язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2011 й. 228-сон "Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.08.2011 й.

N 228



ОММАВИЙ КОММУНИКАЦИЯЛАР

СОҲАСИДА МОНИТОРИНГ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


"Оммавий ахборот воситалари тўғрисида" ҳамда "Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, оммавий ахборот воситалари томонидан ахборотларни шакллантириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш ва унинг самарали мониторингини амалга ошириш, шунингдек шахс, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази, жамоат ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг Ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги эксперт комиссиясини (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин, Комиссияга қуйидаги асосий вазифалар юклансин:

миллий ахборот макони ва оммавий коммуникация воситалари фаолияти, шу жумладан, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, йўлдош тизимлар, Интернетнинг глобал тармоғи, ахборотни узатиш ва тарқатишнинг бошқа электрон воситалари, шунингдек босма маҳсулотлар мониторинги натижаларини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази томонидан тақдим этиладиган мониторинг материалларини оммавий коммуникация воситаларида тарқатиладиган ахборот материалларининг ахборот соҳасида шахс, жамият ва давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга, фуқароларнинг ижтимоий онгига бузғунчи салбий ахборот-руҳий таъсирнинг олдини олишга, миллий-маданий анъаналар ва меросни сақлаб қолиш ва уларнинг узвийлигини таъминлашга йўналтирилган республика қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш;

оммавий коммуникациялар соҳасида хизматлар кўрсатувчи субъектлар фаолиятида қонунчилик талабларининг аниқланган бузилишлари бўйича хулосаларни тайёрлаш ва тегишли давлат органларига тақдим этиш;

миллий оммавий коммуникация воситаларининг самарали фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилувчи муаммоларни аниқлаш;

оммавий коммуникациялар соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш.


2. Ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги эксперт комиссияси таркиби ва Комиссия тўғрисидаги низом 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази Комиссиянинг ишчи органи этиб белгилансин.

3. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 32-33-сон, 336-модда






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 5 августдаги

228-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ахборот ва оммавий коммуникациялар

соҳасидаги эксперт комиссияси

ТАРКИБИ

Алимов Б.Ш.

-

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори, Комиссия раиси


Тоғаев Қ.

-

Адлия вазирининг ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари


Эксперт комиссияси аъзолари


Х оджиматов М.

-

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари

Исҳоқов А.Г.

-

"Ўзбеккино" миллий агентлигининг бош директори в.б.


Сангилов М.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари

лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг ўринбосари


Юсупов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси в.б.


Мирзаев Ғ.А.

-

Республика маънавият ва тарғибот марказининг раҳбари


Нуруллаева Ш.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг ўринбосари


Абдухолиқов Ф.Ф.

-

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг раиси


Абдуллаев А.А.

-

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг директори


Рахимов Д.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Компьютер ҳамда ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш марказининг директори

лавозими бўйича

-

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази бошлиғи, Комиссия котиби

      

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёхуд тегишли функциялар зиммасига юкланган шахслар киришилади.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 8-сон, 70-модда