язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти/ Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.10.2011 й. 289-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 27 октябрдаги

289-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат ва хўжалик бошқаруви,

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

ходимларини компьютер саводхонлигининг

минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги

юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом "Ахборотлаштириш тўғрисида", "Таълим тўғрисида" ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 22 июлдаги 155-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Ушбу Низом давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда уларнинг идоравий мансуб ташкилотлари (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) ходимларини компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.

Идоравий мансуб ташкилотларнинг аттестациядан ўтиши керак бўлган ходимлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қуйидагилар ташкилотлар ходимларини ишда компьютер техникасидан фойдаланиш юзасидан аттестациядан ўтказишнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:

ташкилот ходимлари билимлари ва кўникмалари даражасининг ишда компьютер техникасидан фойдаланиш бўйича малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш;

компьютер техникасидан, давлат ахборот тизимлари ва ресурсларидан самарали фойдаланишни рағбатлантириш.


2. Аттестация:

ташкилот ходимлари томонидан ишда компьютер техникаси ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга;

ташкилот ходимларининг ишда компьютер техникасидан фойдаланиш бўйича билимлари ва кўникмалари даражасини баҳолашга йўналтирилган.


3. Қуйидагилар аттестацияни ўтказишдаги асосий тамойиллар ҳисобланади:

аттестацияни ўтказишнинг мажбурийлиги ва даврийлиги;

аттестацияни ўтказишда очиқлик, холислик, адолат тамойилларига риоя этиш ва шарт-шароитларнинг тенглиги.



II. КОМПЬЮТЕР САВОДХОНЛИГИНИ БАҲОЛАШ ТИЗИМИ


4. Ташкилот ходимлари аттестацияси компьютер саводхонлигини баҳолаш тизими билан таъминланади, у ташкилий ва методик таъминлашнинг ягона ахборот тизими асосида компьютер саводхонлиги даражасини белгилайди.


5. 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) томонидан ташкилот ходимларини компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизимидан фойдаланиш, тест саволлари базасини юритиш ва тижорат асосида уни бошқаришнинг ташкилий тадбирларини амалга ошириш учун компьютер саводхонлиги тизимининг ваколатли оператори (юридик шахс) белгиланади.

6. Компьютер саводхонлигини баҳолаш тизими фаолияти компьютер технологияларига ўқитиш соҳасида рақобат муҳитини ривожлантиришга ва ташкилот ходимларининг компьютер саводхонлиги даражасини оширишга кўмаклашиши керак.


7. Компьютер саводхонлигини баҳолаш тизими тестларини муваффақиятли топширган шахсларга сертификат берилади, у сертификат эгасида компьютер саводхонлигининг зарур минимал даражаси мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади. Компьютер саводхонлиги баҳолаш тизими сертификати электрон ва қоғоз манбада электрон ҳужжат тарзида расмийлаштирилади, шунингдек зарурат бўлганда, сертификат эгасининг электрон рақамли имзоси билан таъминланади. Компьютер саводхонлигини баҳолаш тизими сертификатининг амал қилиш муддати - беш йил.


8. Компьютер саводхонлигини баҳолаш тизимининг фаолият кўрсатиши Интернет тармоғи воситаси билан аниқ вақт режимида берилган сертификатларнинг мавжудлиги ва ҳақиқийлигини текшириш имкониятини таъминлаши керак.



III. АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯЛАРИНИ ТУЗИШ

ВА ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


9. Тасдиқланган Лавозимлар рўйхатига мувофиқ аттестациядан ўтказилиши керак бўлган ходимларнинг компьютер саводхонлиги даражасини аниқлаш учун учта - давлат бошқаруви органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари учун аттестация комиссиялари тузилади.

Аттестация комиссиялари Вазирлар Маҳкамаси вакиллари, Республика комиссияси аъзолари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат тест маркази ва бошқа ташкилотлар вакилларидан камида 9 кишидан иборат таркибда шакллантирилади.

Аттестация комиссияларининг шахсий таркиблари Республика комиссияси томонидан тасдиқланади.

10. Аттестация комиссиялари ўз фаолиятида Республика комиссиясига ҳисобот берадилар.

11. Аттестация комиссияларига аттестация комиссияларининг раислари бошчилик қилади.


12. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги аттестация комиссияларининг ишчи органи (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) ҳисобланади. Ишчи орган қуйидаги функцияларни бажаради:

а) компьютер саводхонлиги тизими фаолиятини мувофиқлаштириш;

б) ташкилотларда аттестацияни ўтказиш режаларини ишлаб чиқиш;

в) тест саволларини тузиш ҳамда уларнинг мазмунини ва тематик йўналишини келишиш;

г) аттестацияни ўтказиш санаси, жойи ва вақтини белгилаш ҳамда бу тўғрида аттестациядан ўтиши керак бўлган ходимларни хабардор қилиш;

д) ташкилот ходимларининг компьютер саводхонлиги бўйича йўл қўйиладиган минимал даража параметрларини белгилаш ва тасдиқлаш;

е) аттестациялар натижаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

ж) аттестациянинг тасдиқланган натижаларини ташкилотларга расмий тартибда юбориш;

з) ташкилотлар ходимлари томонидан ушбу Низом талабларининг бажарилишини назорат қилиш.


13. Ишчи орган аттестация бошланишидан камида икки ой олдин тегишли ташкилотларга:

аттестация комиссиялари таркибларига киритиш учун номзодларни тавсия этиш;

аттестациядан ўтиши керак бўлган ходимлар рўйхатини тақдим этиш тўғрисида сўровнома юборади.


14. Республика комиссияси ходимларнинг тақдим этилган рўйхатига мувофиқ аттестацияни ўтказиш жадвалини ва тест саволлари рўйхатини бир ҳафта муддатда тасдиқлайди.

Аттестация комиссиялари аттестация бошланишидан камида бир ой олдин ташкилотни аттестациянинг ўтказилиш жойи ва муддатлари тўғрисида хабардор қилади.


15. Аттестация комиссиялари:

а) аттестацияни ўтказиш давомида:

ташкилотнинг аттестациядан ўтказиладиган ходими тўғрисидаги қисқача ахборотни эшитади;

ташкилотнинг аттестациядан ўтказиладиган ходимини компьютер саводхонлигини баҳолаш тизимидаги аниқ вақт режимида тестдан ўтказади;

б) ташкилот ходимини аттестация натижаларига кўра баҳолайди;

в) ташкилотнинг аттестациядан ўтказилаётган ходими фаолиятини яхшилаш бўйича тавсиялар беради;

г) ташкилот ходимининг аттестацияга келмаганлигининг узрлилиги (узрли эмаслиги) тўғрисида қарор қабул қилади;

д) ишчи органга аттестация натижаларини тақдим этади;

е) аттестация ўтказилиши билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа масалаларни кўриб чиқади.


16. Аттестация комиссиялари аъзоларининг навбатдаги мажлислари ўтказилиши тўғрисида комиссияларнинг котиблари томонидан мажлис ўтказилишидан кечи билан 1 (бир) ҳафта олдин хабар қилинади.



IV. АТТЕСТАЦИЯНИ ЎТКАЗИШ

МУДДАТЛАРИ ВА ДАВРИЙЛИГИ


17. Ишчи орган аттестациядан ўтказилиши керак бўлган ходимларни доимий равишда аниқлаб бориш мақсадида ташкилот ходимларининг реестрини юритади, реестрда қуйидагилар кўрсатилади:

ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

ташкилотнинг номи;

ходимнинг паспорти маълумотлари ва яшаш жойи;

ходимга берилган, унинг компьютер саводхонлигининг зарур бўлган минимал даражасига эгалигини тасдиқловчи сертификатнинг тартиб рақами ва унинг санаси;

ходимнинг малака ошириш курсидан ўтган даврлари тўғрисидаги маълумотлар;

ходимнинг олдинги аттестациядан ўтгани тўғрисидаги маълумотлар.


18. Аттестацияни тайёрлаш, ўтказиш, унинг натижаларини эълон қилиш ва аттестация натижалари бўйича сертификатлар бериш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


19. Иш стажига эга бўлган ва ташкилотдаги вакант лавозимга ишга кираётган шахслар олти ой мобайнида, лекин ишга қабул қилинганидан кейин уч ой ўтгач, мажбурий аттестациядан ўтиши шарт.


20. Олий, касб-ҳунар ва ўрта махсус таълим муассасаларини тугатганидан кейин ташкилотдаги вакант лавозимга ишга кирадиган шахслар ишга қабул қилинганидан кейин бир йил ўтгач мажбурий аттестациядан ўтиши шарт.


21. Вакант лавозимга ишга кираётган ёки бошқа лавозимга ўтаётган шахсда компьютер саводхонлигини баҳолаш тизими сертификати мавжуд бўлган тақдирда, у сертификатнинг амал қилиш муддатини ҳисобга олган ҳолда аттестациядан ўтказилмасдан ишга қабул қилинади.


22. Ҳомиладор аёллар ва бола уч ёшга тўлгунгача уни парваришлаш бўйича таътилда бўлган аёллар аттестациядан ўтказилмайди.


23. Ташкилот ходимлари аттестация ўтказиш режаларида назарда тутилган муддатларда компьютер саводхонлиги даражаси бўйича ҳар беш йилда бир марта режали аттестациядан ўтиши шарт.



V. АТТЕСТАЦИЯНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


24. Аттестация комиссияларининг мажлислари аттестация ўтказиш режаларига мувофиқ ўтказилади. Аттестация комиссияларининг мажлислари уларда аттестация комиссияларининг тасдиқланган таркибларидан камида тўртдан уч қисми қатнашганда ваколатли ҳисобланади.


25. Ташкилотнинг аттестациядан ўтказиладиган ходими:

аттестациядан ўтиш учун аттестация ўтказиладиган жойга ўз вақтида етиб келиши;

унда паспорти ёки унинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат бўлиши керак.


26. Ташкилотнинг паспорти ёки шахсий гувоҳномаси бўлмаган ёки аттестацияга кечикиб келган ходимлари аттестацияга келмаган ҳисобланади ва аттестация комиссиялари қарорига биноан навбатдаги аттестацияга қўйилган ташкилот ходимлари рўйхатига киритилади.


27. Аттестация ташкилот ходими томонидан компьютер саводхонлигини баҳолаш тизимидаги аниқ вақт режимида тест синовидан ўтказиш йўли билан амалга оширилади.


28. Ташкилот ходими томонидан аттестациядан ўтишда маълумотномалардан, махсус ёки бошқа адабиётлардан, шунингдек бирон-бир ёзувдан, шу жумладан, электрон ёзувлардан фойдаланиш тақиқланади. Кўрсатиб ўтилган талаблар бузилган тақдирда, ташкилот ходими аттестациядан чиқарилади ва аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланади.


29. Тест синови компьютер саводхонлигини баҳолаш тизимининг аккредитация қилинган таълим муассасалари базасида ёки бевосита ташкилотларда ташкил этиладиган ва белгиланган талабларга мувофиқ бўлган ўқув синфларида ваколатли оператор томонидан ўтказилиши мумкин.


30. Ташкилотнинг ҳар бир ходими учун режали аттестацияни ўтказиш муддатларига мувофиқ тест синовини ўтказиш вақти ва жойи белгиланади, шу муносабат билан ташкилот раҳбарининг тегишли буйруғи чиқарилади.


31. Аттестация комиссияси мажлисида бегона шахсларнинг қатнашиши тақиқланади.


32. Тегишли аттестация комиссияси ташкилотнинг аттестациядан ўтказилаётган ходими жавобларини текшириш натижалари асосида қуйидаги баҳолардан бирини чиқаради:

а) компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқ;

б) компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқ эмас.


33. Компьютер саводхонлигини баҳолаш тизимидаги аниқ вақт режимидаги тест синови натижалари тегишли аттестация комиссиясининг протоколи билан расмийлаштирилади.


34. Ташкилотнинг ҳар бир аттестациядан ўтказилаётган ходими учун ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича аттестация варақаси тузилади.

Ташкилотнинг аттестациядан ўтказилаётган ходими фаолиятини баҳолаш бўйича аттестация комиссияси қарори протокол билан расмийлаштирилади ва аттестация варақасига киритилади. Протокол қарори ва аттестация варақаси аттестация комиссиясининг раиси ва унинг аттестацияда қатнашган аъзолари томонидан имзоланади. Аттестация натижалари танишиш учун аттестация варақасига имзо қўйдирган ҳолда ташкилотнинг аттестациядан ўтказилаётган ходимига берилади.

Ташкилотнинг аттестацияда қатнашган ходимининг аттестация варақаси ташкилотнинг аттестациядан ўтказилаётган ходимининг ишчи органдаги шахсий йиғмажилдида сақланади.


35. Ташкилотнинг компьютер саводхонлигини баҳолаш тизими тест синовларини муваффақиятли топширган ходимларига уч кун муддатда электрон манба билан сертификат берилади, у ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича сертификат эгасининг компьютер саводхонлиги бўйича зарур минимал даражага эгалигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.


36. Ташкилотнинг аттестациядан ўтказилаётган ходими аттестация мажлисига узрли сабаб билан (касаллиги, яқин қариндошларининг вафоти, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлиши ва шу кабилар) келмаган тақдирда, ташкилотнинг аттестациядан ўтказилаётган ходими уни аттестацияга қўйиш мақсадида аттестация ўтказилган кундан бошлаб кечи билан бир ой муддатда аттестация комиссиясига келмаганликнинг узрли сабабларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши керак.


37. Келмаганликнинг узрли сабаблари тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилган муддатда тақдим этилмаганда, аттестацияга паспортсиз ёки шахсий гувоҳномасисиз ёхуд кечикиб келганда ташкилот ходими аттестация комиссияси қарорига биноан навбатдаги аттестацияга қўйилмаслиги, у компьютер саводхонлигининг минимал даражаси талабларига мувофиқлик бўйича аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланиши мумкин.


38. Ташкилотнинг ушбу Низомнинг 26-бандида, 32-бандининг "б" кичик бандида ва 36-бандида кўрсатилган ходимларини навбатдаги аттестациядан ўтказиш унинг учун дастлабки аттестация тайинланган санадан бошлаб икки ойдан кечикмай амалга оширилади.


39. Аттестация комиссиясининг қарорига кўра ташкилот ходими такрорий аттестациядан кейин компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқ деб ҳисобланган тақдирда, ишчи орган бу тўғрида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида тегишли ташкилотни ёзма равишда хабардор қилади.

Лавозимга тайинлаш, тасдиқлаш, тавсия этиш, келишиш ва лавозимдан озод қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ваколатига кирадиган, шунингдек лавозимга тайинлаш, тасдиқлаш, сайлаш ва лавозимдан озод қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарлари билан келишиладиган мансабдор шахслар компьютер саводхонлиги минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқ эмас деб ҳисобланган тақдирда, Республика комиссияси раиси бу тўғрида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ёзма равишда хабардор қилади.

Ходими компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга номувофиқ деб ҳисобланган ташкилот раҳбари кўрсатиб ўтилган билдиришнома олинган кундан бошлаб бир ой мобайнида:

аттестация комиссиясининг компьютер саводхонлигининг минимал даражаси талаблари бўйича тавсияларига кўра ушбу ходим учун якка тартибдаги режа-жадвални тасдиқлаган ҳолда тегишли чора-тадбирлар кўради;

ишчи органга ташкилот ходимига нисбатан эгаллаб турган лавозимидан бўшатишгача чоралар кўриш ҳақида қабул қилинган қарор нусхасини тақдим этади.



VI. АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯЛАРИ ҚАРОРЛАРИ

ЮЗАСИДАН ШИКОЯТ БИЛДИРИШ


40. Ташкилот ходими аттестация комиссияси қароридан норози бўлган тақдирда, аттестация натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда Республика комиссиясига апелляция аризаси бериши мумкин.

41. Ташкилотнинг аттестация натижаларидан норози бўлган ходимларининг апелляция аризаларини кўриб чиқиш учун Республика комиссияси қарори билан бир ҳафта муддатда апелляция комиссияси тузилади.

Апелляция комиссияси Вазирлар Маҳкамаси вакиллари, Республика комиссияси аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат тест маркази ва бошқа ташкилотлар вакилларидан шакллантирилади.

42. Апелляция комиссияси апелляция аризасини у тушган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида кўриб чиқади ва апелляция комиссияси қарорини апелляция комиссияси мажлиси протоколидан апелляция комиссияси раиси имзолаган кўчирма тарзида ариза берувчига юборади.

Ариза берувчи апелляция комиссияси мажлисида қатнашиши мумкин.


43. Апелляция комиссияси апелляция аризасини кўриб чиқиш натижаларига кўра қуйидагилар тўғрисидаги қарорлардан биттасини қабул қилиши мумкин:

ариза берувчининг даъволари ва далилларини асосланган деб ҳисоблаш ҳамда ташкилот ходимининг компьютер саводхонлиги минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги тўғрисида янги қарор қабул қилиш;

аризачининг даъволари ва далилларини асоссиз деб ҳисоблаш ва аттестация комиссияси қарорини ўз кучида қолдириш.


44. Аттестацияни ўтказиш ва унинг натижалари билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий

давлат ҳокимияти органлари ходимларини компьютер

саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга

мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш

СХЕМАСИ

1-босқич


       

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ишчи орган)

       




       

Ташкилотларга:

уларни аттестация комиссиялари таркибига киритиш учун номзодларни тавсия этиш;

аттестациядан ўтадиган ходимлар рўйхатини тақдим этиш тўғрисида сўровнома юборади.

      




Аттестация бошланишидан камида 2 ой олдин.







































































2-босқич


Ташкилотлар




     

1. Номзодни аниқлайди ва ишчи органга тавсиянома хати юборади.

2. Ходимлар рўйхатини тасдиқлайди ва ишчи органга юборади.

         




1. Сўровнома олингандан кейин 3 кун муддатда.

2. Бир ҳафта муддатда.






























































3-босқич


Республика комиссияси




        

1. Ишчи орган тавсия этилган номзодлардан аттестация комиссияларининг шахсий таркибларини тасдиқлайди.

2. Ходимлар рўйхатига мувофиқ аттестацияни ўтказиш жадвалини ва тест саволлари рўйхатини тасдиқлайди.

3. Аттестация натижаларидан норози бўлган ташкилот ходимларидан аризалар тушганда апелляция аризаларини кўриб чиқиш бўйича апелляция комиссияларини шакллантиради.

        




Бир ҳафта муддатда.






































<












































































































4-босқич


Аттестация комиссиялари




           

1. Аттестацияни ўтказиш санаси, жойи ва вақтини белгилайди.

2. Бу тўғрида ташкилотларнинг аттестациядан ўтадиган ходимларини хабардор қилади.

3. Аттестациядан, шу жумладан, узрли сабабларга кўра, ўтмаганларни аттестациядан ўтказиладиган ходимлар рўйхатига такроран киритади.

          




1. 1 ҳафта муддатда.

2. Камида 1 ой олдин.

3. Дастлабки аттестация тайинланган санадан бошлаб 2 ойдан кечикмай.
































>





























































5-босқич


Ташкилотлар




       

Режали аттестацияни ўтказиш тўғрисида тегишли буйруқ чиқаради.

        




Билдиришнома олингандан кейин 3 кун муддатда.

































6-босқич


Аттестация комиссиялари




         

1. Аттестацияни ўтказади.

2. Аттестация натижаларига кўра ходимга баҳо беради.

3. Аттестация комиссиялари қабул қилган қарорларни протоколлар билан расмийлаштиради, комиссия раислари ва аъзолари имзолайдиган аттестация варақасига киритади.

4. Ишчи органга аттестация натижаларини тақдим этади ва тегишли сертификат беради.

          




1. Тасдиқланган жадвалларга мувофиқ.

2. 2 кун муддатда.

3. Шу куннинг ўзида.

4. 3 кун муддатда.























































































































































7-босқич


Ташкилот ходими




        

1. Узрли сабаб билан келмаганликни тасдиқлайдиган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун аттестация комиссиясига тақдим этади.

2. Аттестация натижаларидан норози бўлинганда Республика комиссиясига ариза беради.

            




1. Аттестация ўтказилган кундан бошлаб 1 ойдан кечикмай.

2. 3 кун муддатда.



































































































8-босқич


       

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги  (Ишчи орган)

        




Апелляция комиссияси тузиш бўйича таклиф киритади.




1 ой муддатда.































Низомга

2-ИЛОВА



Аттестация варақаси

           

(фамилияси, исми, отасининг исми,

                

иш жойи ва эгаллаб турган лавозими)

Туғилган йили ва жойи:


Миллати:


Маълумоти:


Умумий меҳнат стажи:


Шу жумладан, лавозимда:


Мукофотлари:


Интизомий жазога эгами:


АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ ХУЛОСАСИ

                  

                      

                      

                         

                       

                         

                        

Аттестация комиссияси раиси:


Комиссия аъзолари:


             


            


            


             


             


             


            


201__ йил "____" __________________


Аттестация комиссияси хулосалари билан танишдим


        



(сана ва имзо)


            





Низомга

3-ИЛОВА

KSBT logotipi

KOMPYUTER SAVODXONLIGI

SERTIFIKATSIYALASH DASTURI


            


Sertifikat raqami:

N ______________

ID: ______________

             

Belgilangan imtihonni

muvaffaqiyatli topshirdi:

Familiyasi _____________________________

Ismi __________________________________

Otasining ismi __________________________

             

            

Mazkur sertifikat "___" __________ 201__ yilgacha amal qiladi.

Ushbu sertifikat haqiqiyligini www.ksbt.uz veb-sahifasidan aniqlash mumkin.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 43-44-сон, 465-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 10-сон, 83-модда