ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Болалар спортини ривожлантириш /

Ўзбекистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактаблари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларнинг меҳнатини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.09.2010 й. 211-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 23 сентябрдаги

211-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасидаги

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан

молиялаштириладиган спорт мактаблари ходимлари

меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларнинг меҳнатини моддий

рағбатлантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган спорт мактабларининг (кейинги ўринларда спорт мактаблари деб аталади) раҳбар, тренер-ўқитувчи ва бошқа ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби ва шартларини белгилайди.

2. Ушбу Низомнинг амал қилиши:

Чавандозлар мактаблари директорлари;

олий таълим ташкилотлари ҳамда Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ходимлари;

ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби ва шартлари алоҳида қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган бошқа спорт таълим муассасалари;

спорт мактабларининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга татбиқ этилмайди.

Спорт мактабларининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари меҳнатига Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси асосида ҳақ тўланади.

3. Спорт мактаблари директорлари, директорларнинг ўринбосарлари, инструктор-методистлар ва тренер-ўқитувчиларнинг иш ҳақи таркибига базавий тариф ставкаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган устама ва қўшимча ҳақлар киради.


4. Спорт мактаблари директорлари, директорларнинг ўринбосарлари, тренер-ўқитувчилар ва инструктор-методистларнинг базавий тариф ставкалари Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига мувофиқ белгиланади.

Спорт мактаблари тиббиёт ходимларининг тариф ставкалари Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ белгиланади.



II. СПОРТ МАКТАБЛАРИ ТРЕНЕР-ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ

ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ


5. Спорт мактаблари тренер-ўқитувчиларига лавозим маошларини белгилаш меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкасидан, белгиланган нормативларидан ёки ўқув-машқ ишларининг режалаштирилаётган ҳажмларидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган устама ва қўшимча ҳақлардан келиб чиққан ҳолда уларни ўқув ва календарь йили бошида тарификациялашда амалга оширилади.


6. Спорт мактабларининг тренер-ўқитувчилари лавозим маошларини ўзгартириш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилганда;

спорт мактабидаги бошқа лавозимга ўтилганда;

малака тоифаси ўзгартирилганда (оширилганда ёки пасайтирилганда);

ўқув гуруҳларининг рўйхатдаги таркиблари, тренер-ўқитувчи раҳбарлигида спорт тайёргарлигини ўтаётган ўқувчи-спортчиларнинг спортдаги натижалари ўзгарганда амалга оширилади.

Тренер-ўқитувчиларнинг лавозим маошларини ўзгартириш спорт мактабининг тасдиқланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида амалга оширилади ва спорт мактаби директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


7. Спорт мактабларининг тренер-ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш ўқув гуруҳлари билан ўтказиладиган ўқув-машқ ишлари соатлари миқдори учун амалга оширилади.

Бунда айрим ихтисослаштирилган спорт мактабларида, олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатларида, олий спорт маҳорати мактабларида ва Республика олий спорт маҳорати мактабларида тренер-ўқитувчилар меҳнатига Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг буйруғи асосида бир нафар ўқувчи-спортчи учун нормативлар бўйича ҳақ тўланиши мумкин.

Бир спорт мактабида тренер-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг турли шаклларини қўллашга йўл қўйилмайди.


8. Бир нафар ўқувчи-спортчи учун спорт мактабларининг тренер-ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш нормативлари базавий тариф ставкасига нисбатан фоизлар ҳисобида қуйидаги миқдорларда белгиланади:

          

Ўқувчи-спортчиларни тайёрлаш

даражаси ва босқичлари


Ўқитиш даври


Бир нафар ўқувчи-спортчи учун

нормативлар миқдори, базавий

тариф ставкасига нисбатан

фоизларда


спорт турлари гуруҳлари


I


II


III


I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТЕРМА ЖАМОАЛАРИ

ТАРКИБИГА СПОРТЧИЛАРНИ, РЕСПУБЛИКА ВА ХАЛҚАРО

МУСОБАҚАЛАР СОВРИНДОРЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ

Терма жамоанинг асосий таркиби


бутун даврда


55 гача

45 гача

40 гача

Терма жамоанинг захира таркиби

бутун даврда


45 гача

35 гача

30 гача

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва кубоклари совриндорлари (I - III ўринлар)

бутун даврда


150 гача

150 гача

150 гача

Осиё ва Параосиё ўйинлари, Осиё чемпионатлари ва кубоклари совриндорлари (I - III ўринлар)

бутун даврда


140 гача

140 гача

140 гача

Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорлари (I - III ўринлар)


бутун даврда


100 гача

100 гача

100 гача

II. СПОРТ МАКТАБЛАРИДА ТАЙЁРЛАШ БОСҚИЧЛАРИДА

ЎҚУВЧИ-СПОРТЧИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

Олий спорт маҳорати


бутун даврда


40

25

35

Спорт бўйича такомиллаштириш


1 йилгача


20

10

15

1 йилдан кўп


30

15

20

Ўқув-машқ машғулотлари


2 йилгача


8

4

5

2 йилдан кўп


12

6

8

Бошланғич тайёргарлик


1 йилгача


2

2

2

1 йилдан кўп


3

2,5

2,5

Спорт-соғломлаштириш машғулотлари


12 ёшдан

17 ёшгача


2,5

2,5

2,5

12 ёшгача


2

2

2

       

9. Ўқувчи-спортчиларни Ўзбекистон Республикасининг терма жамоалари асосий ва захира таркибига, республика ва халқаро спорт мусобақалари совриндорларини тайёрлаш учун спорт мактаблари тренер-ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш нормативлари миқдорлари энг юқори ҳисобланади. Бир нафар ўқувчи-спортчи учун тренер-ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлаш нормативларининг аниқ миқдорларини белгилаш тўғрисидаги қарор спорт мактаби раҳбарияти томонидан, меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган миқдорлари ва фонди доирасида қабул қилинади.

10. Спорт турлари гуруҳлар бўйича қуйидаги тартибда тақсимланади:

спорт турларининг биринчи гуруҳига - спортнинг жамоавий ўйин турларидан ташқари, спортнинг барча олимпия турлари киради;

спорт турларининг иккинчи гуруҳига - спортнинг жамоавий ўйин турлари киради;

спорт турларининг учинчи гуруҳига - спортнинг бошқа барча турлари киради.


11. Бир нафар ўқувчи-спортчи учун нормативлар бўйича ўқув-машқ ишлари учун спорт мактабининг тренер-ўқитувчиси меҳнатига ҳақ тўлашда тренер-ўқитувчининг лавозим маошини устамалар ва қўшимча ҳақларсиз ҳисоблаб чиқариш унга белгиланган базавий тариф ставкасини унинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг фоизлар ҳисобидаги нормативига кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.

Тренер-ўқитувчи томонидан бир нечта ўқувчи-спортчи тайёрланган тақдирда ушбу тренер-ўқитувчининг меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи ҳар бир ўқувчи-спортчи бўйича унинг спортдаги ютуқларини ва тайёрлаш босқичларини ҳисобга олган ҳолда, белгиланган нормативлар миқдорларини жамлаш йўли билан белгиланади.

Бунда тренер-ўқитувчининг устама ва қўшимча ҳақларсиз лавозим маоши унга белгиланган базавий тариф ставкаси миқдорининг уч бараваридан ошмаслиги керак.

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги спорт мактабларининг юқори тоифали спортчилар тайёрлашда салмоқли натижаларга эришган айрим тренер-ўқитувчиларига базавий тариф ставкаси миқдорининг беш бараваригача миқдорда лавозим маоши белгилаш ҳуқуқига эга.

12. Спорт бўйича тайёргарликдан ўтаётган ўқувчи-спортчи турли спорт ютуқларига эга бўлган тақдирда, тренер-ўқитувчи меҳнатига ҳақ тўлаш нормативини белгилашда, мазкур ўқувчи-спортчининг ютуқларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган нормативнинг энг юқори миқдори қўлланади.


13. Бир нафар ўқувчи-спортчи учун меҳнатга ҳақ тўлаш нормативи миқдори спорт мактабининг тренер-ўқитувчисига:

Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий ва захира таркибига спортчилар тайёрлаганлик учун - ўқувчи-спортчи Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий ва захира таркибига киритилган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва ўқувчи-спортчи жамоа таркибида бўладиган бутун даврда сақланиб қолади;

Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун - кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи-спортчи томонидан эришилган натижа (I-III ўринлар) санасидан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва ушбу даражадаги кейинги халқаро спорт мусобақалари (кейинги Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари ва кубоклари ва шу кабилар) ўтказилгунгача сақланиб қолади;

Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун - кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи-спортчи томонидан эришилган натижа (I-III ўринлар) санасидан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва шу каби кейинги Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари ўтказилгунгача сақланиб қолади, бироқ бир йилдан кўп бўлмаган даврга.

14. Агар спорт мактабининг тренер-ўқитувчиси меҳнатига ҳақ тўлаш нормативининг белгиланган миқдори амал қиладиган даврда унинг раҳбарлигида спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи-спортчи спортдаги натижасини яхшиласа (масалан, Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркиби аъзоси Осиё ва Параосиё ўйинлари совриндори бўлса), у ҳолда тренер-ўқитувчининг меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори, ўқувчи-спортчи ютуқларини ҳисобга олган ҳолда энг юқори кўрсаткич бўйича тегишли равишда қайта кўриб чиқилади ва унинг янгидан ҳисоблаб чиқилган амал қилиш муддати белгиланади.

15. Агар спорт мактабининг тренер-ўқитувчиси меҳнатига ҳақ тўлашнинг белгиланган нормативи амал қиладиган даврда унинг раҳбарлигида спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи-спортчи мазкур тренернинг ўқув гуруҳи таркибидан чиқиб кетса (бошқа тренер-ўқитувчи раҳбарлигидаги бошқа ўқув гуруҳига, бошқа спорт-таълим муассасасига ўтказилса ва шу каби ҳолатларда), у ҳолда тренер-ўқитувчи меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори:

Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий ва захира таркибига спортчилар тайёрлаганлик учун ўқувчи-спортчи тренер-ўқитувчининг ўқув гуруҳи таркибидан расман чиқиб кетган санадан кейинги ой бошидан эътиборан камайиш томонига қайта кўриб чиқилади;

Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари ва кубоклари, Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган муддат мобайнида сақланиб қолади.

16. Ўқув гуруҳига йил мобайнида бошқа тренер-ўқитувчи раҳбарлигида юқори спорт натижаларига эришган ўқувчи-спортчи ўтказилган спорт мактабининг тренер-ўқитувчиси меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори:

Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий ва захира таркибига спортчилар тайёрлаганлик учун ўқувчи-спортчи мазкур тренер-ўқитувчининг ўқув гуруҳи таркибига расман қабул қилинган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади;

Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун ўқувчи-спортчи мазкур тренер-ўқитувчи раҳбарлигида кўрсатиб ўтилган мусобақаларда мазкур натижага (I - III ўринлар) такроран эришгунгача белгиланмайди.

17. Спорт мактабларида ўқув гуруҳларини тайёрлаш учун зарур бўлган ўқув-машқ ишлари соатлари ҳажмлари (ўқув-машқ ишлари режими) қуйидаги миқдорларда белгиланади:

         

Т/р

Ўқувчиларни тайёрлаш

даражаси ва босқичлари


Ўқитиш йили


Ўқув гуруҳлари билан

ўқув-машқ ишлари

режими (ҳафтадаги

академик соатлар)


1.

Спорт-соғломлаштириш машғулоти


Бутун даврда


6

2.

Бошланғич тайёргарлик

Биринчи ўқитиш йили


6

Бир йилдан кўп ўқитиш


8

3.

Ўқув-машқ машғулоти

Биринчи ўқитиш йили


12

Иккинчи ўқитиш йили


14

Учинчи ўқитиш йили


18

Уч йилдан кўп ўқитиш


20

4.

Спортда камолотга эришиш

Биринчи ўқитиш йили


24

Иккинчи ўқитиш йили


26

Икки йилдан кўп ўқитиш


28

5.

Олий спорт маҳорати


Бутун даврда


32

      

18. Ўқув-машқ ишларининг ҳафталик режими спорт турининг хусусиятларига, спорт тайёргарлигининг даври ва вазифаларига кўра белгиланади.


19. Спорт мактаби тренер-ўқитувчисининг базавий тариф ставкаси ҳар ҳафтадаги бевосита ўқув-машқ ишларининг 24 академик соати учун белгиланади. Машғулотларга тайёрланишга, ташкилий ва тарбиявий ишларни амалга оширишга сарфланган вақтга, шунингдек жамоа (ўқувчи-спортчилар) билан бирга мусобақаларда қатнашилган вақт учун қўшимча ҳақ тўланмайди.

20. Ихтисослаштирилган спорт мактабларида, олимпия захиралари ихтисослаштирилган спорт мактабларида, олий маҳорат спорт мактабларида, олий спорт маҳорати мактабларида ҳамда Республика олий спорт маҳорати мактабларида ишлаётган тренер-ўқитувчиларга базавий тариф ставкалари 15 фоизга оширилади. Бунда ихтисослаштирилган спорт мактаблари, олимпия захиралари ихтисослаштирилган спорт мактаблари, олий маҳорат спорт мактаблари, олий спорт маҳорати мактаблари ҳамда Республика олий спорт маҳорати мактабларининг тренер-ўқитувчиларига қўшимча ҳақ ва устамалар, ушбу оширилишни ҳисобга олмасдан, базавий тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

21. Директор, директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарлари, инструктор-методистлар ўзларининг асосий лавозими бўйича иш вақти мобайнида, тегишли маълумотга ва малака тоифасига эга бўлган спорт бўйича тренер-ўқитувчининг базавий тариф ставкаси ҳисобидан ҳақ тўланган ҳолда ўз спорт мактабида ўқув-машқ машғулотлари олиб боришлари мумкин. Уларнинг тренер-ўқитувчилик ишлари ҳажми ушбу Низомнинг 19-бандига мувофиқ спорт мактаби тренер-ўқитувчисининг белгиланган ўқув-машқ ишлари ҳажмининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.


III. СПОРТ МАКТАБЛАРИНИНГ ДИРЕКТОРЛАРИ,

ДИРЕКТОРЛАРНИНГ ЎҚУВ ИШЛАРИ, СПОРТ, ОММАВИЙ

СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА СЕЛЕКЦИЯ, ФУТБОЛНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРЛАРИ, ИНСТРУКТОР-

МЕТОДИСТЛАРИ, ТРЕНЕР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ, РАҚАМЛАШТИРИШНИ

ЖОРИЙ ҚИЛИШ БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАРИ, БУХГАЛТЕРЛАРИ,

КАДРЛАР БЎЙИЧА (ХОДИМЛАР БИЛАН ИШЛАШ БЎЛИМИ)

ИНСПЕКТОРЛАРИ, ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ВА ХЎЖАЛИК

МУДИРЛАРИГА ҚЎШИМЧА ҲАҚ ВА УСТАМАЛАР

22. Ихтисослаштирилган спорт мактабларида, олимпия захиралари ихтисослаштирилган спорт мактабларида, олий маҳорат спорт мактабларида, олий спорт маҳорати мактабларида ҳамда Республика олий спорт маҳорати мактабларида ишлаётган катта тренер-ўқитувчиларга, катта инструктор-методистларга, шунингдек "Хизмат кўрсатган спорт устаси" фахрий унвонига эга бўлган ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7,1 фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча ҳақ белгиланади.

23. Спорт мактабларининг директорлари, директорларнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарлари, инструктор-методистлари, тренер-ўқитувчилари, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассислари, бухгалтерлари, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторлари, тиббиёт ходимлари ва хўжалик мудирлари меҳнатини рағбатлантириш мақсадида уларга ўқувчи-спортчилар юқори спорт натижаларига эришган тақдирда, базавий тариф ставкасига қуйидаги ҳар ойлик устамалар белгиланади:

            

Ўқувчи-спортчиларнинг

спортдаги натижалари

Ўқувчи-спортчини тайёрлашда бевосита қатнашган

ходимларга бир нафар ўқувчи-спортчи учун устама ҳақ

миқдори, базавий тариф ставкасига нисбатан фоизларда

         

Тренерга

Директорга

Директорнинг ўқув ишлари, спорт,

оммавий спортни ривожлантириш ва

селекция, футболни ривожлантириш бўйича

ўринбосарлари, инструктор-методистлари,

рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича

мутахассислари, бухгалтерлари, кадрлар

бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими)

инспекторлари, тиббиёт ходимлари

ва хўжалик мудирларига

            

        

I. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ва Параосиё

ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари

         

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Жаҳон чемпионати ва кубоги ғолиблари ҳамда совриндорлари (I - III ўринлар)


50

10

8

Осиё ва Параосиё ўйинлари, Осиё чемпионати ва кубоги ғолиблари ҳамда совриндорлари (I - III ўринлар)


40

7

6

Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиблари ҳамда совриндорлари (жамоавий спорт турларидан ташқари) (I - III ўринлар)


10

6

5

Жамоавий спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиблари ҳамда совриндорлари (I - III ўринлар)


20

6

5

Жамоавий спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубогининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари ҳамда совриндорлари (I - III ўринлар)


5

-

-

     

II. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ва Параосиё

ўйинлари дастурларига киритилмаган спорт турлари

         

Жаҳон чемпионати ва кубоги ғолиблари ҳамда совриндорлари (I - III ўринлар)


25

5

4

Осиё чемпионати ва кубоги ғолиблари ҳамда совриндорлари (I - III ўринлар)


20

4

3

Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиблари ҳамда совриндорлари (I - III ўринлар)


5

3

3

            

III. Спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси

терма жамоаси аъзоси

          

Асосий таркиб аъзоси


5

3

3

Захира таркиб аъзоси


3

2

2

         

Изоҳ. Директорнинг футболни ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозими спорт мактабларида жорий этилади ҳамда уларга ҳар ойлик устамалар фақат футбол бўйича эришилган юқори спорт натижалари учун белгиланади.

Тренер-ўқитувчилар меҳнатига бир нафар ўқувчи-спортчи учун нормативлар бўйича ҳақ тўланадиган спорт мактабларида жадвалда кўрсатиб ўтилган тренер-ўқитувчиларга устамалар белгиланмайди.

24. Агар спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи-спортчи турли спорт ютуқларига эга бўлса, спорт мактабининг директори, директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарлари, инструктор-методистлар, тренер-ўқитувчилар, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассислари, бухгалтерлари, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторлари, тиббиёт ходимлари ва хўжалик мудирларига ушбу ўқувчи-спортчи учун ютуқлар ҳисобга олинган ҳолда, белгиланган устаманинг энг юқори миқдори қўлланади.

25. Устамаларнинг жами миқдори:

спорт мактабининг директори, директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарлари, инструктор-методистлари, тренер-ўқитувчилари, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассислари учун - белгиланган базавий тариф ставкасининг 200 фоизидан;

спорт мактабининг бухгалтерлари учун - белгиланган базавий тариф ставкасининг 150 фоизидан;

спорт мактабининг кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторлари ва тиббиёт ходимлари учун - белгиланган базавий тариф ставкасининг 100 фоизидан;

спорт мактабининг хўжалик мудирлари учун - белгиланган базавий тариф ставкасининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.

Спорт мактабларининг юқори тоифали спортчиларни тайёрлашда салмоқли натижаларга эришган айрим тренер-ўқитувчиларига Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг қарори билан устамаларнинг жами миқдори уларга белгиланган базавий тариф ставкасининг 400 фоизигача миқдорда белгиланиши мумкин.

26. Ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган устамаларни белгилаш календарь йил бошида, спорт мактабининг ўқувчи-спортчилари контингентидан ва уларнинг олдинги йилдаги спорт натижаларидан келиб чиққан ҳолда спорт мактабининг тренер-ўқитувчилари тарификациясини ва штатлар жадвалини тузишда амалга оширилади.

Йил давомида устамалар миқдорларини ўзгартириш спорт мактабининг тасдиқланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида амалга оширилади ва спорт мактаби раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


27. Спорт мактабининг директори, директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарлари, инструктор-методистлари, тренер-ўқитувчилари, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассислари, бухгалтерлари, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторлари, тиббиёт ходимларига ва хўжалик мудирларига устамалар:

Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубоклари совриндорларини тайёрлашни таъминлаганлик учун - кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида спортчи томонидан эришилган натижа (I-III ўринлар) санасидан кейинги ойнинг бошидан эътиборан белгиланади ва ушбу даражадаги кейинги халқаро мусобақалар (кейинги Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда шу кабилар) ўтказилгунга қадар сақлаб қолинади;

Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлашни таъминлаганлик учун - кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида спортчи томонидан эришилган натижа (I - III ўринлар) санасидан кейинги ойнинг бошидан эътиборан белгиланади ва бир календарь йил мобайнида сақлаб қолинади.

Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) тайёрлашни таъминлаганлик учун - ўқувчи-спортчи Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига (стажёрликка) киритилган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва ўқувчи-спортчининг жамоа таркибида бўладиган бутун даврида сақланиб қолади.

28. Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини, Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаси асосий ва захира таркиби аъзоларини тайёрлаганлик учун устамалар ушбу ўқувчи-спортчиларни тайёрлаган бевосита тренер-ўқитувчиларга белгиланади.

Қуйидаги ҳолларда, спорт муассасаларининг харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар доирасида, ўқувчи-спортчиларни тайёрлашни бевосита амалга оширадиган тренер-ўқитувчиларга бир ойлик иш ҳақи миқдорида бир марталик мукофот пули тўланади:

спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи-спортчининг спортдаги натижалари яхшиланганда, яъни у бошқа юқори даражадаги спорт таълими муассасасига ўтказилганда;

футбол тренерлари томонидан тарбияланган ўқувчи-спортчи миллий терма жамоа, футбол академиялари ва профессионал футбол клублари аъзолигига ўтганда.

29. Спорт мактабининг директори, директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарлари, инструктор-методистлари, тренер-ўқитувчилари, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассислари, бухгалтерлари, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторлари, тиббиёт ходимлари ва хўжалик мудирларига устамалар Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини, Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаси асосий ва захира таркиби аъзоларини тайёрлашни таъминлаганлик учун белгиланади ва спорт мактабининг рўйхатдаги таркибида ўқувчи-спортчиларнинг тегишли контингенти мавжуд бўлган тақдирда тўланади.

Спорт мактабларининг директорига, директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарларига, инструктор-методистларига, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассисларига, бухгалтерларига, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторларига, тиббиёт ходимларига ва хўжалик мудирларига ўқувчи-спортчининг спортдаги натижалари учун устамаларни тўлаш унинг спорт мактабининг рўйхатдаги таркибидан расман чиқиб кетиш (бошқа спорт-таълим муассасасига ўтиш, спорт мактабидан чиқарилиш, уни битириш) санасидан кейинги ойнинг бошидан эътиборан тўхтатилади.

30. Ўқувчи-спортчиларнинг спортдаги натижалари яхшиланганда, шунингдек спорт мактабининг тренер-ўқитувчиси раҳбарлигидаги ўқув гуруҳларининг рўйхатдаги таркиблари ўзгарганда (спорт мактабига қабул қилинганда, ундан чиқарилганда, бошқа спорт-таълим муассасасига ўтказилганда) ушбу тренер-ўқитувчи учун устамалар миқдорларини ўзгартириш мазкур Низомнинг 14 - 16-бандларида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш нормативлари миқдорларини белгилашнинг тегишли тартибига мувофиқ амалга оширилади.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


31. Ўзбекистон Республикаси терма жамоалари асосий ва захира таркиблари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади ва спорт мактабларига етказилади.

32. Спорт мактабларининг директорига, директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарларига, инструктор-методистларига, тренер-ўқитувчиларига, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассисларига, бухгалтерларига, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторларига, тиббиёт ходимларига ва хўжалик мудирларига иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг тўғрилиги ҳамда асосланганлиги юзасидан жавобгарлик ушбу спорт мактабларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юкланади.

33. Спорт мактабларининг директорига, директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарларига, инструктор-методистларига, тренер-ўқитувчиларига, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассисларига, бухгалтерларига, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторларига, тиббиёт ходимларига ва хўжалик мудирларига қўшимча ҳақ ва устамалар уларнинг иш ҳақини тўлаш билан бир вақтда тўланади.

34. Тайинланган ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамалар суммаси тегишли спорт мактабининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига киритилади ва улар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ягона ижтимоий тўлов ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамалар тарзида олинган даромадларини солиққа тортиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


35. Спорт мактабларининг директорига, директорнинг ўқув ишлари, спорт, оммавий спортни ривожлантириш ва селекция, футболни ривожлантириш бўйича ўринбосарларига, инструктор-методистларига, тренер-ўқитувчиларига, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассисларига, бухгалтерларига, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторларига, тиббиёт ходимларига ва хўжалик мудирларига иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилиги, холисоналиги юзасидан назорат белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 38-сон, 331-модда.


“Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами”, 2010 йил, 9-сон, 50-модда
































Время: 0.1147
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск