Умная подшивка

Моҳир тахлам / Меҳнат муносабатлари / Меҳнат дафтарчаларини юритиш /

Меҳнат дафтарчаларини расмийлаштириш ва ёзувлардаги хатоларни тузатиш бўйича тавсиялар (НМ, 47-сон, 2010 йил 30 ноябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чи??ан санасига ҳақиқийдир*



КАДРЛАР ИШИДАГИ ТАРТИБ

ЁКИ МЕҲНАТ ДАФТАРЧАЛАРИНИ ХАТОСИЗ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ТЎЛДИРИШ ҲАҚИДА


Мен текширувлар вақтида нохушликларга тўқнаш келишнинг олдини олиш ва ўзимиз ҳамда бошқаларни оворагарчиликдан халос қилиш учун даставвал барча ҳужжатларни тўғри ва ўз вақтида расмийлаштириш керак деб ҳисоблайман. Бу айниқса кадрлар бўлимига тааллуқли, чунки унинг ходимлари йўл қўйган хатолар улар содир этилганидан кейин анча йил ўтгач юзага чиқиши мумкин.


ИШНИ ТОПШИРИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


Кадрлар бўлимига ишлаш учун келганда аввало аввалги ходимдан ишларни қабул қилиб олиш керак. Бунда албатта қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштириш зарур.

Қуйидагиларни шахсан текшириш лозим:

барча меҳнат дафтарчаларини, улардаги эҳтимолий нуқсонларни аниқлаш лозим;

меҳнат дафтарчалари ҳисобини юритиш дафтарини. Унда серия ва рақамлари ёзилган барча меҳнат дафтарчалари (ишга қабул қилиш пайтида ходимлардан қабул қилинганлари, шунингдек ишга биринчи марта кирган ходимларга берилганлари, дубликатлар) рўйхатдан ўтказилади ва янги меҳнат дафтарчаси (дубликати) берилгани учун ҳақ олинганлиги тўғрисида ёзув қайд этилади. Дафтар рақамланган, ип билан тикилган ҳамда раҳбарнинг имзоси ва сурғуч муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак;

шахсий варақалар (Т-2 намунавий шакли) мавжудлигини.

Агар топшириш далолатномаси бўлмаса, кадрлар бўлими ходими дафтарчаларнинг йўқолганлиги, шахсий варақалар, меҳнат дафтарчалари ҳисобини юритиш дафтарининг йўқлиги учун жавоб бермайди. Бироқ у инвентаризацияни ўтказмаганлик учун жавоб беради. Ушбу камчиликларни бартараф этиши ҳам керак бўлади.


ҲЕЧ ҚАНДАЙ СОХТАЛИКСИЗ


Ишни қабул қилиб олгач, меҳнат дафтарчалари бланкаларининг ҳақиқийлигини текшириш керак. Кейинги вақтда "Шарқ" нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясида тайёрланмаган, яъни сохта бланкалар тез-тез учраяпти. Уларни стандарт бланкалардан қуйидаги аломатларига кўра фарқлаш мумкин:

саҳифаларида серия ва рақам қўйилмаган, агар қўйилган бўлса ҳам, қабариқ эмас;

бланка Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида янги меҳнат дафтарчаларини жорий қилиш тўғрисида" қарорига (1995 йил 6 июлдаги 258-сон, ВМнинг 1999 йил 6 майдаги 225-сон қарори билан киритилган ўзгартишлар билан) иловада келтирилган намуна талабларига жавоб бермайди. Хусусан, шуни билиш лозимки, меҳнат дафтарчасининг сериясида ҳудудий меҳнат органида у харид қилинган минтақанинг бош ҳарфлари (лотин шрифтида) бўлиши керак. Сохта бланкаларда эса у одатда "TV" ҳарфлари билан белгиланади;

бланкалар, юқорида келтирилган Вазирлар Маҳкамасининг 258-сон қарори талаб қилганидек, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ҳудудий органлари орқали реализация қилинмаган бўлади.

Бундай меҳнат дафтарчалари аниқланган тақдирда қоидани бузган ҳолда уларни 1996 йил 1 апрелдан кейин берган корхоналар орқали стандарт дафтарчаларга айирбошлаш тўғрисида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг меҳнат ҳуқуқ инспекциясига мурожаат қилиш лозим.

Меҳнат кодексининг (МК)

...
Время: 0.0266
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск