Умная подшивка

Моҳир тахлам / Ижтимоий-сиёсий материаллар / Ўзбекистон Республикаси Президентининг маъруза ва нутқлари / 2010 й. /

Президент Ислом Каримовнинг Осиё тараккиёт банки Бошқарувчилар кенгаши 43-йиллик мажлисининг очилиш маросимидаги нутқи (2010 йил 3 май)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Президент Ислом Каримовнинг Осиё

тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши

43-йиллик мажлисининг очилиш маросимидаги

НУТҚИ


(2010 йил 3 май)



Рус тилидаги матнига қаранг



Муҳтарам президент Курода!

Муҳтарам бошқарувчилар!

Ҳурматли хорижий давлатлар вакиллари ва меҳмонлар!

Хонимлар ва жаноблар!

Авваламбор, Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 43-йиллик мажлиси иштирокчиларини, нуфузли халқаро ташкилотлар вакилларини ва Тошкентга ташриф буюрган барча меҳмонларни чин дилдан қутлашга ижозат бергайсиз.

Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари орасида биринчи бўлиб ушбу муҳим воқеани ўтказишга Ўзбекистон пойтахти танлангани биз учун катта шараф ва мазкур қарорни қабул қилган Осиё тараққиёт банкига аъзо мамлакатлар ҳукуматларига самимий миннатдорлик изҳор этамиз.

Мен ўз нутқимда бугунги анжуманда муҳокама этилаётган мавзуга бевосита тааллуқли бўлган айрим масалалар хусусида қисқача тўхталмоқчиман.

Ўтган 2009 йил жаҳон иқтисодиёти учун ҳақиқатан ҳам оғир синов йили бўлди, глобал молиявий-иқтисодий инқирознинг салбий оқибатлари деярли ҳеч бир мамлакатни четлаб ўтмади.

Нуфузли халқаро таҳлилчи ва экспертларнинг фикрига кўра, инқирознинг энг оғир ва кескин босқичи ортда қолганига қарамай, ҳали иқтисодиётни тиклаш бўйича ўта мураккаб, машаққатли ва узоқ муддатли жараён олдинда турибди.

Жаҳон иқтисодиётининг инқироздан чиқиши йўлида пайдо бўлаётган муаммоларни таҳлил қилганда, биринчи навбатда, ўсиш суръатларининг беқарор ва паст даражада экани, ишсизликнинг юқори даражада сақланиб қолаётгани, иқтисодиёт реал сектори молиявий аҳволининг сезиларли равишда ёмонлашаётгани ва аҳоли реал даромадларининг пасайиши ҳақида гапиришга тўғри келади.

Баъзи мамлакатларда давлат бюджети тақчиллиги, жумладан, давлат қарзи ҳажми ошиб бораётгани хавфли миқёс касб этмоқда. Бу эса ушбу

...
Время: 0.0233
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск