язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Таълим/ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 428-сон, Халқ таълими вазирлигининг 30-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 67-ққ-сон "Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 31.10.2011 й. Қарори (АВ томонидан 07.11.2011 й. 2281-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.11.2011 й.

N 2281

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.10.2011 й.

N 428


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.10.2011 й.

N 30


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.10.2011 й.

N 67-ҚҚ


ҚАРОРИ



Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга

соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида


(2011 йил 17 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 июлдаги ПФ-4332-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 27-сон, 279-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2010 йил 29 декабрдаги 504, 44 ва 205-ҚҚ-сон "Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2176, 2011 йил 5 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 1-2-сон, 10-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Б. Ходиев

Халқ таълими вазири

Т. Ширинов

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

     

А. Хаитов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 45-46-сон, 481-модда