ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Маълумот ахборотлар / 2. Солиқ тўловчининг тақвими / 2011 й. /

Август

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2011


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



АВГУСТ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):

5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 175

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 173

36 соатли иш ҳафтасида - 155


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 22

6 кунлик иш ҳафтасида - 26

3

- Июль ойининг III ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- июль ойининг III ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.


   

  

5

- Июль ойида жисмоний шахсларга натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм.

      

   

  

9

*******

- Июль ойи учун меҳнат пайтида майиб бўлиш ёки касбий касалланиш оқибатида тайинланган ва тўланган пенсиялар бўйича харажатларни қоплашга тўлов тўлашнинг сўнгги куни


МВ, МАИМҚВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.04.2004 йилда 1333-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисида низомнинг 44-банди;

      

- 2011 йилнинг I ярми учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан молиявий ҳисобот тақдим этишнинг сўнгги куни


Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низом, МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 1-банд.


10

- Июль ойи учун ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 310-модда, учинчи қисм;

       

- июль ойи учун ягона ижтимоий тўловни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 310-модда, бешинчи қисм.

             

   

  

13

*******

- Август ойининг I ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- август ойининг I ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

   

14

*******

- Август ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни***

Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи, тўртинчи қисмлар; 165-модда, тўртинчи қисм;

- июль ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимлар реестри ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига 1 фоиз миқдорида бадаллар тўлангани ҳақида тўлов топшириқномасини тақдим этишнинг сўнгги куни

Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низом, ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган, 16-банд;

МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди;

    

- 2011 йил III чораги учун ер солиғини тўлашнинг сўнгги куни****


Солиқ кодекси, 286-модда, биринчи, иккинчи қисмлар.


15

- Август ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни*****


Солиқ кодекси, 300-модда, бешинчи, олтинчи қисмлар;

         

- июль ойи учун акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

ДСҚнинг АВ томонидан 27.01.2010 йилда 2074-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот шаклини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорининг 2-банди.

             

      


23

- Август ойининг II ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- август ойининг II ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

   

  

24

- Август ойи учун цемент ва клинкерга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари;

         

- июль ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари.

             


        

25

- Июль ойи учун ??С бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм; 226-модда, биринчи қисм;

             

- июль ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 239-модда;

           

- июль ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 247-модда, иккинчи, учинчи қисмлар;

             

- июль ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни******


Солиқ кодекси, 263-модда, учинчи қисм; 264-модда, биринчи қисм;

       

- август ойи учун юридик шахслар томонидан мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно)


Солиқ кодекси, 271-модда, учинчи қисм;

          

- июль ойи учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 304-модда, учинчи қисм;

        

- июль ойи учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 319-модда, иккинчи, учинчи қисмлар;

           

- июль ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 315-модда, иккинчи, учинчи қисмлар;

              

- июль ойи учун ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 360-модда, тўртинчи, бешинчи қисмлар;

           

- июль ойи учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 372-модда, еттинчи қисм;

              

- июль ойи учун мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни*


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 31.01.2005 йилда 1446-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 6, 7-бандлари;

                  


        

30

- Ягона ер солиғи йиллик суммасининг 30 фоизини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 369-модда, бешинчи қисм;


- ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ер солиғи йиллик суммасидан 30 фоизини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 286-модда, иккинчи қисм.

           

         

         

*) Солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари.


**) Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари иш ҳақи учун пул маблағларини олиш учун банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда тўланади.


***) Ҳисобот давридаги кутилаётган солиқ солинадиган фойдаси энг кам иш ҳақининг 200 бараваригача бўлган корхоналардан ташқари. Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахсларга тўланадиган дивиденд ва фоизларга фойда солиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларидан фойда солиғи бюджетга мазкур тўловларни тўлаш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади.


****) Ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари ер солиғини қуйидаги муддатларда тўлайдилар:

ҳисобот йилининг 1 июлигача - йиллик солиқ суммасининг 20 фоизи;

ҳисобот йилининг 1 сентябригача - йиллик солиқ суммасининг 30 фоизи;

ҳисобот йилининг 1 декабригача - солиқнинг қолган суммаси.


*****) Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг жорий тўловлари қуйидагилар томонидан тўланмайди:

ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базаси энг кам иш ҳақининг 200 баробаригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ўтган ҳисобот даврида ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаб туриш бўйича харажатлари суммаси солиқ солинадиган базага тенг ёки ундан кўп бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ягона солиқ тўловини тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан.


******) Ер солиғини тўлашга ўтмаган, йилда бир марта - ҳисобот йилининг 15 декабригача солиқ ҳисоб-китобини тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари. Бир чоракда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг умумий суммаси энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан кам бўладиган корхоналар, шунингдек микрофирмалар ва кичик корхоналар ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай ҳисоб-китобни тақдим этадилар ва солиқни тўлайдилар.


*******) Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.



Солиқ тўловчининг тақвими - "Норма маслаҳатчи" газетаси ва "Norma Hamkor" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ ёки "Norma Hamkor" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.













































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск