язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.02.2012 й. 24-сон "Жойларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.02.2012 й.

N 24



ЖОЙЛАРДА КОМПЬЮТЕРЛАШТИРИШ

ВА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ШАРТ-ШАРОИТЛАР

ЯРАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олишни янада такомиллаштириш, уларнинг рўйхатини кенгайтириш ва интерактив давлат хизматлари кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги компьютерлаштириш марказлари негизида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази давлат унитар корхоналари ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин, уларга қуйидаги вазифалар юклансин:

замонавий халқаро тенденциялар ва минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига мувофиқ жойларда компьютерлаштириш ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ахборот ресурсларини юритиш ва янгилаш, минтақаларда ташкил этилган ва ташкил этиладиган давлат ахборот ресурсларини ва ахборот тизимларини рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг веб-порталларини доимий равишда янгилаб бориш, интерактив давлат хизматлари, шу жумладан "бир дарча" тамойили бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш;

минтақада ахборот-коммуникация технологияларининг ҳолатини ва уларни ривожлантириш истиқболларини доимий равишда таҳлил қилиш ва унинг натижалари асосида мазкур соҳани такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.

Янгидан ташкил этилаётган Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази давлат унитар корхоналари фаолиятига норматив-методик раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.

Уларга юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази давлат унитар корхоналари телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга оширадилар.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишув бўйича Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази давлат унитар корхоналари уставларини белгиланган тартибда тасдиқласинлар, давлат рўйхатидан ўтказиш ва устав жамғармасини шакллантириш, шунингдек уларни жойлаштириш ҳамда юқори малакали мутахассислар билан таъминлашни, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги компьютерлаштириш марказларидан ўтказиладиган мол-мулкларни ҳисобга олган ҳолда, замонавий идора ва компьютер техникаси, алоқа воситалари билан жиҳозлашни амалга оширсинлар.

Белгилаб қўйилсинки, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази давлат унитар корхоналари таъминоти учун харажатларни молиялаштириш уларнинг фаолиятидан олинган маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 1 февралдаги

24-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатида:


а) 67, 69, 72, 73, 74 ва 75-позициялар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

67.

Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар реестри


Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази


69.

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш ягона давлат реестри


72.

Товар-хом ашё биржаларида биржа савдоларида профессионал иштирокчилар сифатида аттестациядан ўтган шахсларнинг ягона давлат реестри


Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси


73.

Кўчмас мулк биржаларида биржа савдоларида профессионал иштирокчилар сифатида аттестациядан ўтган шахсларнинг ягона давлат реестри


74.

Риэлторнинг малакавий сертификатига эга бўлган жисмоний шахслар реестри


75.

Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар реестри



б) 83-3-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 83-4 ва 83-5-позициялар қўшилсин:

83-4.

Божхона ташувчилари реестри


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси


83-5.

Божхона брокерлари реестри


в) 86-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 86-1-позиция қўшилсин:

86-1.

Концертлар ва томоша тадбирлари ўтказишга гастрол-концерт гувоҳномаси олган шахслар реестри


"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси

г) 97-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 97-1 - 97-4-позициялар қўшилсин:

97-1.

Рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ва экспериментал авиация аэродромлари реестри


Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


97-2.

Рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ҳаво кемалари реестри


97-3.

Сертификатланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ва экспериментал авиация аэродромлари реестри


97-4.

Сертификатланган Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемалари эксплуатантлари реестри


д) 99-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 99-1 ва 99-2-позициялар қўшилсин:

99-1.

Алкоголли маҳсулотлар сотиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига берилган лицензиялар реестри


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


99-2.

Рўйхатдан ўтказилган кичик корхоналар ва хусусий тадбиркорлар реестри


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 5-сон, 47-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 2-сон, 3-модда