язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Жисмоний тарбия ва спорт/ Спорт тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.2011 й. 121-сон "Терма жамоалар ҳамда уларнинг захирасини спорт мусобақаларига тайёрлашни, шунингдек уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.04.2011 й.

N 121



ТЕРМА ЖАМОАЛАР ҲАМДА УЛАРНИНГ

ЗАХИРАСИНИ СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИГА

ТАЙЁРЛАШНИ,     ШУНИНГДЕК     УЛАРНИ

МОДДИЙ ЖИҲАТДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2012 йил Лондон шаҳри (Буюк Британия)да бўлиб ўтадиган XXX ёзги Олимпиада ва XIV Паралимпиада ўйинларида иштирок этишга тайёргарлиги тўғрисида" 2009 йил 5 январдаги ПҚ-1029-сон қарорини бажариш юзасидан, спортчиларни республика ва халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишга сифатли тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Терма жамоалар ҳамда уларнинг захираси спортчилари ва тренерларининг энергия сарфларини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун мақсадли пул (молиявий) маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


1-1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази уч йилда бир маротаба "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универсиада" спорт ўйинлари дастурларига киритилган асосий спорт турларини ҳар бир таълим муассасасида белгиласин ва тасдиқласин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                      Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 4-сон, 29-модда