язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қурилиш ва архитектура/ Қурилиш ва архитектура соҳасидаги бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.2011 й. 222-сон "Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиботлари ва давлат назорати тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.07.2011 й.

N 222



ШАҲАРСОЗЛИК ФАОЛИЯТИ СОҲАСИДА

РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБОТЛАРИ ВА ДАВЛАТ

НАЗОРАТИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини таъминлаш, шаҳарсозлик ҳужжатларини рўёбга чиқаришда, аҳоли пунктларининг замонавий қиёфасини шакллантириш ва уларни комплекс қуришда давлат органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда рухсат бериш тартиботларини соддалаштириш, шунингдек Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш самарадорлигини таъминлаш ҳамда давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий органларининг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 29 июлдаги

222-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 250-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банддаги "баҳоси" сўзидан кейин "шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар" сўзлари қўшилсин;


б) 4-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Шаҳарсозлик фаолияти амалга ошириладиган Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ҳудудининг қисмлари, аҳоли пунктлари ҳудудлари ва ҳудудларининг қисмлари, аҳоли жойлашишининг умумдавлат ва минтақавий тизимлари, ер участкалари, бинолар ва иншоотлар, ҳудудий-ишлаб чиқариш, шаҳарсозлик ва ландшафт комплекслари, рекреацион зоналар ва ишлаб чиқариш зоналари, маданий мерос объектлари ва уларнинг муҳофаза зоналари, акваторийлар, муҳандислик ва транспорт коммуникациялари Давлат шаҳарсозлик кадастрининг объектлари ҳисобланади";


в) 8-бандда:

тўртинчи - саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"муҳандислик-техник тадқиқотларнинг электрон геофонди;

ҳудудларнинг, кўчмас мулк, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилма объектларининг аниқ манзилли реестрлари;

ҳудудларни ривожлантириш ва қуриш тўғрисидаги тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари ҳақидаги маълумотлар;

ҳудудларни қуриш ҳамда шаҳарсозлик фаолияти объектларидан фойдаланиш бўйича шаҳарсозлик регламентлари тўғрисидаги маълумотлар;

лойиҳалар, шаҳарсозлик фаолияти объектлари ва субъектлари тўғрисидаги маълумотлар";

тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


г) 9-банддаги "ҳудудий архитектура ва қурилиш органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари" сўзлари "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси бўлинмалари, лойиҳалаштириш ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва муҳандислик-техник тадқиқотларнинг электрон геофонди объектлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлган бошқа ташкилотлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) қуйидаги мазмундаги 10-1-банд қўшилсин:

"10-1. Кадастр объекти - шаҳарсозлик маълумотномаси, объектнинг шаҳарсозлик паспорти, кадастр дафтари, кадастр объектларининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботларга мулк ҳуқуқини ва бошқа ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар кадастр ҳужжатларининг асосий турлари ҳисобланади.

Шаҳарсозлик маълумотномаси манфаатдор шахсларнинг сўровига мувофиқ тақдим этилади, давлат шаҳарсозлик кадастри объектининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботдан шакллантирилади, унда объектнинг миқдор ва/ёки сифат ҳолати, баҳоси, объект жойлашган жой тасвирланган харита (тархлар), унинг чегаралари, муҳофаза зоналари, ҳудудда ўрнатилган шаҳарсозлик регламентлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек бошқа маълумотлар кўрсатилади.

Объектнинг шаҳарсозлик паспорти шаҳарсозлик фаолияти объекти яратилганлигини (тикланганлигини), ҳудуди ва алоҳида объект ҳолати ўзгартирилганлигини ёки фойдаланилганлиги ҳолларини тасдиқлайди, унда кадастр объектига ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган кадастр суратга олиш ва техник хатловдан ўтказиш, махсус текширишлар ва тадқиқотлар, кадастр объектини сифат ва миқдор жиҳатидан баҳолаш ҳужжатлари ва материаллари бўлади.";


е) 11-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Давлат шаҳарсозлик кадастрининг ахборот базаси график ва ёзма матнларни ўз ичига олади.

Давлат шаҳарсозлик кадастрининг электрон манбалардаги ахборот базаси Автоматлаштирилган геоахборот қидирув тизими сифатида шакллантирилади.

Давлат шаҳарсозлик кадастрининг Автоматлаштирилган геоахборот тизими давлат ахборот ресурси ҳисобланади.";


ж) қуйидаги мазмундаги 11-1-банд қўшилсин:

"11-1. Давлат шаҳарсозлик кадастридан маълумотлар бериш қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.";


з) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш "Давархитектқурилиш" қўмитаси тизимига кирувчи таркибий бўлинмалар (кейинги ўринларда давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи бўлинмалар деб аталади) томонидан амалга оширилади.

"Ўзбекистон қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-текшириш институти" давлат унитар корхонаси ("ЎзГАШКЛИТИ" ДУК, кейинги ўринларда бош ташкилот деб аталади) Давлат шаҳарсозлик кадастри соҳасида ягона илмий ва техник сиёсатни юритиш бўйича "Давархитектқурилиш" қўмитасининг ваколатли ташкилоти ҳисобланади.";


и) 16 ва 17-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. "Давархитектқурилиш" қўмитасининг бош ташкилоти:

Давлат шаҳарсозлик кадастрининг Автоматлаштирилган геоахборот тизими жорий этилишини ва фаолият кўрсатишини таъминлайди;

маълумотлар базаси таркибини ишлаб чиқади, уларни Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи бўлинмаларга беради, маълумотлар базаси тўғри тўлдирилиши юзасидан назорат олиб боради;

Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи бўлинмалар ходимларини Давлат шаҳарсозлик кадастрининг Автоматлаштирилган геоахборот тизимида ишлашга ўқитилишини ташкил этади;

Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи бўлинмалар томонидан тақдим этилган кадастр ахборотини туркумлаштиради ва уларни Давлат шаҳарсозлик кадастрининг Автоматлаштирилган геоахборот тизимига киритади;

Давлат шаҳарсозлик кадастрининг янги объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш маълумотлари тўпланишини назорат қилади;

кадастр маълумотларини ДКЯТга тезкорлик билан беради;

ҳар йили белгиланган тартибда ДКЯТга Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланилиши тўғрисида ахборот тақдим этади;

Давлат шаҳарсозлик кадастрини яратиш ва юритиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади.

17. Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритувчи ваколатли бўлинмалар:

Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларининг миқдор ва сифат ҳолати тўғрисидаги жорий ўзгаришларни тўплайдилар ва туркумлаштирадилар;

Давлат шаҳарсозлик кадастри объектларининг кадастр китобларини юритадилар, ўз ваколатлари доирасида ўз маълумотлар базасини юритадилар ҳамда уларни туркумлаштириш ва Давлат шаҳарсозлик кадастрининг Автоматлаштирилган геоахборот тизимига киритиш учун "Давархитектқурилиш" қўмитасининг бош ташкилотига берадилар;

Давлат шаҳарсозлик кадастри янги объектларини ҳисобга қўядилар, улар тўғрисида ҳисобга олиш ва баҳолаш маълумотларини тўплайдилар.";


к) 19-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Рўйхатга олинадиган Давлат шаҳарсозлик кадастри объектлари тўғрисидаги ахборотлар интеграциялашган блокларга ажратилади, улар қуйидаги кичик тизимлардан иборат бўлади:

Шаҳарсозлик регламентлари;

Шаҳарсозлик ҳужжатлари;

Шаҳарсозлик фаолияти мониторинги;

Базис асос (муҳандислик-техник қидирувларнинг электрон геофонди);

Манзиллар реестри;

Лойиҳалар реестри;

Шаҳарсозлик фаолияти объектлари реестри;

Шаҳарсозлик фаолияти субъектлари реестри;

Норматив-ҳуқуқий ва методик база.";


л) 22-банднинг учинчи хатбошидаги "автоматлаштирилган ахборот тизимига" сўзлари "автоматлаштирилган геоахборот тизимига" сўзлари билан алмаштирилсин;


м) қуйидаги мазмундаги 22-1-банд қўшилсин:

"22-1. Давлат шаҳарсозлик кадастри таркибида муҳандислик-техник қидирувларнинг электрон геофонди юритилади, у Давлат шаҳарсозлик кадастрининг Автоматлаштирилган геоахборот тизимини географик (картографик) таъминлаш манбаи ҳисобланади. Муҳандислик-техник қидирувларнинг электрон геофонди ушбу Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда юритилади.

Муҳандислик-техник қидирувларнинг электрон геофонди:

Топографик тархлар ва барча турдаги ва масштабдаги (1:100 дан 1:100000 гача) хариталардан;

лойиҳалаштириш, қуриш, ер ости ва ер усти объектларини, транспорт ва муҳандислик коммуникацияларини ишлатиш масалаларини ҳал этиш учун муҳандислик-геология, гидрогеология, геофизика ва бошқа қидирув ва тадқиқот материалларидан;

муҳандислик инфратузилмалари ва транспорт тармоқларининг навбатчи режаларидан;

қизил чизиқлар ва қурилишни тартибга солиш чизиқлари бўйича маълумотлар базасидан иборат бўлади.";


н) Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш

СХЕМАСИ


Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)

("Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси)

>

1. ДШКни юритиш бўлинмаси ДШКнинг АГТ маълумотлар базасини шакллантириш учун шаҳарсозлик фаолияти объектлари тўғрисидаги кадастр ахборотларини тўплайди.

2. ДШКни юритиш бўлинмаси ўз ваколати доирасида ўз маълумотлар базасини юритади, ДШК объектлари тўғрисидаги кадастр ахборотларини "ЎзГАШКЛИТИ" ДУКнинг ДШКни ташкил этиш ва юритиш бўйича бош ташкилоти (ёки унинг филиаллари)га беради.

3. "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК олинган маълумотларни таҳлил қилади ва туркумлаштиради, ДШКнинг АГТ маълумотлар базасини шакллантиради ва ДКЯТга ахборот беради.

4. "Давархитектқурилиш" қўмитаси, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК ва фойдаланувчилар сўровнома бўйича ДКЯТ маълумотлар базасидан ДШК объектлари бўйича ахборот олишлари мумкин.

5. "ЎзГАШКЛИТИ" ДУКнинг ДШКни юритиш бўлинмалари, шунингдек бошқа фойдаланувчиларнинг ДШКнинг АГТ маълумотлар базасидаги зарур ахборотларни эркин олишларини таъминлайди.


"Давархитектқурилиш" қўмитасининг

Давлат шаҳарсозлик кадастри (ДШК)ни ташкил этиш ва юритиш бўйича ваколатли органи

<

^

V

"ЎзГАШКЛИТИ" ДУКнинг ДШКни ташкил этиш ва юритиш бўйича бош ташкилоти ва унинг филиаллари (ДШК АГТ)

<

Фойдала-

нувчилар


>








^

V

ДШКни юритиш бўлинмалари


^

ДШК объектлари

   

*) Кадастр ахборотларининг ҳаракат йўналишлари стрелкалар билан белгиланган".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш ҳудудий комиссияси тўғрисидаги Низом 5-бандининг бешинчи хатбошисига "жазо чораларини қўллаш" сўзларидан кейин "шунингдек айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиш" сўзлари қўшилсин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 29 июлдаги

222-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш ва қурилиш-монтаж ишларини бошлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2000 йил 29 декабрдаги 509-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 83-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 2 декабрдаги 538-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 12-сон, 128-модда) 2-бандининг учинчи хатбошиси, шунингдек қарорга 3 ва 6а-иловалар.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида" 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон, 64-модда) 6-илова.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 15 майдаги ПҚ-1112-сон қарори)" 2009 йил 5 июндаги 152-сон қарорига илова 3-бандининг "о", "п", "р" кичик бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 41-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳамда шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари) фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2009 йил 11 ноябрдаги 294-сон қарорига 3-илованинг 1-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 31-сон, 327-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 7-сон, 67-модда