язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Умумий қоидалар. Лицензияловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 12.05.2001 й. 222-II-сон "Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.05.2001 й.

N 222-II


АМАЛГА ОШИРИЛИШИ УЧУН

ЛИЦЕНЗИЯЛАР ТАЛАБ ҚИЛИНАДИГАН

ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ

ТЎҒРИСИДА


"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тасдиқлансин (1-илова).


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига мувофиқ ҳолга келтирсин, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар мазкур рўйхатга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини тўлиқ ёки қисман йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                              Э. Халилов






Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг

2001 йил 12 майдаги

222-II-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Ўз кучини тўлиқ ёки қисман йўқотган

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган "Корхоналар (ташкилотлар) фақат махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосидагина шуғулланишга хақли бўлган фаолият турларининг рўйхати ҳақида"ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 4, 182-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 1992 йил 26 ноябрда қабул қилган "Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1992 йил 14 январда қабул қилган "Корхоналар (ташкилотлар) фақат махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг рўйхати ҳақида"ги 516-ХII-сонли Қарорга қўшимчалар ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 2, 110-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Аудиторлик фаолияти ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарорининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 16-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 1993 йил 11 январда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1992 йил 14 январда қабул қилган "Корхоналар (ташкилотлар) фақат махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг рўйхати ҳақида"ги 516-ХII-сонли Қарорга қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 2, 124-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 1993 йил 22 февралда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1992 йил 14 январда қабул қилган "Корхоналар (ташкилотлар) фақат махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг рўйхати ҳақида"ги 516-ХII-сон Қарорга қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарорининг учинчи ва бешинчи хатбошилари (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 6, 263-модда).


7. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Корхоналар (ташкилотлар) фақат махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг рўйхати ҳақида"ги Қарорига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 330-модда).


8. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 2, 51-модда).


9. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 1994 йил 18 апрелда қабул қилинган "Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар (ташкилотлар), шу жумладан чет эл корхоналари ва қўшма корхоналар фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг Рўйхатига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 4, 109-модда).


10. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарорининг тўртинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 143-модда).


11. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 1994 йил 31 августда қабул қилинган "Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар (ташкилотлар), шу жумладан чет эл корхоналари ва қўшма корхоналар фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг Рўйхатига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 8-9, 244-модда).


12. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарорининг тўртинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 10, 258-модда).


13. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг Х бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда).


14. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг XIX бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 56-модда).


15. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг III бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 241-модда).


16. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг III бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 20-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонунлар тўплами", 2002 й. 2-сон


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахбортномаси", 2001 йил, 11-12-сон, 222-модда