Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Жисмоний шахсларга солиқ солиш / Жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқлар ва фуқароларнинг суғурта бадаллари / 2010-2013 /

Жисмоний шахслар даромадларига солиқ солиш (СБХ, 6-сон, 2011 йил 10 февраль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чи??ан санасига ҳақиқийдир*



ШАХСИЙ ДАРОМАДГА СОЛИҚ СОЛИШ


2011 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари қабул қилиниши муносабати билан 2011 йил 1 январдан солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи қуйидаги қонуний-ҳуқуқий ҳужжатлар кучга кирди:

"Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2011 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Қонун (2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-274-сон);

Президентнинг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" Фармони (2010 йил 28 декабрдаги ПФ-4261-сон);

Президентнинг "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" қарори (2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон, бундан кейин Президентнинг ПҚ-1449-сон қарори).

2011 йилда солиқ тўловчиларни жисмоний шахсларнинг даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) ва суғурта бадаллари солишда, ушбу даромадларни тўлаш манбаи сифатида юридик шахсларни эса ягона ижтимоий тўлов ва фойда солиғи қисмида нималар кутаётганини кўриб чиқамиз.

Президентнинг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон қарори билан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ставкалари ўзгартирилди:

ЖШДСнинг энг кам ставкаси 11%дан 10%га пасайтирилди, энг кам ставка бўйича солиқ солинадиган даромаднинг энг юқори чегараси энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида белгиланди (олдин 6 ЭКИҲ бўлган);

ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача бўлган даромадларга қўлланиладиган ўртача ставка 1%га пасайтирилди ва 16%ни ташкил этади;

ЭКИҲнинг 10 бараваридан ошадиган даромаддан олинадиган ЖШДСнинг энг юқори ставкаси 22% миқдорида сақлаб қолинди.

Солиқ суммасидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига маблағ ўтказиш (1%) механизми амал қилишни давом этмоқда.

Президентнинг ПҚ-1449-сон қарори 3-банди билан:

жисмоний шахслар учун суғурта бадаллари ставкасини 4,5%гача кўпайтириш (2010 йилда у 4%ни ташкил этган);

юридик шахслар учун ягона ижтимоий тўлов ставкасини 25% миқдорида сақлаб қолиш белгиланган.

"Norma Ekspert" мутахассислари, жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқ солишга доир қонун ҳужжатларини таҳлил қилган ҳолда ушбу масала бўйича маълумотнома қўлланмасини тайёрладилар. У ҳам юридик шахсларга, ҳам жисмоний шахсларга фойдали бўлади деб ўйлаймиз.

        

        

Т/р

Тўловларнинг турлари


Бирламчи ҳужжатлар


ЖШДС


ЯИТ (25%) ва суғурта

бадаллари (4,5%)


Изоҳлар


МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРЗИДАГИ ДАРОМАДЛАР

(Солиқ кодексининг 172-моддаси)

1

Ҳақиқатда бажарилган ишлар учун ҳисобланган иш ҳақи, 2, 3 ва 5-бандларда кўрсатилган тўловлар бундан мустасно


Меҳнат шартномаси, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисида низом, штат жадвали, иш вақтини ҳисобга олиш ва иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиш табели, иш ҳақини ҳисоблаб ёзишга оид бошқа ҳужжатлар


Ундирилади

Ундирилади

Меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Бунда меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон-бир тарзда чекланмайди (Меҳнат кодексининг 153-моддаси).


2

Корхонанинг ихтисослаштирилган цехлари ва участкаларида ишловчи ногиронларнинг меҳнат ҳақи


Меҳнат шартномаси, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом, иш ҳақини ҳисоблаб ёзишга оид ҳужжатлар

I ва II гуруҳ ногиронларининг даромадларига ҳар бир тўлиқ ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида ЖШДС солинмайди

(СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 5-банди)


Суғурта бадаллари олинади.

ЯИТ бўйича пасайтирилган ставка - 4,7% қўлланилади (ВМнинг 17.07.1992 йилдаги 328-сон қарори)


ЖШДС бўйича имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

ЯИТ бўйича имтиёз ногиронлар учун аттестацияланган иш жойларининг сони кўрсатилган санитария-техник паспорти ва уларни ишга жойлаш бўйича ТМЭКнинг хулосаси (тавсияси) мавжуд бўлганда қўлланилади.


3

Касаначиларнинг иш ҳақи

Меҳнат шартномаси, касаначиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом, касаначи ишлаб чиқарган маҳсулотларни қабул қилиш-топшириш далолатномалари, иш ҳақини ҳисоблаб ёзишга оид ҳужжатлар


Ундирилади

Суғурта бадаллари олинади.

1.01.2014 йилгача ЯИТ олинмайди

(Президентнинг 5.01.2006 йилдаги ПФ-3706-сон Фармони)


Касаначининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари Низомда (ВМнинг 11.01.2006 йилдаги 4-сон қарорига 1-илова) белгиланган


4

Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишга оид фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар бўйича тўловлар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий белгиланган солиқ солинадиган даромадлари бундан мустасно


Шартнома, бажарилган ишлар (хизматлар) далолатномаси, иш ҳақини ҳисоблаб ёзиш қайдномаси


Ундирилади

Ундирилади

Тўлов миқдори тарафлар - шартнома иштирокчиларининг келишувига биноан белгиланади


5

Грант маблағлари ҳисобига олинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар


...
Время: 0.0321
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск