язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Алоқа/ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 24.05.2011 й. 7-ю-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва радиоэлектрон воситалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.06.2011 й. 1531-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.06.2011 й.

N 1531-2




ЎЗБЕКИСТОН

АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

24.05.2011 й.

N 7-ю


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота

спектри ва радиоэлектрон воситалардан фойдаланишни

тартибга солиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида


(2011 йил 4 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Радиочастоталар спектри тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 16-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сон "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 19-сон, 220-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва радиоэлектрон воситалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1531, 2005 йил 7 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 49-50-сон, 372-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бош директор                                                                          Х. Мухитдинов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 26-сон, 270-модда