Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар /

Таълим учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби (СБХ, 43-сон, 2010 йил 28 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чи??ан санасига ҳақиқийдир*



ЎҚИНГ ВА ИМТИЁЗГА ЭГА БЎЛИНГ


Мамлакатимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади - баркамол авлодни шакллантириш учун зарур шароитларни яратиш. Бунга эришишга давлат томонидан талабалар ва уларнинг ота-оналарини қўллаб-қувватлаш чоралари ҳам хизмат қилади.

Улардан бири 2010 йил 1 январдан бошлаб фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган суммаларини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилишидир (2009 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" ЎРҚ-241-сон Қонун). Жорий этилган имтиёз - солиқ чегирмасини қўллаш Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (бундан кейин - 2107-сон Низом) билан тартибга солинади.


ИМТИЁЗ КИМГА БЕРИЛАДИ?


Имтиёз қуйидагиларга тақдим этилади:

- йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун тўлов тўлайдиган ота-оналарга;

- ёшга доир чекловларсиз ўзининг ўқиши учун мустақил равишда тўлов тўлайдиган талабага.

Яъни ота-оналарга ўқиётган фарзандлари фақат 26 ёшга тўлгунга қадар белгиланган имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқи берилган.

Талабага солиқ чегирмаси ўзининг ўқиши учун мустақил равишда тўлов тўлаётганда ёшга доир чекловларсиз берилади.

Солиқ чегирмасига ҳуқуқи бўлган ота-оналар ёки уларнинг фарзандлари ушбу ҳуқуқдан икки усулда фойдаланишлари мумкин: даромад олиш жойи - тўлов манбаида ёки жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш йўли билан. Имтиёзни қўллаш усулини танлаш таълим олиш учун олий ўқув юртига тўлов тўлаш вариантига (усулига) боғлиқ.


ИМТИЁЗ НИМАДАН ИБОРАТ?


Ота-оналар ва талабанинг солиқ солинадиган даромадлари олий ўқув юртида таълим олиш учун тўлов сифатида йўналтириладиган даромадлар суммасига камайтирилади. 2107-сон Низомда камайтириладиган сумма (имтиёз суммаси) солиқ чегирмаси деб аталган. Имтиёз қўлланиладиган усулдан келиб чиқиб солиқ чегирмаси қуйидагича бўлади:

- тўлов манбаида - таълим олиш учун йўналтириладиган, шу жумладан ўқишга тўлаш учун махсус олинган қарз ёки кредитни сўндириш учун йўналтириладиган маблағлар суммасига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.


МИСОЛ. Ходимга 1 500 сўм иш ҳақи ҳисоблаб ёзилди, шундан 1 200 минг сўм олий ўқув юртида ўқиш учун тўлов сифатида йўналтириляпти. 1 200 минг сўм - солиқ чегирмаси. Тегишинча, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиқ чегирмасини чегиргандан кейин қоладиган даромадга, яъни 300 минг сўмга (1 500 - 1 200) солинади;


- декларациялашда - республика олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган даромад суммасидан ҳисоблаб чиқарилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бюджетдан қопланиши керак.


Жисмоний шахсга солиқ чегирмаси таълим учун тўлов:

ўз маблағлари;

тижорат банклари томонидан жисмоний шахсга берилган таълим кредитлари;

юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариб бериш шарти билан, масалан, қарз шартномаси асосида бериладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилганда тақдим этилади.

Солиқ чегирмаси таълим учун 2010 йил 1 январдан кейин ўтказиладиган маблағлар суммасига тақдим этилади.


МИСОЛ. Ота ўғлининг ўқиши учун 2009 йилнинг сентябрь ойида 1 800 минг сўм маблағ ўтказди (2009 йилнинг сентябрь ойидан 2010 йилнинг январь ойигача давом этадиган ўқув семестри учун). Яъни семестрнинг ҳар бир ойи, шу жумладан 2010 йилнинг январь ойи учун таълим ҳақи 360 минг сўмга тенг. Бироқ 2010 йил январь ойи учун таълим ҳақига имтиёз қўлланилмайди, зеро тўлов 2009 йилнинг сентябрь ойида амалга оширилган. Ота таълим учун фақат 2010 йилнинг январь ойидан бошлаб йўналтириладиган маблағларга солиқ чегирмасини қўллай олади.


Ўқиш учун тўлов юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлар ҳисобига 2010 йилнинг 1 январига қадар амалга оширилган ҳолларда, солиқ чегирмаси юридик шахслар томонидан берилган ссудаларни қоплаш ҳисобига 2010 йилнинг 1 январидан ке-йин ушлаб қолинган маблағлар суммасига берилади.

Юридик шахс томонидан талабаларнинг таълим олиши учун олий ўқув юрти билан тўғридан-тўғри тузилган шартномалар бўйича тўлов-контракт асосида ўтказиладиган, ушбу юридик шахснинг харажати бўлган маблағлар суммасига солиқ чегирмаси татбиқ этилмайди.

Агар ҳисобот солиқ даврида солиқ чегирмасини тўлиқ қўллашнинг имкони бўлмаса (жами йиллик даромад суммаси таълим олиш учун

...
Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск