язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Назорат-касса машиналарини қўллаш. Нархлар. Ҳисоб-китоблар/ Давлат солиқ қўмитасининг 14.12.2011 й. 2011-40-сон "Кассир-операциячининг назорат-касса дафтари шакли ва уни тўлдириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 09.01.2012 й. 2309-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.01.2012 й.

N 2309




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

14.12.2011 й.

N 2011-40


ҚАРОРИ



Кассир-операциячининг назорат-касса дафтари шакли

ва уни тўлдириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида

(2012 йил 19 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 47-сон, 488-модда) билан тасдиқланган Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Кассир-операциячининг назорат-касса дафтарининг шакли 1-иловага мувофиқ;

Кассир-операциячининг назорат-касса дафтарини тўлдириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Раис                                                                                 Б. Парпиев






Қарорга

1-ИЛОВА


КАССИР-ОПЕРАЦИЯЧИНИНГ НАЗОРАТ-КАССА

ДАФТАРИ

Хўжалик юритувчи субъектнинг номи ва СТИР


              

              

Назорат-касса машинаси ўрнатилган шохобча манзили


              

              

Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият тури


Назорат-касса машинасининг русуми


завод рақами


Назорат-касса машинаси ишлаб чиқарилган сана ____________ дастурий маҳсулоти (версияси) __________

Назорат-касса машинасини давлат солиқ инспекциясида рўйхатга олиш рақами ______ санаси ___________

"Ўзстандарт" агентлиги томонидан назорат-касса машинасига берилган мувофиқлик сертификати рақами _____________________________ берилган сана _______________________

Назорат-касса машинасига техник хизмат кўрсатувчи ва таъмирловчи ташкилот номи




(механикнинг Ф.И.О. ва тел. рақами)

Назорат-касса машинаси рақами




(завод рақами кўрсатилади)


Сана

(смена)


Кассир-

операция-

чининг

фамилияси,

исми,

отасининг

исми


"Z"

ҳисобо-

тининг

тартиб

рақами


Нақд пул тушуми

кўрсаткичи

(ўсиб борувчи

тартибда)


Иш куни

(смена) якуни

бўйича

назорат-

касса

машинаси

кўрсаткичи


Иш куни (смена)

давомида банкка

топширилган нақд

пул тушуми


Иш куни

(смена)

охирига

қолдиқ

сумма


Имзолар


иш куни

(смена)

бошига


иш куни

(смена)

охирига


жами


инкасса-

циягача

бўлган

тушум


олдинги

иш

кунидан

қолдиқ 

сумма


кассир-

операция-

чининг


ёзувнинг

тўғрили-

гини

тасдиқ-

ловчи 

масъул

шахс-

нинг


1

2

3

4

5(4+6)

6

7(8+9)


8

9

10(6-8)

11

12

   

    












     

     












       

       












        

          












      

     

           











      

       












       

       












      

      












        

        












       

        












       

       
















Қарорга

2-ИЛОВА



Кассир-операциячининг назорат-касса дафтарини

тўлдириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги "Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 306-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 47-сон, 488-модда) мувофиқ, кассир-операциячининг назорат-касса дафтарини тўлдириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Кассир-операциячининг назорат-касса дафтари (бундан кейинги ўринларда дафтар деб юритилади) - иш куни (смена) давомида фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси хотирасига киритилган ва банк кассаларига топширилган ҳамда иш куни охирига нақд пул тушумининг қолдиғи тўғрисидаги маълумотлар ёзиб қўйиладиган махсус дафтардир.


2. Дафтар фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналаридан фойдаланиб, аҳоли билан нақд пулли ҳисоб-китоб қилувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар (бундан кейинги ўринларда хўжалик юритувчи субъектлар деб юритилади) томонидан мажбурий тартибда тўлдирилади.


3. Дафтар хўжалик юритувчи субъектларда солиқ текширувларини ўтказиш жараёнида текширувни ўтказаётган мансабдор шахсларга тақдим этилиши лозим.



II. ДАФТАРГА НАҚД ПУЛ ТУШУМЛАРИ

ҲАҚИДАГИ ЁЗУВЛАРНИ КИРИТИШ


4. 1-устунда иш куни (смена) санаси (кун, ой, йил) кўрсатилади.


5. 2-устунда кассир-операциячининг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.


6. 3-устунда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг иш куни (смена) якунида олинадиган "Z" ҳисоботининг тартиб рақами кўрсатилади.


7. 4-устунда жорий иш куни (смена) бошига (олдинги иш куни (смена) охирига, яъни 5-устундаги) нақд пул тушуми кўрсаткичи ўсиб борувчи тартибида кўрсатилади.


8. 5-устунда жорий иш куни (смена) охирига нақд пул тушуми кўрсаткичи ўсиб борувчи тартибида (4 ва 6-устунларнинг йиғиндиси) кўрсатилади.


9. 6-устунда жорий иш куни (смена) якуни бўйича фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси (хотирасига киритилган нақд пул) кўрсаткичи кўрсатилади.


10. 7-устунда жорий иш куни (смена) давомида банкка топширилган нақд пул тушумининг жами суммаси (8 ва 9-устунлар йиғиндиси) кўрсатилади.


11. 8-устунда жорий иш куни (смена) давомида банкка топширилган - инкассациягача бўлган нақд пул тушуми суммаси кўрсатилади.


12. 9-устунда олдинги иш кунидан қолдиқ бўлиб ўтган нақд пул тушуми суммаси кўрсатилади.


13. 10-устунда жорий иш куни (смена) охирига нақд пул тушумининг қолдиқ суммаси (6-устундан 8-устун айирмаси) кўрсатилади.


14. Кассир-операциячи дафтарнинг 1 - 10-устунларини тўлдириб, 11-устунга имзо қўяди.


15. Хўжалик юритувчи субъект раҳбари ёки раҳбар томонидан бириктирилган масъул шахс дафтарнинг 1 - 11-устунларига киритилган маълумотларни текшириб кўриб, уларнинг тўғрилигини тасдиқлаш учун 12-устунга имзо қўяди.


16. Дафтар тўлган (йўқолган) ҳолатларда хўжалик юритувчи субъект назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтган давлат солиқ хизмати органига ёзма мурожаат қилади ва дафтарни тўлдириш ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ давом эттирилади.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДА


17. Дафтарнинг ҳисоби давлат солиқ хизмати органлари томонидан юритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 2-сон, 19-модда