ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш ва сертификатлаштириш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.12.2011 й. 322-сон "Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
06.12.2011 й.
N 322
ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ
ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1474-сон қарори билан тасдиқланган "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" Давлат дастурига мувофиқ ва тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришни ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 73-модда) билан тасдиқланган Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом 5-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"телекоммуникациялар тармоқларидан (маҳаллий, радиотелефон, пейжинг, маълумотлар узатиш) телекоммуникациялар хизматлари кўрсатмасдан фақат ишлаб чиқариш-технология мақсадларида фойдаланилади".
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 49-сон, 501-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 12-сон, 94-модда