Умная подшивка

Моҳир тахлам / Қонунчиликдаги янгиликлар шарҳи. Қонун ижодиёти /

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобот шаклларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар (СБХ, 27-сон, 2011 йил 30 июнь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



ШАХСИЙ ДАРОМАДЛАРНИ

ҲИСОБОТДА АКС ЭТТИРИШ


Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (АВ томонидан 2011 йил 30 майда 1760-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (бундан кейин - ЖШДС) бўйича ҳисобот шаклларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тасдиқланди. Хусусан, қуйидаги шакллар ўзгартирилди ва тўлдирилди:

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар ва уларга иловалар (9-илова);

Тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисида маълумотнома ва унга илова (10-илова);

Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация (11-илова).

Юқорида кўрсатиб ўтилган солиқ ҳисоботи шаклларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар 2011 йил 9 июндан кучга кирди. Тегишинча, II чорак (биринчи ярим йил) учун ЖШДС бўйича ҳисоботни корхоналар ўзгартирилган шакллар бўйича топширишлари керак.


Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар биринчи навбатда уларни Солиқ кодекси (бундан кейин- СК) 167-196-моддаларининг амалдаги таҳририга мувофиқлаштириш билан боғлиқ. Бундан ташқари, ўзгартирилган шаклда ҳисобланган ва тўланган даромадлар, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари ҳамда ШЖБПҲга ажратмалар ҳар бир ой учун алоҳида кўрсатилмайди. Бироқ мазкур корхона билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахсларга даромад олувчиларнинг ёзма аризасига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган, моддий наф тарзида тўланган даромадлар алоҳида ажратиб кўрсатилади.

Маълумотларга 2 та янги илова қўшилди:

Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси (1-илова), унда даромадлар СКнинг 172-178-моддаларига мувофиқ келувчи турлари бўйича кўрсатилади;

Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси (2-илова).

Корхоналар ҳар чоракда тақдим этадиган солиқ ҳисоботининг ўзгартирилган шаклини тўлдиришга доир мисолни кўриб чиқамиз. Бунда Маълумотлар ҳамда 1 ва  2-иловалар ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади, 3-илова эса ҳисобот чорагининг ҳар бир ойи учун тақдим этилади.


МИСОЛ. Корхона 2011 йилнинг апрель ойида ташкил қилинган. Штатда 15 киши мавжуд, уларнинг 2 таси - ўриндош.

Ходимлардан биттаси (ёш оилалар жумласига киради) ипотека кредитини расмийлаштириб, корхона бухгалтериясига ипотека кредитини сўндириш учун иш ҳақидан ҳар ойда (июнь ойидан бошлаб) 150 минг сўм йўналтириш тўғрисидаги ариза тақдим этди.

Ходимларга ҳисобланган иш ҳақи ҳамда ушланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд:

Кўрсаткичлар

Ойлар


апрель

(минг сўм)


май

(минг сўм)

июнь

(минг сўм)

Ҳисобланган иш ҳақи (жами)


3 600

4 200

4 450

шу

...
Время: 0.0034
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск