язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Тураржой ва нотурар жойларнинг олди-сотдиси, ижараси, алмаштирилиши ва улар билан боғлиқ бошқа битимлар. Риэлторлик фаолияти/ Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.05.2011 й. 129-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 10 майдаги

129-сон қарорига

ИЛОВА


Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.

3. Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссияси ташкил этилади.


4. Риэлторлик фаолияти юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади. Бунда жисмоний шахсга - риэлторга лицензия фақат кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш ҳуқуқига берилади.


5. Риэлторлик ташкилотига аризаси бўйича битта ёки бир неча турдаги риэлторлик хизматлари кўрсатиш учун лицензия берилади.


6. Риэлторлик фаолияти қуйидаги риэлторлик хизматлари турларини кўрсатиш йўли билан амалга оширилади:

кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш чоғида воситачилик қилиш;

кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш;

кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш;

кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш.


7. Риэлторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия амал қилиш чекланмаган муддатга берилади.



II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


8. Қуйидагилар риэлторлик фаолиятини амалга оширишдаги лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

а) лицензия томонидан риэлторлик фаолиятини амалга ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш;

б) фақат риэлторлик фаолиятини амалга ошириш;

в) фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш полисининг мавжуд бўлиши;

г) лицензия бериш тўғрисида ариза бериш чоғида ушбу Низомда назарда тутилган миқдорда тўлиқ шакллантирилган устав капиталининг мавжуд бўлиши;

д) риэлторнинг малака сертификатига эга бўлган ходим томонидан фақат битта риэлторлик ташкилотида риэлторлик фаолиятини амалга ошириш;

е) риэлторлик ташкилоти штатида риэлторнинг малака сертификатига эга бўлган камида икки нафар ходимнинг бўлиши;

ж) риэлторлик хизматлари кўрсатишда олинган ахборотларнинг маҳфийлигини таъминлаш;

з) риэлторлик ташкилоти раҳбари лавозимига фақат риэлторнинг малака сертификатига эга бўлган ходимни тайинлаш;

и) риэлторлик ташкилотида кўрсатиладиган хизматлар сифатини назорат қилишнинг тасдиқланган ички қоидаларининг мавжуд бўлиши;

к) юридик шахс учун - унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида, жисмоний шахс учун - унинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки яшаш жойи ўзгарганлиги тўғрисида лицензияловчи органни қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда хабардор қилиш;

л) ҳар ярим йилда бир марта Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига риэлторлик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси талабига кўра риэлторлик хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ бошқа ахборотларни белгиланган шакл бўйича тақдим этиш.

Ушбу банднинг "б", "г", "д", "е", "з", "и" кичик бандлари талаблари риэлторлик фаолиятини амалга оширишда риэлторга (жисмоний шахсга) татбиқ этилмайди.

Қуйидагилар:

кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатадиган риэлторлик ташкилотлари - энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 бараварига тенг миқдорда устав капиталига эга бўлиши керак;

кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш чоғида воситачилик қиладиган риэлторлик ташкилотлари - энг кам ойлик иш ҳақининг камида 500 бараварига тенг миқдорда устав капиталига эга бўлиши керак;

кўчмас мулк объектларини ишончли бошқаришни амалга оширадиган риэлторлик ташкилотлари - энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1000 бараварига тенг миқдорда устав капиталига эга бўлиши керак;

кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар савдосини ташкил этадиган риэлторлик ташкилотлари - энг кам ойлик иш ҳақининг камида 3000 бараварига тенг миқдорда устав капиталига эга бўлиши керак.

Риэлторлик хизматларининг бир неча турларини амалга оширмоқчи бўлган лицензия талабгори риэлторлик хизматларининг устав капиталини максимал миқдорда шакллантириш назарда тутилган тури бўйича шакллантирилган устав капиталига эга бўлиши керак.



III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


9. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс учун - номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), хизмат кўрсатадиган банкнинг номи, банкдаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами, муассисларининг (қатнашчиларининг) рўйхати, уларнинг манзиллари ва фаолияти турлари;

жисмоний шахс учун - фамилияси, исми, отасининг исми, паспортининг маълумотлари;

лицензия талабгори амалга оширишни мўлжаллаётган риэлторлик хизматларининг тури (турлари);

б) лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси;

в) асосий иш жойи бўйича штатдаги риэлторларни ишга қабул қилиш тўғрисидаги меҳнат дафтарчаси ва буйруқларнинг нусхалари;

г) лицензия талабгори штатида турган ходимларнинг риэлторлар малака сертификатларининг нусхалари, жисмоний шахс учун - риэлтор малака сертификатининг нусхаси;

д) риэлторлик фаолиятининг тегишли турини амалга ошириш учун ушбу Низомда назарда тутилган миқдорда устав капиталининг тўлиқ шакллантирилганлигидан далолат берадиган ҳужжат нусхаси. Бунда риэлторлик хизматлари кўрсатишда фойдаланиладиган мол-мулкни киритиш ҳисобига устав капиталини пулсиз шаклда қисман ёки тўлиқ шакллантиришга йўл қўйилади;

е) кўрсатиладиган хизматлар сифатини назорат қилишнинг тасдиқланган ички қоидалари нусхаси.

Ушбу банднинг "в", "д", "е" кичик бандлари талаблари лицензия талабгорлари бўлган жисмоний шахсларга татбиқ этилмайди.

10. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


11. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.

Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

12. Нотўғри ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



IV. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ

ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


13. Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.


14. Лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.

15. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг барча зарур ҳужжатлар илова қилинган аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.


16. Лицензия талабгорининг барча ҳужжатлар илова қилинган аризаси икки кун муддатда эксперт комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади.

Эксперт комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.


17. Лицензияловчи орган уч кун мобайнида эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Лицензияловчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.

Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).


18. Лицензияловчи орган билан лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битимида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

томонларнинг реквизитлари;

амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият турининг номи;

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун жавобгарлик;

лицензия битими талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.

Лицензия битими икки нусхада - лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.


19. Лицензиялар махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензия бланкаси намунаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорига мувофиқ лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.

Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари лицензияловчи орган буюртмасига биноан "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади.


20. Лицензиялар лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва лицензия битими имзолангандан кейин уч кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.


21. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхасини тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


22. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида белгиланган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


23. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).

Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

24. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда лицензияловчи орган томонидан такроран кўриб чиқилади.

Бунда такроран тақдим этилган ҳужжатлар улар қабул қилинган кунда эксперт комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади.

Эксперт комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни етти кундан ортиқ бўлмаган муддатда такроран кўриб чиқади ва улар юзасидан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.

Лицензияловчи орган эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида уч кун муддатда қарор қабул қилади.

Лицензия беришнинг рад этилишига асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилмаганлиги ҳолати аниқланган тақдирда лицензияловчи орган томонидан ҳужжатлар қайта кўриб чиқилмайди, тақдим этилган ҳужжатлар эса лицензия талабгорига қайтарилади.


25. Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди;

Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.


V. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

ДУБЛИКАТ БЕРИШ


26. Юридик шахс - лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган ўзгаришларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Жисмоний шахс - лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки яшаш жойи ўзгарган тақдирда, лицензиат қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган ўзгаришларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида риэлторлик фаолияти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга юридик шахслар - лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.

27. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


28. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармага ўтказилади.

29. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензия талабгори аризасига кўра дубликат берилади.

Лицензия дубликатларини беришда лицензияловчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига киритиладиган лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.


VI. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


30. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.


31. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;

лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборот ҳамда ҳужжатларни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш.


32. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш якунлари бўйича лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.



VII. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ

ТУРИШ, ТЎХТАТИШ, ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


33. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22 - 24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

Қуйидагилар риэлторлик ташкилоти лицензиясининг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган лицензия талаблари ва шартларининг бир марта қўпол равишда бузилишига киради:

риэлторлик хизматлари кўрсатишда олинган маҳфий ахборотнинг буюртмачи рухсатисиз ошкор қилиниши, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишининг белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан ўтказиладиган текширишлардан бош тортиш;

риэлторлик фаолиятини амалга оширишда фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш полисининг мавжуд эмаслиги;

ушбу Низомда назарда тутилмаган фаолият турларини амалга ошириш (фақат риэлторлик ташкилотлари учун).


34. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Суд томонидан лицензияловчи орган қарорининг асоссизлиги эътироф этилган тақдирда лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.



VIII. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


35. Лицензияловчи орган лицензиялар реестрини юритади.

Лицензиялар реестрида лицензиатлар тўғрисида қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилиши керак:

юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспортининг маълумотлари, почта манзили, телефони;

лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;

лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;

лицензиялар дубликатларини беришнинг асослари ва санаси.


36. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтида жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.


IХ. ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


38. Лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи ундирилади.


39. Давлат божи Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади.






Низомга

ИЛОВА


Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари






Лицензия талабгори - юридик ёки жисмоний шахс



Рўйхатга мувофиқ лицензия олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди ва уларни Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига тақдим этади.







1-босқич




Лицензия талабгори хоҳишига кўра










































1. Давлат рақобат қўмитасининг масъул ходими ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, унинг нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

2. Ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Давлат рақобат қўмитасининг эксперт комиссиясига киритади.

3. Такроран тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.


1. Ҳужжатлар қабул қилинган кунда

2. Икки кун муддатда

3. Ҳужжатлар қабул қилинган кунда






Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси



2-босқич



















































1. Ҳужжатларни кўриб чиқади, риэлторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.

2. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин ҳужжатлар лицензиат томонидан такроран тақдим этилганда уларни кўриб чиқади.











Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг эксперт комиссияси



1. 20 кундан ортиқ бўлмаган муддатда

2. Ҳужжатлар такроран тақдим этилгандан кейин 7 кун мобайнида.


3-босқич



















































Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси



1. Эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.


Тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида.


4-босқич


















































Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ва лицензия битимини имзолайди.


Лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида билдиришнома юборилган пайтдан бошлаб 3 ойдан кечикмай














Лицензия талабгори








5-босқич


























1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран тақдим этади.


Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган, лекин бир ойдан кўп бўлмаган муддатда


























































Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси



1. Тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради.

2. Реестрга тегишли ёзувни киритади.

3. Лицензиатга лицензия беради.


Лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўлангандан кейин уч кун муддатда


6-босқич





















"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 19-сон, 189-модда.