язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Алоқа/ Почта алоқаси/ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 22.02.2011 й. 1-ю-сон "Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.04.2011 й. 2219-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.04.2011 й.

N 2219




ЎЗБЕКИСТОН

АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

22.02.2011 й.

N 1-ю


БУЙРУҒИ



Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш

қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида


(2011 йил 28 апрелдан кучга киради)



"Почта алоқаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 17-сон, 209-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2003 йил 3 июндаги 151-сон "Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1256, 2003 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 13-14-сон);

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2006 йил 22 майдаги 151-сон "Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1256-1, 2006 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 242-модда);

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2008 йил 17 июлдаги 210-сон "Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1256-2, 2008 йил 16 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 340-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.



Бош директор                                                                         Х. Мухитдинов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 16-сон, 167-модда.