Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Жисмоний шахсларга солиқ солиш / Жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқлар ва фуқароларнинг суғурта бадаллари / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби услубияти / 2011 йил /

2011 йилнинг март ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби (СБХ, 11-сон, 2011 йил 17 март)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



БУХГАЛТЕРГА ЁРДАМ


"СБХ" ва "Норма" АҚТ

мутахассислик гуруҳи



Рус тилидаги матнига қаранг



2011 ЙИЛНИНГ МАРТ ОЙИ УЧУН

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАДИДАН

ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБИ


Январь-март ойлари учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ)* миқдори 149 205 сўмни (49 735 + 49 735 + 49 735) ташкил этади.

Солиқ солинадиган даромад миқдори


Солиқ суммаси


746 025 сўмгача (5 х 149 205)


Даромад суммасининг 10 фоизи**


746 026 сўмдан 1 492 050 сўмгача (10 х 149 205)


74 602,5 сўм + 746 025 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи


1 492 051 сўм ва ундан юқори


193 966,5 сўм + 1 492 050 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи


1-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг беш бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.

Январь-март ойларида ходимнинг ҳар ойлик меҳнат ҳақи миқдори 200 000 сўм бўлганда, мазкур давр учун унинг жами даромади 600 000 сўмга тенг (200 000 + 200 000 + 200 000). Унга солиқ қуйидаги тартибда ҳисоблаб ёзилади.

Юқорида келтирилган жадвалдан кўриниб турганидек, жисмоний шахснинг меҳнат ҳақи тарзидаги 746 025 сўмгача бўлган даромадига 10%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-март ойлари учун солиқ суммаси:

600 000 х 10% = 60 000 сўмга тенг.

Январь-февраль ойларидаги даромадлардан 40 000 сўм солиқ ушлаб қолинганлиги боис, мартда у 20 000 сўмни ташкил этади (60 000 - 40 000).

Январь-март ойлари учун ҳисоблаб ёзилган иш ҳақининг 1 фоизи миқдоридаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲга) мажбурий бадаллар суммаси***:

600 000 х 1% = 6 000 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан чегирилади****. Январь-февраль ойларида ШЖБПҲга 4 000 сўм мажбурий бадаллар ўтказилган. Бинобарин, март ойи учун бадаллар 2 000 сўмни ташкил этади (6 000 - 4 000). Март ойи учун бюджетга:

20 000 - 2 000 = 18 000 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг март ойидаги иш ҳақининг бутун суммаси - 200 000 сўмдан ундирилади:

200 000 х 4,5% = 9 000 сўм*****.

Солиқлар ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин жисмоний шахсга тўланадиган даромад:

200 000 - 20 000 - 9 000 = 171 000 сўмни ташкил этади.


2-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг ўн бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

...
Время: 0.0344
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск