Умная подшивка

Моҳир тахлам / Ташкилотлар молиявий-хўжалик фаолиятининг юридик таъминоти / Ишончномаларни расмийлаштириш /

Ишончномалар турлари, уларни расмийлаштириш тартиби ва амал қилишининг тугатилиши (СБХ, 46-сон, 2010 йил 18 ноябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



ИШОНЧНОМА ОРҚАЛИ ИШ ЮРИТГАНДА...


Республикамизнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқаролар ва ташкилотлар ўз ишларини шахсан ёки ваколатлари ишончнома билан тасдиқланиши керак бўлган вакиллар орқали юритишлари мумкин.


Фуқаролик кодекси (ФК)нинг 134-моддасида белгиланишича, бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Бунда ишончли вакил фақат ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради ва, агар ишончномада бошқа нарса назарда тутилмаган бўлса, ўзи вакил қилинган ҳаракатларни шахсан амалга ошириши керак.


ИШОНЧНОМАЛАРНИНГ ТУРЛАРИ


Барча ишончномаларни вазифасига ва ишончли вакилга (вакилга) бериладиган ҳуқуқларга боғлиқ ҳолда 3 турга бўлиш мумкин - бир марталик, махсус ва умумий.

Бир марталик ишончнома ишончли вакилга бир марталик ҳаракатни амалга оширишга ваколат беради. Масалан, товар-моддий бойликлар, банкдан пул суммаси олиш, шартнома имзолаш.

Махсус ишончнома умумий мақсад, предмет ва таомил билан боғлиқ ва бир юридик натижага эришишга йўналтирилган бир турдаги муайян ҳаракатларни амалга оширишга берилади. Масалан, транспорт ташкилотларидан юк олиш билан боғлиқ операциялар бўйича, судда вакил бўлишга ва ҳоказо.

Умумий ёки бош ишончнома ишонч билдирувчининг мол-мулкидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳамда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш бўйича, шу жумладан давлат органлари, тижоратчи ва тижоратчи бўлмаган юридик шахслар, уларнинг бўлинмалари, шунингдек ҳар қандай бошқа шахслар олдида барча масалалар бўйича ва вакил қилган шахс номидан ишларни юритишга вакил бўлишга ваколатлар беради. Филиал ёки ваколатхона раҳбарига бош ташкилот номидан берилган, унинг раҳбари ёки таъсис ҳужжатлари бунга ваколат берган бошқа шахс томонидан имзоланган ишончнома бош ишончномага мисол бўлади.


ВАКОЛАТ БЕРИЛДИМИ? -

ВАЗИФАНГИЗНИ БАЖАРИНГ


Аввал айтилганидек, ишончли вакил у ваколат олган ҳаракатларни шахсан амалга ошириши керак. Бироқ бир қатор ҳолларда ишончномани бошқаларга ишониш мумкин. Агар бундай имконият ишончномада қайд этилган ёки вазият уни ишонч билдирувчининг манфаатларини қўриқлаш учун бунга мажбур этса, ишончли вакил бунга ҳақлидир (ФКнинг 140-моддаси). Ваколатларни бошқа шахсга бериб, у бундан ишонч билдирувчини хабардор қилиши ва унга янги ишончли вакил тўғрисида зарур маълумотларни бериши керак, акс ҳ

...
Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск