язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Алоқа/ Почта алоқаси/ Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш Қоидалари (АВ томонидан 18.04.2011 й. 2219-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 22.02.2011 й. 1-ю-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 18 апрелда 2219-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш

агентлиги бош директорининг

2011 йил 22 февралдаги

1-ю-сон буйруғига

ИЛОВА



Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Умумжаҳон почта иттифоқи актлари, "Алоқа тўғрисида"ги, "Почта алоқаси тўғрисида"ги, "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 июлдаги 339-сон "Почта алоқаси соҳасида фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ почта алоқаси хизматларини кўрсатувчи почта алоқаси операторлари, провайдерлари ва ушбу хизматлардан фойдаланувчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади ва почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тартибини, почта алоқаси операторлари, провайдерлари ҳамда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидаларнинг амал қилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ почта алоқаси хизматларини кўрсатувчи почта алоқаси операторлари ва провайдерларига ва бундай хизматлардан фойдаланувчиларга тааллуқлидир.


2. Ушбу Қоидаларда O`zDSt 1225:2009 "Почта алоқаси. Атамалар ва таърифлар"да белгиланган атамалар тегишли таърифлари билан қўлланилади.



II БОБ. ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРГА ХИЗМАТ

КЎРСАТИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


1-§. Почта алоқаси хизматларидан фойдаланувчиларга

хизмат кўрсатишни ташкил қилиш


3. Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари почта алоқаси хизматларини (почта, курьерлик жўнатмаларини қабул қилиш, қайта ишлаш, ташиш ва етказиб бериш) кўрсатиш бўйича фаолиятни Умумжаҳон почта иттифоқи актлари, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва ушбу Қоидалар асосида амалга оширадилар.

Почта алоқасининг миллий операторига (кейинги ўринларда миллий оператор деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида универсал хизматларни мажбурий равишда кўрсатиш бўйича вазифалар юклатилади.

Оддий хат ва почта варақчаларини жўнатиш миллий операторнинг мутлақ ҳуқуқи ҳисобланади.

Миллий оператор Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларига мувофиқ почта алоқасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг тайинланган почта алоқаси оператори сифатида белгиланган. Умумжаҳон почта иттифоқининг бланклари ва ҳужжатлари фақат тайинланган оператор томонидан фойдаланилиши мумкин.

Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари:

ўз номида, транспорт воситаларида жойлаштириладиган махсус фарқланиш белгиларида "Pochta" сўзи ва ундан ҳосил бўлган сўзлардан фойдаланади;

белгиланган тартибда тасдиқланадиган, почта алоқаси нормативлари ҳисобга олинган ҳолда почта алоқаси объектлари томонидан кўрсатиладиган почта алоқаси хизматлари рўйхатини мустақил белгилайди;

қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолиятнинг бошқа турларини амалга оширади.


4. Почта алоқаси объектига кираверишда почта алоқаси операторининг номи, почта алоқаси объектининг номи ва иш тартиби кўрсатилган пешлавҳа жойлаштирилади. Миллий оператор почта алоқаси объектига кираверишда, бундан ташқари, почта индекси кўрсатилган пешлавҳа жойлаштирилади ва почта қутиси ўрнатилади. Шаҳарларда жойлашган, ўзгарадиган график, тушлик танаффус ёки дам олиш куни билан ишлайдиган миллий оператор почта алоқаси объектларида, шунингдек бошқача график бўйича ишлайдиган энг яқин почта алоқаси объектларининг жойлашган ўрни ва иш тартиби тўғрисидаги маълумот ҳам жойлаштирилади.

Пешлавҳалар ва эълонлар матни давлат тилида бажарилади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тилларда такрорланиши мумкин.


5. Почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг почта алоқаси объектлари ичида кўринадиган ва фойдаланувчилар учун қулай бўлган жойда зарур бўлган ахборот берувчи материал, хусусан:

ушбу почта алоқаси объектининг манзили тўғрисидаги;

кўрсатиладиган хизматлар рўйхати тўғрисидаги;

ичидаги текширилган ҳолда, очиқ кўринишда рўйхатга олинадиган почта жўнатмаларини қабул қилиш тўғрисидаги;

пул маблағларининг почта ўтказмаларини (кейинги ўринларда пул ўтказмалари деб юритилади) йўллаш тартиби тўғрисидаги;

почта жўнатмаларини йўллаш, ўровлаш тартиби, уларнинг ўлчамлари ҳамда чекланган оғирлиги тўғрисидаги;

почта алоқаси хизматлари учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги;

курьерлик жўнатмаларининг миқдори ва чекланган вазни тўғрисидаги;

бланкларни тўлдириш намуналари;

почта алоқаси хизматларига тарифлар тўғрисидаги;

жўнатиш тақиқланган предметлар ва моддалар тўғрисидаги;

почта жўнатмаларининг назорат муддатлари ўтиши тўғрисидаги;

почта, курьерлик жўнатмалари ва пул ўтказмаларини сақлаш муддатлари тўғрисидаги;

баҳоси кўрсатилган ҳолда почта товарларининг намуналари;

баҳоси кўрсатилган ҳолда почта, курьерлик жўнатмалари учун тара намуналари;

газета, журналлар сотиш тўғрисидаги эълон (мавжуд бўлганда);

юқори турувчи почта алоқаси ташкилотининг ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини амалга оширишга ваколатли тегишли ташкилотларнинг номи, манзили ва телефон рақами тўғрисидаги;

мазкур Қоидалар билан, миллий оператор почта алоқа объектларида эса бундан ташқари почта алоқаси объектларининг почта индекслари билан танишиш мумкинлиги тўғрисидаги. Ушбу ҳужжатлар почта алоқаси объектларида бўлиши ва фойдаланувчиларга уларнинг илтимосига кўра танишиш учун берилиши керак;

почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг фойдаланувчилар олдидаги жавобгарлиги тўғрисидаги;

фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги тўғрисидаги маълумотлар;

халқаро пул ўтказмаларини қабул қилиш амалга ошириладиган мамлакатлар рўйхати бўлиши керак.

Миллий оператор почта алоқаси объектларининг ичида кўринадиган ва фойдаланувчилар учун қулай жойда ушбу почта алоқаси объектининг почта индекси ва почта қутиларидан ёзма хат-хабарларни олиб кетиш вақти нормативлари тўғрисидаги маълумот бўлиши керак. Шаҳарларда ва туман марказларида жойлашган почта алоқаси объектлари ичида, бундан ташқари, оддий почта варақасини ва оддий хатларни почта конвертларида жўнатишга мўлжалланган почта қутиси ҳам бўлиши керак.

Почта жўнатмаларини тезкор почта тартибида (кейинги ўринларда тезкор почтани жўнатиш деб юритилади) қабул қилиш жойида, кўринадиган ва фойдаланувчилар учун қулай жойда халқаро тезкор почта жўнатмалари қабул қилинадиган мамлакатлар рўйхати бўлиши керак.


6. Почта алоқаси объектларининг иш тартиби почта алоқаси операторлари томонидан почта алоқаси технологиялари ҳисобга олинган ҳолда ўрнатилади ва фойдаланувчилар учун қулай бўлиши керак.

Почта алоқаси операторлари ва провайдерлар учун мажбурий бўлган почта жўнатмалари ўтишининг назорат муддатлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланади. Почта алоқаси бошқа хизматларини кўрсатиш муддатлари почта алоқаси операторлари томонидан мустақил белгиланади.

7. Миллий оператор фойдаланувчилар учун қулай жойларда оддий хатлар ва почта варақчаларини йиғиш учун почта қутилари ўрнатади.

Ҳар бир почта қутисида почта қутисига берилган рақам, оддий хатлар ва почта варақчаларини олиб кетиш сони, биринчи ва охирги олиб кетиш вақти, шунингдек олиб кетиш амалга ошириладиган кун кўрсатилади.

Қишлоқ жойлардаги почта қутиларида, юқорида санаб ўтилган маълумотлардан ташқари, тегишли почта алоқаси объектининг почта индекси ҳам кўрсатилади.


8. Почта алоқаси объектларида адресатлар томонидан оддий ёзма хат-хабарлар, даврий босма нашрлар, почта жўнатмалари ва пул ўтказмалари келиб тушганлиги тўғрисидаги хабарномалар олиниши учун абонемент почта жавонлари ўрнатилиши мумкин.

Абонемент почта жавонининг битта қутичасидан бир нечта адресат фойдаланишига, шунингдек банд қилиш даврида унинг бошқа шахсга берилишига йўл қўйилмайди.

Абонемент почта жавонининг қутичаси ёки унинг қулфи абонент айби билан бузилганда, таъмирлаш ва янги қулфни ўрнатиш (калитни алмаштириш) почта алоқаси операторлари томонидан абонент ҳисобидан амалга оширилади.


9. Белгиланган ҳақ эвазига абонемент почта жавонининг қутичаларидан фойдаланиш истагида бўлган жисмоний ва юридик шахслар ариза беради ва почта алоқаси оператори билан шартнома тузади.

Жисмоний шахслар аризада кўрсатиладиган ҳужжатнинг (ушбу Қоидаларнинг 136-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бирининг) номини ва ундаги маълумотларни (рақами, серияси, агар паспорт кўрсатилса, қўшимча тарзда, берилган санасини, ким томонидан берилганлигини), шунингдек рўйхатда турадиган манзилни кўрсатишлари керак.

Юридик шахслар аризада давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини (номи, серияси, рақами, рўйхатга олинганлик санаси ва ким томонидан берилганлиги), юридик манзилни, жойлашган ерни, телефон (факс) рақамини, банк реквизитларини кўрсатиши керак. Ариза бериш пайтида давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси тақдим этилади.

10. Абонент абонемент почта жавонининг қутичасидан фойдаланишни рад этганда, қутичани банд этиш муддати тугаган санадан бошлаб бир ойдан кейин бошқа абонентга фойдаланишга берилиши мумкин. Банд этиш муддати тугагандан кейин келиб тушган почта жўнатмалари ва пул ўтказмалари аризада кўрсатилган янги манзил бўйича жўнатилади ёки жўнатувчига қайтарилади, жўнатувчининг манзили бўлмаганда эса, тарқатилмаганлар қаторига вақтинчалик сақлашга берилади.



2-§. Почта алоқаси операторларининг

номли буюмларидан фойдаланиш


11. Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари ўз фаолиятларида ўзларининг номли буюмларини қўллайди.


12. Миллий оператор почта алоқасининг ҳар бир объекти ўзининг, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ, минтақавий почта алоқаси ташкилотларининг буюртмасига кўра тайёрланадиган номли буюмларига эга бўлиши керак.

13. Почта тақвим штемпеллари (кейинги ўринларда тақвим штемпеллари деб юритилади), махсус хотира штемпеллари, суғурта муҳрлари, пломбир пуансони, из тушириш мосламалари, термопайвандлаш машинасининг пластиналари, назорат-геральдли муҳрлар, франкирлаш машиналарининг клишеси миллий операторнинг номли буюмларидир.

Тақвим штемпели почта маркаларини ҳисобдан чиқариш ва (ёки) почта, курьерлик жўнатмаларига, пул ўтказмалари бланкларига ва (ёки) илова қилинадиган ҳужжатларга, квитанцияларга тегишли объектнинг номини, почта вагони, автотракт йўналишини, санани тушириш учун мўлжалланади. Тақвим штемпели изларини фойдаланувчиларнинг илтимосларига кўра, турли филателистик ва бошқа материалларга (конвертларга, очиқ хат, маркаларга) қўйиш тақиқланади.

Махсус хотира штемпели муҳим давлат ҳодисаларига, тарихий ва хотира жойларига, саналарига, кўргазмаларга ва шу кабиларга бағишланган тадбирларни ўтказишда почта маркаларини ҳисобдан чиқариш учун қўлланилади.

Суғурта муҳри қиймати эълон қилинган хатларни, қиймати эълон қилинган бандеролларни, посилкаларни, суғурта қопларини, брезент сумкаларни, контейнерларни, шунингдек бойликлар сақланадиган омборларни сурғуч билан муҳрлаш учун мўлжалланади.

Пломбир пуансони почта алоқаси объекти номининг изини почта буюмлари, почта, курьерлик жўнатмалари, шунингдек бойликлар сақланадиган омборлар ва магистрал почта йўналишлари бўйлаб почта ташийдиган почта автомашиналари кузовига пломбаланадиган пластмасса ёки қўрғошин пломбаларга тушириш учун мўлжалланади.

Из тушириш мосламаси почта алоқаси объекти номи ва почта индекси изини қиймати эълон қилинган посилкалар ва бандеролларни ўровлашда, шунингдек халқаро почта алмашинуви жойларида келадиган майда пакетларни ўровлашда фойдаланиладиган қоғоз тасмаларга тушириш учун мўлжалланади.

Термопайвандлаш машинасининг пластинаси - почта алоқаси объектининг номи ўйиб ёзилган металл пластина бўлиб, бандеролларни ўраб жойлашда термопайвандлаш машиналарида полиэтилен плёнкаларни пайвандлаш учун, шунингдек келадиган майда пакетларни полиэтилен пакетларга жойлаш билан бир вақтда уларга почта индекси изини ва почта алоқаси объектининг номини тушириш учун мўлжалланган.

Назорат-геральдли муҳр алоҳида йўриқномаларга мувофиқ, пул ўтказмалари бланкларини, 5-шаклдаги дафтарларни, 10-шаклдаги реестрларни, пул ўтказмалари бўйича хизматга оид ёзишмаларни ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш учун мўлжалланади.

Франкирлаш машинасининг клишеси оддий ва буюртма хатларга, почта варақачаларига ва бандеролларга почта алоқаси хизматларига ҳақ тўланганлигини, қабул қилиш санаси ва бошқа маълумотни тасдиқловчи клише изларини тушириш учун мўлжалланади.


14. Почта алоқаси бошқа операторлари ва провайдерларининг номли буюмлари миллий оператор учун белгиланган номли буюмлардан фарқ қилиши керак. Номли буюмлар рўйхати ва улардан фойдаланиш тартиби почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан белгиланади.



III БОБ. ПОЧТА АЛОҚАСИ ХИЗМАТЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ


1-§. Почта хизматлари


15. Қуйидагилар почта хизматлари ҳисобланади:

почта жўнатмалари ва пул ўтказмаларини, шу жумладан, халқаро почта жўнатмалари ва халқаро пул ўтказмаларини жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш);

тезкор почта жўнатмаларини, шу жумладан, халқаро тезкор почта жўнатмаларини жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш).


16. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида адресатга жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш) учун қабул қилинадиган почта жўнатмаларининг қуйидаги турлари ички почта жўнатмаларига киради:

а) хатлар (оддий, буюртма, қиймати эълон қилинган);

б) почта варақчалари (оддий, буюртма);

в) бандероллар (оддий, буюртма, қиймати эълон қилинган);

г) секограммалар (оддий, буюртма);

д) посилкалар (одатдаги, қиймати эълон қилинган);

е) майда пакетлар (оддий, буюртма);

ж) тезкор почта жўнатмалари;

з) тегишлича ўрамдаги босма нашрлар.


17. Ички пул ўтказмалари жўнатиш усулига боғлиқ равишда оддий (почта алоқаси тармоғи орқали юбориладиган) ва тезкор (телекоммуникациялар тармоғи орқали юбориладиган - электрон пул ўтказмалари) пул ўтказмаларига бўлинади.

Юборилиши почта алоқаси ва телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиб амалга ошириладиган ички пул ўтказмалари гибрид пул ўтказмалари ҳисобланади.


18. Ички почта жўнатмалари учун чекланган ўлчамлар ва оғирлик ушбу Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ ўрнатилади.


19. Ички оддий ва буюртма хатларда ёзма хабарлар, иш қоғозлари, фотосуратлар, бадиий откриткалар, схемалар ва бошқа қоғоз маҳсулотлари юборилади.

Судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, мудофаа ишлари бўйича бўлимлар ўзларидаги ишлар юзасидан олинганлик тўғрисида тасдиқни олиш учун тегишли чақирув қоғозини ва процессуал актларни олинганлик тўғрисидаги буюртма билдиришномага эга бўлган буюртма хатларда жўнатишлари керак. Билдиришнома бланки хатнинг манзил кўрсатилмайдиган томонига ёпиштирилади.


20. Қиймати эълон қилинган ички хатларда фойдаланувчи учун муайян қийматга эга бўлган предметлар ва ҳужжатлар (қимматли қоғозлар, дипломлар, паспортлар, ҳайдовчилик гувоҳномалари, пенсия ишлари, лотерея чипталари, фуқаролик ҳолати далолатномалари қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ёрлиқлар, фотосуратлар, бадиий варақчалар, қўлёзмалар, почта тўлови давлат белгилари ва бошқалар) жўнатилади.


21. Ички оддий ва буюртма бандеролларда қиммат бўлмаган босма нашрлар (бланклар, брошюралар, плакатлар, газеталар, журналлар, китоблар ва бошқалар), иш қоғозлари, қўлёзмалар, фотосуратлар, альбомлар, дафтарлар ва бошқалар жўнатилади.

Буюртма бандеролларда, бундан ташқари, бадиий адабиёт, тасвирий санъат бўйича адабиёт жўнатиш мумкин.


22. Қиймати эълон қилинган ички бандеролларда фойдаланувчи учун муайян қийматга эга бўлган предметлар, маҳсулотлар ва ҳужжатлар (маданий-маиший ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган предметлар, босма нашрлар, бадиий адабиёт, тасвирий санъат бўйича адабиёт, иш қоғозлари, овоз ёзувлари, дори воситалари, узоқ муддат сақланадиган озиқ-овқатлар ва бошқалар) жўнатилади.

23. Ички посилкаларда саноат моллари, узоқ муддат сақланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, маданий-маиший моллар, босма нашрлар, ўсимликлар, тирик асаларилар, дори-дармонлар, тиббиёт препаратлари ва бошқалар юборилади.


24. Ички оддий майда пакетларда доривор ўтлар, уруғлар, сувенир маҳсулотлар (брелоклар, магнитлар ва бошқалар) юборилади.

Ички буюртма майда пакетларда майда синмайдиган предметлар ёки жўнатувчи учун муайян қийматга эга бўлган товарларнинг ягона намуналари, маҳсулотнинг реклама намуналари (атирлар, кремлар ва бошқаларнинг синагичлари), компакт кассеталар, компакт дисклар юборилади. Юбориладиган қўйилманинг қиймати тегишли оғирликдаги ички буюртма бандерол йўқолганда ўрнини қоплайдиган суммадан ошиб кетмаслиги керак.

Ички оддий ва буюртма майда пакетларга одатдаги ёки шахсий ёзишмалар тарзидаги исталган ҳужжатни, бу ҳужжатлар адресатга майда пакет жўнатувчисидан юборилаётганлиги шарти билан, жойлашга рухсат этилади.


25. Халқаро почта жўнатмаларига белгиланган почта алоқаси оператори томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига жўнатиладиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига белгиланган почта алоқаси операторининг манзилига келадиган ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит билан ўтадиган почта жўнатмаларининг қуйидаги турлари киради:

а) хатлар (оддий, буюртма, қиймати эълон қилинган);

б) почта варақчалари (оддий, буюртма);

в) "М" белгили қоплар (оддий, буюртма);

г) секограммалар (оддий, буюртма);

д) майда пакетлар (буюртма);

е) посилкалар (одатдаги, қиймати эълон қилинган);

ж) тезкор почта жўнатмалари;

з) тегишлича ўрамдаги босма нашрлар.

Халқаро почта жўнатмаларини жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш) Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

26. Халқаро пул ўтказмалари жўнатиш усулига боғлиқ ҳолда оддий пул ўтказмалари (почта алоқаси тармоғи бўйича жўнатиладиган) ва тезкор пул ўтказмалари (телекоммуникация тармоғи бўйича жўнатиладиган - электрон пул ўтказмалари)га бўлинади.

Почта алоқаси тармоғидан ва телекоммуникация тармоғидан фойдаланиб жўнатиладиган халқаро пул ўтказмалари гибрид пул ўтказмалари ҳисобланади.

27. Халқаро почта жўнатмалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ички почта жўнатмалари учун белгиланган муддатларда етказиб берилади (топширилади).

Халқаро пул ўтказмалари билан алмашиш хизматларини тақдим этиш учун белгиланган почта алоқаси оператори бошқа мамлакатларнинг белгиланган почта алоқаси операторлари билан икки томонлама ва кўп томонлама шартномалар тузади. Халқаро пул ўтказмалари билан алмашиш Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Халқаро пул ўтказмаларини жўнатиш ва етказиб бериш (тўлаш) муддатлари шартномаларда белгиланади.

28. Чиқувчи халқаро почта жўнатмалари учун чекланган ўлчамлар ва оғирлик ушбу Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ белгиланган.


29. Оддий ва буюртма халқаро хатларда ёзма хабарлар, иш қоғозлари, турли квитанциялар, ҳисоб-фактуралар, фотосуратлар юборилади.


30. Қиймати эълон қилинган халқаро хатларда ҳужжатлар (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар, дипломлар, иш қоғозлари, қўлёзмалар ва бошқалар), нотариал идоралар томонидан тасдиқланган ҳужжатлар ва маълумотномаларнинг нусхалари, ҳужжатлар (дипломлар, туғилганлик тўғрисидаги, никоҳ тўғрисидаги гувоҳномалар ва бошқалар) дубликатлари ҳамда қимматли қоғозлар юборилади.

Қиймати эълон қилинган халқаро хатларда паспортларнинг фақат уларни олиб кириш тақиқланмаган мамлакатларгагина юборилишига рухсат этилади.


31. "М" белгили қопларда газеталар, даврий нашрлар, китоблар ва бошқа босма маҳсулотлар жумладан, гравюралар, расмлар, қўлёзмалар, географик хариталар, андозалар, каталоглар, проспектлар, турли эълонлар ва билдиришномалар, механик босишнинг турли усулларида бажарилган оттисклар (излар) ва репродукциялар жўнатилади.

"М" белгили қопларга босма нашрларга қўшиладиган ёки бирлашадиган бошқа предметларни (ишлаб чиқарувчилар ва дистрибьюторлар томонидан жўнатиладиган тижорий намуналар ёки солиқ солинмайдиган бошқа тижорат предметлари ёки қайта сотилиши мумкин бўлмаган ахборот материаллари) киритилиши мумкин.


32. Халқаро майда пакетларда синмайдиган майда предметлар ёки товарларнинг айрим намуналари жўнатилади. Юбориладиган жойланманинг қиймати Умумжаҳон почта иттифоқи актлари билан белгиланган, майда пакет йўқолганда ўрнини қоплайдиган суммадан ошиб кетмаслиги керак.

Халқаро майда пакетларга одатдаги ёки шахсий ёзишма тарзидаги исталган ҳужжатни, бу ҳужжатлар адресатга майда пакет жўнатувчисидан юборилаётганлиги шарти билан, жойлашга рухсат этилади.


33. Халқаро посилкаларда қонун ҳужжатларига мувофиқ чет элга жўнатиш рухсат этилган ва белгиланган мамлакатга олиб кириш тақиқланмаган саноат моллари, узоқ муддат сақланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, маданий-маиший аҳамиятга эга бўлган товарлар жўнатилади.

Қиймати эълон қилинган халқаро посилкалар фақат уларни қабул қилиш рухсат этилган мамлакатларга жўнатиш учун қабул қилинади.


34. Ички ва халқаро секограммаларда кўзи ожизлар учун очиқ бериладиган бўртма шрифт билан бажарилган ёзма хабар ва нашрлар ҳамда секография белгиларига эга клише, шунингдек кўзи ожизлар учун мўлжалланган, агарда кўзи ожизлар ташкилоти томонидан жўнатилса ёки шундай ташкилотга юборилса, овозли ёзувлар ва махсус қоғоз юборилади. Бундан ташқари, кўзи ожизлар ташкилоти томонидан жўнатиладиган ёки унга йўлланадиган ички секограммаларда тифлотехника воситалари ҳам юборилиши мумкин.


35. Босма нашрлар сифатида тегишли ўрамда манзил тизими бўйича жўнатиладиган даврий босма нашрлар (газеталар, журналлар) жўнатилади.


36. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, Умумжаҳон почта иттифоқи актлари ва ушбу Қоидаларнинг 3-иловаси билан тақиқланган ва чекланган предметлар ҳамда моддаларнинг ички ва халқаро почта жўнатмаларида жўнатилиши тақиқланади ва чекланади.

Халқаро почта жўнатмаларида фойдаланувчилар томонидан ишлаб чиқаришга ёки бошқа тижорий фаолият учун мўлжалланмаган ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тақиқланмаган предметларнинг жўнатилишига рухсат этилади.


37. Ҳужжатлар бўлган ички ва халқаро тезкор почта жўнатмаларида ёзма хабарлар, иш қоғозлари, турли квитанциялар, ҳисоб-фактуралар, фотосуратлар, босма нашрлар (бланклар, брошюралар, плакатлар, газеталар, журналлар, китоблар ва бошқалар), қўлёзмалар, фотосуратлар, альбомлар, дафтарлар, бадиий адабиёт, тасвирий санъат бўйича адабиёт, ҳужжатлар (дипломлар, гувоҳномалар, шаҳодатномалар ва бошқалар), нотариал идоралар томонидан тасдиқланган ҳужжатлар ва маълумотномалар нусхалари, ҳужжатлар (дипломлар, туғилганлик тўғрисидаги, никоҳ тўғрисидаги гувоҳномалар ва бошқалар) дубликатлари ҳамда қимматли қоғозлар жўнатилади. Ҳужжатлар бўлган халқаро тезкор почта жўнатмаларида паспортларни фақат уларни олиб кириш тақиқланмаган мамлакатларгагина жўнатишга рухсат этилади.

Тезкор почтанинг халқаро жўнатмаларини жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш) Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларига мувофиқ "EMS" тезкор почта тизими бўйича, "EMS" кўп томонлама намунали келишуви ёки икки томонлама келишувлар асосида амалга оширилади.

38. Товарлар бўлган ички ва халқаро тезкор почта жўнатмаларида саноат моллари, узоқ муддат сақланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, маданий-маиший моллар ва бошқалар жўнатилади.


39. Тезкор почта жўнатмаларига, шу жумладан, халқаро почта жўнатмаларига қуйидагилар киради:

ҳужжатлар бўлган жўнатмалар;

товарлар бўлган жўнатмалар (оддий, қиймати эълон қилинган).

Товарлар бўлган тезкор почта жўнатмалари жўнатиладиган товарларнинг ҳужжатларини ҳам ичига олиши мумкин.


40. Ички ва халқаро почта жўнатмалари ишлов бериш ва ташиш тезлигига боғлиқ равишда устувор ва устувор бўлмаган почта жўнатмаларига бўлинади.

Устувор жўнатмаларга энг тез йўл орқали (ҳаво ёки ер) устувор тартибда ишлов берилади ва улар учун бирмунча юқори тариф белгиланади. Устувор бўлмаган жўнатмаларнинг тарифи бирмунча паст ва жўнатиш ҳамда етказиб бериш (топшириш) муддати бирмунча узоқ бўлади.


40-1. Форматига боғлиқ ҳолда ёзма хат-хабарли жўнатмалар қуйидагиларга ажратилади:

ичида ҳужжатлар бўлган кичик форматдаги хатлар;

ичида ҳужжатлар бўлган катта форматдаги хатлар;

ичида ҳужжатлар бўлган форматга мос бўлмаган хатлар ва ичида товарлар бўлган майда пакетлар.

40-2. Жўнатувчи хабарни моддий ёки электрон шаклда қабул қилинадиган, телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиб ишлов бериладиган, ёзма хат-хабарли жўнатмага ўзгартириладиган ва олувчига моддий кўринишда топшириш имкониятини берадиган гибрид почта орқали жўнатиши мумкин.

41. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида почта варақчалари, хатлар, бандероллар, майда пакетлар ва секограммаларни жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш) бўйича почта хизматлари универсал хизматларга киради.


42. Универсал почта алоқаси хизматлари белгиланган нормативлар ва сифат кўрсаткичларига мос келиши керак.

Универсал хизматларни кўрсатишда ёзма хат-хабарлар ўтишининг назорат муддатлари, шунингдек почта қутиларидан оддий хатлар ва почта варақачаларини олиб кетиш вақти нормативлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ўрнатилади.

43. Универсал хизматлардан фойдаланувчилар фойдалана олишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан шаҳарларда ва қишлоқ жойларда миллий оператор почта алоқаси бўлимлари ва пунктларини жойлаштириш нормативлари тасдиқланади.

44. Универсал хизматларни кўрсатишда жўнатиладиган ёзма хат-хабарлар унинг рухсат этилган қўйилмасига бўлган талабларга, шунингдек ушбу Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ чекланган ўлчамлар ва оғирликка жавоб бериши керак.



2-§. Курьерлик хизматлари


45. Курьерлик жўнатмалари, шу жумладан, халқаро курьерлик жўнатмаларини жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш) бўйича хизматлар курьерлик хизматлари ҳисобланади.

Қуйидагилар ички курьерлик жўнатмаларига киради:

а) почта варақчалари;

б) хатлар;

в) бандероллар;

г) посилкалар;

д) тегишли ўровдаги босма нашрлар.

Қуйидагилар халқаро курьерлик жўнатмаларига киради:

а) почта варақчалари;

б) хатлар;

в) посилкалар;

г) тегишли ўровдаги босма нашрлар.


46. Ички курьерлик жўнатмалари курьерлик хизматларини кўрсатадиган почта алоқаси операторлари томонидан белгиланадиган энг қисқа муддатларда юборилади ва қўлдан қўлга етказиб берилади (топширилади).

Халқаро курьерлик жўнатмалари икки томонлама битимлар билан белгиланган муддатларда жўнатилади ва етказиб берилади (топширилади).


47. Ички ва халқаро курьерлик жўнатмаларини йўллаш тартиби почта алоқаси операторлари томонидан ва икки томонлама битимлар билан белгиланади.


48. Ички ва халқаро курьерлик жўнатмаларининг чекланган ўлчамлари ва оғирлиги почта алоқаси операторлари томонидан ушбу Қоидаларнинг 4 ва 5-иловаларига мувофиқ белгиланади.



IV БОБ. ИЧКИ ВА ХАЛҚАРО ПОЧТА ЖЎНАТМАЛАРИНИ,

ШУ ЖУМЛАДАН, ТЕЗКОР ПОЧТА ЖЎНАТМАЛАРИНИ,

ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИНИ, КУРЬЕРЛИК ЖЎНАТМАЛАРИНИ

ЖЎНАТИШ ВА ЕТКАЗИБ БЕРИШ (ТОПШИРИШ)


1-§. Почта алоқаси хизматлари учун ҳақ тўлаш


49. Почта алоқаси хизмати учун ҳақ тўлаш универсал хизматлардан ташқари, шартнома асосида почта алоқаси оператори ёки провайдери томонидан ўрнатиладиган тарифлар бўйича белгиланади.

Универсал почта алоқаси хизматлари учун ҳақ тўлаш нархларни тартибга солувчи орган билан келишган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тарифлар асосида белгиланади.

50. Почта хизматларининг ҳақи почта тўлови давлат белгилари билан, нақд пул маблағлари ёки нақд пулсиз ҳисоб-китоблар йўли орқали, шу жумладан, пластик карточкалар орқали терминаллардан фойдаланган ҳолда тўланади.

Почта тўлови давлат белгилари билан ички ва халқаро оддий ва буюртма хатларни, почта варақчаларини, ички оддий ва буюртма бандеролларни, ички оддий майда пакетларни, ички почта жўнатмалари олинганлиги ёки ички пул ўтказмалари тўланганлиги тўғрисидаги оддий ва буюртма билдиришномаларни жўнатиш ҳақи тўланади.

Юридик шахслар томонидан жўнатиладиган хатлар ва бандеролларни, оддий майда пакетларни тарозида тортиш, тарифлаш ва уларга почта маркаларини ёпиштириш жўнатувчиларнинг вазифаси ҳисобланади. Уларнинг истагига кўра, бу хизматларни қўшимча ҳақ эвазига почта алоқаси объекти хизматчилари кўрсатишлари мумкин.


51. Курьерлик хизматлари ҳақи нақд пул ёки нақд пулсиз ҳисоб-китоблар йўли билан, шу жумладан, пластик карточкалар орқали терминаллардан фойдаланган ҳолда тўланади.


52. Почта тўлови давлат белгилари сифатида почта жўнатмаларига ёпиштириладиган ёки босмахона усулида почта конвертларига ва почта варақчаларига тушириладиган почта маркаларидан, франкирлаш машинаси изларидан фойдаланилади.

Почта тўлови давлат белгиларида лотин ҳарфлари билан давлатнинг номи, араб рақамлари ёки лотин ҳарфлари билан тўлов суммаси, чиқарилган йили кўрсатилади.


53. Франкирлаш машиналаридан миллий операторнинг почта алоқаси объектларида фойдаланиш, шунингдек шартнома асосида фойдаланувчилар (юридик шахслар) томонидан фойдаланилиши мумкин.

Франкирлаш машиналаридан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланади.

54. Агар почта жўнатмасининг ўлчамлари унга франкирлаш машинаси клишесининг изини тушириш имконини бермаса, у ҳолда из алоҳида қоғоз вараққа туширилиши, кейин почта жўнатмасига ёпиштирилиши мумкин.


55. Қалбаки почта тўлови давлат белгиларини сотишда ёки сотиш мақсадида тайёрлашда, шунингдек қалбакилиги олдиндан маълум бўлган франкирлаш машиналари клишеси изларидан фойдаланишда айбдор деб топилган шахслар қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


56. Почта тўлови давлат белгилари почта конверти, почта варақчаси, бандероллар, оддий майда пакет, ички почта жўнатмаси олинганлиги ёки ички пул ўтказмаси тўланганлиги тўғрисидаги оддий ва буюртма билдиришноманинг юқори ўнг бурчагига жойлаштирилади. Жўнатувчи жўнатилаётган ёзма хат-хабарларга кўрсатилаётган почта алоқаси хизматлари учун тўлов суммасидаги почта тўловининг давлат белгиларини туширади. Битта почта тўловининг давлат белгисининг бошқа давлат белгисини устига тушириш тақиқланади. Почта маркалари тақвим штемпели изи билан, улардан такрор фойдаланиб бўлмайдиган тарзда ҳисобдан чиқарилади.

Почта маркаларини ҳисобдан чиқаришда почта жўнатмаларини жўнатиш тўловининг тўғрилиги текширилади.


57. Сотилган почта тўлови давлат белгилари қайтариб олинмайди ва алмаштирилмайди.

Почта муомаласидан олинган почта маркаларидан, бузилган (ифлосланган, шикастланган, елимланган, қандайдир йўл билан ҳисобдан чиқарилган), шунингдек чет эл почта маркаларидан ички ва халқаро оддий ва буюртма хатлар, почта варақчалари, ички оддий ва буюртма бандероллар, оддий майда пакетлар, ички почта жўнатмалари олинганлиги ёки ички пул маблағлари тўланганлиги тўғрисидаги оддий ва буюртма билдиришномаларни жўнатиш тўлови учун фойдаланилмайди. Тўлов учун яроқсиз бўлган почта маркалари ҳисобга олинмайди. Бу ҳолда, қалам билан доира ичига олинадиган бундай почта маркалари ёнига ноль (0) рақами қўйилади.


58. Халқаро оддий ва буюртма хатлар, почта варақчалари тўлови учун Умумжаҳон почта иттифоқининг Халқаро бюроси томонидан чиқариладиган халқаро жавоб купонлари қабул қилиниши мумкин. Улар "UРU" ("БПИ") ҳарфлари йирик шрифтда тасвирланган сув қоғоздаги белгилари бўлган махсус қоғозда чоп этилади. Купонларда қабул қиладиган мамлакат номи ва Умумжаҳон почта иттифоқининг стандарт штрих коди чоп этилади.

Почта жўнатмасини топширишда кўрсатиладиган халқаро жавоб купонлари қайси мамлакатга мўлжалланганидан қатъи назар, оғирлиги 20 г гача бўлган битта оддий халқаро авиахат тарифига тўғри келадиган почта маркаларига алмаштирилади.

Купонларда уларнинг амал қилиш муддати кўрсатилади. Босма матни белгиланган матнга тўғри келмайдиган жавоб купонлари ҳақиқий бўлмаганлиги туфайли қабул қилинмайди.


59. Фуқароларнинг уйига йўлланган хатлар ва қиймати эълон қилинган бандероллар, пул ўтказмалари етказиб берилганлиги учун тўловни ёки жўнатувчи, ёки адресат тўлаши мумкин.

Посилкаларни етказиб бериш қийматини (почта алоқаси объектларидан етказиб бериш имконияти бўлганда) адресат тўлайди.


60. Франкирлаш машиналари клишеси излари туширилган оддий ва буюртма хатлар, почта варақчалари ва бандероллар юридик шахслар томонидан жўнатиш учун уларга хизмат кўрсатадиган миллий оператор почта алоқаси объектига топширилади.


61. Почта қутисига ташланган франкирлаш машиналари клишеси излари туширилган хатлар ва почта варақчалари белгиланган жойга юборилмайди, балки миллий оператор почта алоқаси объектига топшириш учун жўнатувчиларга қайтарилади.


62. Ҳақи тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган, почта қутисига ташланган хатлар, почта варақчалари белгиланган жойга юборилмайди, балки маркалар ҳисобдан чиқарилмай ҳақини тўлиқ тўлаш учун жўнатувчиларга қайтарилади.

Жўнатувчининг манзили бўлмаган ҳолда, кўрсатилган ҳақи тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган хатлар, почта варақчалари тарқатилмаганлар қаторига топширилади.


63. Миллий оператор почта алоқаси объектлари қуйидагиларни ҳақи тўланмасдан жўнатади ва етказиб беради (топширади):

а) ер усти транспорти билан жўнатиладиган ички ва халқаро секограммаларни;

г) миллий оператор почта алоқаси объектлари томонидан хизматга оид туркумда жўнатиладиган ички почта жўнатмаларини;

д) Умумжаҳон почта иттифоқига аъзо мамлакатлар ёки тайинланган операторлар ва уларнинг муассасалари, Умумжаҳон почта иттифоқининг Халқаро бюроси, алоқа соҳасида минтақавий ҳамдўстлик ва миллий оператор почта алоқаси объектлари томонидан хизматга оид туркумда жўнатиладиган халқаро почта жўнатмаларини.



2-§. Ички ва халқаро почта жўнатмаларини ҳамда пул

ўтказмаларини жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш)


64. Жисмоний шахслар томонидан жўнатиладиган, рўйхатга олинадиган ички ва халқаро почта жўнатмалари почта алоқаси объектларида очиқ ҳолда қабул қилинади.

Юридик шахслар томонидан жўнатиладиган, рўйхатга олинадиган ички ва халқаро почта жўнатмалари юбориш учун ёпиқ ҳолда топширилади. Почта жўнатмасида жўнатилиши тақиқланган предметлар ёки моддалар борлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлганда, почта алоқаси ходимига жўнатувчи иштирокида кўрсатилган жўнатмаларни, қўйилмаларни текшириш учун очиш ҳуқуқи берилади. Жўнатиш тақиқланган қўйилмалар аниқланганда, улар қабул қилинмайди. Агар қўйилма хусусияти уни почта жўнатмасининг берилган кўринишда (тоифада) жўнатишга мос келмаса, почта алоқаси ходими уни почта жўнатмасининг бошқа тури (тоифаси) билан жўнатишни тавсия қилади.

65. Кўчаларда ўрнатиладиган почта қутиларига ўлчами 114 х 162 мм ва 110 х 220 мм бўлган почта конвертларидаги оддий хатлар ва почта варақчалари ташланади.

Миллий оператор почта алоқаси объектларининг операцион залларида ўрнатиладиган махсус почта қутиларига шунингдек ўлчами 162 х 229 мм, 229 х 324 мм бўлган почта конвертларидаги оддий хатлар ҳам ташланиши мумкин.

Почта қутиларига ташланган ўровсиз ёзма хабарлар, почта варақчаларидан ташқари, жўнатилмайди ва ишлов беришнинг биринчи босқичидан жўнатувчига қайтарилади, юборувчининг манзили бўлмаганда, тарқатилмаганлар қаторига топширилади.


66. Ички ва халқаро пул ўтказмалари почта алоқаси объектларида жўнатувчи томонидан ушбу Қоидаларнинг 136-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бири кўрсатилган ҳолда қабул қилинади.


67. Қиймати эълон қилинган ички ва халқаро хатлар жўнатиладиган барча предметлар рўйхати билан (уларнинг миқдори ва қиймати кўрсатилган ҳолда) қабул қилинади. Қиймати эълон қилинган ички бандероллар жўнатувчининг хоҳишига кўра, қўйилма рўйхати билан ҳам, қўйилма рўйхатисиз ҳам қабул қилиниши мумкин.


68. Қиймати эълон қилинган жўнатмалар қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда суғурталаниши мумкин.


69. Қиймати эълон қилинган почта жўнатмалари устама тўлов билан юборилиши мумкин. Устама тўлов суммаси почта жўнатмасининг эълон қилинган қиймати суммасидан ошиб кетмаслиги керак.

Устама тўловли пул ўтказмаси почта алоқаси объекти томонидан пул ўтказмалари учун белгиланган тартибда амалга оширилади. Устама тўловли пул ўтказмалари бланкларида почта жўнатмасининг штрихли почта идентификаторининг рақами ҳам кўрсатилади.

Устама тўловли ички почта жўнатмалари жўнатиш учун Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди бўйлаб қабул қилинади.

Устама тўловли халқаро хатлар ва посилкалар фақат икки томонлама битим тузилган мамлакатларгагина жўнатишга қабул қилинади.


70. Рўйхатга олинадиган ички почта жўнатмалари ва пул ўтказмалари жўнатишга олинганлик тўғрисидаги оддий, буюртма ва тезкор билдиришномалар билан қабул қилиниши мумкин.

Рўйхатга олинадиган халқаро почта жўнатмалари ва пул ўтказмалари жўнатишга фақат олинганлик тўғрисидаги оддий билдиришномалар билан қабул қилиниши мумкин.


71. "O`z qo`liga topshirilsin. Buyurtma bildirishnoma bilan" - "Вручить лично. С заказным уведомлением" белгиси билан фуқароларнинг уйига йўлланган, олинганлик тўғрисидаги буюртма билдиришномалар билан буюртма майда пакетлар, қиймати эълон қилинган хатлар, буюртма бандероллар, буюртма хатлар ва буюртма почта варақчалари қабул қилиниши мумкин. Бундай почта жўнатмалари билдиришнома бланкига имзо қўйиш билан адресатга шахсан топширилади.


72. Алоҳида жўнатувчилар ва адресатлар учун ички почта жўнатмаларининг қуйидаги туркумлари белгиланади:

а) "НUKUMATGA OID" белгиси бўлган почта жўнатмалари, уларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 январдаги 1-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 1-2-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларидан фойдаланишда афзалликлар бериладиган фойдаланувчиларнинг айрим тоифалари рўйхатида кўрсатилган фойдаланувчиларнинг алоҳида тоифалари томонидан жўнатиладиган почта жўнатмалари киради;

б) ҳарбий почта жўнатмалари, уларга ҳарбий қисмлар ва муассасалар, шунингдек уларнинг шахсий таркиби томонидан жўнатиладиган ва олинадиган почта жўнатмалари киради;

в) хизматга оид почта жўнатмалари, уларга почта алоқаси операторларининг, ўзларининг почта алоқаси тармоқлари орқали тўловсиз жўнатиладиган почта жўнатмалари киради.


73. Халқаро почта жўнатмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ божхона назорати ва расмийлаштирилишидан ўтади.


74. Келувчи, чиқувчи ва очиқ транзит билан жўнатиладиган халқаро почта жўнатмаларига тўлиқ ишлов бериш, уларни Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан назорат қилиш, шунингдек тайинланган жойга жўнатиш халқаро почта алмашинуви жойларида амалга оширилади.

Халқаро почта алмашиш жойлари почта алоқаси соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан келишувга кўра белгиланади.

75. Чет давлатларининг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналарининг, халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг почта жўнатмаларини, шунингдек кўрсатилган ташкилотлар манзилига почта жўнатмаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш) ички почта жўнатмалари каби тўланади ва расмийлаштирилади.


76. Халқаро почта жўнатмалари ер усти ва ҳаво транспорти билан жўнатиш учун қабул қилинади.

Жўнатувчи халқаро почта жўнатмаларига (майда пакетлар, одатдаги ва (ёки) қиймати эълон қилинган посилкаларга) божхона декларациялари тўлдиради, декларациялар сони ҳар бир мамлакат томонидан алоҳида, уларда жўнатиладиган барча предметларни, уларнинг сони ва қийматини кўрсатиб санаб ўтган ҳолда белгиланади.

Божхона декларациясида олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, ҳар бир товарнинг номи (тавсифи), оғирлиги, миқдори ва эълон қилинган нархи тўғрисидаги маълумотлар аниқ кўрсатилган бўлиши керак. Божхона декларациялари инглиз, француз ёки белгиланган мамлакатда қабул қилинган бошқа тилда тузилади.

77. Почта жўнатмаларини ўровлаш қўйилма хусусиятига, жўнатиш шартларига ва йўлнинг узоқлигига мос келиши, ишлов бериш ва ташиш пайтида қўйилма шикастланиши, қобиқ, муҳрлар, пломбалар, боғламлар, тасмалар ва шу кабиларни бузмасдан унга бемалол кира олиш, бошқа почта жўнатмаларининг бузилиш ва почта алоқаси ходимларига қандайдир зиён етиши мумкинлигининг олдини олиши керак.

Почта конвертлари, почта варақчалари, посилкалар ва бандеролларни ўровлаш учун мўлжалланган тара O`z DSt 1020:2002 "Почта конвертлари. Техник шартлар", O`z DSt 1099:2005 "Почта қоплари. Техник шартлар", O`z DSt 1107:2006 "Посилка қутилари. Техник шартлар", O`z DSt 1143:2008 "Почта варақчалари. Техник шартлар", "Почта алоқасида хавфсизликни таъминлаш бўйича талаблар" махсус техник регламенти ва ушбу Қоидалар талабларига мос келиши керак.

78. Хатларни ўровлаш учун почта конвертларидан фойдаланилади.


79. Бандероллар ва секограммаларни ўраб жойлаш учун почта конвертлари, ғилофлар, картон қутилар, ёғоч (фанер) қутилар қўлланилади. Бандеролларни ўраб жойлаш учун материаллар сифатида пишиқ қоғоз, полиэтилен плёнка, оч рангдаги сидирға газламадан ва сертификатлаштирилган ўровлаш метериалларининг бошқа турларидан фойдаланиш мумкин.

Агар бандеролда ёки секограммада бир нечта предмет юбориладиган бўлса, бу предметлар ўровлашдан олдин шпагат билан боғланади. Оғирлиги 500 г дан ортиқ бўлган оддий ва буюртма бандероллар ва секограммалар, бундан ташқари, ўров материали устидан хочсимон шаклда шпагат билан боғланади.

Бандерол ёки секограмма қўйилмаси най шаклида ўралиши ва қўшимча равишда қоғоз ёки бошқа тасма билан маҳкамланиши мумкин, узунлиги 45 см дан ортиқ бўлган қўйилмалар қаттиқ асосга ўралади.


80. Посилкалар жўнатувчилар томонидан посилка қутиларга (картон, ёғоч, фанер ва полимер) ёки юмшоқ ўров материалига ўраб жойлаштирилиши керак.

Юмшоқ ўров материали (мато) сидирға оч рангда бўлиб, ички чок билан (тикув машинасида ёки қўлда) тикилган бўлиши керак, ташқи (конвертга ўхшаш) чок бир хил иплар (қуюқ бахя) билан, фақат посилканинг бир томонидан (манзил ёзилган жойдан чапда) бажарилади.

Металл тасмалар ёки сим билан маҳкамланган, михлари яхши қоқилмаган ва яхши қайрилмаган қутилардаги, шунингдек жўнатиш учун яроқсиз бўлган посилка қутиларидаги посилкалар қабул қилинмайди.

Посилка қўйилмаси ўров ичида силжимаслиги керак.


81. Жўнатувчилар посилка жойланмасининг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ равишда қуйидаги шартларга риоя қилишлари керак:

а) шиша ёки бошқа нозик предметлар тегишли ҳимоя материали билан тўлдирилган мустаҳкам қутиларга жойлаштирилиши керак. Ташиш пайтида предметлар ўртасида ёки предметлар билан қути деворлари ўртасида ишқаланиш ёки урилишларга йўл қўйилмаслиги керак;

б) кинофильмлар, кинотасмалар, магнит тасмалар махсус тарага жойланиши керак;

в) уруғлар, писталар, ёнғоқлар, қуруқ мевалар, ун ва бошқа сочилувчан моддалар пишиқ мато, клёнка, плёнкадан тайёрланган қопчаларга, пишиқ қоғоз пакетларга ўровланади ва қутиларга ёки картон қутиларга жойланади;

г) суюқликлар ва суюқ ҳолатга осон ўтадиган моддалар (соклар, сироплар, ёғлар, мураббо, асал, мевалар ва бошқалар) зич беркитилган идишларга жойлаштирилиши керак. Ҳар бир идиш идиш шикастланганда суюқликни шимиб олиш учун етарли миқдордаги тегишли ҳимоя материали билан тўлдириладиган махсус мустаҳкам қутига жойлаштирилиши керак. Қутининг қопқоғи у осон очилиб кетмайдиган қилиб маҳкамланиши керак;

д) малҳам дори, юмшоқ совун, мум каби суюқ ҳолатга қийин ўтадиган ёғли моддалар, шунингдек ипак қурти уруғи ичидагиси оқиб кетишига йўл қўймаслик учун анча мустаҳкам материалдан қилинган иккинчи қутига кейин солинадиган бирламчи қобиққа (қути, каноп қоп, пластик материал ва ҳоказо) бекитилиши керак;

е) кўчатлар усти мато билан ўралган саватларга ёки шамоллатиш учун тешиклари бўлган қутиларга жойланади. Сават (қути) тубига полиэтилен (плёнка) солинади;

ж) анилин кўк бўёқ каби бўёвчи қуруқ кукунлар ва шу кабиларни фақат ўз навбатида, иккала ўров ўртасида тегишли ҳимояловчи ва ютувчи материал бўлган мустаҳкам қутиларга жойлаштириладиган, металлдан қилинган зич беркиладиган қутиларда жўнатишга рухсат этилади;

з) бўямайдиган қуюқ кукунлар мустаҳкам сиғимларга (қути, қоп) жойлаштирилиши керак. Бу сиғимлар мустаҳкам материалдан қилинган қутига жойлаштирилиши керак;

и) тирик асаларилар, дрозофил (Drosophilidae) оиласига мансуб майда пашшалар, зулуклар ва паразитлар тузилиши жойланма хавфлилигининг олдини оладиган ва сақланишини таъминлайдиган қутиларга жойлаштирилиши керак;

к) фабрикада ишлов берилмаган мўйна ва кемирувчиларнинг терилари, шунингдек жун, дағал жун, соч, пар ва патлар солинган посилкалар дастлаб матога (қоп матога, полиэтилен плёнкага), сўнгра қутиларга (картон қутиларга) жойлаштирилиши керак;

л) аниқ асбоблар (ўлчаш асбоблари ва бошқалар) жўнатишда жойланманинг силжиши ва шикастланишини истисно қиладиган қистирмали қаттиқ тарага ўраб жойлаштирилиши керак. Бундай посилкалар панжарасимон тўр кўринишида ясалган қутиларга ўраб жойлаштирилиши мумкин. Панжарасимон тўр ичига асбобни қаттиқ сиқиб турадиган ва уни каркасга урилиб кетишдан сақлайдиган махсус маҳкамловчи тизим ўрнатилади;

м) жонли ўсимликлар (ток новдалари, кўчатлар ва бошқалар), шунингдек ўткир қирралари ва ғадир-будурликлари бўлмаган, ўз ўлчамлари туфайли белгиланган ўлчамдаги посилка тарасига (оғирлиги йўл қўйиладиган нормадан ошмайдиган) ўраб жойлаш мумкин бўлмаган йирик габаритли синмайдиган предметлар жўнатиш учун қоп матога (газламага) ўровланган ҳолда қабул қилинади;

н) синмайдиган ва ифлосланмаган яхлит предметлар, шунингдек ўлчамлари ва оғирлиги белгиланган нормалардан ошмайдиган ажралмайдиган предметлар (чизмачилик тахталари, болалар чаналари, жомадонлар, бидонлар ва шу кабилар), ўткир қиррали предметлардан ташқари, қутиларга ёки матоларга ўралмасдан жўнатилиши мумкин;

о) янги узилган сабзавот ва меваларнинг қаттиқ навлари солинган посилкалар четки ва ён деворлари шамоллатиш тешиклари ёки вертикал тешиклар бўлган ёғоч (фанер) қутиларда қабул қилинади;

п) автопокришкалар почта қопларига жойланади.


82. Босма нашрлар шаффоф полиэтилен ўров материалига ўралади ёки қоғоз тасма ёки бошқа тасма билан маҳкамланади (бандерол қилинади). Босма нашрлар найчасимон қилиб ўралиши мумкин, узунлиги 45 см дан ошганда улар қаттиқ асосга ўралади.


83. Почта жўнатмаларида, посилкаларига илова қилинадиган бланкларда, шунингдек пул ўтказмаларининг бланкларида жўнатувчи томонидан жўнатувчи ва адресат манзиллари ҳамда телефон рақамлари (мавжуд бўлса) кўрсатилади. Манзилда қисқартирилган номлар, шунингдек манзилга тааллуқли бўлмаган белгилар бўлмаслиги керак.

Шаффоф манзил ойнаси бўлган конвертларда жўнатиладиган оддий ёки буюртма почта жўнатмасининг ўрови остида почта манзилини кўрсатиши мумкин.

Манзил реквизитлари қуйидаги тартибда ёзилади:

адресатнинг номи (фуқаролар учун - фамилияси, исми, отасининг исми, юридик шахслар учун - тўлиқ номи);

кўчанинг номи, уй рақами, хонадон рақами;

аҳоли пунктининг (шаҳар, посёлка ва шу каби) номи;

туман номи;

почта индекси, вилоят марказининг (Тошкент ш.) номи ёки вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси номи;

мамлакат номи (халқаро почта жўнатмалари учун).

Олувчининг манзили почта конверти, почта варақчаси ёки почта жўнатмаси ўровининг пастки ўнг қисмида, жўнатувчининг манзили эса, юқори чап бурчакда ёзилади.

Юридик шахс томонидан пул ўтказмалари жўнатилганда, жўнатувчининг бланкдаги манзилида юридик шахснинг номи, унинг банк реквизитлари ва жойлашган ери (почта манзили), унинг номидан қатнашадиган ваколатли шахснинг паспорт маълумотлари (фамилияси, исми, отасининг исми, доимий ва (ёки) вақтинчалик яшаш жойи, паспорт серияси ва рақами) кўрсатилади.


84. Почта жўнатмалари, посилкаларга илова қилинадиган бланклардаги, шунингдек пул ўтказмалари бланкларидаги барча манзил маълумотлари сиёҳ билан (агар имкони бўлса, босма ҳарфлар билан) аниқ қилиб ёзилади ёки босмахона усулида ёзув машинкасида ёки зарур аниқлик билан бошқа техник воситалардан фойдаланиб ёзилади. Пул ўтказмаси бланкида тузатиш, ўчириб ташлаш, рақамлар ва ҳарфларнинг устидан такрор бўяшга, қалам билан қилинган ёзувларга, шунингдек халқаро пул ўтказмалари манзилида қисқартмаларга йўл қўйилмайди. Бланкларда бланклар матнига киритилган белгилардан ташқари, ҳар қандай белгиларни қўйиш тақиқланади, хизматга оид кўрсатмалар бундан мустасно.

Пул ўтказмаларини белгиланмаган шаклдаги бланкларда қабул қилиш қатъиян тақиқланади.

Почта жўнатмаларига босмахона усулида ёзув машинкасида (йирик шрифт билан) ёки бошқа техник воситалардан фойдаланиб босилган ёки қўлда ёзилган манзил ёрлиқларини ёпиштириш мумкин. Ёрлиқлар учун оқ қоғоздан ёки оч рангдаги қоғоздан фойдаланилади.


85. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида юбориладиган пул ўтказмалари бланкларидаги ва почта жўнатмаларидаги манзиллар давлат ёки рус тилларида расмийлаштирилади.


86. Халқаро почта жўнатмаларида ва халқаро пул ўтказмалари бланкларида манзил лотин ҳарфлари ва араб рақамлари билан ёзилади. Манзилни мўлжалланган мамлакат ва аҳоли пункти номини давлат тилида ёки фуқароларнинг истагига кўра, халқаро тилларнинг бирида - француз, инглиз, рус тилида такрорлаш шарти билан мўлжалланган мамлакат тилида ёзишга рухсат этилади.

Халқаро пул ўтказмалари бланкларида пул бирлиги суммаси ва номи қисқартиришларсиз, икки томонлама битимлар билан белгиланган тилда кўрсатилиши керак. Тезкор (электрон) халқаро пул ўтказмалари, бундан ташқари, улар ўтказиладиган электрон тармоқнинг техник қоидаларига мувофиқ тузилади.


87. Почта жўнатмалари ва пул ўтказмалари адресатнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган ҳолда йўқлаб олинадиган қилиб ёки юридик шахснинг тўлиқ номи ёки адресатнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган ҳолда абонемент почта қутисига йўлланиши мумкин. Бундай жўнатмалар учун инициаллар, рақамлар, фақат номлар, сохта номлар ёки бирор шартли белгиларнинг кўрсатилишига рухсат этилмайди.


88. Ички ва халқаро почта жўнатмаларида жўнатувчининг фақат битта манзили ва олувчининг фақат битта манзили кўрсатилиши керак. Жўнатувчининг манзили Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктининг манзили бўлиши керак.


89. Жўнатувчи ички почта жўнатмалари ва пул ўтказмаларининг манзили томонида уларнинг тури, тоифаси ва туркумига боғлиқ ҳолда қуйидаги белгиларни қўяди:

а) буюртма хатларда ва почта варақчаларида - "Buyurtma" - "Заказное";

б) оддий (буюртма) секограммаларда - "Oddiy (buyurtma) sekogramma" - "Простая (заказная) секограмма";

в) қиймати эълон қилинган хатлар, бандероллар ва посилкаларда - "E`lon qilingan qiymati … so`m" - "Объявленная ценность … сум". Устама тўлов билан юбориладиган қиймати эълон қилинган хатларда, бандеролларда ва посилкаларда бундан ташқари - "Ustama to`lov … so`m" - "Наложенный платеж … сум", жойланма рўйхати билан юбориладиганларда - "Ro`yxati bilan" - "С описью". Бу белгилар шунингдек посилкаларга илова қилинадиган бланкларга ҳам қўйилади;

г) соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар солинган қиймати эълон қилинган хатларда, темирйўл, авиация чипталарида ва бошқа йўл чипталарида, ўқув юртларига йўлланадиган ҳужжатларда "Yo`llanmalar bilan" - "С путевками", "Chiptalar bilan" - "С билетами" ёки "Нujjatlar bilan" - "С документами" белгиси қўйилади;

д) олинганлик тўғрисидаги билдиришнома билан қабул қилинган жўнатмаларда ва оддий ҳамда тезкор пул ўтказмалари бланкларида - "Oddiy (buyurtma, tezkor) bildirishnoma bilan" - "С простым (заказным ускоренным) уведомлением". Бу белги шунингдек посилкаларга илова қилинадиган бланкларда ҳам қўйилади;

е) етказиб бериш ҳақи тўланган жўнатмаларда ва пул ўтказмалари бланкларида - "Eltib berish bilan" - "С доставкой";

ж) тезкор почта ички жўнатмаларида - "Tezkor pochta" - "Ускоренная почта";

з) адресатга шахсан топшириш учун қабул қилинган, рўйхатга олинадиган жўнатмаларда - "O`z qo`liga topshirilsin. Buyurtma bildirishnoma bilan" - "Вручить лично. С заказным уведомлением";

и) нозик предметлар, шу жумладан, аниқ асбоблар, шунингдек шундай жойланмали посилкаларга илова қилинадиган бланкларда - "Ehtiyot qiling" - "Осторожно";

к) танлов комиссиясига юборилган жўнатмаларда - "Tanlovga" - "На конкурс";

л) посилкалар ва уларга илова қилинадиган бланкларда:

оғирлиги 10 кг дан ортиқ посилкаларда - "Og`ir vaznli" - "Тяжеловесная";

томонлари ўлчамлардан бири учун 1,50 м дан ошадиган ҳамда узунлик ва узунликдан бошқа йўналишда олинган энг катта айлана суммаси 3 м дан ошадиган посилкаларда - "Yirik gabaritli" - "Громоздкая";

кўчатли посилкаларда - "Ko`chat bilan" - "С рассадой";

тирик асаларилар солинган посилкаларда - "Ehtiyot qiling. Asalarilar. Quyoshda tutib turilmasin. Veterinariya guvohnomasi bilan" - "Осторожно. Пчёлы. На солнце не держать. С ветеринарным свидетельством";

мўйна ва кемирувчилар териси солинган посилкаларда - "Mo`yna. Veterinariya guvohnomasi bilan" - "Пушнина. С ветеринарным свидетельством";

жун, дағал жун, соч, пат, момиқ солинган посилкаларда - "Jun (dag`al jun, soch, pat, momiq). Veterinariya guvohnomasi bilan" - "Шерсть (щетина, волосы, перо, пух). С ветеринарным свидетельством";

янги мевалар ва сабзавотлар солинган посилкаларда, тегишлича - "Mevalar" - "Фрукты", "Sabzavotlar" - "Овощи";

м) ҳаво транспорти билан жўнатиладиган посилкаларда, уларга илова қилинадиган бланкларда, майда пакетларда ва бандеролларда - "Avia" - "Авиа". Ер усти транспорти ва ҳаво транспорти билан жўнатиладиган посилкаларда, уларга илова қилинадиган бланкларда, майда пакетларда ва бандеролларда улар қайси пунктдан жўнатилаётгани кўрсатилади: "…dan avia" - "Авиа от…";

н) фойдаланувчиларнинг алоҳида тоифалари томонидан юбориладиган почта жўнатмаларида ва посилкаларга илова қилинадиган бланкларда "НUKUMATGA OID";

о) чақирув қоғози бўлган буюртма хатларда - "Chaqiruv qog`ozi. Buyurtma bildirishnoma bilan" - "Повестка. С заказным уведомлением";

п) хизматга оид почта жўнатмаларида - "Xizmatga oid" - "Служебное";

р) устувор жўнатмаларда - "Ustuvor" - "Приоритетное";

c) оддий (буюртма) майда пакетларда - "Oddiy (Buyurtma) mayda paket" - "Простой (Заказной) мелкий пакет";

т) оддий (буюртма) бандеролларда - "Oddiy (Buyurtma)" - "Простая (Заказная)";

у) тегишли ўровдаги босма нашрларда - "Bosma nashrlar" - "Печатные издания".

90. Жўнатувчи халқаро почта жўнатмалари ва пул ўтказмаларининг тури, тоифаси ва туркумига боғлиқ равишда, уларнинг манзилли томонида қуйидаги белгиларни қўяди:

а) почта варақчаларида - "Carte postale" (Почта варақчаси);

б) буюртма хатларда, почта варақчаларида - "Recommande" (Буюртма);

в) майда пакетларда - "Recommande. Petit paquet" (Буюртма. Майда пакет);

г) оддий (буюртма) секограммаларда - "Cecogrammes" (Секограмма);

д) қиймати эълон қилинган хатларда ва посилкаларда - "Valeur declaree" (Эълон қилинган қиймати);

е) устама тўлов билан юбориладиган қиймати эълон қилинган хатларда ва посилкаларда - "Remboursement" (Устама тўлов). Бу белги шунингдек посилкаларга илова қилинадиган бланкларда ҳам қўйилади;

ж) олинганлик тўғрисидаги билдиришнома билан қабул қилинган жўнатмаларда ва оддий пул ўтказмалари бланкларида - "A.R.". Бу белги шунингдек посилкаларга илова қилинадиган бланкларда ҳам қўйилади;

з) адресатга шахсан топшириш учун қабул қилинган буюртма почта варақчаларида, хатларда, майда пакетларда, секограммаларда, қиймати эълон қилинган хатларда - "A remettre en main propre" (Ўз қўлига топширилсин);

и) тез синадиган ва улар билан муомала қилиш алоҳида эҳтиёткорлик талаб қиладиган предметлар солинган посилкаларда, шунингдек шундай жойланмали посилкаларга илова қилинадиган бланкларда - "Colis fragile" (Мўрт посилка);

к) ўлчамлари ушбу Қоидаларнинг 2-иловасида кўрсатилган чегарадан ошадиган посилкаларда ва уларга илова қилинадиган бланкларда - "Encombrant" (Йирик габаритли);

л) ҳаво транспорти билан жўнатиладиган жўнатмаларда ва посилкаларга илова қилинадиган бланкларда - "Par avion" (Авиа);

м) етказилиши кузатиладиган почта жўнатмаларига - "Avec suivi" (Кузатиладиган) логотипи ёпиштирилади;

н) устувор жўнатмаларда - "Prioritaire" (Устувор);

о) гуруҳлаштирилган "Консигнация" жўнатмаларида (буюртма почта варақчаларида, хатларда, майда пакетларда, секограммаларда, қиймати эълон қилинган хатларда, посилкаларда ва уларга илова қилинадиган манзилларда) - "Consignment" (Консигнация);

п) адресатларга тарифлар ва йиғимлар ундирмасдан берилиши зарур бўлган буюртма почта варақчаларида, хатларда, майда пакетларда, секограммаларда ва посилкаларда - "Franc de taxes et de droits" (Тарифлар ва йиғимлар ундирмасдан);

р) хизматга оид туркумда юбориладиган жўнатмаларда - "Service des postes" (Хизматга оид);

c) тегишли ўровдаги босма нашрларда "Imprimes" (Босма нашрлар);

т) пасайтирилган тарифлар бўйича юбориладиган тегишли ўровдаги босма нашрларда - "Imprimes a taxe reduite" (Камайтирилган тариф бўйича босма нашр).

91. Халқаро почта алмашувида қуйидаги қўшимча хизматлар кўрсатилади:

жавобли халқаро тижорий хат-хабарлар, у жўнатувчиларга уларнинг чет элдаги корреспондентлари томонидан бериладиган жавобли жўнатмалар учун олдиндан ҳақ тўлаш имконини беради. Уларда фақат ёзма хат-хабарлар ва босма нашрлар жўнатилиши мумкин. Бундай жўнатмаларнинг оғирлиги 50 г дан ошмаслиги керак;

битта жўнатувчи томонидан бир ёки бир нечта олувчилар манзилига жўнатиладиган гуруҳлаштирилган "Консигнация" жўнатмалари;

жўнатувчиларнинг почта жўнатмаси етказиб бериш муассасасига келиши билан дарҳол жўнатмани махсус курьер орқали адресат уйига етказиб бериш илтимоси билан қабул қилинадиган, етказилиши кузатиладиган почта жўнатмалари (буюртма почта варақчалари, хатлар, майда пакетлар, секограммалар ва "М" қоплари);

"товарларни қайтариш" хизматига эга майда пакетлар ва посилкаларни олувчи томонидан жўнатувчининг рухсати билан жўнатувчига қайтарилишини билдиради;

адресатга шахсан топширилишини билдирадиган "A remettre en main propre" (Шахсан топширилсин) белгиси бўлган ёзма хат-хабарли буюртма жўнатмалар, қиймати эълон қилинган хатлар ва посилкалар;

жўнатманинг тариф ва йиғимларни ундирмасдан етказиб бериш. Бунда жўнатувчи белгиланган муассасасида адресатдан талаб қилиниши мумкин бўлган бутун суммани тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Зарур бўлганда жўнатувчи олдиндан тўловни амалга ошириши керак.

92. Халқаро почта алмашувида гуруҳлаштирилган "Консигнация" жўнатмалари, электрон тижорий посилкалари ("ECOMPRO" посилкалари) ва жавобли халқаро тижорий хат-хабарлар, "товарларни қайтариш" хизматига эга майда пакетлар ва посилкалар фақат икки томонлама битим имзоланган мамлакатларга жўнатиш учун қабул қилинади.

93. Халқаро хатлар, қиймати эълон қилинган посилкалар, мўрт ва катта посилкалар ва халқаро хатлар, етказилиши кузатиладиган почта жўнатмалари, ёзма хат-хабарлар жўнатмалари ва "Frans de taxes et de droits" (Тарифлар ва йиғимлар ундирмасдан) белгили посилкалар, шунингдек "A remettre en main propre" (Шахсан топширилсин) белгили қиймати эълон қилинган буюртма жўнатмалари, хатлар ва посилкалар фақат уларни қабул қилиш рухсат берилган мамлакатларга жўнатиш учун қабул қилинади. Бу мамлакатлар тўғрисидаги маълумотлар Умумжаҳон почта иттифоқининг Халқаро бюроси томонидан хабар қилинади.

94. Почта жўнатмаларида қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда реклама жойлаштирилиши мумкин.


95. Рўйхатга олинадиган ички почта жўнатмалари, "Tanlovga" - "На конкурс" белгиси бўлган почта жўнатмалари бундан мустасно, ва пул ўтказмалари почта алоқаси объектларига жўнатувчининг манзили албатта кўрсатилган ҳолда топширилади.


96. Посилкаларни топширишда жўнатувчи уларга илова қилинадиган бланкларда ўз имзоси билан "Jo`natishga taqiqlаngan joylanmalar yo`q. O`rovga qo`yilgan talablar bilan tanishdim" - "Запрещенных к пересылке вложений нет. С требованиями к упаковке ознакомлен" матнини тасдиқлайди.

Посилкалар ва пул ўтказмаларини топширишда жўнатувчи илова қилинадиган бланкларда ва пул ўтказмалари бланкларида ушбу Қоидаларнинг 136-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан биридаги маълумотларни кўрсатади.


97. "Ehtiyot qiling" - "Осторожно" белгиси бўлган, эълон қилинган қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан кўп бўлган ички авиапосилкалар фақат мунтазам ер усти алоқасига эга бўлмаган пунктларга жўнатиш учунгина қабул қилиниши мумкин.


98. Тирик асаларилар, дрозофил (Drosophilidae) оиласига мансуб майда пашшалар, зулуклар ва паразитлар солинган ички посилкаларни қабул қилиш ветеринария гувоҳномаси бўлгандагина амалга оширилади.

Янги мевалар ва сабзавотларнинг қаттиқ навлари солинган посилкалар тайинланган жойгача почта ташийдиган ҳаво кемаларининг тўғри рейслари бўлгандагина, темирйўл ва автомобиль транспорти билан жўнатишда - бундай посилкалар уч кундан ортиқ бўлмаган муддатда ўтиши шарти билан, бу муддатдан ўтиб кетганда - жўнатувчиларнинг жавобгарлиги остида қабул қилинади.

Фабрика шароитида ишлов берилмаган мўйна ва кемирувчилар териси, шунингдек жун, дағал жун, соч, пат ва момиқ солинган посилкаларни қабул қилиш, хом ашё тайёрланган жойда берилган ветеринария гувоҳномаси бўлгандагина амалга оширилади. Жўнатувчи томонидан бир манзилга бир нечта шундай посилкалар юборилганда, жўнатиладиган мўйна (кемирувчилар териси ва шу каби) миқдори ва ўринлар сони кўрсатилган умумий ветеринария гувоҳномаси тақдим этилишига рухсат этилади.


99.

Оддий почта жўнатмаси жўнатувчига почта-касса аппарати квитанцияси ёки квитанция дафтари квитанцияси берилмасдан қабул қилинади, илова ҳужжатларига қўшимча ёзувлар ёзилмасдан жўнатилади ва адресатга тилхатсиз топширилади.

Рўйхатга олинадиган почта жўнатмаси ёки пул ўтказмасини қабул қилишда жўнатувчига почта-касса аппарати квитанцияси ёки квитанция дафтаридан олинадиган квитанция берилади. Квитанция дафтаридан олинадиган квитанция берилганда, квитанциянинг орқа томонида тақвим штемпели изи қўйилади. Рўйхат бўйича юридик ва жисмоний шахслардан қабул қилинган почта жўнатмалари ва пул ўтказмаларига битта квитанция берилади. Битта жўнатувчи томонидан жўнатиладиган, бир вақтда бир нечта рўйхат бўйича қабул қилинадиган почта жўнатмалари, пул ўтказмаларига битта умумий ёки ҳар бир рўйхатга алоҳида квитанциялар ёзилади.

Почта жўнатмаси, шунингдек пул ўтказмаси қабул қилинганлиги тўғрисидаги квитанциянинг дубликати берилмайди.


100. Ички хатлар, посилкаларнинг эълон қилинган қийматининг суммаси чекланмайди ва жўнатувчи томонидан жойланманинг ҳақиқий қиймати бўйича тўлиқ сўмларда белгиланади. Эълон қилинган қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг уч баробаридан ошмайдиган жойланма бандероль қилиб жўнатилиши мумкин. Бунда қимматли қоғозлар, маълумотномалар, ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари, ҳужжатлар бўлган хатнинг эълон қилинган қиймати йўқолган тақдирда бу ҳужжатларни тиклаш бўйича мумкин бўлган харажатлардан ошиб кетиши мумкин эмас.

Эълон қилинган қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг уч баробаридан кўп бўлган посилкалар ушбу Қоидаларнинг 80-бандига мувофиқ келадиган ўровда қабул қилинади. Эълон қилинган қиймати бу суммадан кам бўлган посилкалар қоғоз ўровда қабул қилиниши мумкин.

Тирик асаларилар, дрозофил (Drosophilidae) оиласига мансуб майда пашшалар, зулуклар ва паразитлар, ўсимликлар (кўчатлардан ташқари), янги мева ва сабзавотлар, шиша ёки тез шикастланадиган бошқа деталлари бўлган аниқ асбоблар (маиший техника буюмлари ва маиший асбоблардан ташқари) жўнатишга жойланма қиймати эълон қилинмасдан қабул қилинади.

Халқаро почта жўнатмаларининг эълон қилинган қиймати жўнатувчи томонидан жойланманинг ҳақиқий қиймати бўйича белгиланади, бироқ эълон қилинган қийматнинг ҳар бир мамлакат алоҳида белгилайдиган энг катта суммасидан ошиб кетмаслиги керак.

101. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси томонидан ўсимликлар ва ҳайвонлар карантини эълон қилинган жойларда сабзавотлар, мевалар, уруғлар, кўчатлар ва ўсимликлар, гўштдан қилинган тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари солинган посилкалар қабул қилинмайди. Бу ҳақдаги ахборот почта алоқаси объектларида жойлаштирилади.

102. Жўнатувчи ҳар бир ички ва халқаро посилкага илова қилинадиган бланкни тўлдиради. Қиймати эълон қилинган ички посилкаларни топширишда жўнатувчининг истагига кўра, қиймати эълон қилинган хатларни ва бандеролларни топширишда бўладиган тартибда, жойланманинг рўйхати тузилиши мумкин.


103. Пул ўтказмаси билан жўнатиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлган пул белгилари қабул қилинади.

Жисмоний шахслардан пул ўтказмаларини, шу жумладан, устама тўловли пул ўтказмаларини қабул қилиш нақд пуллар ёки нақд пулсиз ҳисоб-китоблар йўли билан, шу жумладан, пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда, юридик шахслардан эса, банклар орқали тўлов топшириқномалари воситасида амалга оширилади.

Нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича пул ўтказмаларини қабул қилиш фақат ўтказиладиган пул маблағлари ва жўнатиш учун тўлов почта алоқаси объектининг ўтказма ҳисобварағига келиб тушгандан сўнг амалга оширилади.

Пул ўтказмаларини жўнатиш хизматлари учун ҳақ тўлаш нақд пул билан ҳамда нақд бўлмаган ҳисоб-китоблар йўли билан, шу жумладан пластик карточкалардан фойдаланиб амалга оширилади. Устама тўловли пул ўтказмаларини жўнатиш хизматлари учун ҳақ тўлаш почта жўнатмасининг жўнатувчиси томонидан устама тўлови билан ушбу почта жўнатмаси қабул қилинган жойда амалга оширилади.

Пластик карточкалардан фойдаланиб, жисмоний шахслардан қабул қилинган пул ўтказмалари юборилаётган суммани олувчининг пластик карточкасига ўтказиш йўли билан тўланади.

Юридик шахслардан қабул қилинган пул ўтказмалари, олувчининг аризасига биноан олувчининг пластик карточкасига ўтказиб берилиши мумкин.

Ички пул ўтказмалари билан жўнатиш учун қабул қилинадиган пулларнинг умумий суммаси, шунингдек битта пул ўтказмасининг суммаси чекланмайди.

Битта халқаро пул ўтказмасининг максимал суммаси икки томонлама битимлар билан ўрнатилади.


104. "НUKUMATGA OID" белгиси бўлган почта жўнатмаларини жўнатиш ушбу Қоидалар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларидан фойдаланишда афзалликлар бериладиган фойдаланувчиларнинг айрим тоифаларига почта алоқаси хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланган тартибда амалга оширилади.


104-1. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг ҳарбий йиғинларда қатнашиш даврида, ҳарбий қисмлар томонидан жўнатиладиган, оғирлиги 20 граммгача бўлган оддий хатлари белгиланган намунадаги махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади.

105. Ҳарбий хизматчилар номига йўлланадиган ҳарбий почта жўнатмалари ва пул ўтказмаларини қабул қилиш почта алоқаси объектлари томонидан қуйидаги шартлар асосида амалга оширилади:

ҳарбий қисмлар ва муассасалар учун тайинланган жой ва ҳарбий қисм рақами кўрсатилган ҳолда - почта жўнатмаларининг барча турлари ва пул ўтказмалари, шу жумладан, тезкор пул ўтказмалари;

рўйхатга олинадиган ҳарбий почта жўнатмалари ва пул ўтказмалари олинганлик тўғрисидаги оддий ва буюртма билдиришномалар билан қабул қилиниши мумкин.


106. Жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган шахсларнинг почта жўнатмалари бу муассасаларнинг ваколатли шахслари томонидан тегишли почта алоқаси объектига топширилади.


107. Қуйидагилар етказиб бериш тўлови билан қабул қилинмайди:

а) энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан кўп бўлган суммадаги пул ўтказмалари (пенсиялар, нафақалар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш учун мўлжалланган пул ўтказмаларидан ташқари);

б) энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан кўп бўлган суммадаги қиймати эълон қилинган хатлар;

в) юридик шахсларга йўлланган қиймати эълон қилинган хатлар ва бандероллар;

г) посилкалар;

д) устама тўловли почта жўнатмалари;

е) йўқлаб олинадиган, ҳарбий қисмларга ва абонемент почта жавонига йўлланган почта жўнатмалари ва пул ўтказмалари.


108. Жисмоний ёки юридик шахс томонидан топшириладиган беш дона ва ундан ортиқ бўлган миқдордаги рўйхатга олинадиган ички почта жўнатмалари ва пул ўтказмалари жўнатувчи томонидан белгиланган шаклдаги рўйхат расмийлаштириш шарти билан почта алоқаси объекти томонидан жўнатиш учун қабул қилинади. Жўнатувчи томонидан битта рўйхатга номма-ном бир турдаги 40 тадан кўп бўлмаган почта жўнатмалари, 20 тагача пул ўтказмалари ёзилади. Бундай жўнатмаларни топшираётганда улар жўнатувчи томонидан рўйхат бўйича шакллантирилиши керак.

109. Бир вақтда бешта ва ундан ортиқ майда пакетлар (буюртма), бандероллар (буюртма ва қиймати эълон қилинган), посилкалар доимий равишда қабул қилинган ва (ёки) жўнатилганда, почта алоқаси операторлари, провайдерлари ва жўнатувчилар ўртасида улар орасидаги тегишли муносабатларни қатъий тартибга соладиган шартномалар тузилиши мумкин.

Кўрсатилган почта жўнатмалари шартноманинг ажралмас қисми бўлган графикка мувофиқ қабул қилинади.

Ўз кучлари ва воситалари билан жўнатувчи почта ташилишини амалга оширувчи почта алоқаси объектига шундай почта жўнатмалари топширилишини ва олиб кетилишини таъминлайди.


110. Рўйхатга олинадиган халқаро почта жўнатмалари, пул ўтказмалари, уларнинг миқдоридан қатъи назар, юридик шахслар томонидан белгиланган шаклдаги рўйхат бўйича почта алоқаси объектларига топширилади.

Бир вақтда бешта ва ундан ортиқ халқаро буюртма хатлар, қиймати эълон қилинган хатлар, "М" белгили қоплар, майда пакетлар, посилкалар, пул ўтказмалари топширадиган жисмоний шахслар белгиланган шакл бўйича икки нусхада рўйхат тузишлари ва уни шахсий имзо билан тасдиқлашлари шарт.


111. Майда пакетларни, қиймати эълон қилинган бандеролларни ва посилкаларни жўнатиш усули жўнатувчи томонидан танланади. Тайинланган жойдаги аҳоли пунктлари билан ер усти алоқаси бўлмаганда, почта жўнатмалари, майда пакетлар, қиймати эълон қилинган бандероллар ва посилкалар аралаш, ер усти ва ҳаво транспортлари билан жўнатиш учун қабул қилиниши мумкин.


112. Почта жўнатмалари уйга етказиб берилади ёки почта алоқаси объектларида топширилади.

Пул ўтказмалари уйга етказиб берилади, почта алоқаси объектларида ёки юборилаётган суммани олувчининг пластик карточкасига ўтказиш йўли билан тўланади.

113. Тураржой бўйича йўлланган қуйидаги жўнатмалар адресатларга етказиб берилиши керак:

а) почта варақчалари, оддий ва буюртма хатлар ва бандероллар, оддий майда пакетлар, почта жўнатмалари ва пул ўтказмалари олинганлиги тўғрисидаги билдиришномалар;

б) етказиб бериш тўлови билан қабул қилинган пул ўтказмалари, буюртма майда пакетлар, қиймати эълон қилинган хатлар ва бандероллар;

в) рўйхатга олинадиган почта жўнатмалари ва пул ўтказмалари тўғрисидаги хабарномалар;

г) тезкор почта жўнатмалари.


114. Абонент почта жавонлари кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватларида қурилиш ташкилотлари томонидан ўрнатилади. Абонент почта жавонларини сотиб олиш ва ўрнатиш харажатлари ушбу кўп қаватли уйларни қуриш сметасига киритилади. Абонент почта жавонларини соз ҳолатда тутиш кўп қаватли уйларнинг мулкдорлари томонидан амалга оширилади.

Кам қаватли уйлар жойлашган ҳудудларда яшайдиган фойдаланувчилар абонент почта қутиларини ўз маблағлари ҳисобига ўрнатадилар.


115. Абонент почта жавонлари қутичаларига ва абонент почта қутиларига уйга йўлланган қуйидагилар ташланади:

а) оддий хатлар;

б) оддий почта варақчалари;

в) оддий бандероллар;

г) оддий майда пакетлар;

д) почта жўнатмалари ва пул ўтказмалари олинганлиги тўғрисидаги оддий билдиришномалар;

е) рўйхатга олинадиган почта жўнатмалари ва пул ўтказмалари тўғрисидаги дастлабки хабарномалар;

ж) ўлчамлари абонент почта жавонларининг қутичаларига ва (ёки) абонент почта қутиларига ташлаш имконини бермайдиган оддий почта жўнатмалари тўғрисидаги дастлабки хабарномалар.


116. Абонент почта жавони ёки абонент почта қутиси почта жўнатмаларининг сақланишига таъсир этадиган даражада бузилганда, оддий хатлар, почта варақчалари, бандероллар ва майда пакетлар уларга ташланмайди, адресат эса уларни етказиб бериш мумкин эмаслиги тўғрисида хабардор қилинади. Бунда оддий хатлар, почта варақчалари, бандероллар ва майда пакетлар адресатга почта алоқаси объектида берилади.


117. Оддий почта жўнатмалари, почта жўнатмалари ва пул ўтказмалари олинганлиги тўғрисидаги билдиришномалар, юридик шахс манзилига йўлланган рўйхатга олинадиган почта жўнатмалари тўғрисидаги хабарномалар почта алоқаси объектларида юридик шахс томонидан почтани қабул қилиш учун ваколатланган шахсга берилади ёки почтальон томонидан юридик шахс жойлашган бинонинг биринчи қаватида юридик шахс томонидан ўрнатилган таянч пункт почта жавонига ташланади. Етказиб бериш тартиби юридик шахснинг хати ёки почта алоқаси оператори, провайдери билан тузилган шартнома асосида белгиланади. Фуқароларга, уларнинг иш (ўқиш) жойлари бўйича, ётоқхоналарда, интернатларда, болалар уйларида, меҳмонхоналарда яшовчи ёки соғломлаштириш ва даволаш муассасаларида бўлган фуқароларга йўлланган кўрсатиб ўтилган почта ҳам айнан шу тартибда етказиб берилади. Почта жўнатмалари, рўйхатга олинадиган почта жўнатмалари тўғрисидаги хабарномалар ва почта жўнатмалари ва пул ўтказмалари олинганлиги тўғрисидаги билдиришномаларнинг бевосита адресатларга берилиши ушбу ётоқхоналар, интернатлар, болалар уйлари, меҳмонхоналар, соғломлаштириш ва даволаш муассасалари маъмуриятларининг кучи ва воситалари билан амалга оширилади.


118. Буюртма хатлар, почта варақчалари, бандероллар, почта жўнатмаларини ва пул ўтказмаларини олиш тўғрисидаги билдиришномалар адресатнинг имзосини қўйдириб адресатга топширилади.

Буюртма хатлар, почта варақчалари, бандероллар, почта жўнатмалари ва пул ўтказмалари олинганлиги тўғрисидаги билдиришномалар ("O`z qo`liga topshirilsin. Вuyurtma bildirishnoma bilan" - "Вручить лично. С заказным уведомлением" белгиси бўлган хатлар ва почта варақчаларидан ташқари), тезкор пул ўтказмалари олинганлиги тўғрисидаги тезкор билдиришномалар, тезкор почта жўнатмалари оиланинг вояга етган аъзоларига ишончномасиз, ушбу Қоидаларнинг 136-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бири ва уларнинг адресатга алоқадорлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинганда берилиши, адресатнинг ёзма мурожаати бўйича эса - уй бўйича қўшниларга берилиши ёки абонент почта жавони қутичаларига ёки абонент почта қутиларига ташланиши мумкин.

Адресат ва оиланинг вояга етган аъзолари бўлмаганда, абонент почта жавони қутичасида ёки абонент почта қутисида адресат почта жўнатмасини олиш учун почта алоқаси объектига таклиф қилинган хабарнома қолдирилади.


119. "O`z qo`liga topshirilsin. Вuyurtma bildirishnoma bilan" - "Вручить лично. С заказным уведомлением" белгиси бўлган буюртма хатлар, почта варақчалари, бандероллар ва майда пакетлар адресатга шахсан топширилади. Адресат бўлмаганда, абонент почта жавони қутичасида ёки абонент почта қутисида адресат почта жўнатмасини олиш учун почта алоқаси объектига таклиф қилинган хабарнома қолдирилади.


120. "Chaqiruv qog`ozi. Вuyurtma bildirishnoma bilan" - "Повестка. С заказным уведомлением" белгиси бўлган буюртма хатлар адресатга тилхат билан шахсан ўзига топширилади. Адресат бўлмаганда, бундай хатлар оиланинг биргаликда яшайдиган вояга етган аъзоларидан бирига, улар бўлмаганда эса, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ёки иш берувчи (ўқув юрти маъмуриятига) топширилади. Бунда билдиришномада тегишли белгилари бўлган буюртма хат топширилган шахс кўрсатилади.

Адресат "Chaqiruv qog`ozi. Вuyurtma bildirishnoma bilan" - "Повестка. С заказным уведомлением" белгиси бўлган буюртма хатни олишни рад этганда, у почта алоқаси ходими томонидан тегишли белги қўйиладиган 20-шаклдаги маълумотнома билан бирга берилган жойга қайтарилади.


121. Йўқлаб олинадиган қилиб йўлланган оддий почта жўнатмаларини, рўйхатга олинадиган почта жўнатмаларини топшириш, шунингдек пул ўтказмаларини адресатларга тўлаш ушбу Қоидаларнинг 136-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бири кўрсатилганда ёки ушбу Қоидаларнинг 137-138-бандлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.


122. Балиқчилик хўжаликлари, геологик партиялар (экспедициялар) ишчиларига, фермаларда, ишлаб чиқариш участкаларида ва бригадалардаги қишлоқ ҳўжалик ташкилотларининг ишчиларига, яйловлардаги чўпонларга, ўрмон участкалари ва ёғоч-саноат хўжаликлари, темирйўл разъездлари ишчиларига, жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган шахсларга ва аҳоли пунктларидан ташқарида бўлган бошқа адресатларга почта жўнатмалари ва пул ўтказмаларини етказиб бериш адресатлар ишлаётган (таъминланаётган) ташкилотларнинг кучлари ва воситалари билан амалга оширилади.


123. "НUKUMATGA OID" белгиси бўлган почта жўнатмалари биринчи навбатда етказиб берилади.


124. Юридик шахсларга йўлланган пул ўтказмалари тегишли маблағларни ушбу юридик шахсларнинг ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан тўланади.

Пул ўтказмалари, шу жумладан халқаро пул ўтказмалари почта алоқаси объектларида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлган пул белгилари билан тўланади.

125. Почта алоқаси объектларида қуйидагилар берилади:

а) энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ошадиган суммадаги пул ўтказмалари, шунингдек етказиб бериш ҳақи тўланмасдан қабул қилинган пул ўтказмалари;

б) энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ошадиган суммадаги қиймати эълон қилинган хатлар, шунингдек етказиб бериш ҳақи тўланмасдан қабул қилинган, қиймати эълон қилинган хатлар ва бандероллар;

в) устама тўлов билан жўнатилган почта жўнатмалари;

г) посилкалар;

д) "М" белгили қоплар;

е) қиймати эълон қилинган халқаро хатлар ва майда пакетлар ("Avec suivi" (Кузатиладиган) белгиси бўлган почта жўнатмаларидан ташқари);

ж) нуқсонли почта жўнатмалари;

з) юридик шахсларга йўлланган қиймати эълон қилинган хатлар ва бандероллар;

и) етказиб бериш пайтида топшириш имкони бўлмаган почта жўнатмалари.

126. Адресатнинг илтимосига кўра ва почта алоқаси оператори, провайдерида ушбу Қоидаларнинг 125-банди "а", "б", "г" ва "к" кичик бандларида кўрсатилган имкониятлар бўлганда, почта жўнатмалари, пул ўтказмалари қўшимча ҳақ эвазига уйга етказиб берилиши мумкин.

127. Адресатлар почта жўнатмасини ва пул ўтказмасини олиш учун келмаганларида, уларга иккинчи марта хабарнома етказилади ва тилхат орқали топширилади, абонент почта жавонига йўлланган буюртма хатлар, бандероллар ва почта жўнатмаларидан ташқари:

а) дастлабки хабарномалар етказилгандан кейин уч иш куни мобайнида:

янги мевалар (сабзавотлар) солинган посилкалар учун;

"Yo`llanmalar bilan" - "С путевками", "Chiptalar bilan" - "С билетами", "Нujjatlar bilan" - "С документами" белгилари бўлган хатлар учун;

б) дастлабки хабарномалар етказилгандан кейин беш иш куни мобайнида - почта жўнатмаларининг қолган барча турлари учун.

Буюртма хатлар, бандероллар, оғирлиги 500 г дан кўп бўлган майда пакетлар, тезкор почта жўнатмалари, "М" қоплари ва посилкалар почта алоқаси объектида бир иш кунидан ортиқ сақланганлиги учун, иккинчи хабарнома топширилгандан кейин (топширилган кун ҳисобланмайди) адресатдан ўрнатилган тарифларга мувофиқ ҳақ олинади.

Ушбу Қоидаларнинг 189-бандида кўрсатилган сақлаш муддати тугагандан кейин, адресатлар томонидан олинмаган оддий хатлар, почта варақчалари, секограммалар, "М" қоплари, тегишли ўровдаги босма нашрлар тарқатилмаган почта жўнатмалари қаторига топширилади. Адресатлар томонидан олинмаган рўйхатга олинадиган почта жўнатмалари ва пул ўтказмалари жўнатувчиларнинг ҳисобидан уларга қайтариб юборилади. Белгиланган сақлаш муддати ўтгандан кейин ёки жўнатувчи қайтариб юборилган почта жўнатмаси ёки пул ўтказмасини олиш ва қайтариб жўнатиш ҳақини тўлашни рад этганда, улар вақтинча сақлаш учун тарқатилмаган почта жўнатмалари қаторига топширилади.

128. Адресат келиб тушган почта жўнатмалари ёки пул ўтказмаларини олишдан воз кечганда, у почта жўнатмасида ва (ёки) хабарномада бу тўғрида белги қўйиши керак. Адресат бундай белги қўйишни рад этганда, уни почта алоқаси ходими амалга оширади. Бундай жўнатмалар қайтарилганлиги учун ҳақ жўнатувчидан қайтарилган почта жўнатмасини унга бериш пайтида олинади.


129. Пул ўтказмалари, буюртма майда пакетлар, қиймати эълон қилинган почта жўнатмалари, шунингдек посилкалар шахсан адресатларга ёки уларнинг ишончномаси бўлган вакилларига берилади.


130. 16 ёшгача бўлган вояга етмаган шахсларга ёки белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган ёки муомала лаёқати чекланган шахсларга йўлланган почта жўнатмалари ва пул ўтказмалари ушбу Қоидаларнинг 136-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бирини ва уларнинг вояга етмаган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган шахсларга алоқадорлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, тегишли давлат органи томонидан берилган гувоҳнома ёки ушбу давлат органининг шу шахсни васий ёки ҳомий қилиб тайинлаш тўғрисидаги қарорининг нусхаси) тақдим этилганда ота-оналарга (фарзанд қилиб олганларга, васийларга, ҳомийларга) берилади.

Мактаб-интернатларда, болалар уйларида ва бошқа шунга ўхшаш муассасаларда бўлган (яшайдиган) 16 ёшгача бўлган вояга етмаган шахсларга йўлланган почта жўнатмалари ишончномалар орқали ушбу муассасаларнинг ваколатли шахсларига берилади.


131. Қиймати эълон қилинган почта жўнатмасини, пул ўтказмасини, посилкани, буюртма майда пакетни олишда адресат тақдим этилган ҳужжатдаги маълумотларни хабарномада кўрсатади.

Рўйхатга олинган манзил почта жўнатмасида кўрсатилган манзил билан мос келмаганда ва почта жўнатмаси фуқароларга уларнинг иш, ўқиш жойи бўйича ёки ётоқхоналарда, интернатларда, болалар уйларида, меҳмонхоналарда яшовчи ёки соғломлаштириш ва даволаш муассасаларида бўлган фуқароларга йўлланганда, адресат хабарномада ўзининг рўйхатдан ўтган манзилини, олинган санани кўрсатиши ва имзо қўйиши керак.


132. Жойланмаларнинг рўйхати бўлган почта жўнатмалари ва нуқсонли рўйхатга олинадиган почта жўнатмалари адресатга топшириш вақтида почта алоқаси ходими томонидан очилиши керак.

Жойланма текширилганда у бутун бўлса ёки рўйхатга мос келса, почта жўнатмаси адресатга белгиланган тартибда берилади, бунда далолатнома тузилмайди.

Почта жўнатмаси очилганда жойланманинг етишмаслиги, алмаштирилганлиги, тўлиқ ёки қисман шикастланганлиги ёки бузилганлиги аниқланса, почта алоқаси ходими томонидан далолатнома тузилади, далолатнома почта алоқаси объекти раҳбари (бошлиғи), почта алоқаси ходими ва адресат томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси почта жўнатмаси жойланмаси билан бирга адресатга берилади.

Халқаро почта жўнатмаларига нисбатан тузилган далолатноманинг бир нусхаси ушбу жўнатмаларнинг божхона расмийлаштирилиши амалга оширилган халқаро почта алмашинуви жойига берилади (юборилади).

Адресат почта жўнатмасини очишдан бош тортиши мумкин, бунда у хабарнома бланкида жойланманинг етишмаслиги, алмаштирилганлиги, тўлиқ ёки қисман бузилганлиги тўғрисидаги даъволар қондирилишини рад этишда асос бўладиган тегишли белгини қўяди.


133. Устама тўлов билан жўнатилган почта жўнатмалари, адресатлар устама тўловнинг тўлиқ суммасини тўлаганидан кейин адресатга берилади. Тўловни тўлагунга қадар адресат жўнатувчининг манзили тўғрисида маълумот олиш ҳуқуқига эга бўлади. Устама тўлов билан юборилган почта жўнатмаси адресатга берилгандан сўнг кўрсатилган почта жўнатмаси қайтариб олинмайди, устама тўлов суммаси қайтарилмайди.

Устама тўлов билан юборилган, нуқсонли ва жойланма рўйхати бўлган почта жўнатмалари адресатга топшириш пайтида почта алоқаси ходими томонидан очилиши керак. Бундай ҳолларда, устама тўлов суммаси почта жўнатмаси очилгунга қадар ундирилмайди.

Жойланмани текшириш пайтида унинг бутлиги аниқланса ёки рўйхатга мос келса, далолатнома тузилмайди. Адресат устама тўлов суммасини тўлайди, шундан кейин почта жўнатмаси белгиланган тартибда берилади.

Почта жўнатмаси очилганда, жойланманинг етишмаслиги, алмаштирилганлиги, тўлиқ ёки қисман бузилганлиги аниқланса, почта ходими томонидан далолатнома тузилади, далолатнома почта алоқаси объектининг раҳбари (бошлиғи), почта алоқаси ходими ва адресат томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси адресатга берилади. Почта жўнатмаси далолатноманинг бир нусхаси билан жўнатувчига қайтарилади.


134. Халқаро почта жўнатмаларининг божхона назорати қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


135. Божхона органи томонидан божхона тўловлари ҳисобланган товарларни ўз ичига олган халқаро почта жўнатмалари адресатларга почта алоқаси объектларида фақат ҳисобланган божхона тўловлари ва божхона назоратига тақдим қилиш учун йиғимлар тўлангандан сўнг берилади.

136. Почта жўнатмалари ва пул ўтказмаларини юбориш ва (ёки) олиш учун зарур бўлган шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиб:

а) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг фуқаролик ёки дипломатик паспорти;

б) муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиси ва ҳарбий таълим муассасаларининг курсанти (тингловчиси)нинг ҳарбий гувоҳномаси ёки тегишли вазирликлар ва идоралар билан шартнома бўйича хизмат қиладиган зобитларнинг шахсий гувоҳномаси;

в) хорижий фуқаронинг миллий ёки дипломатик паспорти;

г) Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси ҳисобланади.


137. Адресат ёки жўнатувчи бошқа шахсни, унга белгиланган тартибда ишончнома расмийлаштириб, почта жўнатмаларини олишга, пул ўтказмаларини юбориш ёки олишга ваколат бериши мумкин.


138. Ваколатли шахс почта жўнатмасини олишда, пул ўтказмасини жўнатиш ёки олишда ишончномани ва ушбу Қоидаларнинг 136-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бирини тақдим этади. Ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди. Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас.

Тақдим этилган ишонч қоғози почта алоқаси объектида сақланади.


139. Рўйхатга олинадиган почта жўнатмалари етказиб бериладиган юридик шахслар бу почта жўнатмаларини олиш учун ишончномани почтани олишга ваколати бўлган шахс номига расмийлаштиради. Почта жўнатмалари биринчи марта берилгандан сўнг ишончнома почта алоқаси объектида қолади.


140. Ҳарбий қисмларга ва муассасаларга ҳамда уларнинг шахсий таркибига йўлланган оддий ва буюртма почта жўнатмалари, қиймати эълон қилинган хатлар ва бандероллар тўғрисидаги хабарномалар, посилкалар почта алоқаси объектларида шахсан адресатларга ёки ҳарбий почтальонларга ёки ишончнома бўйича бошқа ваколатли шахсларга берилади.

Ҳарбий қисмларга ва муассасаларга ҳамда уларнинг шахсий таркибига йўлланган пул ўтказмалари ҳарбий қисм ёки муассаса ҳисоб рақамига ўтказилади ёки почта алоқаси объектларида шахсан адресатларга ёки ишончнома бўйича ҳарбий почтальонларга берилади.



3-§. Ички ва халқаро тезкор почта жўнатмаларини

жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш)


141. Тезкор почта хизматлари барча юридик ва жисмоний шахсларга тақдим этилади.


142. Ички ва халқаро тезкор почта жўнатмалари жўнатувчилардан Умумжаҳон почта иттифоқи актларига ва ушбу Қоидаларга мувофиқ зарур миқдордаги ҳужжатлар илова қилинган ҳолда қабул қилинади.


143. Ички ва халқаро тезкор почта жўнатмалари ушбу Қоидаларнинг 99-банди билан белгиланган тартибда, жўнатувчига квитанция берган ҳолда қабул қилинади.


144. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, Умумжаҳон почта иттифоқи актлари ва ушбу Қоидаларнинг 3-иловаси билан тақиқланган ва чекланган предметлар ҳамда моддаларнинг ички ва халқаро тезкор почта жўнатмаларида жўнатилиши тақиқланади ва чекланади.


145. Ички ва халқаро тезкор почта жўнатмалари ажратилган иш жойларида ва курьерлар томонидан қабул қилинади.


146. Ички ва халқаро тезкор почта жўнатмаларини қабул қилиш қуйидагича амалга оширилиши мумкин:

фойдаланувчи билан шартнома асосида, бунда тезкор почта жўнатмаларини топшириш вақти ва жойи, уларнинг ҳажми, жўнатиш даврийлиги, ҳисоб-китоблар тартиби ва бошқа шартлар олдиндан белгиланади;

олдиндан келишмасдан.


147. Ички ва халқаро тезкор почта жўнатмаларини ўровлаш ушбу Қоидаларнинг 78 - 81-бандларига мувофиқ жўнатувчилар томонидан амалга оширилади.

Ҳужжатлар бўлган тезкор почта жўнатмаларини ўровлаш учун махсус конвертлар, посилка қутилари ёки юмшоқ ўров (мато) қўлланилади.

Товарлар бўлган тезкор почта жўнатмаларини ўровлаш учун картон қутилар, ғилофлар, ёғоч (фанер) қутилар ёки юмшоқ ўров (мато) қўлланилади.


148. Халқаро тезкор почта жўнатмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ божхона назоратидан ўтказилиши ва расмийлаштирилиши зарур.

Бошқа давлатлардан келадиган, Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган ва очиқ транзит билан жўнатиладиган тезкор почтанинг халқаро жўнатмаларига тўлиқ ишлов бериш, шунингдек уларни белгиланган жойга жўнатиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро почта алмашиш жойларида амалга оширилади.

149. Халқаро тезкор почта жўнатмалари ер усти ва ҳаво транспорти билан фақат кўп томонлама ва икки томонлама битимлар тузилган мамлакатларга жўнатиш учун қабул қилинади.


150. Ички ва халқаро тезкор почта жўнатмаларида ва уларга илова қилинадиган бланкларда жўнатувчи ва адресатнинг манзиллари ушбу Қоидаларнинг 83 - 88-бандларида белгиланган тартибда жўнатувчи томонидан ёзилади.


151. Товарлар бўлган ички тезкор почта жўнатмаларини топшириш пайтида жўнатувчи уларга илова қилинадиган бланкларда "Jo`natishga taqiqlаngan joylanmalar yo`q. O`rovga qo`yilgan talablar bilan tanishdim" - "Запрещенных к пересылке вложений нет. С требованиями к упаковке ознакомлен" матнини ўз имзоси билан тасдиқлайди.


152. Товарлар бўлган ички тезкор почта жўнатмаларининг эълон қилинган қиймати чекланмайди ва жойланманинг ҳақиқий қиймати бўйича тўлиқ сўмларда жўнатувчи томонидан белгиланади.

Товарлар бўлган халқаро тезкор почта жўнатмаларининг эълон қилинган қиймати жойланманинг ҳақиқий қиймати бўйича тўлиқ сўмларда жўнатувчи томонидан белгиланади, бироқ жўнатма қабул қилинган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича сўмларда ҳисобланган 130 МЎҲ (Махсус ўзлаштирма ҳуқуқ)дан ошиб кетмаслиги керак.


153. Ушбу Қоидаларнинг 101-банди билан назарда тутилган ҳолларда сабзавотлар, мевалар, уруғлар, кўчат ва ўсимликлар, гўштдан қилинган тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари бўлган тезкор почта жўнатмалари қабул қилинмайди.


154. Тезкор почта жўнатмалари адресатларга ушбу Қоидаларнинг 136-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бири тақдим этилганда берилади.


155. Жисмоний шахсларга йўлланган тезкор почта жўнатмалари адресатларга уйда ёки почта алоқаси объектларида берилади. Бу жўнатмаларни етказиб бериш (топшириш) тартиби почта алоқаси операторлари томонидан белгиланади.

Юридик шахс номига йўлланган тезкор почта жўнатмалари юридик шахс томонидан почтани қабул қилиш учун вакил қилинган шахсга берилади. Етказиб бериш тартиби юридик шахснинг хати ёки шартнома асосида белгиланади. Худди шундай тартибда фуқароларга уларнинг иш (ўқиш) жойлари бўйича, ётоқхоналарда, интернатларда, болалар уйларида, меҳмонхоналарда яшовчи ёки соғломлаштириш ва даволаш муассасаларида бўлган фуқароларга йўлланган тезкор почта жўнатмалари етказиб берилади. Тезкор почта жўнатмаларини бевосита адресатларга топшириш, ушбу ётоқхоналар, интернатлар, болалар уйлари, меҳмонхоналар, соғломлаштириш ва даволаш муассасалари маъмуриятининг куч ва воситалари билан амалга оширилади.



4-§. Ички ва халқаро курьерлик жўнатмаларини

жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш)


156. Ички ва халқаро курьерлик жўнатмаларини жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш) қонун ҳужжатлари ва ушбу Қоидаларнинг 157-167-бандларида белгиланган тартибда почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан амалга оширилади.


157. Ички ва халқаро курьерлик жўнатмалари почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан жисмоний шахслардан фақат очиқ кўринишда, юридик шахслардан ҳам очиқ, ҳам ёпиқ кўринишда қабул қилинади.

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга ва резервчиларнинг ҳарбий йиғинларда қатнашиш даврида, шунингдек жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган шахслар номига йўлланган устама тўловли ички ва халқаро курьерлик жўнатмалари қабул қилинмайди.

158. Курьерлик жўнатмаларини жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш) бўйича хизматлар барча юридик ва жисмоний шахсларга тақдим этилади.


159. Ички ва халқаро курьерлик жўнатмалари рўйхатга олинадиган жўнатмалар ҳисобланади ва ушбу Қоидаларнинг 99-бандида белгиланган тартибда жўнатувчига квитанция берилган ҳолда қабул қилинади.

Курьерлик жўнатмаси қабул қилинганлиги тўғрисидаги квитанциянинг дубликати берилмайди.


160. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, Умумжаҳон почта иттифоқи актлари ва ушбу Қоидаларнинг 3-иловаси билан тақиқланган ва чекланган предметлар ҳамда моддаларнинг ички ва халқаро курьерлик жўнатмаларида жўнатилиши тақиқланади ва чекланади.


161. Ички ва халқаро курьерлик жўнатмалари ажратилган почта алоқаси объектлари ёки курьерлар томонидан қабул қилинади.


162. Ички ва халқаро курьерлик жўнатмаларини қабул қилиш тартиби почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан белгиланади.


163. Ички ва халқаро курьерлик жўнатмаларини ўровлаш тури почта алоқаси операторлари томонидан ва икки томонлама битимлар билан белгиланади.


164. Халқаро курьерлик жўнатмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ божхона назоратидан ўтказилади ва расмийлаштирилади.

165. Халқаро курьерлик жўнатмалари фақат икки томонлама битимлар тузилган мамлакатларгагина жўнатиш учун қабул қилинади.


166. Мазкур Қоидаларнинг 101-банди билан назарда тутилган ҳолларда сабзавотлар, мевалар, уруғлар, кўчат ва ўсимликлар, гўштдан қилинган тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари қабул қилинмайди.


167. Жисмоний шахсларга йўлланган курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш (топшириш) тартиби почта алоқаси операторлари томонидан белгиланади.

Юридик шахс номига йўлланган курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш (топшириш) тартиби юридик шахснинг хати ёки шартнома асосида белгиланади.



V БОБ. ПОЧТА АЛОҚАСИ ОПЕРАТОРЛАРИ,

ПРОВАЙДЕРЛАРИНИНГ ВА ПОЧТА АЛОҚАСИ

ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


1-§. Почта алоқаси хизматларидан фойдаланувчиларнинг

ҳуқуқ ва мажбуриятлари


168. Фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида почта алоқаси хизматларидан фойдаланиш;

ўзларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, мазкур Қоидалар, кўрсатилаётган хизматлар тўғрисидаги ва ушбу хизматларга доир тарифлар ҳақидаги ахборотдан эркин фойдаланиш;

ўз почта манзили бўйича, йўқлаб олиш тарзида ёки абонемент почта жавонининг ячейкаларидан фойдаланган ҳолда почта ва курьерлик жўнатмаларини олиш;

пул ўтказмаларини ўзининг почта манзили бўйича, талаб қилиб олингунча олиш ва юборилаётган суммани пластик карточка ҳисобига ўтказиш;

ўз почта манзилига келган почта, курьерлик жўнатмалари ёки пул ўтказмаларидан воз кечиш;

қиймати эълон қилинган жўнатма жойланмасининг баҳоси суммасини мустақил равишда белгилаш;

почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан ўз вақтида ҳамда сифатли хизмат кўрсатилиши;

почта алоқаси хизматлари кўрсатилмаганлиги ёки лозим даражада кўрсатилмаганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрни қопланиши, маънавий зиён компенсация қилиниши;

ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) ва қарорлар устидан бевосита судга ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят билан мурожаат этиш.

Фойдаланувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.


169. Берилмаган почта, курьерлик жўнатмалари топширилган кундан бошлаб олти ой мобайнида, тарқатилмаган почта, курьерлик жўнатмаларида аниқланган қимматли қоғозларни, почта, курьерлик жўнатмаларини сотишдан тушган пул маблағларини почта, курьерлик жўнатмалари тарқатилмаганлар қаторига ўтказилгандан сўнг икки ой мобайнида, ички пул ўтказмалари бўйича - ўн саккиз ой мобайнида, халқаро пул ўтказмалари бўйича икки томонлама битимлар билан белгиланадиган муддат мобайнида олиш ҳуқуқи жўнатувчи ёки адресатда сақланади.


170. Рўйхатга олинадиган ички почта, курьерлик жўнатмаси ёки пул ўтказмаси адресатга берилгунга қадар, жўнатувчи уларни қабул қилиш жойида қўшимча тўлов эвазига:

а) ўзининг почта, курьерлик жўнатмаси ёки пул ўтказмаси қайтариб берилиши тўғрисида фармойиш бериш;

б) почта, курьерлик жўнатмасини ёки пул ўтказмасини бошқа шахсга ва бошқа манзил бўйича берилиши ёки тўланиши ёки бошқа манзил бўйича айнан ўша адресатга етказиб берилиши тўғрисида фармойиш бериш;

в) почта, курьерлик жўнатмаси ёки пул ўтказмасининг (электрон пул ўтказмасидан ташқари) тайинланган жойдаги почта алоқаси объектида у келиб тушган кундан бошлаб икки ойгача узайтириш ҳуқуқига эга.


171. Халқаро почта жўнатмасини жўнатувчи қўшимча тўлов эвазига почта жўнатмаси топширилган почта алоқаси объекти орқали ўзи жўнатган почта жўнатмаси қайтарилиши, манзили ўзгартирилиши ёки тузатилиши тўғрисида фармойиш бериши мумкин.

Халқаро посилкани жўнатувчи адресатга посилка берилмай қолганда қандай ҳаракат қилиниши кераклиги тўғрисида фармойиш бериш ҳуқуқига эга, бу тўғрисида илова қилинадиган бланкнинг орқа томонида белги қўйилади.

Халқаро пул ўтказмасини жўнатувчи, ўтказма ҳақи ҳали тўланмаган бўлса ёки адресат ўтказма келиб тушганлиги тўғрисидаги билдиришномани олмаган бўлса, уни олиб қўйиш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқига эга.


172. Ушбу Қоидаларнинг 170-171-бандларида назарда тутилган ҳолларда жўнатувчи ёзма ариза расмийлаштириши керак. Ёзма аризада почта, курьерлик жўнатмалари ёки пул ўтказмаси тури ва тоифаси, уни қабул қилиш жойи, жўнатувчи ва адресатнинг номи ва манзили, тегишли ҳолларда эса, пул ўтказмаси суммаси, эълон қилинган қиймат суммаси, устама тўлов суммаси кўрсатилади. Халқаро почта жўнатмаларига нисбатан почта алоқаси объекти бундай ҳолатлар тўғрисида кўрсатилган почта жўнатмаларининг божхона расмийлаштирилиши амалга оширилган халқаро почта алмашинуви жойини хабардор қилади.

Ариза билан бирга квитанция тақдим этилади, агар бу жўнатишга беш дона ва ундан ортиқ миқдорда қабул қилинган рўйхатга олинадиган почта, курьерлик жўнатмалари ёки пул ўтказмалари тааллуқли бўлса, у ҳолда ушбу почта жўнатмалари ёки пул ўтказмаларининг рўйхати ёки уларнинг тасдиқланган нусхалари ҳам тақдим этилади.


173. Жўнатувчи ёзма ариза асосида, тайинланган жойга ҳали жўнатилиб улгурилмаган почта, курьерлик жўнатмаси ёки пул ўтказмасини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Бу ҳолда жўнатувчига почта тўлови давлат белгилари билан тўланган ва кўрсатилган қўшимча хизматлар учун тўловдан ташқари ундан олинган тўлов қайтарилади.

Пул ўтказмалари юридик шахсларга пул маблағларини уларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиш йўли билан қайтарилади, бу ўтказмалар жўнатилганлиги учун тўланган тўлов қайтарилмайди.

Тайинланган жойга жўнатиб улгурилмаган почта, курьерлик жўнатмалари, пул ўтказмасини олиш бўйича ёзма ариза жўнатувчи томонидан мазкур Қоидаларнинг 172-банди билан белгиланган тартибда расмийлаштирилади.


174. Аризани топшириш пайтида жўнатувчи ушбу Қоидаларнинг 136-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бирини тақдим этади. Тақдим этилган ҳужжатнинг маълумотлари аризада қайд этилади.


175. Адресатга қўшимча тўлов эвазига қуйидагилар тўғрисида ёзма фармойиш бериш ҳуқуқи тақдим этилган:

а) почта алоқаси объектида, ўз номига келган почта, курьерлик жўнатмалари ва пул ўтказмаларининг (электрон пул ўтказмаларидан ташқари) улар келиб тушган кундан бошлаб икки ой мобайнида сақланиши тўғрисида;

б) ўз номига келган почта, курьерлик жўнатмалари ва пул ўтказмаларини бошқа манзил бўйича жўнатиш ёки етказиб бериш тўғрисида;

в) ўз номига йўқлаб олиш тарзида келадиган почта жўнатмалари ва пул ўтказмаларини уйга етказиб бериш тўғрисида, агар бундай почта жўнатмалари ва пул ўтказмаларини уйга етказиб бериш мазкур Қоидалар билан назарда тутилган бўлса.


176. Адресат фармойиш бериш пайтида ушбу Қоидаларнинг 136-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бирини тақдим этади.

Адресатларнинг ушбу Қоидаларнинг 175-банди "б" ва "в" кичик бандларида кўрсатилган фармойишлари почта алоқаси объектлари томонидан улар берилган кундан бошлаб уч ойдан ошмаган муддатда бажарилади.

Халқаро почта жўнатмаларига нисбатан бундай ҳолларда, почта алоқаси объекти кўрсатилган почта жўнатмаларининг божхона расмийлаштирилиши амалга оширилган халқаро почта алмашинуви жойини ёзма шаклда хабардор қилади.


177. Фойдаланувчилар:

ушбу Қоидаларга риоя этиши;

ўзларига кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаши;

почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг иш сифатини пасайтиришга қаратилган хатти-ҳаракатлар қилмаслиги шарт.

Фойдаланувчилар зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.



2-§. Почта алоқаси операторлари, провайдерларининг

ҳуқуқ ва мажбуриятлари


178. Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари жўнатилиши тақиқланган предметлар бўлган почта, курьерлик жўнатмаларини ушлаб туриш, шунингдек ичидагиси бошқа почта, курьерлик жўнатмаларини шикастлаши ёки почта алоқаси операторлари ва провайдерлари ходимларининг ёки учинчи шахсларнинг ҳаёти ва саломатлиги учун хавф туғдирганда, агар бу хавфни бошқа йўл билан бартараф қилиб бўлмаса, почта, курьерлик жўнатмаларини йўқ қилиш ҳуқуқига эга.


179. Асосий фаолият тури сифатида почта алоқаси хизматларини кўрсатадиган почта алоқаси операторлари ва провайдерлари, улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхатига кирмайдиган хизматлар тақдим этилишини рад этишга ҳақлидир.


180. Барча почта алоқаси операторлари ва провайдерлари почта ва курьерлик жўнатмалари, ёзишмалар сирини сақлашлари керак.

Почта ва курьерлик жўнатмалари, ёзишмалар сирини сақлаш мақсадида, қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, почта алоқаси операторлари ва провайдерларига қуйидагилар тақиқланади:

бошқа шахсларга почта, курьерлик жўнатмалари ва пул ўтказмалари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек фойдаланувчиларнинг манзил маълумотларини етказиш;

почта, курьерлик жўнатмасини очиш ёки уларнинг ичидаги (жойланма) тўғрисида очмасдан туриб маълумот олиш;

бошқа шахсни почта, курьерлик жўнатмаларининг ичидаги нарсалар (жойланма) тўғрисида хабардор қилиш.


181. Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари:

почта алоқаси соҳасида қонун ҳужжатларига ва мазкур Қоидаларга мувофиқ фаолиятни амалга ошириши;

фойдаланувчиларнинг почта алоқаси хизматларидан эркин фойдалана олишини таъминлаши;

кўрсатилаётган почта алоқаси хизматларининг сифатини таъминлаши;

почта, курьерлик жўнатмалари ва пул маблағларининг бут сақланишини таъминлаши;

мазкур Қоидаларда белгиланган талаблар фойдаланувчи томонидан бузилган тақдирда, почта алоқаси хизматлари кўрсатишни тўхтатиб қўйиши;

почта алоқасининг узлуксиз ва хавфсиз ишлашини таъминлаши;

почта алоқаси хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган технологик ускуналар, механизациялаштириш, автоматлаштириш ва ахборотлаштириш воситаларига эга бўлиши;

фойдаланувчиларга почта алоқаси хизматлари кўрсатиш шартлари ва тартиби тўғрисидаги, шунингдек почта алоқаси хизматлари тарифларининг ўзгарганлиги ҳақидаги ахборотни тақдим этиши;

почта алоқаси хизматлари кўрсатилмаганлиги ёки лозим даражада кўрсатилмаганлиги натижасида фойдаланувчиларга етказилган зарарларнинг ўрнини қонун ҳужжатларига мувофиқ қоплаши, шунингдек уларга етказилган маънавий зиённи қонун ҳужжатларига мувофиқ компенсация қилиши шарт.

Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.



3-§. Почта, курьерлик жўнатмалари ва пул ўтказмаларини

қайта жўнатиш ва қайтариш шартлари


182. Почта, курьерлик жўнатмаси ёки пул ўтказмаси, устама тўловли пул ўтказмасидан ташқари, жўнатувчининг манзили бўйича қуйидаги ҳолларда қайтарилади:

а) жўнатувчининг аризасига кўра;

б) адресат почта, курьерлик жўнатмасини ёки пул ўтказмасини олишдан воз кечганда;

в) адресат кўрсатилган манзил бўйича бўлмаганда;

г) адресат вафот этган ҳолда;

д) абонемент почта жавонининг қутичасини банд этувчи адресат кўрсатилмаганда ёки нотўғри кўрсатилганда;

е) адресат манзилини ўқиш мумкин бўлмаганда (ювилиб кетган, йиртиб олинган ва ҳоказо);

ж) белгиланган сақланиш муддати тугаганда;

ж-1) почта, курьерлик жўнатмаси ёки пул ўтказмасида адресатнинг манзили тўлиқ кўрсатилмаганда ёки нотўғри кўрсатилганда;

з) почта алоқаси оператори, провайдери томонидан почта алоқаси хизматларини кўрсатиш шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш имконини истисно қиладиган бошқа вазиятларда.


183. Почта, курьерлик жўнатмаларини янги манзил бўйича қайта жўнатиш ва қайтариш учун тўлов ундирилади, унинг миқдори қайтариш (янги манзилга қайта жўнатиш) санасида амал қиладиган тарифларга бўйича белгиланади. Пул ўтказмаларини янги манзил бўйича қайта жўнатиш ва қайтариш учун тўлов ундирилмайди. "Chaqiruv qog'ozi. Buyurtma bildirishnoma bilan" - "Повестка. С заказным уведомлением" белгилги буюртма хатларни янги манзил бўйича қайта жўнатиш амалга оширилмайди.


4-§. Почта, курьерлик жўнатмаларини

ушлаб туриш ва кўриб чиқиш


184. Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари жойланмаси жўнатиш учун тақиқланган почта, курьерлик жўнатмаларини улар аниқланган жойда ушлаб қолади. Бундай почта, курьерлик жўнатмаларини вақтинчалик сақлаш уларнинг аниқ ҳисоби ва бут сақланиши таъминланган ҳолда, почта алоқаси объектида амалга оширилади. Улардан бегона шахсларнинг фойдаланиш имконияти бартараф қилинади.

Топиб олинган Ўзбекистон Республикасининг пул белгилари жўнатувчига қайтарилади ёки пул ўтказмаси билан адресатга қайта жўнатилади, бунда топиб олинган суммадан жўнатиш учун тўлов миқдорида маблағ олинади.

Почта, курьерлик жўнатмаларидан олинган хорижий валюта тегишли текширишни олиб бориш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни ва адресатни бир вақтда хабардор қилган ҳолда, устама тўловли қиймати эълон қилинган хатда адресатга ёки жўнатувчига юборилади. Устама тўлов суммаси белгиланган тариф бўйича ҳисобланган жўнатиш учун тўловга мос келиши керак.

Почта, курьерлик жўнатмаларини очиш почта алоқаси объектининг раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан тайинланадиган комиссия томонидан амалга оширилади.

Почта, курьерлик жўнатмасидан жойланманинг бузилган қисми олиб ташланади ва йўқ қилинади. Почта, курьерлик жўнатмаси очилганлиги, жойланманинг бузилган қисми олиб ташлангани ва йўқ қилинганлиги фактлари бўйича комиссия томонидан далолатнома тузилади. Далолатномага почта алоқаси объектининг раҳбари ва комиссия аъзолари имзо қўядилар. Жойланманинг қолган қисми далолатноманинг бир нусхаси ва тара билан бирга суғурта қопига ўралади ва кўрсатилган манзил бўйича жўнатилади.

Почта, курьерлик жўнатмасидаги барча жойланма бузилган ҳолда у йўқ қилинади, тара эса, идоравий текширув учун почта алоқаси объектида қолади ва олти ой мобайнида сақланади.

Почта, курьерлик жўнатмаларида ушбу Қоидаларнинг 3-иловасида кўрсатилган предметлар ва моддалар топилганда ва бу почта, курьерлик жўнатмалари ушлаб қолинганда, ҳудудий почта алоқаси ташкилотларининг раҳбарлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни дарҳол хабардор қилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари почта алоқаси объектининг раҳбари (унинг ўринбосари) иштирокида, баённома тузиш билан қонун ҳужжатларига мувофиқ тақиқланган предметлар ва моддаларнинг олиб қўйилишини амалга оширади. Баённоманинг бир нусхаси жўнатувчига юборилади. Юбориш тақиқланган предметлар ва моддаларнинг олиб қўйилиши ёки йўқ қилинганлиги тўғрисида ҳудудий почта алоқаси ташкилотларининг раҳбарлари ўн кун муддат ичида ёзма шаклда жўнатувчи ёки адресатга хабар беради, кўрсатилган предметлар ва моддалар топилганлиги факти бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно.

Халқаро почта, курьерлик жўнатмалари очилганда, далолатноманинг бир нусхаси халқаро почта алмашинуви жойига ёки курьерлик жўнатмаларини божхона назоратидан ўтказиш жойига юборилади.

185. Нуқсонли қиймати эълон қилинган посилкалар, хат ва бандероллар аниқланганда, почта алоқаси ходимлари томонидан тегишли далолатнома тузилади ва имзоланади. Почта, курьерлик жўнатмаси жойланма бутлигини аниқлаш мақсадида белгиланган тартибда очилади, қўшимча ўралади ва далолатноманинг иккита нусхаси билан бирга почта, курьерлик жўнатмасида кўрсатилган манзил бўйича жўнатилади. Халқаро почта алмашинуви жойида ёки курьерлик жўнатмаларини божхона назоратидан ўтказиш жойида нуқсонли халқаро почта, курьерлик жўнатмалари аниқланганда, далолатнома Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг ходимлари томонидан имзоланади.

Оддий ва буюртма почта жўнатмалари қобиқларининг шикастланганлиги аниқланганда, почта алоқаси ходимлари томонидан шикастланишни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилади ва "Shikastlangan holda kelgan" - "Поступило в поврежденном виде" белгиси қўйилади. Бу белги лавозими ва фамилияси кўрсатилган ҳолда почта алоқаси ходими томонидан имзоланади ва тақвим штемпели изи билан тасдиқланади.


186. Етарлича асослар мавжуд бўлганда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган тартибда почта, курьерлик жўнатмаларини, пул ўтказмаларини хатлаб қўйиш, шунингдек уларни кўздан кечириш ва олиб қўйиш ҳуқуқига эгадир.

Почта, курьерлик жўнатмалари ва пул ўтказмаларини хатлаб қўйиш фақат суднинг ажримига мувофиқ амалга оширилади.

Почта, курьерлик жўнатмаси, пул ўтказмасини хатлаб қўйиш тўғрисидаги ажрим тегишли почта алоқаси объекти раҳбарига юборилади ва уни бажариш мазкур бошлиқ учун мажбурийдир.

Почта, курьерлик жўнатмаларини кўриб чиқиш ва очиш, улардаги жойланмаларни ва почта алоқаси объекти ҳужжатларини кўриб чиқиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакили томонидан почта алоқаси объектининг раҳбари (унинг ўринбосари) иштирокида, тегишли баённома тузилган ҳолда амалга оширилади. Хатлаб қўйиш тўғрисидаги ажрим илова қилинган далолатноманинг бир нусхаси почта алоқаси объектида қолади.

187. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган почта, курьерлик жўнатмалари ва пул ўтказмаларини қидириш тўғрисида аризалар келиб тушганда, почта алоқаси операторлари ва провайдерлари бу ҳақда жўнатувчи ёки адресатни фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг рухсати билан хабардор қилишлари мумкин.



5-§. Почта, курьерлик жўнатмалари ва пул

ўтказмаларини сақлаш муддатлари


188. Ноаниқлиги ёки фойдаланувчининг зарур манзили бўйича маълумотларнинг бўлмаслиги, адресатнинг жўнаб кетиши ёки почта алоқаси оператори ва провайдери томонидан почта алоқаси хизматларини кўрсатиш шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш имконини бермайдиган бошқа ҳолатлар сабабли етказиб бериш (топшириш) мумкин бўлмаган почта, курьерлик жўнатмаси ёки пул ўтказмаси мазкур Қоидаларнинг 189-бандида белгиланган муддатлар тугагандан кейин жўнатувчига қайтарилади.

Ноаниқлиги ёки фойдаланувчининг зарур манзили бўйича маълумотлар бўлмаслиги сабабли етказиб берилмаган (топширилмаган) почта, курьерлик жўнатмалари ёки пул ўтказмаларини жўнатувчига қайтариш имкони бўлмаганда ёки жўнатувчи қайтарилган почта, курьерлик жўнатмалари ёки пул жўнатмаларини олишдан воз кечган ҳолда, улар почта алоқаси оператори ёки провайдери томонидан тарқатилмаганлар сифатида вақтинчалик сақлаш учун қабул қилинади.


189. Ички ва халқаро почта жўнатмалари, ички пул ўтказмаларини фойдаланувчига топшириш имкони бўлмаганда, почта алоқаси объектида бир ой, курьерлик жўнатмалари ва тезкор почта жўнатмалари эса ўн тўрт кун мобайнида сақланади. Уларнинг сақланиш муддати мазкур Қоидаларнинг 170-банди "в" кичик бандига мувофиқ узайтирилиши мумкин.

Почта жўнатмаларини (пул ўтказмаларини) сақлаш муддати почта жўнатмаси (пул ўтказмаси) почта алоқаси объектига келган кундан кейинги иш кунидан бошлаб ҳисобланади.

Халқаро пул ўтказмаларининг почта алоқаси объектларида сақланиш муддати икки томонлама битимлар билан белгиланади.


190. Почта алоқаси объектлари томонидан жўнатувчининг манзили бўйича қайтарилган ички ва халқаро почта, курьерлик жўнатмалари, пул ўтказмаларини жўнатувчиларга топшириш мумкин бўлмаганда ёки жўнатувчилар уларни олишдан воз кечган ҳолда, почта алоқаси объектларида бир ой сақланади.

Адресатни ёки жўнатувчини қидириб топишнинг имкони бўлмаганда, топширилмаган почта, курьерлик жўнатмалари сақланиш муддати тугагандан сўнг тарқатилмаганлар қаторига ўтказилади.

Почта қутиларидан олинган, манзилсиз ёки манзили тўлиқ кўрсатилмаган, ноаниқ бўлган ёки қисқартириб ёзилган оддий хатлар ва почта варақчалари манзили мавжуд бўлмаган (шикастланган)лиги сабабли тайинланган жойга юбориш ёки жўнатувчига қайтаришнинг имкони бўлмайдиган почта жўнатмалари ҳам тарқатилмаган почта жўнатмалари қаторига ўтказилади. Шунингдек, тарқатилмаган почта, курьерлик жўнатмаларига манзили ювилиб кетган посилкалар ва ишлов бериш ёки ташиш пайтида шикастланган, адресатларга топшириш ёки жўнатувчига қайтариш имкони бўлмаган бошқа почта, курьерлик жўнатмалари ўтказилади.


191. Тарқатилмаган почта, курьерлик жўнатмалари фойдаланувчиларнинг манзилларини ёки уларни адресатга етказиб бериш (топшириш) учун зарур бўлган бошқа маълумотларни аниқлаш мақсадида очилади.

Агар тарқатилмаган почта, курьерлик жўнатмасини очиш пайтида фойдаланувчиларнинг манзилларини аниқлаб бўлса, жўнатма далолатноманинг бир нусхаси билан бирга суғурта қопига ўровланади ва адресатга қайта жўнатилади ёки жўнатувчига қайтарилади.

Тарқатилмаган почта, курьерлик жўнатмаси белгиланган манзил бўйича қайтарилганлиги ёки қайта жўнатилганлиги учун фойдаланувчидан миқдори қайтариш (белгиланган манзил бўйича жўнатиш) санасида амалда бўлган тарифлар бўйича белгиланадиган тўлов ундирилади.


192. Тарқатилмаган почта, курьерлик жўнатмаларини вақтинчалик сақлаш почта алоқаси оператори ёки провайдери томонидан қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда олти ой мобайнида амалга оширилади.

Олти ой ўтгандан сўнг тарқатилмаган почта, курьерлик жўнатмаларининг ичида бўлган:

қимматли қоғозлар, қимматбаҳо металлар ва бошқа предметлар белгиланган тартибда реализация қилинади ҳамда почта алоқаси операторлари ёки провайдерлари харажатларининг ўрни қопланганидан сўнг тушган пул маблағлари, шунингдек почта ва курьерлик жўнатмаларида аниқланган пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадига ўтказилади;

ҳужжатлар (паспортлар, дипломлар, шаҳодатномалар, гувоҳномалар ва бошқалар) уларни берган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга топширилади;

хатлар тегишли далолатнома тузилиб, йўқ қилиб ташланади.

Адресатларни ва жўнатувчиларни қидиришнинг иложи бўлмаганда, тарқатилмай қолган пул ўтказмалари почта алоқаси оператори томонидан ўн саккиз ой давомида сақланади, шундан сўнг бу пул маблағлари маҳаллий бюджет даромадига ўтказилади.


193. Ўзбекистон Республикаси чегарасидан ташқарида қабул қилинган топширилмаган халқаро почта, курьерлик жўнатмалари, уларни сақлаш муддати (бир ой, айрим ҳолларда - жўнатувчи ёки олувчининг аризасига кўра - икки ой) тугаганидан сўнг берилган жойга кейинчалик қайтариш учун улар олинган халқаро почта алмашинуви жойига ёки курьерлик жўнатмаларини божхона назоратидан ўтказиш жойига жўнатилади.

Топширилмаган халқаро пул жўнатмалари сақлаш муддати тугаганидан сўнг Пул ўтказмаларини назорат қилиш марказига жўнатилади.

Адресат топилмаганлиги ёки унинг вафоти, олишдан воз кечиши ва шу каби сабаблар натижасида қайтарилган халқаро почта, курьерлик жўнатмалари, пул ўтказмалари Умумжаҳон почта иттифоқи актлари ва икки томонлама битимларда белгиланган тартибда жўнатилади.



VI БОБ. ПОЧТА АЛОҚАСИ ОПЕРАТОРЛАРИ,

ПРОВАЙДЕРЛАРИНИНГ ВА ПОЧТА АЛОҚАСИ

ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ

ЖАВОБГАРЛИКЛАРИ


194. Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари почта алоқаси хизматларини кўрсатиш бўйича мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик юзасидан фойдаланувчилар олдида белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг жавобгарлиги почта, курьерлик жўнатмалари йўқолган, бузилган (шикастланган), жойланмалар кам чиққан, почта, курьерлик жўнатмалари етказиб берилмаган (топширилмаган), назорат муддатлари бузилган ҳамда почта алоқаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бошқача кўринишда бузилганда вужудга келади.


195. Ички буюртма почта варақчалари, хатлар ва бандероллар йўқолганлиги, шунингдек ички буюртма майда пакетлар, қиймати эълон қилинган хатлар ва бандероллар, оддий посилкалар ва қиймати эълон қилинган посилкалар жойланмаларининг етишмаслиги ёки шикастланганлиги юзасидан почта алоқаси операторлари ва провайдерлари қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Халқаро буюртма жўнатмалар, оддий посилкалар ва қиймати эълон қилинган жўнатмалар йўқолганлиги, ўғирланганлиги, шикастланганлиги ёки жойланмаси алмаштириб қўйилганлиги, шунингдек буюртма жўнатмалар, қиймати эълон қилинган жўнатмалар ва оддий посилкалар, уларнинг етказиб берилмаслик сабаблари тушунтирилмай қайтарилгани юзасидан почта алоқаси операторлари ва провайдерлари Умумжаҳон почта иттифоқи актларига ва икки томонлама битимларга мувофиқ жавобгар бўлади.

Халқаро пул ўтказмаси бўйича пул маблағлари тўланмаганлиги ёки тўлиқ тўланмаганлиги юзасидан почта алоқаси операторлари ва провайдерлари Почта тўловлари хизматлари тўғрисидаги битимга ва икки томонлама битимларга мувофиқ жавобгар бўлади.

Устувор рўйхатга олинадиган почта жўнатмаси устувор бўлмаган йўл билан жўнатилганда, почта алоқаси оператори ёки провайдери томонидан устувор ва устувор бўлмаган жўнатмаларни юбориш учун тўлов ўртасидаги фарқ миқдорида маблағ тўланади.

Курьерлик жўнатмалари йўқолганлиги, бузилганлиги (шикастланганлиги), жойланма етишмаслиги, курьерлик жўнатмаларини юбориш муддатлари бузилиши юзасидан почта алоқаси операторлари ва провайдерлари икки томонлама битимларга мувофиқ жавобгар бўлади.


196. Почта алоқаси соҳасида фаолиятни амалга ошириш пайтида етказилган зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.


197. Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари қуйидаги ҳолларда жавобгар бўлмайди, агар:

а) почта, курьерлик жўнатмаларининг йўқолганлиги, бузилганлиги (шикастланганлиги), топширилмаганлиги ёки уларни жўнатиш муддатлари бузилганлиги енгиб бўлмас куч ёки почта, курьерлик жўнатмалари жойланмасининг хусусиятлари туфайли содир бўлганлиги, шунингдек почта, курьерлик жўнатмаларини божхона назоратидан ўтказиш муддатлари бузилганлиги ёки уларнинг божхона органлари томонидан олиб қўйилганлиги исботланса;

б) почта, курьерлик жўнатмаси адресатга ушбу Қоидаларда белгиланган барча талабларга риоя қилинган ҳолда тилхат олиб топширилса: унинг ўрамида, боғланишида, муҳр (пломба)ларида ташқи шикастланишлар бўлмаса, почта, курьерлик жўнатмасининг оғирлиги, уни қабул қилишда аниқланган оғирликка мос келса;

в) почта, курьерлик жўнатмаси ёки ундаги жойланманинг бир қисми, пул ўтказмаси қонун ҳужжатлари ва ушбу Қоидалар билан белгиланган тартибда ушлаб қолинган, олиб қўйилган ёки йўқ қилинган бўлса;

г) бузилишлар почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг бажарилиши билан боғлиқ бўлмаса (жўнатиладиган предметларнинг сифати, ўлчами, ассортименти, бутланганлиги тегишли даражада бўлмаса ва ҳоказо);

д) фойдаланувчи ушбу Қоидаларнинг 203-бандида назарда тутилган муддатларда даъво қилмаган бўлса;

е) бузилишлар почта, курьерлик жўнатмаси ёки пул ўтказмаси жўнатувчиси томонидан манзилнинг тўлиқ бўлмаган ва нотўғри ёзилганлиги билан боғлиқ бўлса.

198. Почта алоқаси хизматлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида етказилган зарарни қоплаш бўйича тўлов почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан почта, курьерлик жўнатмаси ёки пул ўтказмасини қабул қилиш ёки топшириш жойида даъво қабул қилинган кундан бошлаб ўн кундан кечиктирмасдан амалга оширилади.


199. Почта, курьерлик жўнатмаси аризачига зарар қоплангандан сўнг топилса, почта, курьерлик жўнатмаси адресатга топширилади ёки жўнатувчига қайтарилади. Бунда почта, курьерлик жўнатмасининг жўнатилиши кечиккани учун зарарни қоплаш суммаси чегараланган ҳолда аризачи (адресат ёки жўнатувчи)дан тўланган зарарни қоплаш суммаси ундирилади. Аризачи зарарни қоплаш суммасини қайтаришни рад этганда, почта, курьерлик жўнатмаси йўқлаб олинмаган жўнатма сифатида вақтинчалик сақлаш учун топширилади.


200. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари божхона декларациялари учун улар жўнатувчи томонидан қандай шаклда тузилганидан қатъи назар, божхона назоратига тақдим этилган почта, курьерлик жўнатмаларини текшириш пайтида божхона органлари томонидан қабул қилинган қарорлар юзасидан жавобгар бўлмайди.

201. Почта алоқаси хизматларидан фойдаланувчилар почта алоқаси хизматларининг бошқа фойдаланувчиларига, почта алоқаси операторлари ёки провайдерларига етказилган, жўнатилиши тақиқланган предметлар ва моддаларни почта ва курьерлик жўнатмаларига жойлаш натижасида ёки улар лозим даражада ўралмаганлиги натижасида юзага келган зарар учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Почта, курьерлик жўнатмаларида ёки пул ўтказмаларида манзилнинг тўғри ва тўлиқ ёзилганлиги учун ушбу почта, курьерлик жўнатмалари ёки пул ўтказмаларининг жўнатувчилари жавобгар бўладилар.

202. Ушбу Қоидаларнинг 180-бандида кўрсатилган қоидаларнинг бузилишига йўл қўйган почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг мансабдор шахслари ва ходимлари қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.



VII БОБ. ДАЪВО ҚИЛИШ ВА ДАЪВОЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ


203. Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда фойдаланувчи почта алоқаси оператори ёки провайдерига талабнома тақдим этишга, шу жумладан, етказилган зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилишга ҳақли.

Почта ва курьерлик жўнатмалари топширилмаганлиги, ўз вақтида етказиб берилмаганлиги ёки йўқотилганлиги, бузилганлиги (шикастланганлиги) ёхуд ўтказилган пул маблағлари тўланмаганлиги тўғрисидаги талабномалар, шу жумладан почта ва курьерлик жўнатмалари ёки пул ўтказмаларини қидириш аризалари почта, курьерлик жўнатмалари ёки пул ўтказмаси топширилган кундан эътиборан олти ой давомида тақдим этилади.

Почта алоқаси операторлари ёки провайдерларига даъволар рўйхатга олинадиган почта, курьерлик жўнатмаси ва пул ўтказмасини қабул қилиш жойида ёки юборилиши мўлжалланган жойда тақдим этилиши мумкин.

Халқаро почта, курьерлик жўнатмалари, пул ўтказмалари бўйича даъволар Умумжаҳон почта иттифоқи актлари ва икки томонлама битимлар билан белгиланган муддатларда қабул қилинади.

Тезкор почта халқаро жўнатмалари бўйича даъволар жўнатма берилган кундан бошлаб тўрт ой давомида қабул қилинади.

Даъволар оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда тақдим этилади ва белгиланган тартибда рўйхатга олинади. Аризачи даъвони, шу жумладан почта ва курьерлик жўнатмаларини ёки пул ўтказмаларини қидириш аризасини беришда ушбу Қоидаларнинг 136-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бирини тақдим этиши керак. Даъвода тақдим этилган ҳужжатдаги маълумотлар кўрсатилади. Даъво билан фойдаланувчининг ўзи эмас, балки у ишонч билдирган шахс мурожаат қилган ҳолда, даъвога ишончнома илова қилинади.

204. Рўйхатга олинадиган почта, курьерлик жўнатмалари ва пул ўтказмаларига нисбатан даъволар, шу жумладан, етказилган зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилиш уларни қабул қилиш пайтида берилган квитанциялар, ушбу Қоидаларнинг 108, 110-бандларида назарда тутилган ҳолатларда эса, бундан ташқари, рўйхатлар нусхаси тақдим этилганда қабул қилинади.


205. Оддий ички почта жўнатмалари ўз вақтида етказиб берилмаганлиги (топширилмаганлиги)га нисбатан даъволар улар жўнатилган ва олинган санани тасдиқловчи тақвим тамғаларининг излари бўлган почта жўнатмасининг қобиғи тақдим этилгандагина қабул қилинади.


206. Агар почта, курьерлик жўнатмалари ва пул ўтказмалари почта алоқаси объектига турли квитанциялар ва рўйхатлар бўйича топширилган бўлса, у ҳолда йўқолган почта, курьерлик жўнатмалари ва пул ўтказмалари, жойланмаларнинг етишмаслиги ёки бузилганлиги (шикастланганлиги) учун зарарни қоплаш тўлови тўғрисидаги даъволар улар топширилган ҳар бир квитанция ва рўйхат бўйича алоҳида қабул қилинади.


207. Даъвода қуйидагилар кўрсатилади:

а) почта жўнатмаси ёки пул ўтказмасининг тури ва тоифаси, курьерлик жўнатмасининг тури;

б) квитанция рақами;

в) қабул қилиш санаси ва жойи;

г) тайинланган жойи;

д) эълон қилинган қиймат (пул ўтказмаси суммаси);

е) адресатнинг манзили ва тўлиқ номи;

ж) аризачининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотлар.

Қиймати эълон қилинган посилкалар ёки бандероллар олинмаганлиги бўйича даъвода қўшимча равишда жўнатиладиган жойланмани ўраш тури, тўлиқ рўйхати ва қиймати кўрсатилади.


208. Даъвони қондириш рад этилганда ёки даъво қисман қондирилганда, даъвога илова қилинган ҳужжатлар аризачига қайтарилади.


209. Почта алоқаси оператори, провайдери қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда даъвони кўриб чиқиш ва аризачига жавоб беришга мажбур.


210. Почта алоқаси оператори, провайдери даъвони қондиришдан бош тортганида ёки даъвони қисман қондирганда ёки почта алоқаси оператори, провайдеридан даъвони кўриб чиқиш учун белгиланган муддатларда жавоб олинмаган ҳолларда, фойдаланувчи судга даъво қилиш ҳуқуқига эга бўлади.



VIII БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


211. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



Ички почта жўнатмаларининг чекланган

ўлчамлари ва оғирлиги

        

Т/р

Жўнатма тури


Оғирлиги

(кг)


Ўрамдаги ўлчамлари


1.

Кичик форматдаги хат


Катта форматдаги хат


Форматга мос бўлмаган хат


0,1


0,5


2

110 х 220 мм; 114 х 162 мм; 162 х 229 мм;


229 х 324 мм;


Энг кўп: бирга қўшилганда узунлиги ва қалинлиги - 900 мм, бунда энг катта ўлчами 2 мм оғиш билан 600 мм дан ошмаслиги мумкин;

ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси - 1040 мм, бунда энг катта ўлчами 2 мм оғиш билан 900 мм дан ошмаслиги мумкин;

энг кам: 2 мм оғиш билан 90 х 140 мм дан кам бўлмаган ўлчамларга йўл қўйилади;

ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси - 170 мм, бунда энг катта ўлчами 100 мм дан ошмаслиги мумкин.


2.

Почта варақчаси


-

105 х 148 мм


3.

Бандероль,

шу жумладан, битта

китоб жойланган


2

3

Энг кўп: узунлиги, эни ва қалинлиги йиғиндиси - 900 мм, шу билан бирга энг катта ўлчам 2 мм оғиш билан, 600 мм дан ошмаслиги керак; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси - 1040 мм, шу билан бирга энг катта диаметри 2 мм оғиш билан, 900 мм дан ошмаслиги керак.

Энг кам: 2 мм оғиш билан, 90 х 140 мм; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси - 170 мм, шу билан бирга энг катта ўлчами 100 мм дан ошмаслиги керак.


4.

Секограмма

7

Энг кўп: узунлиги, эни ва қалинлиги йиғиндиси - 900 мм, шу билан бирга энг катта ўлчам 2 мм оғиш билан, 600 мм дан ошмаслиги керак; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси - 1040 мм, шу билан бирга энг катта диаметри 2 мм оғиш билан, 900 мм дан ошмаслиги керак.

Энг кам: ўлчамлар 2 мм оғиш билан, 90 х 140 мм дан кам бўлмаслиги керак; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси - 170 мм, шу билан бирга энг катта ўлчами 100 мм дан ошмаслиги керак.


5.

Майда пакет

2

Ўрамдаги ўлчамга бўлган талаблар, бандеролларга қўйиладиган талабларга мос келади.


6.

Посилка:

а) бўлинадиган жойланма билан;

б) бўлинмайдиган жойланма билан


10


15

Энг кўп: ўлчамлардан бири учун 1,50 м ёки узунлиги ва узунликдан бошқа йўналишда олинган энг катта айлана йиғиндиси 3 м.

Энг кам: 2 мм оғиш билан, 90 х 140 мм (энг кам қалинлиги 50 мм бўлганда).


7.

Тезкор почта жўнатмаси:

а) ҳужжатлар билан;

б) товарлар билан


2

20

Ҳар қандай ўлчами - 1500 мм дан кўп эмас.

Узунлиги ва энг катта кўндаланг кесими периметрининг йиғиндиси - 3000 мм дан кўп эмас.


8.

Тегишли ўрамдаги босма нашрлар


2

Энг кўп: узунлиги, эни ва қалинлиги йиғиндиси - 900 мм, шу билан бирга энг катта ўлчам 2 мм оғиш билан, 600 мм дан ошмаслиги керак; ўрамлар учун: узунлик ва иккиланган диаметр йиғиндиси - 1040 мм, шу билан бирга энг катта диаметри 2 мм оғиш билан, 900 мм дан ошмаслиги керак.

Энг кам: ўлчамлар 2 мм оғиш билан, 90 х 140 мм дан кам бўлмаслиги керак; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси - 170 мм, шу билан бирга энг катта ўлчами 100 мм дан ошмаслиги керак.


           

Изоҳлар:

1. 114 х 162 х 5 мм ҳамда 110 х 220 х 5 мм ўлчамли почта конвертларидаги ва оғирлиги 20 граммгача бўлган хатлар стандарт ёзма хат-хабарларга киради.

2. Томонлари ўлчамлардан бири учун 1,50 м дан ошадиган ҳамда узунлик ва узунликдан бошқа йўналишда олинган энг катта айлана суммаси 3 м дан ошадиган посилкалар катта посилкаларга киради.

3. Оғирлиги 10 кг дан кўп бўлган посилкалар оғир вазнли посилкаларга киради. Оғирлиги 15 кг гача бўлган оғир вазнли посилкаларни қабул қилиш ва топшириш, бунинг учун махсус ажратилган почта алоқаси объектларида амалга оширилади.

4. Оғирлиги 3 кг гача бўлган, катта томони 600 мм дан ошмайдиган, уч ўлчамининг йиғиндиси 900 мм дан ошмайдиган посилкалар майда посилкаларга киради.

5. Бандеролнинг белгиланган энг кўп оғирлиги 100 г гача, посилканики 500 г гача ортиқ бўлишига йўл қўйилади.






Қоидаларга

2-ИЛОВА



Халқаро почта жўнатмаларининг

чекланган ўлчамлари ва оғирлиги

       

Т/р

Жўнатма тури


Оғирлиги

(кг)


Ўрамдаги ўлчамлари


1.

Кичик форматдаги хат


Катта форматдаги хат


Форматга мос бўлмаган хат


0,1


0,5


2

110 х 220 мм; 114 х 162 мм; 162 х 229 мм;


229 х 324 мм;


Энг кўп: бирга қўшилганда узунлиги ва қалинлиги - 900 мм, бунда энг катта ўлчами 2 мм оғиш билан 600 мм дан ошмаслиги мумкин;

ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси - 1040 мм, бунда энг катта ўлчами 2 мм оғиш билан 900 мм дан ошмаслиги мумкин;

энг кам: 2 мм оғиш билан 90 х 140 мм дан кам бўлмаган ўлчамларга йўл қўйилади;

ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси - 170 мм, бунда энг катта ўлчами 100 мм дан ошмаслиги мумкин.


2.

Почта варақчаси


-

105 х 148 мм


3.

Секограмма


7

Энг кўп: узунлиги, эни ва қалинлиги йиғиндиси - 900 мм, шу билан бирга энг катта ўлчам 2 мм оғиш билан, 600 мм дан ошмаслиги керак; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси 1040 мм, шу билан бирга энг катта диаметри 2 мм оғиш билан, 900 мм дан ошмаслиги керак.

Энг кам: 2 мм оғиш билан, 90 х 140 мм; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси - 170 мм, шу билан бирга энг катта ўлчами 100 мм дан ошмаслиги керак.


4.

Майда пакет

2

Ўрамдаги ўлчамга бўлган талаблар, секограммаларга қўйиладиган талабларга мос келади.


5.

"М" белгили қоп

20

Текис қоплар учун:

энг кўп - 1600 х 1200 мм;

энг кам - 800 х 500 мм.

Таги тўғри бурчакли қоплар учун:

энг кўп - 1660 х 600 х 400 мм;

энг кам - 1200 х 600 х 400 мм.


6.

Посилка

30

Энг кўп: ўлчамлардан бири учун 1,50 м ёки узунлиги ва узунликдан бошқа йўналишда олинган энг катта айлана йиғиндиси 3 м.

Энг кам: 2 мм оғиш билан, 90 х 140 мм (энг кам қалинлиги 50 мм бўлганда).


7.

Тезкор почта жўнатмаси:

а) ҳужжатлар билан;

б) товарлар билан


2

30

Ҳар қандай ўлчами - 1500 мм дан ортиқ эмас.

Узунлиги ва узунликдан бошқа йўналишда ўлчанган энг катта айлана йиғиндиси - 3000 мм дан ортиқ эмас.

8.

Тегишли ўрамдаги босма нашрлар

2

Энг кўп: узунлиги, эни ва қалинлиги йиғиндиси - 900 мм, шу билан бирга энг катта ўлчам 2 мм оғиш билан, 600 мм дан ошмаслиги керак; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси 1040 мм, шу билан бирга энг катта диаметри 2 мм оғиш билан, 900 мм дан ошмаслиги керак.

Энг кам: 2 мм оғиш билан, 90 х 140 мм; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси - 170 мм, шу билан бирга энг катта ўлчами 100 мм дан ошмаслиги керак.


               

Изоҳ:

114 х 162 х 5 мм ҳамда 110 х 220 х 5 мм ўлчамли почта конвертларидаги ва оғирлиги 20 граммгача бўлган хатлар стандарт ёзма хат-хабарларга киради.






Қоидаларга

3-ИЛОВА



Жўнатилиши тақиқланган ва чекланган

предметлар ва моддалар

РЎЙХАТИ


1. Ички ва халқаро почта, курьерлик жўнатмаларида қуйидагиларнинг жўнатилиши тақиқланган:

а) ўқотар, сигналли, пневматик, газли қуроллар, ўқ-дорилар, совуқ қурол (жумладан, отиладиган), электрошок қурилмалари ва учқунли разрядниклар, шунингдек ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, жиҳозланмаган портлаш қурилмалари ва ўқ-дорилар, шу жумладан, жиҳозланмаган гранаталар, снарядлар ва бошқа ўхшаш предметлар, шунингдек шундай қурилмалар ва предметларнинг муляжлари;

б) гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари, психотроп, кучли таъсир этадиган, радиоактив, портлайдиган, заҳарли, ўювчи, осон алангаланадиган ва бошқа хавфли моддалар (мазкур Рўйхатнинг 3-банди "в" ва "г" кичик бандларининг олтинчи хатбошисида санаб ўтилганлардан ташқари);

в) Ўзбекистон Республикасининг пул белгилари ва хорижий валюта (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва унинг муассасалари томонидан юбориладиганларидан ташқари);

г) ахлоқсизлик ёки бузуқлик хусусиятидаги предметлар;

д) контрафакт ва қароқчилик предметлари;

е) олиб кириш ёки муомалада бўлиши тайинланган мамлакатда тақиқланган предметлар чиқувчи (халқаро почта жўнатмалари учун);

ж) ўзининг хусусиятига ёки ўровланишига кўра, почта ходимлари ёки оддий аҳоли учун хавф туғдириши, бошқа жўнатмаларни ва почта ускунасини ифлос қилиши ёки бузиши мумкин бўлган предметлар;

з) жорий ва шахсий ёзишма мазмунидаги ҳужжатлар, шунингдек жўнатувчи ва олувчи бўлмаган шахслар ёки улар билан яшовчи шахслар алмашинадиган оддий ва буюртма хатлар, почта варақчалари ва бандероллар;

и) тирик ҳайвонлар;

к) ускунада мавжуд бўлган ва ускунадан алоҳида жўнатиладиган литийли элементлар ёки литийли батареялар.

Бундан ташқари, халқаро почта, курьерлик жўнатмаларида қуйидаги предметлар ва буюмларни жўнатиш тақиқланган:

Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш, шунингдек белгиланган мамлакатга олиб кириш тақиқланган;

Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатларига мувофиқ жўнатилиши тақиқланган;

рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ташқи савдо фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилган чекловлар қўлланиладиган предметлар ва буюмлар.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хориж мамлакатларидан келиб тушадиган халқаро почта жўнатмаларида уруғлар ва экиш материали, мевалар, янги мевалар ва сабзавотларни жўнатиш тақиқланади.

2. Тегишлича ўрамдаги босма нашрлар ва кўзи ожизлар учун мўлжалланган жўнатмалар:

ҳеч қандай аннотацияга эга бўла олмайди, жорий ёки шахсий ёзишма мазмунидаги ҳеч қандай ҳужжатларни ичига ололмайди;

тамғаланган ёки тамғаланмаган ҳеч қандай маркаларни, тўлов бланкларини, пул қийматига эга бўлган ҳеч қандай ҳужжатларни ичига ололмайди, жўнатмада жойланма сифатида жўнатувчининг манзили босилган бандероль ёки варақча, конверт бўладиган ҳоллардан ташқари.


3. Маълум шарт-шароитларда халқаро почта, курьерлик жўнатмаларида жўнатиш рухсат этилган предметлар:

а) маданий бойликлар - Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг махсус қарорлари билан ва бошқа ваколатли органлар томонидан шундай ҳуқуқ берилган ташкилотлар томонидан;

б) Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги тангалар ва банкнотлар, хорижий банклар билан валюталар намуналарини алмашиниш тартибида ва нумизматика мақсадларида;

в) ташкилотлар томонидан, ваколатли органлар томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича қуйидагиларни жўнатишга рухсат этилади:

илмий-тадқиқот ишларининг натижалари, ноу-хау, ихтиролар - Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан;

санъат асарлари - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан;

Ўзбекистон Республикаси "Қизил китоби"га киритилган ўсимликлар ва ҳайвонлар - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан;

доривор воситалар, тиббиёт мақсадларидаги маҳсулотлар (буюмлар) ва тиббиёт техникаси - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини тартибга солиш бошқармаси томонидан; гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тиббиёт ёки илмий мақсадларда, уларни жўнатиш рухсат этиладиган мамлакатларга ва расмий келишувга мувофиқ - соғлиқни сақлаш органлари томонидан давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар идоралари билан келишилган ҳолда бериладиган сертификатлар асосида ва гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг тегишли рухсатномаси билан;

йиғиш ва ов қилиш чекланган ёки вақтинчалик тақиқланган ўсимликлар ва ҳайвонлар - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тегишли тақиқлар ва чекловлар амал қилиши даврида;

г) гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар, улар Ўзбекистон Республикасида таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар бўлган доривор воситаларни рўйхатга олиш ёки қайта рўйхатга олиш учун намуналар сифатида юборилганда. Гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича котибиятининг кўрсатилган юкларнинг гуманитар ёрдамга тегишлилиги тўғрисидаги хулосасига мувофиқ улар Ўзбекистон Республикасидаги муайян юридик шахсларга юборилаётганда, уларни гуманитар ёрдам кўринишида жўнатишга рухсат берилади.

Маданий бойликлар бўлган почта, курьерлик жўнатмаларини жўнатишда, жўнатувчи почта алоқаси объектига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Бадиий экспертиза бошқармасининг рухсатномасини тақдим этиши керак, бу рухсатнома почта, курьерлик жўнатмасининг ичига қўйилади.

4. Халқаро хатлар ва қиймати эълон қилинмаган посилкаларда тангалар, банк чипталари, кредит чипталари ёки даъвогарнинг бирор-бир қимматбаҳо буюмлари, йўл чеклари, платина, олтин ёки кумушдан ясалган буюмлар ёки ишлов берилмаган кўринишдаги қимматбаҳо тошлар, заргарлик буюмлари ва бошқа қимматбаҳо предметларни жўнатиш тақиқланади.


5. Истисно тарзида буюртма майда пакетларда қуйидагилар жўнатилишига рухсат этилади:

тирик асаларилар, зулуклар ва ипак қуртлари;

паразитлар ва ҳашаротларни ўрганиш учун мўлжалланган ва расман тан олинган муассасалар ўртасида алмашинадиган зарарли ҳашаротларни қирувчилар;

расман тан олинган муассасалар учун, тиббий-биологик тадқиқотлар учун дрозофил (Drosophilidae) оиласига кирадиган майда пашшалар.






Қоидаларга

4-ИЛОВА



Ички курьерлик жўнатмаларининг

чекланган ўлчамлари ва оғирлиги

     

Т/р

Жўнатма тури


Оғирлиги

(кг)


Ўрамдаги ўлчамлари


1.

Хат


2

162 х 229 мм; 229 х 324 мм;

110 х 220 мм; 114 х 162 мм


2.

Почта варақчаси


-

105 х 148 мм


3.

Бандероль,

шу жумладан, битта китоб жойланган


2

3

Энг кўп: узунлиги, эни ва қалинлиги йиғиндиси - 900 мм, шу билан бирга энг катта ўлчам 2 мм оғиш билан, 600 мм дан ошмаслиги керак; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси 1040 мм, шу билан бирга энг катта диаметри 2 мм оғиш билан, 900 мм дан ошмаслиги керак.

Энг кам: 2 мм оғиш билан, 90 х 140 мм; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси - 170 мм, шу билан бирга энг катта ўлчами 100 мм дан ошмаслиги керак.


4.

Посилка:

а) бўлинадиган жойланма билан;

б) бўлинмайдиган жойланма билан

10


15

Энг кўп: ўлчамлардан бири учун 1,50 м ёки узунлиги ва узунликдан бошқа йўналишда олинган энг катта айлана йиғиндиси 3 м.

Энг кам: 2 мм дан оғиш билан, 90 х 140 мм (энг кам қалинлиги 50 мм бўлганда).


5.

Тегишли ўрамдаги босма нашрлар

2

Энг кўп: узунлиги, эни ва қалинлиги йиғиндиси - 900 мм, шу билан бирга энг катта ўлчам 2 мм оғиш билан, 600 мм дан ошмаслиги керак; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси 1040 мм, шу билан бирга энг катта диаметри 2 мм оғиш билан, 900 мм дан ошмаслиги керак.

Энг кам: 2 мм оғиш билан, 90 х 140 мм; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси - 170 мм, шу билан бирга энг катта ўлчами 100 мм дан ошмаслиги керак.


                





Қоидаларга

5-ИЛОВА



Халқаро курьерлик жўнатмаларининг

чекланган ўлчамлари ва оғирлиги

        

Т/р

Жўнатма тури


Оғирлиги

(кг)


Ўрамдаги ўлчамлари


1.

Хат

2

162 х 229 мм; 229 х 324 мм;

110 х 220 мм; 114 х 162 мм


2.

Почта варақчаси


-

105 х 148 мм


3.

Посилка

30

Энг кўп: ўлчамлардан бири учун 1,50 м ёки узунлиги ва узунликдан бошқа йўналишда олинган энг катта айлана йиғиндиси 3 м;

Энг кам: 2 мм дан оғиш билан, 90 х 140 мм (энг кам қалинлиги 50 мм бўлганда).


4.

Тегишли ўровдаги босма нашрлар


2

Энг кўп: узунлиги, эни ва қалинлиги йиғиндиси - 900 мм, шу билан бирга энг катта ўлчам 2 мм оғиш билан, 600 мм дан ошмаслиги керак; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси 1040 мм, шу билан бирга энг катта диаметри 2 мм оғиш билан, 900 мм дан ошмаслиги керак.

Энг кам: 2 мм оғиш билан, 90 х 140 мм; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси - 170 мм, шу билан бирга энг катта ўлчами 100 мм дан ошмаслиги керак.


       

       

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 16-сон, 167-модда.