Умная подшивка

Моҳир тахлам / Тадбиркорлик фаолиятининг давлат назорати. Назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувлар /

Солиқ органлари томонидан юридик шахс ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг тўхтатилиши (СБХ, 33-сон, 2010 йил 26 август)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чи??ан санасига ҳақиқийдир*



ҲИСОБВАРАҚ ҲАРАКАТИ

ТЎХТАТИЛГАНДА НИМА ҚИЛИШ ЛОЗИМ?


2010 йил 1 январдан бошлаб қонун чиқарувчи солиқ органларига судга мурожаат қилмасдан туриб солиқ тўловчиларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ҳуқуқини берди. Солиқ кодекси (СК) 96-моддасининг биринчи қисмига киритилган қўшимчага* мувофиқ, бу:

солиқ ва (ёки) молиявий ҳисоботни тақдим этиш ўн беш кунга кечиктирилганда;

кўрсатилган манзилда солиқ тўловчи йўқ бўлганда давлат солиқ хизмати органининг қарори асосида амалга оширилиши мумкин.

Қонун чиқарувчи томонидан солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи тўсқинлик қилган ёхуд давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсларининг солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаётган жойларни кўздан кечириш учун кириши рад этилган ҳолларда ҳисобварақлар бўйича операцияларнинг суд томонидан тўхтатиб турилиши тартиби сақлаб қолинган.

Банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ҳар қандай ташкилот учун нохуш оқибатларни келтириб чиқариб, амалда унинг фаолиятини издан чиқариши тушунарли. Узоқ вақтга тўхтатиб қўйиш ташкилотга сезиларли молиявий зарар етказиши мумкин. Бундан ташқари, тўхтатиб туриш даврида қуйидагилар тақиқланади: банк томонидан мижозга, шу жумладан унинг алоҳида таркибий бўлинмаларига янги ҳисобварақлар очиш; мижознинг операциялари тўхтатиб қўйилган ҳисобварақларининг банк томонидан ёпилиши; маблағларнинг мижоз ҳисобварақларидан акцептсиз ва сўзсиз ҳисобдан чиқарилиши. Шу сабабли солиқ тўловчи солиқ органлари томонидан бундай чоранинг қўлланиши қачон хавф солиши ва унинг оқибатларидан қандай қилиб қутулишни, бундай чора қўлланилган тақдирда эса - ўз ҳисобварақлари бўйича операцияларни қандай қилиб тезроқ қайта тиклашни билиши муҳимдир.


"БАНК ҲИСОБВАРАҒИ"


Мижозларнинг маблағларини сақлаш ҳамда ҳисоб-китоб, кредит ва касса операцияларини амалга ошириш учун турли депозит ҳисобварақлари: талаб қилиб олингунча, жамғарма, муддатли, ссуда ва бошқа ҳисобварақ

...
Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск