Умная подшивка

Моҳир тахлам / Ташкилотлар молиявий-хўжалик фаолиятининг юридик таъминоти / Ҳужжатлар айланиши /

Ҳисоб ҳужжатларини тиклаш (НМ, 7-сон, 2011 йил 22 февраль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чи??ан санасига ҳақиқийдир*



ҲУЖЖАТЛАР ТИКЛАНИШИ КЕРАК


Қонун ҳужжатлари барча хўжалик операциялари тасдиқловчи ҳужжатлар билан расмийлаштирилишини талаб қилади. Бинобарин, ҳар қандай ташкилотнинг асосий мажбуриятларидан бири бирламчи ҳисоб ҳужжатлари бут сақланишини таъминлаш ҳисобланади.

Уни бажармаганлик учун жавобгарлик назарда тутилган. Масалан, бухгалтерия ҳужжатларининг мавжуд эмаслиги соли??а доир ҳуқуқбузарлик ҳисобланади, у Солиқ кодексининг (бундан кейин - СК) 116-моддасида назарда тутилган молиявий санкцияларга олиб келади. Жаримани тўлаганлик солиқ тўловчини бухгалтерия ҳисобини тиклаш мажбуриятидан озод қилмайди (СК 116-моддасининг иккинчи қисми). Солиқ тўловчига солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун ҳам жарима солиниши мумкин (СКнинг 115-моддаси).

Шуни қайд этиш лозимки, бухгалтерия ҳужжатларини йўқотиб қўйганлик учун нафақат ташкилот, балки унинг мансабдор шахсларининг ҳам жавобгарлиги назарда тутилган. Ҳужжатларни сақлаш муддатлари ва тартибига риоя этмаганлиги учун директор ва бухгалтерга (ёки зиммасига ҳисоб юритиш мажбурияти юкланган ҳар қандай бошқа жавобгар шахсга) энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 175-1-моддасининг биринчи қисми).


САБАБЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ


Бироқ ташкилот фаолиятида турли вазиятлар учраши мумкин. Агар ҳужжатлар шикастланган ёки йўқолган бўлса, нима қилиш керак (чизмага қаранг)? Аввало ҳужжатлар йўқолганлиги ва нобуд бўлганлигини текшириш бўйича комиссия тузиш зарур. Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айлануви тўғрисидаги низомнинг (Молия вазирининг АВ томонидан 2004 йил 14 январдаги 1297-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) 29-бандига мувофиқ у воқеа юз берганидан кейин дарҳол тузилиши керак.

Ташкилот раҳбарининг буйруғи билан комиссиянинг таркиби тайинланади. Одатда унга молия хизмати ходимлари ва юз берган воқеанинг сабаблари ва оқибатларини аниқлаб оладиган мутахассислар киради. Масалан, юрист, бош муҳандис, техника хавфсизлиги бўйича муҳандис ва бошқалар.

Текшириш натижалари бўйича далолатнома тузилиши лозим, уни ташкилот раҳбари тасдиқлайди. Уни тайёрлаш чоғида воқеа юз берган жой ва ҳужжатларнинг сиртдан шикастланиши тавсифи батафсил баён этилиши керак. Далолатномада ҳужжатларнинг бут сақланиши учун жавобгар шахслар рўйхати (улар бош бухгалтер, иш бошқарувчи ва ҳоказолар бўлиши мумкин) келтирилиши керак. Уларнинг ёзма тушунтиришлари ҳам, йўқолган (шикастланган) ҳужжатлар рўйхати каби, далолатномага илова қилиниши лозим.


СОЛИҚ ОРГАНЛАРИГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ


Агар ташкилотнинг ҳисоб ҳужжатлари* йўқотилган ёки йў

...
Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск