ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.05.2011 й. 126-сон "Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппаратида, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ягона ҳимояланган электрон почтани ва электрон ҳужжат айланиши тизимини жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.05.2011 й.

N 126



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ

АППАРАТИДА, ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ,

МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИДА

ЯГОНА    ҲИМОЯЛАНГАН   ЭЛЕКТРОН    ПОЧТАНИ

ВА ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ АЙЛАНИШИ ТИЗИМИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ҲАМДА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ҳужжатларни кўриб чиқиш, ижро этиш ва сақлаш юзасидан назоратни кучайтириш, ахборотларнинг қоғоз ва электрон манбалардаги оқимини мақбуллаштириш, ҳужжатларни киритиш, кўриб чиқиш, таҳлил қилиш ва сақлаш учун ягона ахборот маконини яратиш, ахборот айирбошлашнинг ҳимояланганлигини таъминлаш, қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати билан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати билан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасида ягона ҳимояланган электрон почтага ва электрон ҳужжат айланиши тизимига босқичма-босқич ўтиш ва улардан фойдаланиш тадбирлари режаси, шунингдек уни амалга ошириш Схемаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (А. Арипов) Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратида, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ягона ҳимояланган электрон почта ва электрон ҳужжат айланиши тизими жорий этилишини, шунингдек 2012 йил 1 январдан бошлаб улар ўртасида электрон ахборот айирбошланишини таъминласин.


3. Тадбирлар режасининг сифатли тайёрланиши ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан шахсий масъулият давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари, Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси зиммасига юклансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



*) Илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 18-сон, 181-модда.



























































Время: 0.1315
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск