Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Йиллик ҳисобот /

Йиллик ҳисобот тузиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати - 2010 (СБХ, 4-сон, 2011 йил 27 январь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



ЙИЛЛИК ҲИСОБОТГА ТАЙЁР ТУРИНГ!


Бухгалтер учун йиллик солиқ ва молиявий ҳисоботни тайёрлашнинг энг масъулиятли ва қизғин вақти ҳам етиб келди. Уни солиқ ва бухгалтерияга оид қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда тайёрлаш керак. Ҳисоботни тўғри тузишингиз, унда аввалги молия йилининг якунларини акс эттиришингиз учун "Norma Ekspert" мутахассислари 2010 йилда қабул қилинган ҳужжатлар ва улар билан хўжалик юритуви, солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисоби соҳасига киритилган ўзгартиришлар ҳақида эслатма тайёрладилар.


СОЛИҚ СОЛИШ


Корхоналарга солиқ солиш тартибига 2010 йилда киритилган асосий янгиликлар Солиқ кодексига (СК) киритилган ўзгартиришлар, айрим солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларидаги ўзгаришлар, ЯСТ бўйича базавий миқдор ва бўнак тўловларининг жорий қилиниши билан боғлиқ. Жадвалимизда улар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича берилган.

Т/р


Ҳужжат номи


Ўзгартиришлар


ФОЙДА СОЛИҒИ

1

Президентнинг "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари  ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" қарори  (22.12.2009 йилдаги ПҚ-1245-сон)


2010 йилда фойда солиғининг 2009 йилда қуйидагилар учун амал қилган ставкалари сақланиб қолган:

тижорат банклари учун - 15%;

аукционлар ўтказишдан, гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахслар учун - 35%.

Қолган корхоналар учун ставка 10%дан 9%га туширилди.


Қуйидаги пасайтирувчи ставкалар сақланган:

корхоналар учун, пластик карталар қўлланиб ҳақ тўланган ҳолда кўрсатилган хизматлар ҳажми бўйича (белгиланган ставка 10%га пасайтирилади);

экспортчи корхоналар учун, ўзи ишлаб чиқарган товарлар, ишлар, хизматлар (ЎзР Президентининг 10.10.1997 йилдаги ПФ-1871-сон Фармони билан тасдиқланган рўйхатда келтирилган хом ашё маҳсулотларидан ташқари) экспортининг улушидан келиб чиқиб.


ВМнинг 3.09.1999 йилдаги 414-сон қарори билан солиқлар ва йиғимларнинг барча турларини тўлашдан озод қилиш кўринишида қўшимча манбалардан даромад олаётган бюджет ташкилотлари учун берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2015 йил 1 январгача узайтирилди. Имтиёзни қўллаш мақсадида қўшимча даромадларга:

фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан;

вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага беришдан;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўрсатиладиган ҳомийлик (беғараз) ёрдами кўринишидаги даромадлар киради.


Фойда солиғи ва ягона солиқ тўловини тўлашдан озод этиш кўринишидаги Президентнинг 17.04.2006 йилдаги ПҚ-325-сон қарорида (жадвалнинг 3-бандига қаранг) назарда тутилган имтиёзларнинг амал қилиши кичик корхоналар ва микрофирмалар - солиқ маслаҳатчиларига татбиқ этилади.


Барча турдаги солиқлар ва божхона тўловлари, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этиш кўринишида (Пенсия жамғармасига ажратмалардан ташқари) Президентнинг 29.01.2009 йилдаги ПҚ-1051-сон қарори билан назарда тутилган имтиёзлар  "қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида улар томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари бўйича пудрат ташкилотларига татбиқ этилади. Имтиёзларни қўллаш "қишлоқ қурилиш инвест" ихтисослаштирилган инжиниринг компанияси ва "қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида улар томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари бўйича пудрат ташкилотлари томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 16.08.2010 йилда 2133-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади.


2

"Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун  (30.12.2009 йилдаги  ЎРҚ-241-сон).

2010 йил 1 январдан кучга кирди.

СКнинг қуйидаги моддаларига фойда солиғи бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган:

129-модда "Жами даромаднинг таркиби";

130-модда "Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадлар";

131-модда "Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадга тузатиш киритиш";

132-модда "Бошқа даромадлар";

133-модда "Асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромадлар";

135-модда "Текин олинган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар";

138-модда "Илгари чегирилган харажатлар ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзида олинадиган даромадлар";

143-модда "Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари";

144-модда "Амортизация харажатлари";

145-модда "Бошқа харажатлар" ва бошқалар.


Фойда солиғига тааллуқли бўлган; СКга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги батафсил тушунтиришлар "СБХ"нинг 8.02.2010 йилдаги 6 (810)-сонининг "Фойдага солиқ солишдаги ўзгаришлар тўғрисида солиқ тўловчи нималарни билиши керак" мақоласида берилган.


3

МВ, ДСҚнинг "Айрим хизматларни кўрсатаётган юридик шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида"ги низомга қ

...
Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск