язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Умумий қоидалар. Лицензияловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2002 й. 236-сон "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.06.2002 й.

N 236


"ФАОЛИЯТНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан ҳамда лицензиялар бериш механизмини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарори билан Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, фаолиятнинг мазкур Рўйхатга киритилмаган бошқа турлари лицензияланмайди.


2. Белгилансинки, "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланган Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига мувофиқ 1-иловадаги давлат тузилмаларига лицензиялар бериш ҳуқуқи берилади.


3. Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи вазирликлар ва идоралар Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги амалдаги низомларни икки ой муддатда танқидий таҳлил қилиб чиқсинлар ҳамда янгиланган низомларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.

Низомларни ишлаб чиқишда "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига қатъий риоя қилиниши таъминлансин, бунда аризаларни қабул қилиш ва лицензиялар бериш тартиботларини имкони борича соддалаштириш назарда тутилсин.


4. Белгилансинки, Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги янгиланган тегишли низомлар қабул қилингунга қадар янги лицензиялар бериш, илгари берилган лицензияларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, уларни қайта расмийлаштириш лицензияловчи органлар томонидан "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, мазкур Қонунга зид бўлмаганда, амалга оширилади.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, айримларига ўзгартиришлар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 28 июндаги

236-сон қарорига

2-ИЛОВА


I. Ҳукуматнинг ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 4-сон, 23-модда).

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1996 йил 12 июлдаги 247-сон қарори 16-бандининг учинчи хат боши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 7-сон, 20-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш ва баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 1997 йил 7 февралдаги 68-сон қарори 1-бандининг "а" кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 4-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги Низомга қўшимчалар киритиш ҳақида" 1997 йил 21 февралдаги 99-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 7-модда).


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ноширлик фаолияти билан шуғулланиш масалаларини тартибга солиш тўғрисида" 1997 йил 11 августдаги 393-сон қарорининг 2-банди.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришга давлат монополиясини жорий этиш тўғрисида"ги Фармонини бажаришга оид чора-тадбирлар ҳақида" 1997 йил 14 августдаги 398-сон қарорининг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 8-сон, 28-модда).


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 1997 йил 23 октябрдаги 482-сон қарори 1-бандининг "г" кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 34-модда).


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарори 1-бандининг учинчи хат боши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 33-модда).


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг ишини такомиллаштириш ва республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 18 сентябрдаги 397-сон қарори 10-бандининг иккинчи хат боши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 35-модда).


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат назоратини мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 5 январдаги 2-сон қарорига 5-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 1-сон, 2-модда).


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида" 2001 йил 24 январдаги 52-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 1-сон, 5-модда).


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида" 2001 йил 29 январдаги 56-сон қарорининг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 1-сон, 7-модда) ва ушбу қарорга 2-илова.



II. Ҳукуматнинг айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 августдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвирини тайёрлаш ва уни кўплаб ишлаб чиқариш тартибининг 1-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 8-сон, 26-модда):

биринчи хат бошидаги "тегишли рухсат (лицензия) берилган корхоналар томонидан амалга оширилади" сўзлари "ушбу тасвирнинг бадиий қийматини таъминлаш ва унинг тасдиқланган эталонга тўлиқ мувофиқ бўлиши шарти билан юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хат боши чиқариб ташлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 399-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аҳолисига маиший хизмат кўрсатиш қоидаларида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 10-сон, 40-модда):

I бўлимнинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

II бўлимнинг 9-бандидаги "рухсат этувчи гувоҳномалар олинган" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 4 ноябрдаги 453-ф-сон фармойишида:

1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Белгилаб қўйилсинки, хорижий ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар (нон пишириш бўйича якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи шахслардан ташқари) кейинчалик сотиш учун нон ва нон-булка маҳсулотларини фақат ўзлари республика ташқарисидан харид қилишадиган ун ёки ғалладан пиширишлари мумкин.

2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 6, 36-модда.