Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Йиллик ҳисобот /

Молиявий ҳисоботга тушунтириш хати (СБХ, 5-сон, 2011 йил 3 февраль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



ҲАММАГА ТУШУНАРЛИ ЁЗУВ

ЁКИ МОЛИЯ ҲИСОБОТИГА ТУШУНТИРИШ

ХАТИНИ ҚАНДАЙ ТУЗИШ КЕРАК


Ҳар бир бухгалтерия балансига қўшимча қилинадиган тушунтириш хати молия ҳисоботининг таркибий қисми саналади. Уни тузишдан мақсад, тушунтиришлар таркиби 1-сон БҲМС "Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот"да (МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 1998 йил 14 августда 474-сон билан рўйхатдан ўтказилган) очиб берилади.


Тушунтиришлар корхонанинг ҳисоб сиёсатига тааллуқли бўлган маълумотларни очиб бериши ва ҳисоботдан фойдаланувчиларни ҳисоботнинг жадвал шаклларига киритиш мақсадга мувофиқ бўлмаган, бироқ унинг фаолияти кўрсаткичларини яхшироқ тушуниш ва баҳолаш учун зарур бўлган қўшимча маълумотлар билан таъминлаши керак.

Тушунтириш хати корхонада бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молия ҳисоботини тузиш учун масъул шахслар томонидан тайёрланади. У қуйидагиларга бўлиниши мумкин:

корхона тўғрисидаги маълумотлар;

қўлланаётган ҳисоб сиёсати ва унинг миллий ҳисоб стандартларига мувофиқлиги тўғрисидаги тушунтиришлар (ушбу қисмда активлар ва мажбуриятларни ҳисобга олишнинг айрим қоидалари очиб берилади, ҳисоб сиёсатини ўзгартириш сабаби ва унинг оқибатлари кўрсатилади);

молия ҳисоботида тақдим этилган ёки уни шакллантиришга таъсир кўрсатган маълумотларни тушуниш учун зарур бўлган ёрдамчи ахборот;

бошқа очиб беришлар.

Корхона тўғрисидаги маълумотларда унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, юридик манзили ёки амалдаги фаолият жойи манзили кўрсатилади, асосий фаолият бўйича асосий операциялар баён этилади, бош компания, ижро этувчи ва назорат қилиш органларининг аъзолари, устав капиталининг миқдори, ходимлар сони, бошқарув тузилмаси, лицензиялар, патентлар мавжудлиги тўғрисида маълумотлар ва ҳоказолар очиб берилади.

...
Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск