язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.06.2002 й. 200-сон "Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.06.2002 й.

N 200



КОМПЬЮТЕРЛАШТИРИШНИ

ЯНАДА         РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида" 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сон Фармонини бажариш юзасидан ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида стратегик устуворликларни амалга оширишга доир амалий чора-тадбирларни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда кўрсатиб ўтилган 2002-2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун асосан имтиёзли хорижий кредитлар ва грантларни жалб этсин;

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

2003 йилдан бошлаб ахборот-компьютер технологиялари соҳасида жаҳонда ва мамлакатимиздаги тенденциялар ва ютуқларни ёритувчи, албатта Интернет-нусхаси бқлган махсус журнал чиқарилишини ташкил этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интеграторига қуйидаги асосий вазифалар юклансин:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг буюртмаси бўйича ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасида дастурлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

реал иқтисодиёт тармоқлари, бошқарув, бизнес, соғлиқни сақлаш, фан ва таълим соҳалари учун, шунингдек электрон тижорат дастурини амалга ошириш учун амалий ва мослаштирилган дастурий воситаларни, маълумотларнинг ахборот базаларини, веб-сайтлар ва бошқа дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича тендерларида иштирок этиш;

компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш масалалари юзасидан бошқарув органлари, бюджет ташкилотлари ва хусусий бизнесга кенг миқёсдаги ахборот, сервис ва консалтинг хизматлари кўрсатиш;

ҳар чоракда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг жаҳонда ва мамлакатимиздаги тенденциялари, ушбу соҳадаги замонавий халқаро стандартлар тўғрисида ахборотлар ва шарҳлар тайёрлаш.

Белгилансинки, Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интеграторининг жорий фаолиятини маблағ билан таъминлаш бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) учун олинган ўз маблағлари, Ягона интеграторнинг илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, халқаро жамғармалар ва ташкилотларнинг грантлари, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа даромадлар ҳисобига амалга оширилади.

5. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

2002 йил охиригача Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш марказининг кўмагида маҳаллий идоравий компьютер тармоқларини ташкил этиш дастурини ишлаб чиқсинлар, уларнинг Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигида экспертизадан ва синовдан ўтказилишини ташкил этсинлар, шунингдек ички электрон ҳужжатлар айланишини босқичма-босқич жорий этиш, ахборот ресурсларини Интернет тармоғига жойлаштирган ҳолда уларни шакллантириш ва доимий равишда янгилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар;

2002 йилнинг охиригача тегишли давлат бошқарув органлари аппаратларининг масъул ходимларига замонавий компьютер ускуналарида, шу жумладан маҳаллий компьютер тармоқларидан, шунингдек Интернет тизимидан фойдаланган ҳолда ишлашни босқичма-босқич ўргатиш тадбирларини амалга оширсинлар.

2002 йилнинг охиригача ўзларининг фаол ишлайдиган веб-саҳифаларини яратсинлар, уларни Интернет тармоғида жойлаштирсинлар ва келгусида уларни мунтазам янгилаб борсинлар.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари дастурий воситаларни ишлаб чиқиш, провайдерлик, хостинг, Интернет хизматлари кўрсатиш, маълумотларнинг ахборот базаларини, веб-сайтларни шакллантиришга доир хизматлар кўрсатиш, компьютер техникасига сервис хизмати кўрсатиш, маҳаллий тармоқлар яратиш бўйича хусусий компаниялар ташкил этишга ҳар томонлама кўмаклашсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

ихтисослаштирилган олий ўқув юртларида, касб-ҳунар коллежларида ва академик лицейларда дастурий воситаларни, маълумотларнинг ахборот базаларини, мультимедиа, компьютер техникасини ишлаб чиқиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича юқори малакали мутахассислар ва техник ходимлар, шунингдек компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланувчилар тайёрлашни кенгайтирсин;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда умумтаълим мактабларининг барча ўқувчиларини ва талабаларни компьютер ва ахборот технологиялари билан ишлашга кенг кўламда ўқитишни таъминласин;

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда ўрта ва олий таълимнинг таълим стандартларига мувофиқ равишда электрон ўқитиш базасини яратиш, таълим муассасаларининг ахборот инфратузилмасини шакллантириш, барча ўқув муассасаларида инглиз тилини чуқур ўрганиш, шунингдек республика ахборот тармоғида лотин алфавитига асосланган ўзбек тилидан фойдаланишнинг стандартлаштирилган механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича дастурий чора-тадбирлар тўғрисида бир ой муддатда таклифлар ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги илмий-техник дастурларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни тақсимлашда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасида истиқболли илмий-амалий тадқиқотларни ва инновация фаолиятини биринчи навбатда қўллаб-қувватлашни назарда тутсин.

9. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги ўқув юртлари ва илмий муассасаларга, қишлоқ жойлардаги Интернетдан фойдаланувчиларга имтиёзли тарифлар бўйича хизмат кўрсатувчи провайдерлар ва операторлар учун мақсадли имтиёзлар ва преференциялар бериш юзасидан бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.

10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2002-2005 йилларда Миллий университет, Тошкент давлат техника университети ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузурида ахборот ва компьютер технологиялари соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича ихтисослаштирилган факультетларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни методологиялар ва кадрлар билан таъминлаш учун молиявий ресурслар ажратилишини назарда тутсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги:

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда мамлакатимизда компьютерлар ва улар учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш масаласини уч ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;

2002-2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурига мувофиқ амалга оширилаётган лойиҳаларни Республика инвестиция дастурига киритсинлар.

13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Орипов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов


“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2002 й, 11-12-сон, 91-модда