдер ва бульдозерлар ёрдамида, қор уюмларини ташкил этган ҳолда кураш;

роторли қор тозаловчи машиналар ёрдамида қорни четга суриш, қор юкловчи машиналар ёрдамида, қорни машиналарга юклаган ҳолда чиқариб ташлаш;

йўлнинг ҳаракатланиш қисмига қум-тузли аралашма ёки хлорид сепиш;

қотиб қолган қор ва музларни бартараф этиш;

лойқа тортувчи машиналар ёрдамида ёмғир сувини оқизадиган канализация қудуқларидаги тиндиргичларни тозалаш.


21. Санитария жиҳатидан тозалаш ишларида банд бўлган транспорт воситалари ҳайдовчилари (автомобиль ҳайдовчилари, тракторчилар, автогрейдер машинистлари)нинг сони мазкур Йўриқноманинг 18-бандида кўрсатилган усулда, транспорт воситалари бирлиги сонидан келиб чиқиб, ушбу транспорт воситаларидан фойдаланиш кўзда тутилган йил давомидаги чекланган кунлар сонидан келиб чиқиб аниқланади.


Масалан, қишки йиғиш вақтида тракторли юклаш машинасидан 30 кун давомида фойдаланилса, тракторчиларнинг ҳисобланган сони (трактордан бошқа мақсадларда фойдаланилишини ҳисобга олмаган ҳолда) 0,2 ни ташкил этади (1 * 1,5 * (30 : 256) * 1,09).


22. Лойқа тортувчи машиналар ёрдамида ёмғир сувини оқизадиган канализация қудуқларидаги тиндиргичларни тозалаш ишларида (қудуқ қопқоқларини очиш-ёпиш, қудуқларни кўрикдан ўтказиш, тортувчи шлангларни қудуққа тушириш, чиқариш ва бошқа ишлар) банд бўлган ходимлар сони мазкур Йўриқноманинг 21-бандида кўрсатилган ҳисоб-китобларга мувофиқ, ихтисослашган транспорт воситалари (қолдиқ тортувчи машиналар) сонидан келиб чиқиб аниқланади.



5-§. Ирригация ишларида банд бўлган ирригаторларнинг

меъёрланган сонини аниқлаш


23. Ирригация ишларида банд бўлган ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 3-иловаси 1-жадвалида кўрсатилган тупроқ гуруҳини ҳисобга олган ҳолда, соатига қазиб чиқарилган тупроқ ҳажми (м) меъёрларидан келиб чиқиб белгиланади.

Ирригация ишларида банд бўлган ходимларнинг меъёрланган сонини аниқлашда, шунингдек шахсий эҳтиёжлар (ишларни бажаришда сарфланадиган чекланган вақтнинг 3%), дам олиш, жумладан меҳнат таътилига ажратилган вақт (6%) ҳамда меҳнатга вақтинчалик лаёқатсизлик даврига (3%) мўлжалланган вақтлар ҳисобга олинади.

Ходимларнинг меъёрланган сонини, аввалги йиллардаги ўртача иш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда белгилаш учун жорий йилга белгиланган иш ҳажмлари режаси аниқланиши зарур. Бунда, барча турдаги ирригация ишлари ҳисобга олинади.


24. Қуйидагилар:

қопламаси бўлмаган 1 метр чуқурликдаги ариқларни чўкиндилардан тозалаш ва ўсимликларни юлиб ташлаш ишларини 2, 3 ва 4-разрядли ишчи-ирригаторлар томонидан бажариш учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 3-иловаси 2-жадвалига;

лотокли суғориш тизимини чўкиндилардан қўлда тозалаш ишларини 2, 3 ва 4-разрядли ишчи-ирригаторлар томонидан бажариш учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 3-иловаси 3-жадвалига;

10 метр чуқурликдаги дюкер қудуқларини чўкиндилардан қўлда тозалаш ишларини 2, 3 ва 4-разрядли ишчи-ирригаторлар томонидан (ишлар 4 та ходимдан иборат звено томонидан бажарилади) бажариш учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 3-иловаси 4-жадвалига;

дюкер қувурини 2, 3 ва 4-разрядли ишчи-ирригаторлар томонидан чўкиндилардан қўлда тозалаш ишларини бажариш (ишлар 4 ходимдан иборат звено томонидан бажарилади) учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 3-иловаси 5-жадвалига;

узунлиги 10 метр бўлган қувурсимон кўприкчаларни 2, 3 ва 4-разрядли ишчи-ирригаторлар томонидан чўкиндилардан тозалаш ишларини бажариш учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 3-иловаси 6-жадвалига;

тупроқни қўлда қазиш, тупроқни юклаш ва тушириш ишларини 2, 3 ва 4-разрядли ишчи-ирригаторлар томонидан бажариш учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 3-иловаси 7-жадвалига;

ирригация тармоқларини майда таъмирлаш ишларини 2, 3 ва 4-разрядли ишчи-ирригаторлар томонидан бажариш учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 3-иловаси 8-жадвалига мувофиқ белгиланади.



6-§. Кўкаламзорлаштириш ишларида банд бўлган 

кўкаламзорлаштириш хўжалиги ходимларининг

меъёрланган сонини аниқлаш


25. Кўкаламзорлаштириш ишларида банд бўлган кўкаламзорлаштириш хўжалиги ходимларининг меъёрланган сони шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларини кўкаламзорлаштириш ишларини бажаришда вақт (ишлаб чиқариш) меъёрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Кўкаламзорлаштириш хўжалиги ходимларининг меъёрланган сонини аниқлашда дам олиш вақти, шу жумладан, меҳнат таътили (6%) ва ҳисобланган вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даври (3%) ҳисобга олинади.


26. Кўкаламзорлаштириш ишларида банд бўлган 2, 3 ва 4-разрядли кўкаламзорлаштирувчи (яшил хўжалик ишчи)лари томонидан ўсимликлар (кўчатлар)ни экиш ва уларни парвариш қилиш учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ белгиланади.


27. Кўкаламзорлаштириш ишларини бажаришда банд бўлган транспорт воситалари ҳайдовчилари сонини аниқлаш мазкур Йўриқноманинг 18-бандига мувофиқ амалга оширилади.



IV. АСОСИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХОДИМЛАРИНИНГ

АЛОҲИДА ЛАВОЗИМЛАРИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ШАРТЛАРИ


28. Бошқармаларда зарур ҳолларда мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ асосий ишлаб чиқариш ходимларининг алоҳида лавозимлари киритилиши мумкин.


V. ЁРДАМЧИ ХОДИМЛАР СОНИНИ АНИҚЛАШ


29. Бошқармалар ёрдамчи ходимларининг чекланган сони қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

30. Ёрдамчи ходимлар лавозимларининг номлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2003 йил 22 сентябрдаги "Ходимлар сонини тартибга солиш ва бошқарув таркибини таъминлаш учун харажатларни мақбуллаш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 58 ва 116-сонли қарори (рўйхат рақами 1288, 2003 йил 9 декабрь) билан тасдиқланган Қўлланманинг 1-иловасига мувофиқ белгиланади.



VI. ЯКУНИЙ ҚОИДА


31. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.

Йўриқномага

2-ИЛОВА


Ҳудудларни супуриш учун ходимларнинг

МЕЪЁРЛАНГАН СОНИ

1-жадвал

Қоплама тури

Ҳар 1000 кв.м

майдонга

нисбатан вақт

меъёрлари

(дақиқада)


Ўртача йиллик

даврийлик

(марта хисобида)

Ҳар 1000 кв.м

майдонга йил

давомида

сарфланадиган

вақт (соатида)

Ҳар 1000 кв.м

майдонга йилига

белгиланган

ходимнинг

меъёрланган

сони


Ҳудудда қопламали майдон


100,1

110

183,5

0,09

Ҳудудда қопламасиз (тупроқли, тошли ва қопламаси бўлмаган) майдон


134,4

221

495,0

0,24

Мазкур жадвалда ҳудудларни супуришда ходимларнинг меъёрланган сони аҳлатни белгиланган жойгача транспортировка қилишни ҳисобга олган ҳолда бир йилда 1000 кв.м майдонни супуришга сарфланадиган вақтдан келиб чиқиб ҳисобланган.

Ҳудудни супуришда банд бўлган ходимларнинг, талаб этиладиган штат бирлигини аниқлашда, ҳақиқатда супуриладиган майдон кв.м да қопламали ва қопламасиз майдон турларига кўра алоҳида аниқланади.

Супуриладиган ҳудуднинг ҳақиқий майдони 1000 га бўлинади ва ҳосил бўлган сон супуриладиган 1000 кв.м майдонни супуриш учун зарур бўлган ходимларнинг меъёрланган сонига кўпайтирилади.




Гранит ва мармар зинапоялар ҳамда

майдончаларни тозалаш учун ходимларнинг

МЕЪЁРЛАНГАН СОНИ


2-жадвал

Ишлар тури


Ҳар 1000 кв.м майдонга нисбатан вақт меъёрлари (дақиқада)


Беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилганда ўртача йиллик даврийлик (марта ҳисобда)


Ҳар 1000 кв.м майдонга йил давомида сарфланадиган вақт

(соатда)


Ҳар 1000 кв.м майдонга йилига белгиланган ходимларнинг меъёрланган сони


Супуриш


171,4

52

148,5

0,07

Қор кураш


926,2

30

463,1

0,23

Ювиш


1702,4

52

1475,4

0,72

Жами барча иш турларига кўра





1,02

Гранит ва мармар зинапояларни тозалашда банд бўлган ходимларнинг штат бирлиги бўйича сонини аниқлаш учун барча уч турдаги ишлардаги меъёрланган сон йиғиндиси ҳисобланади.

Гранит ва мармар зинапояларни тозалаш операцияларини бажариш учун зарур бўлган ходимлар сони, зинапояларнинг ҳақиқий майдони 1000 га бўлинади ва ҳосил бўлган сон белгиланган меъёрланган сонга кўпайтирилади.


Масалан, шаҳар типидаги посёлкада мармар зинапоялар ва майдончаларнинг майдони 1850 кв.м. Ҳар йили зарур бўлган ходимларнинг сони 1,90 кишини ташкил этади. (1850 : 1000 * 1,02).




Газонни тасодифий ахлатлардан

тозалаш учун ходимларнинг

МЕЪЁРЛАНГАН СОНИ


3-жадвал

Ишлар тури


Ҳар 1000 кв.м майдонга нисбатан вақт меъёрлари, (дақиқада)


Беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилганда ўртача йиллик даврийлик, (марта ҳисобда)


Ҳар 1000 кв.м майдонга йил давомида сарфланадиган вақт

(соатда)


Ҳар 1000 кв.м майдонга йилига белгиланган ходимларнинг меъёрланган сони


Газонни қўлда тозалаш


100,8

32

53,8

0,03


Ҳудудларга қўлда шланг ёрдамида

сув сепиш учун ходимларнинг

МЕЪЁРЛАНГАН СОНИ


4-жадвал

Ҳудудлар тоифаси


Ҳар 1000 кв.м майдонга нисбатан вақт меъёрлари (дақиқада)


Беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилганда ўртача йиллик даврийлик (баҳор, ёз, куз) (марта ҳисобда)


Ҳар 1000 кв.м майдонга йил давомида сарфланадиган вақт

(соатда)


Ҳар 1000 кв.м майдонга йилига белгиланган ходимларнинг меъёрланган сони


Биринчи тоифа


44,8

24

17,9

0,01

Иккинчи тоифа


78,4

24

31,4

0,015

Учинчи тоифа


89,6

24

35,8

0,018


Ахлат қутиларини тозалаш

ва ювиш учун ходимларнинг

МЕЪЁРЛАНГАН СОНИ


5-жадвал

Ишлар тури


Ҳар 100 та қути учун ўрнатилган вақт меъёрлари (дақиқада)


Беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилганда ўртача йиллик даврийлик (марта ҳисобда)


Ҳар 100 та қути учун йил давомида сарфланадиган вақт

(соатда)


Ҳар 100 та қути учун йилига белгиланган ходимларнинг меъёрланган сони


Қутини ахлатдан тозалаш


262,1

260

1135,7

0,55

Қутини ювиш


317

52

274,7

0,13

Жами барча турдаги ишлар бўйича





0,68


Қорни супуриш учун ходимларнинг

МЕЪЁРЛАНГАН СОНИ


6-жадвал

Ҳудудлар тоифаси


Ҳар 1000 кв.м майдонга нисбатан вақт меъёрлари (дақиқада)


Беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилганда ўртача йиллик даврийлик (марта ҳисобда)


Ҳар 1000 кв.м майдонга йил давомида сарфланадиган вақт

(соатда)


Ҳар 1000 кв.м майдонга йилига белгиланган ходимларнинг меъёрланган сони


Биринчи тоифа


134,4

60

134,4

0,06

Иккинчи тоифа


156,8

90

235,2

0,12

Учинчи тоифа


190,4

180

571,2

0,28

Қор супуриш ишларида банд бўлган ходимларнинг штат бўйича сонини аниқлаш учун, ҳақиқатда супуриладиган майдон ҳудуд тоифаларига кўра алоҳида кв.м ларда аниқланади.

Бунда, ҳар бир қор супуриладиган ҳудуд тоифасининг ҳақиқий майдони 1000 га бўлинади ва ҳосил бўлган сон 1000 кв.м супуриладиган майдон учун зарур бўлган ходимларнинг меъёрланган сонига кўпайтирилади.




Қиш вақтида ҳудудларга қум

сепиш учун ходимларнинг

МЕЪЁРЛАНГАН СОНИ


7-жадвал

Ҳудудлар тоифаси


Ҳар 1000 кв.м майдонга нисбатан вақт меъёрлари (дақиқада)


Беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилганда ўртача йиллик даврийлик (марта ҳисобда)


Ҳар 1000 кв.м майдонга йил давомида сарфланадиган вақт

(соатда)


Ҳар 1000 кв.м майдонга йилига белгиланган ходимларнинг меъёрланган сони


Биринчи тоифа (қум сепиш)


156,8

13

33,9

0,015

Иккинчи тоифа (қум сепиш)


179,2

13

38,8

0,02

Учинчи тоифа (қум сепиш)


201,6

13

43,7

0,022

Қум тайёрлаш (транспортировка қилиш, элаш)


125,8

13

27,3

0,015

Қум тайёрлаш учун сарфланадиган вақт ва ходимларнинг меъёрланган сони 1000 кв.м га тенг майдонга қум сепиш ишларига сарфланадиган вақтга қўшилади.




Ҳудудларни қотиб қолган қор ва

муздан тозалаш учун ходимларнинг

МЕЪЁРЛАНГАН СОНИ


8-жадвал

Ҳудудлар тоифаси


Ҳар 1000 кв.м майдонга нисбатан вақт меъёрлари (дақиқада)


Беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилганда ўртача йиллик даврийлик (марта ҳисобда)


Ҳар 1000 кв.м майдонга йил давомида сарфланадиган вақт

(соатда)


Ҳар 1000 кв.м майдонга йилига белгиланган ходимларнинг меъёрланган сони


Биринчи тоифа


6809,6

10

1134,9

0,56

Иккинчи тоифа


7604,8

10

1267,5

0,62

Учинчи тоифа


8859,2

10

1476,5

0,72


Йўллар ва сунъий иншоотларни

тозалаш учун ходимларнинг

МЕЪЁРЛАНГАН СОНИ


9-жадвал

Ишлар тури


Ҳар 1000 кв.м майдонга нисбатан вақт меъёрлари (дақиқада)


Ўртача йиллик даврийлик (марта ҳисобда)


Ҳар 1000 кв.м майдонга йил давомида сарфланадиган вақт

(соатда)


Ҳар 1000 кв.м майдонга йилига белгиланган ходимларнинг меъёрланган сони


Машиналар ҳаракатининг интенсивлиги қуйидагича бўлган йўллар, пиёдалар йўлакчалари, йўл чеккалари, сунъий иншоотларни супуриш:






соатига 1500 тагача


291,2

290

1407,5

0,69

соатига 1500 дан ортиқ


403,2

290

1948,8

0,95

Пиёдалар ҳаракатланиши интенсивлиги қуйидагича бўлган, турар уйларга туташмаган пиёдалар йўлакчаларини супуриш:






соатига 500 кишигача


145,6

290

703,7

0,35

соатига 500 кишидан ортиқ


179,2

290

866,1

0,42

Зинапоя майдончаларини супуриш


918,4

290

4438,9

2,17

Темир-бетон плиталар орасидаги ўсган ўтларни тозалаш


1243,2

7

145,1

0,07

Йўл чеккалари ва бордюрларни чанг ва ифлосланишдан тозалаш


302,4

12

60,5

0,03

Мармар қопламани намли артиш


806,4

290

3897,6

1,91

Мармар қопламани ювувчи воситалар билан ювиш


2587,2

4

172,5

0,08

Мармар қопламаларни шланг ёрдамида ювиш


86,2

8

11,5

0,01

Бекатларни чанг ва ифлосланишдан тозалаш


1960

290

9473,3

4,6




Йўриқномага

3-ИЛОВА


Тупроқ гуруҳи


1-жадвал

Т/р


Юмшатиш усули


Тупроқ гуруҳи


1.

Белкуракларда


I

2.

Киркалардан тез-тез фойдаланган ҳолда белкуракларда


II

3.

Киркаларда, шунингдек қисман ломлар ёки пневматик синдирувчи болғалар ёрдамида


III


Қопламаси бўлмаган 1 метр чуқурликдаги ариқларни

чўкиндилардан тозалаш ва ўсимликларни юлиб ташлаш

ишларини 2, 3 ва 4-разрядли ишчи-ирригаторлар

томонидан бажариш учун ходимларнинг

МЕЪЁРЛАНГАН СОНИ


2-жадвал

Тупроқ гуруҳи


Ҳар 1 куб.м учун вақт меъёри (дақиқада)


Беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилганда битта ходим учун бир йилга белгиланган меъёр (куб.м да)


Бир йилда 1000 куб.м тупроқ қазиш ишларини бажариш учун талаб этиладиган ходимларнинг меъёрланган сони


I

229,8


532,9

1,88

II

262,1


467,2

2,14

III

301,1


406,7

2,46

Қопламасиз ариқларнинг чуқурлиги 0,5 метрдан кам бўлган ҳолларда бир йилда 1000 кв.м ер қазиш ишларини бажариш учун талаб этиладиган ходимларнинг меъёрланган сонига нисбатан 0,8 миқдоридаги камайтириш коэффициенти, ариқ чуқурлиги бир метрдан ортиқ бўлган ҳолларда эса 1,1 миқдоридаги кўпайтириш коэффициенти қўлланилади.




Лотокли суғориш тизимини чўкиндилардан қўлда тозалаш

ишларини 2, 3 ва 4-разрядли ишчи-ирригаторлар

томонидан бажариш учун ходимларнинг

МЕЪЁРЛАНГАН СОНИ


3-жадвал

Тупроқ гуруҳи


Хар 1 куб.м учун вақт меъёри (дақиқада)


Беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилганда битта ходим учун бир йилга белгиланган меъёр (куб.м да)


Бир йилда 1000 куб.м тупроқ қазиш ишларини бажариш учун талаб этиладиган ходимларнинг меъёрланган

сони

I

114,2


1072,3

0,93

II

141,1


867,9

1,15

III

201,6


607,4

1,65

10 метр чуқурликдаги дюкер қудуқларини чўкиндилардан 

қўлда тозалаш ишларини 2, 3 ва 4-разрядли ишчи-ирригаторлар

томонидан (ишлар 4 та ходимдан иборат звено томонидан

бажарилади) бажариш учун ходимларнинг

МЕЪЁРЛАНГАН СОНИ


4-жадвал

Чўкиндиларнинг қалинлиги (метрда)


Ҳар 1 куб.м учун вақт меъёри (дақиқада)


Беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилганда битта ходим учун бир йилга белгиланган меъёр  (куб.м да)


Бир йилда 1000 куб.м қуйқаларни чиқариб ташлаш ишларини бажариш учун талаб этиладиган ходимларнинг меъёрланган сони


0,5 гача


1088,6

112,5

8,9

0,5-0,8


1149,1

106,6

9,4

0,8-1,1


1276,8

95,9

10,4

1,1 - 1,4


1397,8

87,6

11,4

1,4-1,7


1518,7

80,6

12,4

1,7-2,0


1639,7

74,7

13,4

Дюкер қудуғининг чуқурлиги 10 метрдан кам бўлган ҳолларда ҳар бир метр учун ходимлар сонининг меъёри 5% га камаяди. Қудуқ чуқурлиги 10 метрдан ортиқ ҳолларда ҳар бир метр учун ходимларнинг меъёрланган сони 20% га ошади.


Масалан, дюкер қудуғининг чуқурлиги 12 метрни ташкил этган ҳолда 1000 кв.м чўкиндиларни чиқариб ташлаш учун талаб этиладиган ходимларнинг меъёрланган сони йилига 18,8 кишини ташкил этади (13,4 * 40%).


Ушбу меъёрларда дюкер қудуқларини тозалаш бўйича барча ишлар, жумладан асбоб-ускуналарни тайёрлаш ишлари ҳисобга олинган.




Дюкер қувурини 2,3 ва 4-разрядли ишчи-ирригаторлар

томонидан чўкиндилардан қўлда тозалаш ишларини

бажариш (ишлар 4 ходимдан иборат звено томонидан

бажарилади) учун ходимларнинг

МЕЪЁРЛАНГАН СОНИ


5-жадвал

Дюкер қувури диаметри (метрда)


Ҳар 1 куб.м учун вақт меъёри (дақиқада)


Беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилганда битта ходим учун бир йилга белгиланган меъёр (куб.м да)


Бир йилда 1000 куб.м қуйқаларни чиқариб ташлаш ишларини бажариш учун талаб этиладиган ходимларнинг меъёрланган сони


1,0


799,7

153,1

6,53

0,8


887,0

138,1

7,24

0,5


1014,7

120,7

8,3

10 метрдан ошган ҳар бир метр учун ходимларнинг меъёрланган сонига нисбатан 1,2 коэффициенти қўлланилади.




Узунлиги 10 метр бўлган қувурсимон кўприкчаларни

2, 3 ва 4-разрядли ишчи-ирригаторлар томонидан

чўкиндилардан тозалаш ишларини

бажариш учун ходимларнинг

МЕЪЁРЛАНГАН СОНИ


6-жадвал

Қувур диаметри (метрда)


Ҳар 1 куб.м учун вақт меъёри (дақиқада)


Беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилганда битта ходим учун бир йилга белгиланган меъёр (куб.м да)


Бир йилда 1000 куб.м қуйқаларни чиқариб ташлаш ишларини бажариш учун талаб этиладиган ходимларнинг меъёрланган сони


250


302,4

404,9

2,45

350


255,4

479,5

2,1

500


228,5

535,9

1,87

10 метрдан ошган ҳар бир метр учун ходимларнинг меъёрланган сонига нисбатан 1,2 коэффициенти қўлланилади.




Тупроқни қўлда қазиш, тупроқни юклаш ва тушириш

ишларини 2, 3 ва 4-разрядли ишчи-ирригаторлар

томонидан бажариш учун ходимларнинг

МЕЪЁРЛАНГАН СОНИ


7-жадвал

Тупроқ гуруҳи, автомобиль тури


Ҳар 1 куб.м учун вақт меъёри (дақиқада)


Беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилганда битта ходим учун бир йилга белгиланган меъёр

(куб.м да)


Бир йилда 1000 куб.м тупроқ қазиш ишларини бажариш учун талаб этиладиган ходимларнинг меъёрланган сони


I гуруҳ, бортли а/м


33,6

3644,6

0,27

I гуруҳ, самосвал


34,9

3508,9

0,28

II гуруҳ, бортли а/м


39,6

3092,4

0,32

II гуруҳ, самосвал


41,0

2986,8

0,33

III гуруҳ, бортли а/м


51,7

2368,7

0,42

III гуруҳ, самосвал


54,4

2251,1

0,44

Асбоб-ускуналарга ёпишқоқ тупроқни қазиш, юклаш ва тушириш ишларини бажариш ҳолларида, шунингдек қотиб кетган тупроқни қазиш ишларини бажаришда ходимларнинг меъёрланган сонига нисбатан: I гуруҳ тупроқлари учун 1,12 ва бошқа гуруҳ тупроқлари учун 1,3 коэффициенти қўлланилади.




Ирригация тармоқларини майда таъмирлаш ишларини 

2, 3 ва 4-разрядли ишчи-ирригаторлар томонидан

бажариш  учун ходимларнинг

МЕЪЁРЛАНГАН СОНИ


8-жадвал

Ишлар тури, тупроқ гуруҳи


Ҳар 1 куб.м учун вақт меъёри (дақиқада)


Беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилганда битта ходим учун бир йилга белгиланган меъёр

(куб.м да)


Бир йилда 1000 куб.м қуйқаларни тозалаш ишларини бажариш учун талаб этиладиган ходимларнинг меъёрланган сони


Музлаган тупроқни қазиш



I гуруҳ


80,6

1519,3

0,66

II гуруҳ


120,9

1012,9

0,99

III гуруҳ


194,9

628,3

1,59

Музламаган тупроқни қазиш



I гуруҳ


60,5

2024,1

0,49

II гуруҳ


87,4

1387,4

0,72

III гуруҳ


141,1

867,9

1,15

Музлаган тупроқни пневматик болғадан фойдаланган ҳолда қазиш



I гуруҳ


151,2

809,9

1,23

II гуруҳ


171,4

714,5

1,40

III гуруҳ


225,1

544,0

1,84




Йўриқномага

4-ИЛОВА


Кўкаламзорлаштириш ишларида банд бўлган 2, 3

ва 4-разрядли кўкаламзорлаштирувчи (яшил хўжалик

ишчи)лари томонидан ўсимликлар (кўчатлар)ни экиш

ва уларни парвариш қилиш учун ходимларнинг

МЕЪЁРЛАНГАН СОНИ

Иш турлари


Ўлчов

бирлиги


Ҳар 100 кв.м

майдонга (100

метр) нисбатан

йиллик вақт

меъёрлари,

соат*


Ишлаб

чиқариш

меъёри

(киши/соат)

(1 бир/3 гр)


Ҳар 1 га

(10 000 кв.м)

майдонга

ходимлар сони

(100 кв.м *

4 гр)


Битта ходим

бир йилда

хизмат

кўрсатадиган

меъёр (10000

кв.м / 5гр)


Кўкаламзорлаш-

тириладиган майдон







Жумладан:


бир йиллик ўсимликлар ва кўп йиллик ўсимликлар экилган майдонлар


100 кв.м

31,25

0,032

3,2

3125 кв.м

Арча ва баргли дарахтлар экилган майдон


100 кв.м

20,8

0,048

4,81

2080 кв.м

-------------------------

* Кўкаламзорлаштириш бўйича ишларни бажариш учун вақт меъёрлари, вақтни белгилаб кузатишлар (хронометраж) асосида қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Механизациялашган ишлар учун:

                         Тоб + Тпз + Тотл

Нвр = Топ - (1 + ----------)

                         100


Қўлда бажариладиган ишлар учун:


                      Тпз + Тотл

Нвр = Топ - (1 + ----------)

                          100


Бунда:

Нвр - бажариладиган ишлар (ўлчов бирлиги) учун вақт меъёри, машина-соат, ишчи-соат;

Топ - бажариладиган ишлар (ўлчов бирлиги) учун кузатишлар асосида топиладиган тезкор вақт, машина-соат, ишчи-соат;

Тоб, Тпз, Тотл - иш жойига хизмат кўрсатиш, тайёрлов-якуний операцияларни бажариш, дам олиш ва ижрочиларнинг шахсий эҳтиёжлари учун мўлжалланган вақтнинг (%ларда) тезкор вақтга нисбати.

Ишлаб чиқариш меъёрлари қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:


1

Нвир= --------, бунда:

Нвр


Нвир - ишлаб чиқаришнинг соатбай меъёри, кв.м, тн, кг, дона ва бошқа бирликларда;

Нвр - бажариладиган ишлар (ўлчов бирлиги) учун вақт меъёри, машина-соат, ишчи-соат.


Масалан, битта кўкаламзорлаштирувчи (яшил хўжалик ишчиси) учун майса экиш ва парвариш қилиш майдонига хизмат кўрсатиш учун белгиланган меъёрлар ҳисоб-китоби қуйидагича амалга оширилади:


10 000/100 * 0,032 = 1 га (10 000 кв.м) майдонга 3,2 ишчи


Бунда:

0,032 - ўлчовчига вақт меъёри (ишчи-соат);

100 кв.м  - қабул қилинган ишлаб чиқаришнинг соатбай ўлчов бирлиги.

Битта ходим томонидан бир йилда хизмат кўрсатиш майдони 3125 кв.м ни (10 000 кв.м / 3,2 ишчи) ташкил этади.






Йўриқномага

5-ИЛОВА


Асосий ишлаб чиқариш ходимларининг

алоҳида лавозимларини жорий этиш

ШАРТЛАРИ

      

Т/р

Лавозим номлари,

разрядлар диапазони


Лавозимни жорий

этиш шартлари


Бошқармалар учун

бирликларнинг

меъёрланган сони


1

Участка устаси


30 - 40 та ишчига 1 та бирлик


Ишчилар сонидан келиб чиқиб


2

Бригадир


10 - 15 та ишчига 1 та бирлик


Ишчилар сонидан келиб чиқиб


3

Электр-газ пайвандловчи (1 - 6- разрядли газпайвандловчи, электр пайвандловчи)


Иш сменаси давомида иш билан таъминлаш даражасини ҳисобга олган ҳолда, пайванд ишларини бажариш зарурати


2,0


4

2 - 6 разрядли электр асбоб- ускуналарини таъмирлайдиган ва уларга хизмат кўрсатадиган электр монтёри


2 даражадан паст бўлмаган камида 100 комплект электр жиҳозларининг мавжудлиги


1,0

5

2 - 5 разрядли электрчи


500 бирлик ёритиш ускуналари учун 1 та бирлик


Ёритиш бирликларининг сонидан келиб чиқиб


6

2 - 4 разрядли электр моторлар моторчиси


100 та бирлик электр моторлари учун 1 та бирлик


Электр моторлари бирликларининг сонидан келиб чиқиб


7

4 - 6 разрядли созловчи-механик


Иш сменаси давомида иш билан таъминланишини ҳисобга олган ҳолда металл ва ёғочга ишлов бериш станокларининг мавжудлиги ҳолларида


1,0

8

2 - 6 разрядли таъмирловчи чилангар


Мунтазам равишда таъмирлаш ва созлаш талаб этиладиган механизмлар мавжудлиги ҳолларида


2,0

9

2 - 5 разрядли барча номдаги чилангарлар


Таъмирланиши талаб этиладиган механизмлар, машиналар ва агрегатларнинг мавжудлиги ҳолларида


3,0

10

2 - 5 разрядли авточилангарлар


Ҳар 10 та бирлик автотранспорт воситалари учун 1 та бирлик


Автотранспорт воситаларининг сонидан келиб чиқиб


11

2 - 4 разрядли стропачилар


1 та бирлик юк кўтариш жиҳози (автокран) учун 1 та бирлик


Юк кўтариш жиҳозларининг сонидан келиб чиқиб


12

2 - 5 разрядли насос қурилмаси машинисти


1 та бирлик кўчма ёки турғун насос қурилмаси ёки 20 та вертикал ва кузатув қудуқлари учун 1 та бирлик


Насос қурилмалари сонидан келиб чиққан ҳолда


13

Дурадгор, ёғочга ишлов берувчи


Смена давомида иш билан гаъминланганликни ҳисобга олган ҳолда, дурадгорлик ва ёғочга ишлов бериш бўйича иш ҳажмларининг мавжудлиги


2,0

14

Мироб (ариқ-дренаж тизимига сув беришни тартибга солувчи ишчи)


10 км ариқ тизими учун 1 та бирлик


Ариқ тизимининг узунлигидан келиб чиққан ҳолда


15

2 - разрядли аккумуляторчи


100 та аккумулятор батареяси (автомобиллар, юклаш машиналари ва бошқалар учун) учун 1 та бирлик


Аккумуляторлар сонидан келиб чиққан ҳолда


16

Ҳудудларни ташқи безатиш ишчиси


Ҳар 1000 кв.м ташқи хизмат кўрсатиш бўйича иш ҳажмларига 1 та бирлик


Ташқи хизмат кўрсатиш иш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда


17

Қабристон назоратчиси


Қабристонда 1 та бирлик


1,0

18

Қабристон қоровули


Қабристонда (ишнинг сменалилигидан келиб чиққан ҳолда) шахар ва туман марказларида 3 - смена, қишлоқ аҳоли пунктларида 1 - смена


3 сменада - 3 та бирлик


1 сменада-1 та бирлик


19

Дафн маросими хизматлари ишчиси


Бир кунда 3 та кўмиш маросими ўтказишда 1 та бирлик


Бир кунда ўтказиладиган кўмиш маросимларидан келиб чиққан ҳолда


20

Истироҳат боғлари ва боғларда ҳожатхоналарни тозаловчи


1 - 3 та пулсиз хизмат кўрсатиладиган ҳожатхоналар учун 1 та бирлик


Ҳожатхоналар сонидан келиб чиққан ҳолда


      

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 30-31-сон, 354-модда.
























Время: 0.1813
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск