язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Давлат солиқ қўмитасининг 24.01.2012 й. 2012-3-сон "Кассир-операциячининг назорат-касса дафтари шаклини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 16.02.2012 й. 2309-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.02.2012 й.

N 2309-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

24.01.2012 й.

N 2012-3


ҚАРОРИ



Кассир-операциячининг назорат-касса

дафтари шаклини тасдиқлаш тўғрисидаги

қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча

киритиш ҳақида


(2012 йил 26 февралдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 47-сон, 488-модда) билан тасдиқланган Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 декабрдаги 2011-40-сонли "Кассир-операциячининг назорат-касса дафтари шаклини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (рўйхат рақами 2309, 2012 йил 9 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 2-сон, 19-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Раис                                                                                              Б. Парпиев






Қарорга

ИЛОВА



"Кассир-операциячининг назорат-касса дафтари

шаклини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Қарорда:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кассир-операциячининг назорат-касса дафтари шакли ва уни тўлдириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида";


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Қуйидагилар:

Кассир-операциячининг назорат-касса дафтарининг шакли 1-иловага мувофиқ;

Кассир-операциячининг назорат-касса дафтарини тўлдириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин".


2. Иловада:


грифдаги "илова" деган сўз "1-илова" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


изоҳ чиқариб ташлансин.


3. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ таҳрирда 2-илова билан тўлдирилсин.






Ўзгартиришлар ва қўшимчага

ИЛОВА


"Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитасининг

2011 йил 14 декабрдаги

2011-40-сон қарорига

2-ИЛОВА



Кассир-операциячининг назорат-касса дафтарини

тўлдириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги "Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 306-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 47-сон, 488-модда) мувофиқ, кассир-операциячининг назорат-касса дафтарини тўлдириш тартибини белгилайди.


I. Умумий қоидалар


1. Кассир-операциячининг назорат-касса дафтари (бундан кейинги ўринларда дафтар деб юритилади) - иш куни (смена) давомида фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси хотирасига киритилган ва банк кассаларига топширилган ҳамда иш куни охирига нақд пул тушумининг қолдиғи тўғрисидаги маълумотлар ёзиб қўйиладиган махсус дафтардир.

2. Дафтар фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналаридан фойдаланиб, аҳоли билан нақд пулли ҳисоб-китоб қилувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар (бундан кейинги ўринларда хўжалик юритувчи субъектлар деб юритилади) томонидан мажбурий тартибда тўлдирилади.

3. Дафтар хўжалик юритувчи субъектларда солиқ текширувларини ўтказиш жараёнида текширувни ўтказаётган мансабдор шахсларга тақдим этилиши лозим.


II. Дафтарга нақд пул тушумлари ҳақидаги ёзувларни киритиш


4. 1-устунда иш куни (смена) санаси (кун, ой, йил) кўрсатилади.

5. 2-устунда кассир-операциячининг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.

6. 3-устунда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг иш куни (смена) якунида олинадиган "Z" ҳисоботининг тартиб рақами кўрсатилади.

7. 4-устунда жорий иш куни (смена) бошига (олдинги иш куни (смена) охирига яъни 5-устундаги) нақд пул тушуми кўрсаткичи ўсиб борувчи тартибида кўрсатилади.

8. 5-устунда жорий иш куни (смена) охирига нақд пул тушуми кўрсаткичи ўсиб борувчи тартибида (4 ва 6-устунларнинг йиғиндиси) кўрсатилади.

9. 6-устунда жорий иш куни (смена) якуни бўйича фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси (хотирасига киритилган нақд пул) кўрсаткичи кўрсатилади.

10. 7-устунда жорий иш куни (смена) давомида банкка топширилган нақд пул тушумининг жами суммаси (8 ва 9-устунлар йиғиндиси) кўрсатилади.

11. 8-устунда жорий иш куни (смена) давомида банкка топширилган - инкассациягача бўлган нақд пул тушуми суммаси кўрсатилади.

12. 9-устунда олдинги иш кунидан қолдиқ бўлиб ўтган нақд пул тушуми суммаси кўрсатилади.

13. 10-устунда жорий иш куни (смена) охирига нақд пул тушумининг қолдиқ суммаси (6-устундан 8-устун айирмаси) кўрсатилади.

14. Кассир-операциячи дафтарнинг 1 - 10-устунларини тўлдириб, 11-устунга имзо қўяди.

15. Хўжалик юритувчи субъект раҳбари ёки раҳбар томонидан бириктирилган масъул шахс дафтарнинг 1 - 11-устунларига киритилган маълумотларни текшириб кўриб, уларнинг тўғрилигини тасдиқлаш учун 12-устунга имзо қўяди.

16. Дафтар тўлган (йўқолган) ҳолатларда хўжалик юритувчи субъект назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтган давлат солиқ хизмати органига ёзма мурожаат қилади ва дафтарни тўлдириш ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ давом эттирилади.


III. Якуний қоида


17. Дафтарнинг ҳисоби давлат солиқ хизмати органлари томонидан юритилади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 7-сон, 73-модда