язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2009 й. 245-сон "Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.08.2009 й.

N 245



ЭЛЕКТР ВА ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 5 июндаги 150-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси:

бир ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган қоидаларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бўйича республиканинг барча электр ва иссиқлик энергияси фойдаланувчиларига етказсинлар, шунингдек аҳолини белгиланган тартибда хабардор қилсинлар;

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари мазмунининг оммавий ахборот воситаларида, матбуотда, телевидениеда, интернет-нашрларда доимий мавзули рукнлар орқали кенг ёритилишини ташкил этсинлар.


3. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда:

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар;

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шаисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш.Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 22 августдаги

245-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 27 январдаги 32-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 1-сон, 4-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2006 йил 24 февралдаги 32-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 15-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2007 йил 1 мартдаги 43-сон қарорига илованинг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 2-3-сон, 13-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2009 йил 4 февралдаги 33-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 2-сон, 9-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда рухсатномалар олиш тартиботларини такомиллаштириш ва соддалаштириш тўғрисида" 2009 йил 10 июндаги 158-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 24-сон, 272-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 35-сон, 382-модда.