Умная подшивка

Моҳир тахлам / Тадбиркорлик фаолиятининг давлат назорати. Назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувлар /

Режадан ташқари текширув ўтказиш тадбирларини бузиш. Хўжалик юритувчи субъектлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усуллари (НМ, 42-сон, 2010 йил 26 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чи??ан санасига ҳақиқийдир*



АГАР СИЗНИ ТЕКШИРИШ УЧУН КЕЛИШСА...


Бизнинг фаолиятимизда юзага келган баъзи саволларга жавоб берсангиз. Чунки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қилган қайта-қайта мурожаатларимиз натижасиз қолди ва бир йилдан кўп вақтдан буён мазкур масалани ҳал эта олмаяпмиз.

2009 йил апрелида Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти (СВОЖЖДЛҚКД) ходимлари буйруқ олмасдан дорихона муассасамизни текширишни бошлашди. Департамент ходимлари томонидан ходимларнинг чўнтаклари текширилди, тилхатлар олинди, сертификатлар ва кирим-чиқим ҳужжатлари текширилди, шунингдек дори воситаларининг сони ҳисоблаб чиқилди.

Бизнинг қайта-қайта қилган талабларимиздан сўнг, 3 соату 15 дақиқа ўтгач, улар текширув ўтказишга рухсат берувчи муҳрсиз буйруқ келтиришди. Буйруқ учун асос сифатида республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан 2006 йил 7 ноябрда тасдиқланган тадбирлар режаси, шунингдек ҳудудий кенгашнинг 2009 йил 28 апрелдаги рухсати кўрсатилган.

Бироқ 2006 йил 7 ноябрдаги тадбирлар режаси 1-бўлимининг 4-бандида, Президентнинг 1994 йил 14 июлдаги ПФ-916-сон Фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, СВОЖЖДЛҚКД ва ИИВ томонидан республика ички бозорида қалбакилаштирилган, сифатсиз, давлат реестрига киритилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар билан савдо қилаётган улгуржи ва чакана сотувчи объектларни, шунингдек белгиланмаган жойларда дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини қўллашни таъминлаш бўйича махсус рейдлар ўтказиш белгиланган. II бўлимнинг 5-бандида белгиланишича: "ишчи гуруҳлар НҚОФМР Кенгашига махсус рухсат олиш учун мурожаат

...
Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск