язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ер қонунчилиги/ Ерга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқлар. Ердан фойдаланиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.2011 й. 146-сон "Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.05.2011 й.

N 146


ШАҲАРСОЗЛИК ФАОЛИЯТИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ҲАМДА ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИГА ОИД БЎЛМАГАН БОШҚА

ЭҲТИЁЖЛАР    УЧУН    ЕР    УЧАСТКАЛАРИ

БЕРИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ер участкалари бериш тартибини янада такомиллаштириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, республика аҳоли пунктларининг архитектура қиёфасини яхшилаш, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ уларнинг ерларидан қурилиш учун оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ер участкалари беришда:

аҳоли пунктларининг бош режалари ва ҳудудларни ривожлантириш ҳамда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларисиз ҳамда уларни шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига мувофиқлаштирмасдан объектларни қуриш ва реконструкция қилишга йўл қўйилмаслигини;

ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорларнинг қатъиян ўз ваколатлари доирасида, тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида қабул қилинишини;

якка тартибдаги уй-жой ва тадбиркорлик субъектлари объектлари қурилиши учун ажратиладиган ҳудудларда муҳандислик инфратузилмаси жадал шакллантирилишини таъминласинлар.

Аҳоли пунктларининг бош режалар ва батафсил режалаштириш лойиҳалари, шунингдек қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режалари схемалари билан биргаликда ҳудудларни меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳалари билан таъминланиши, уларни амалга ошириш ва молиялаштириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрилиши юзасидан шахсий масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига юклансин.


3. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган низомларга риоя этилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсинлар ҳамда ҳар ярим йиллик якунлари бўйича мониторинг натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига тегишли чора-тадбирлар кўриш учун ахборот бериб борсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва баъзиларига ўзгартиришлар киритилсин.

Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 25 майдаги

146-сон қарорига

3-ИЛОВА



I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ер участкаларини олиб қўйиш ва уларни қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун беришга доир материалларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1992 йил 27 майдаги 248-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ерларнинг қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиниши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ҳажмларини аниқлаш ҳамда уларнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1992 йил 15 июндаги 282-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 6-сон, 21-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ерларнинг қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиб қўйилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши кўрган зарарнинг ўрнини қоплаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида" 1995 йил 16 июндаги 223-сон қарори.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 20-21-сон, 205-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 5-сон, 40-модда