язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш/ Давлат божхона қўмитасининг 06.01.2012 й. 01-02/15-1-сон "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 25.01.2012 й. 834-21-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.01.2012 й.

N 834-21




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

06.01.2012 й.

N 01-02/15-1


ҚАРОРИ



Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2012 йил 4 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда), "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 10 августдаги ПҚ-1595-сонли "Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сонли "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 345-модда) қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 октябрдаги 284-сонли "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сонли қарори) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 42-сон, 455-модда), 2011 йил 12 декабрдаги 324-сонли "Истеъмол товарларининг айрим гуруҳларини Ўзбекистон Республикасига четдан келтиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 50-сон, 514-модда) қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1999 йил 24 сентябрда тасдиқланган Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 834, 1999 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Раис                                                                                                    З. Дусанов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 3-4-сон, 36-модда