язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суғурта/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 05.04.2002 й. 359-II-сон "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.04.2002 й.

N 359-II


"СУҒУРТА ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (Ў. Султонов) ўз қарорларини "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган "Суғурта тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 217-модда);

Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган "Суғурта тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 218-модда);

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 11-12, 285-модда) XVII бўлими;

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 3, 38-модда) VI бўлими.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                         Э. Халилов