язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Баҳолаш фаолияти/ Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 17.02.2012 й. 01/11-18/05-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 02.03.2012 й. 2152-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.03.2012 й.

N 2152-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

17.02.2012 й.

N 01/11-18/05


ҚАРОРИ


Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш

давлат қўмитаси буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини

баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини

аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2012 йил 12 мартдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 17-сон, 140-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сон "Давлат активларини сотиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 6-сон, 51-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2010 йил 12 октябрдаги 01/11-18/08-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2152, 2010 йил 10 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 412-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Раис в.б.                                                                                 А. Абдуҳакимов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш

давлат қўмитаси буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини

баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини

аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 6-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Қ = [(ЭКИҲ х К1) + (ЭКИҲ х К2)] х Кё х Кҳ - Қтэ, бунда;"


қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қтэ - баҳолаш объектлари хусусийлаштириш мақсадида баҳоланганда, уларни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини баҳолаш санасидан бошлаб бир календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда таҳлилий экспертизадан ўтказишда баҳоловчи ташкилот хизматларининг қиймати".


2. 7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Қ = (ЭКИҲ х К1) х Кё х Кҳ - Қтэ, бунда:"


3. 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Қ = [(ЭКИҲ х 3 х С) х Кк) + ЭКИҲ] х Кё х Кҳ - Қтэ, бунда:".


4. 15-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "эксперт хулосаси тайёрланган санадаги" деган сўзлар "баҳолаш санасидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 1-илованинг 2-жадвали қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

"Изоҳ: ушбу жадвал бўйича хизматлар қийматини аниқлашда бир хил номдаги, ишга тушириш (экиш) йили ва маркаси (типи) бир хил бўлган баҳолаш объектлари баҳоланаётган объектнинг битта бирлиги сифатида қаралади".


6. 2-илованинг 10, 11 ва 12-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

10.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини баҳолаш санасидан бошлаб бир календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда таҳлилий экспертизадан ўтказиш хизматлари билан биргаликдаги хизматлар қиймати


= (5-сатр + 7-сатр + 8-сатр) ёки (6-сатр + 7-сатр + 8-сатр) ёки 9-сатр


11.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини баҳолаш санасидан бошлаб бир календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда таҳлилий экспертизадан ўтказиш хизматлари қиймати



12.

Хизматлар қиймати


= 10-сатр - 11-сатр


7. 3-илованинг 8, 9 ва 10-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

8.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини баҳолаш санасидан бошлаб бир календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда таҳлилий экспертизадан ўтказиш хизматлари билан биргаликдаги хизматлар қиймати


= (4-сатр + 5-сатр + 6-сатр) ёки 7-сатр


9.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини баҳолаш санасидан бошлаб бир календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда таҳлилий экспертизадан ўтказиш хизматлари қиймати



10.

Хизматлар қиймати


= 8-сатр - 9-сатр


8. 4-илованинг 10, 11 ва 12-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

10.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини баҳолаш санасидан бошлаб бир календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда таҳлилий экспертизадан ўтказиш хизматлари билан биргаликдаги хизматлар қиймати


= 8-сатр ёки 9-сатр

11.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини баҳолаш санасидан бошлаб бир календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда таҳлилий экспертизадан ўтказиш хизматлари қиймати



12.

Хизматлар қиймати


= 10-сатр - 11-сатр

  

9. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 8-9-сон, 97-модда