язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Тураржой ва нотурар жойларнинг олди-сотдиси, ижараси, алмаштирилиши ва улар билан боғлиқ бошқа битимлар. Риэлторлик фаолияти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2011 й. 129-сон "Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.05.2011 й.

N 129


РИЭЛТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида" ва "Риэлторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгилансин.

2. Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси икки ҳафта муддатда, белгиланган тартибда:

Риэлторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар бериш тўғрисида хулосалар тайёрлаш бўйича эксперт комиссияси тўғрисидаги низомни ва унинг таркибини;

Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда риэлторлик фаолиятини тегишли лицензиясиз амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан белгиланган тартибда таъсир чораларини кўрсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарорига 1-илованинг "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси" бўлимига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Риэлторлик фаолияти".


6. Ушбу қарор 2011 йил 23 июндан бошлаб кучга киради.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 19-сон, 189-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 5-сон, 31-модда