язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солиш ва унинг соддалаштирилган тартиби/ Молия вазирлигининг 5-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 4-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2011-4-сон "Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 02.02.2011 й. Қарори (АВ томонидан 03.03.2011 й. 2203-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.03.2011 й.

N 2203

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.02.2011 й.

N 5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.02.2011 й.

N 4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

02.02.2011 й.

N 2011-4


    

ҚАРОРИ



Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори

киритилиши муносабати билан ягона солиқ

тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2011 йил 13 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Иқтисодиёт вазири

Р. Гулямов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 9-сон, 93-модда.