ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Мол-мулк, корхоналар ва бошқа объектларни муҳофаза қилиш /

Ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган объект ҳамда хоналарнинг техник мустаҳкамлиги, қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари билан жиҳозланганлиги ҳолати устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 16.11.2009 й. 2041-сон билан рўйхатга олинган Ички ишлар вазирининг 04.10.2009 й. 75-сон Буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 16 ноябрда 2041-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2009 йил 4 октябрдаги

75-сонли буйруғига

ИЛОВА



Ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик

воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар

ва прекурсорлар сақланадиган объект ҳамда хоналарнинг техник

мустаҳкамлиги, қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация

воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари билан жиҳозланганлиги

ҳолати устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сон "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар (бундан буён матнда ГАПП деб юритилади) сақланадиган хона ва объектларнинг техник мустаҳкамлигини, қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация воситалари ҳамда видеокузатув тизимларининг ҳолатини назорат қилиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси тузилмасига кирувчи ташкилотлар ҳамда Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасаларига татбиқ этилмайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом қоидалари ГАППларни сақлаш фаолиятини амалга ошираётган юридик шахсларга татбиқ этилади.

2. ГАППлар сақланадиган жойлар (ҳудудлар, иншоотлар) текшириш объектлари ҳисобланади (бундан кейинги ўринларда ГАППлар сақланадиган объектлар деб юритилади).

3. Текширувлар мазкур Низомнинг III бобида белгиланган масалалар юзасидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


4. ГАППлар сақланадиган объектларни текшириш давомида ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўшимча тарзда юридик шахслар томонидан ГАППларни сотиш (бериш), тақсимлаш, фойдаланиш, ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, олиб кириш (олиб чиқиш), тайёрлаш, йўқ қилиш, рўйхатга олиш ва ҳисобот юритиш бўйича фаолиятларига аралашишига йўл қўйилмайди. Кўрсатилган фаолият турлари қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда соғлиқни сақлаш органлари томонидан, шу жумладан, ички ишлар органлари билан ҳамкорликдаги текширувлар давомида ўрганиб чиқилади.

5. Текширувлар давомида қандайдир тарзда юридик шахсларнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашиш, уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини, бухгалтерия, молиявий, статистик, солиқ, божхона ва бошқа операцияларга оид ҳужжатларини ҳамда операцияларни ўрганиш қатъиян ман қилинади.



II. НАЗОРАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


6. ГАППлар сақланадиган объектлар ички ишлар органларининг назорат-лицензиялаш тизими ходимлари (кейинги ўринларда ички ишлар органлари ходимлари деб юритилади) томонидан юридик шахснинг раҳбари (унинг ваколатли вакили) ва ГАППларни сақлаш учун жавобгар бўлган шахс иштирокида текширувдан ўтказилади.

8. ГАППлар сақланадиган объектларни текшириш белгиланган тартибда соғлиқни сақлаш органлари вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин. Бундай ҳолларда текширувлар ушбу идораларнинг ваколатлари доирасидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиб, якунлари бўйича умумий далолатнома тузилади.

9. Текширувларни амалга ошириш давомида ички ишлар органлари ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

юридик шахснинг раҳбари (унинг ваколатли вакили) ва масъул ходими кузатувида ишлаб чиқариш иншоотлари, омборлар, майдончалар ва ГАППлар сақланадиган ўзга жойларни кўздан кечириш;

ГАППлар сақланадиган объектларни текширувдан ўтказишга доир зарурий маълумотлар ва ҳужжатлар олиш;

текширув натижалари бўйича мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ далолатномалар тузиш;

юридик шахсларга аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар бериш, ушбу ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш ва бажарилишини назорат қилиш;

аввал аниқланган ҳуқуқбузарликлар белгиланган муддатларда бартараф этилмаган ёки жиддий (қўпол) ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, йиғилган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юбориш учун тайёрлаш;

аниқланган ҳуқуқбузарликлар бартараф этилмаслиги ГАППларни йўқолиши ёки ўғирланишига хавф туғдираётган тақдирда, уларнинг дарҳол бошқа сақлаш объектларига ўтказилишини талаб қилиш;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.


10. Текширувларни амалга оширувчи ички ишлар органлари ходимлари ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларни бажаришга мажбурдирлар:

текширилаётган юридик шахсга текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи зарур ҳужжатларни кўрсатиш;

юридик шахслар ишлашига ҳалал бермаслик, уларнинг ўзга ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш;

текширишларни рўйхатга олиш китобига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ёзув киритиш;

давлат сири, тижорат ёки бошқа сирлар сақланишини таъминлаш;

текширув натижаларини далолатнома билан расмийлаштириб, унинг бир нусхасини текширилаётган юридик шахс ихтиёрида қолдириш;

ҳуқуқбузарлик ҳоллари аниқланган тақдирда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўриш;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни бажариш.



III. ТЕКШИРУВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ


11. ГАППлар сақланадиган объектларнинг текширувлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февралдаги 85-сон қарори билан тасдиқланган Объектлар (хоналар)нинг гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартиби ҳақидаги низомда белгиланган ГАППлар сақланадиган объектларнинг тоифаланишига мувофиқ амалга оширилади.

Қуйидагилар қатъиян тақиқланади:

ГАППлар сақланадиган II ва (ёки) III тоифадаги объектларга - I тоифадаги объектларга ўрнатилган талабларни қўйиш;

ГАППлар сақланадиган III тоифадаги объектларга - I ва (ёки) II тоифадаги объектларга ўрнатилган талабларни қўйиш.


IV. ТЕКШИРУВЛАР НАТИЖАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


12. Текширув натижалари бўйича мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ далолатнома тузилади.

Далолатномада белгиланган чораларни кўриш учун унинг бир нусхаси юридик шахснинг раҳбари (унинг ваколатли вакили)га топширилади.

Текширув натижалари бўйича ички ишлар органлари томонидан юридик шахсларга аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилиши мумкин. Юридик шахслар томонидан ушбу кўрсатмалар устидан шикоят келтирилиши уларнинг бажарилишини тўхтатиб қўймайди, шикоятлар судга берилган ҳоллар бундан мустасно.

13. Текширув далолатномаси тегишли қарорлар қабул қилиш ва уларнинг бажарилиши назоратга олинишини ташкиллаштириш юзасидан зудлик билан ички ишлар органи раҳбарига етказилади.

14. Аввал аниқланган ҳуқуқбузарликлар белгиланган муддатларда бартараф этилмаган ёки жиддий (қўпол) ҳуқуқбузарликлар аниқланганда ички ишлар органи раҳбари уч кунлик муддат ичида йиғилган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборади.

Йиғилган ҳужжатларнинг нусхалари бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ҳам тақдим этилади.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


15. Ички ишлар органларининг текширувларни амалга ошириш юзасидан қабул қилинган қарор ва хатти-ҳаракатларига юқори турувчи орган ёки судга шикоят қилиниши мумкин.

16. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.





Низомга

2-ИЛОВА


Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп

моддалар ва прекурсорлар сақланадиган

объект ва хоналарни текшириш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

20 ___ йил "_____" _______________________



(шаҳар, аҳоли турар жойининг номи)

Мен (бизлар),


(ички ишлар органлари ходим(лари)ининг лавозими, унвони, фамилияси, исми, отасининг исми)

томонидан

(юридик шахс раҳбари (унинг вакили)нинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

иштирокида

гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган жой

                

текшириб чиқилди


(ГАППларни сақловчи юридик шахснинг номи)

(ГАППларни сақлаш фаолияти амалга оширилаётган манзил)

Текширув давомида қуйидагилар аниқланди:

1. Объектнинг тоифаси ва тури


(объектнинг тоифаси - I, II, III; тури - база, омборхона, дорихона,

лаборатория, бўлинма, тиббиёт пункти, бошқа тиббиёт муассасаси)

2. Ташкилот (омборхона, база) ҳудудининг ҳолати


(фақат I тоифадаги объектларга тўлдирилади:

ҳудуднинг яроқлилиги, техник ҳолати ва ёритилиши; ўтиш таъқиқланган ҳудуднинг кенглиги,

жиҳозланиши ва ундан фойдаланиш тартиби; кириш (ички) темир йўлларининг ҳолати; ёнғинга қарши сув

манбалари ва яшин қайтарувчи ускуналарнинг мавжудлиги ва ҳолати, омборхоналар оралиғида ўзаро ҳамда

омбор иншоотлари ва алоҳида бинолар ўртасида белгиланган ёнғинга қарши масофаларга риоя этилиши ва ҳ.қ.),

3. Тўсиқларнинг ҳолати:


(фақат I тоифадаги объектларга тўлдирилади:

тўсиқларнинг тури ва баландлиги, белгиланган талабларга мувофиқлиги (мувофиқ эмаслиги),

тешиклар, ўпиришлар, осилиб қолишлар ва ҳ.қ. камчиликлар мавдужлиги)


4. Ёритилиш ҳолати:


(тўғри ва тўлиқ ёритилганлиги, ёритиш манбаларининг етарлилиги ва созлиги)

5. Қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация воситалари ҳамда видеокузатув тизимининг мавжудлиги ва ҳолати:

(Қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация воситаларининг тури - шовқинли, нурли-шовқинли, автоном,

датчиклари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг техник қўриқлаш пунктига, қўриқлаш постига ёки мансабдор шахсга уланганлгиги, объект 1 ва 2-рубежларда қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация

воситалари билан жиҳозланганлиги, қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациялар ҳолати - соз, носоз, кабелларни ўтказиш усули - хуфёна, очиқ)

6. Видеокузатув тизимининг мавжудлиги ва ҳолати:


(камералар сони, етарлилиги ва тўғри жойлаштирилганлиги,

тасвири чиқарилган жойи, қўриқлаш постига уланганлиги, тизимнинг ҳолати - соз, носоз, тасвир сақланадиган муддат, кабелларни ўтказиш усули - хуфёна, очиқ)

7. Қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация воситалари ҳамда видеокузатув тизими захира электр таъминоти манбаи билан таъминланганлиги

(тури, қувватининг етарлилиги, ҳолати - соз, носоз, аккумуляторнинг ишлаш давомийлиги)

8. ГАППларни сақлаш шароитлари:


(алоҳида (умумий) хонада, хонанинг жойлашуви,

деворлар, пол ва шипнинг ўрнатилган талабларга мувофиқлиги,

деразалар металл панжаралар билан ҳимояланганлиги, уларнинг ўрнатилган талабларга мувофиқлиги)

9. Эшикларнинг ҳолати: асосий


(эшик ишланган материал, унинг техник мустаҳкамлиги,

қулфлар етарлилиги ва ишончлилиги)

қўшимча (панжарали)


(эшик ишланган материал, унинг техник мустаҳкамлиги,

қулфлар етарлилиги ва ишончлилиги)

10. Металл қути (сейф, шкаф)лар мавжудлиги ва ҳолати:


(қути (сейф, шкаф)ларнинг етарлилиги,

ишончлилиги ва техник мустаҳкамлиги, қулфларнинг етарлилиги ва ишончлилиги)

11. ГАППларни сақлаш тартиби:

(металл қути (сейф, шкаф)лар ичида сақланиши ташкил этилганлиги,

улар ишдан ташқари вақтда муҳрланиши)

12. Қўриқлаш ҳолати:


(қўриқлаш тури, постлар сони ва етарлилиги, қуролланиши,

қўриқлаш хизматининг иш тартиби, постлар орасида алоқа воситалари мавжудлиги, созлиги ва ҳ.қ.)

13. Аввалги текширув(лар) натижасида аниқланган камчиликлар бартараф этилганлиги:

(охирги текширув(лар) ким томонидан ва қачон амалга оширилган, аниқланган камчиликлар,

уларни бартараф этиш даражаси, далолатномада белгиланган муддатларда бартараф этилганлиги)


14. ГАППларни сақлашда аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар:

Т/р

Аниқланган камчиликларнинг

мазмуни

Аниқланган камчиликларни бартараф

этиш бўйича таклифлар

Ижро муддати
















Имзолар:






(имзо)


(Ф.И.О.)






(имзо)


(Ф.И.О.)

Далолатнома нусхасини олдим:






(имзо)


(Ф.И.О.)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 47-сон, 508-модда.































Время: 0.1471
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск