Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Жисмоний шахсларга солиқ солиш / Жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқлар ва фуқароларнинг суғурта бадаллари / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби услубияти / 2011 йил /

2011 йилнинг август ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби (СБХ, 34-сон, 2011 йил 18 август)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



БУХГАЛТЕРГА ЁРДАМ


"СБХ" ва "Норма" АҚТ

мутахассислик гуруҳи



Рус тилидаги матнига қаранг



2011 ЙИЛНИНГ АВГУСТ ОЙИ УЧУН

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАДИДАН

ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБИ


Январь-август ойлари учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ)* миқдори 405 345 сўмни (49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735 + 49 735 + 57 200) ташкил этади.

Солиқ солинадиган даромад миқдори


Солиқ суммаси


5 х 405 345 = 2 026 725 сўмгача


Даромад суммасининг 10 фоизи**


2 026 726 сўмдан (10 х 405 345) = 4 053 450 сўмгача


202 672,5 сўм + 2 026 725 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи


4 053 451 сўм ва ундан юқори


526 948,5 сўм + 4 053 450 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи


1-ВАЗИЯТ. Бир ойда олган даромадлари ЭКИҲнинг 5 бараваридан кам бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби.

Жисмоний шахснинг январь-июль ойларидаги ойлик меҳнат ҳақи миқдори 200 000 сўмни, август ойида эса 230 000 сўмни ташкил қилди. Унинг январь-август ойларидаги 1 630 000 сўмлик (200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 230 000) даромади 2 026 725 сўмдан ошмайди ва унга 10%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-август ойлари учун солиқ суммаси:

1 630 000 х 10% = 163 000 сўмга тенг.

Январь-июль ойларида 140 000 сўм солиқ ушлаб қолинганлиги боис, август ойида унинг суммаси 23 000 сўмни (163 000 - 140 000) ташкил этади.

Январь-август ойлари учун ҳисоблаб ёзилган иш ҳақининг 1 фоизи миқдоридаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲга) мажбурий бадаллар суммаси***:

1 630 000 х 1% = 16 300 сўмга тенг.

Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадаллари ҳисоблаб ёзилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан чегирилади****. Январь-июль ойларида ШЖБПҲга 14 000 сўм мажбурий бадаллар ўтказилган, бинобарин, август ойи учун бадаллар 2 300 сўмни (16 300 - 14 000) ташкил этади. Август ойи учун бюджетга:

23 000 - 2 300 = 20 700 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг август ойидаги иш ҳақининг бутун суммаси - 230 000 сўмдан ундирилади:

230 000 х 4,5% = 10 350 сўм*****.

Солиқлар ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин жисмоний шахсга тўланадиган даромад:

230 000 - 23 000 - 10 350 = 196 650 сўмни ташкил этади.


2-ВАЗИЯТ.

...
Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск