язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Фаолиятнинг бошқа турлари/ Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.03.2012 й. 72-сон қарорига 1-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 15 мартдаги

72-сон қарорига

1-ИЛОВА



Аудиовизуал асарларни, фонограммалар

ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш,

сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни

тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилди:


аудиовизуал асар - бир-бири билан боғлиқ бўлган (овоз жўрлигида ёки овоз жўрлигисиз) тасвирларнинг ёзиб олинган туркумидан иборат бўлган, тегишли техника воситалари ёрдамида кўриб ва эшитиб (овоз жўрлиги бўлса) идрок этиш учун мўлжалланган ёзув, шу жумладан, кинематография, мультипликация ва анимация асарлари ҳамда кинематографияникига ўхшаш воситалар билан ифодаланган барча асарлар (теле-, кино- ва видеофильмлар, клиплар, концерт дастурларининг ёзувлари, мультфильмлар, аниме, хэнтай ва шу кабилар);


такрорлаш - аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни ёхуд улардан бир қисмини ахборот ташувчиларда (киноплёнка, видеокассеталар, лазер дисклари (CD, DVD) ва бошқа турдаги ташувчиларда) бир нусхадан ортиқ тайёрлаш, шу жумладан, кейинчалик барчанинг эътиборига етказиш учун ЭҲМ хотирасига ёзиб олиш;


барчанинг эътиборига етказиш - аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни симлар ёки симсиз алоқа воситалари орқали телекоммуникация тизимларидан фойдаланувчилар ўз танловига кўра исталган жойда ва исталган вақтда улардан фойдалана олиши мумкин бўлган тарзда барчанинг эътибори учун (пулли ёки бепул) юбориш;


фонограммаларни тайёрлаш - фонограмманинг дастлабки овозли ёзувини амалга ошириш бўйича фаолият;


ҳуқуқ эгаси - аудиовизуал асар ва ЭҲМ учун яратилган дастурга нисбатан муаллиф ёки унинг меросхўрлари, фонограммаларга нисбатан ижрочи ёки унинг меросхўрлари, фонограммани тайёрловчи, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилот, шунингдек шартнома бўйича ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асос бўйича аудиовизуал асарлар, фонограммалар ёки ЭҲМ учун яратилган дастурлардан фойдаланиш ҳуқуқини олган бошқа юридик ёки жисмоний шахслар;


ЭҲМ учун яратилган дастур - муайян натижа олиш мақсадида ЭҲМ, ЭҲМ шохобчалари ва бошқа компьютер воситаларининг ишлаши учун мўлжалланган маълумотлар ва кўрсатмалар мажмуи;

сотиш - аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни пулли ёки бепул (шу жумладан, барчанинг эътиборига етказиш йўли билан) тарқатиш;


прокатга бериш - аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни даромад олиш мақсадида вақтинчалик фойдаланиш учун бериш;


фонограмма - бирон-бир ижронинг, бошқа овозларнинг ҳар қандай фақат овозли ёзуви, аудиовизуал асарга киритилган овозли ёзув бундан мустасно.


3. Мазкур Низомнинг мақсадларига кўра қуйидаги фаолият турлари лицензияланади:

аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш;

аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни сотиш;

аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни прокатга бериш;

фонограммаларни тайёрлаш.

4. Лицензияларни бериш, амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек уни бекор қилиш ёки қайтадан расмийлаштириш ҳақидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги (лицензияловчи орган) томонидан қабул қилинади.

Ҳужжатларни қабул қилиш, улар бўйича эксперт хулосаларни тайёрлаш, лицензияларни бериш, лицензия битимларини тузиш учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги қошида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги, "Ўзбеккино" миллий агентлиги, Маданият вазирлиги ва давлат бошқарувининг бошқа органлари мутахассислари сафидан эксперт комиссияси (кейинги ўринларда Эксперт комиссия деб аталади) тузилади. Эксперт комиссияни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг директори бошқаради. Эксперт комиссиянинг таркиби ва Эксперт комиссия ҳақидаги низом Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг директори томонидан тасдиқланади.

5. Аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турлари юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

6. Аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини амалга ошириш учун намунавий (оддий) лицензия берилади.

Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензиялар умуман фаолият турига ёхуд унинг бир қисмига берилади.


7. Аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини амалга оширишга лицензия 5 йил муддатга берилади. Талабгорнинг аризасига кўра лицензия беш йилдан кам муддатга берилиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиш муддати лицензия берилган кундан эътиборан ҳисобланади.

8. Қуйидагилар билан боғлиқ фаолият лицензияланмайди:

аудиовизуал асарлар, фонограммалар ёки ЭҲМ учун яратилган дастурларни шахсий мақсадларда оилавий фойдаланиш учун такрорлаш билан боғлиқ фаолият;

ЭҲМ учун яратилган дастурларни сотиш ва такрорлаш билан боғлиқ фаолият, агар бундай фаолият ЭҲМ учун дастур яратилишини ташкил қилган ҳамда ЭҲМ учун яратилган мазкур дастурга нисбатан мутлақ мулкий ҳуқуқларга эга бўлган юридик шахс томонидан амалга оширилаётган бўлса;

ЭҲМ учун яратилган дастурларни сотиш, агар ЭҲМ учун яратилган дастурнинг қиймати ускуна (серверлар, принтерлар, компьютерлар, ноутбуклар ва ҳоказолар) қийматига киритилган бўлса.


9. Лицензия талабгорида лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган филиаллар мавжуд бўлган тақдирда, ҳар бирининг жойлашган манзили кўрсатилган ҳолда улар тегишли лицензия талаблари ва шартларига амал қилиши шарти билан, лицензияловчи орган томонидан лицензиялар реестрига тегишли маълумотлар киритилади. Шунингдек, лицензиат лицензияланган фаолиятни амалга ошириш учун филиал очган (ёпган) тақдирда, ҳар бирининг жойлашган манзили ва масъул шахс тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда лицензияловчи органни бу ҳақда ёзма хабардор қилади. Лицензияловчи орган филиал тўғрисидаги маълумотлар тушган санадан эътиборан уч иш куни ичида уларни лицензиялар реестрига киритади ва бу ҳақда лицензиатни беш иш куни ичида ёзма хабардор қилади.


II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


10. Қуйидагилар аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

лицензиатнинг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига мажбурий тарзда риоя қилиниши;

зўравонликни, порнографияни, мамлакат хавфсизлиги ва ижтимоий-сиёсий барқарорликни, фуқаролар тинчлигини, миллатлараро ва динлараро тотувликни бузишни, Ўзбекистон тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишини ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий бойликлари бузиб кўрсатилишини тарғиб қилиш учун аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, фонограммаларни тайёрлашга йўл қўймаслик юзасидан лицензиатнинг мажбурияти;

аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурлардан фойдаланилганда ҳақ тўлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мажбурий тарзда риоя қилиниши;

лицензиат томонидан лицензияланадиган фаолият ёнғин хавфсизлиги ва санитария нормалари талабларига жавоб берадиган бинолар ва хоналарда амалга оширилиши.


11. Қуйидагилар аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлашда қўшимча лицензия талаблари ҳисобланади:

а) такрорланаётган аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг техник сифатига қўйиладиган талабларга техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига, шунингдек уларни такрорлашда ва расмийлаштиришда қўйиладиган талабларга мажбурий тарзда риоя қилиниши;

б) лицензиат ёки тираж буюртмачисининг аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлашга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлашга бўлган муаллифлик ва (ёки) турдош ҳуқуқларга эга бўлиш ҳақидаги шартномалар, шунингдек уларни такрорлаш ҳақида мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар билан тузилган шартномалар)нинг мавжудлиги;

в) аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг номини кўрсатган ҳолда лицензиат томонидан такрорланган аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурлар нусхаларининг ҳисобини юритиш;

г) қуйидагиларни:

ҳуқуқ эгасининг номини;

маҳсулот номини;

ушбу маҳсулот таркибига кирган асарлар ва (ёки) турдош ҳуқуқлар объектларининг номларини;

маҳсулот тайёрланган жойнинг номини;

ёш жиҳатдан чекловларни (мавжуд бўлса) кўрсатган ҳолда аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш;

д) лицензиат штатида аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг такрорланган нусхалари ҳисобини олиб бориш учун масъул шахснинг бўлиши;

е) лицензиатда лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун мулк ҳуқуқи ёки бошқа қонуний асосда зарур ишлаб чиқариш хоналари ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарининг мавжуд бўлиши;

ж) лицензиат томонидан аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлашга доир ишлаб чиқариш фаолияти техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши.


12. Қуйидагилар аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни сотиш бўйича қўшимча лицензия талаблари ҳисобланади:

а) лицензиатнинг аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни сотишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни сотиб олиш ҳақидаги шартномалар ёки бошқа ҳужжатлар)нинг мавжуд бўлиши;

б) лицензиат томонидан аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг сотилаётган нусхаларининг ҳисоби аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг номи кўрсатилган ҳолда юритилиши;

в) аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурлар нусхаларини қуйидагиларни:

ҳуқуқ эгасининг номини;

маҳсулотнинг номини;

ушбу маҳсулот таркибига кирган асарлар ва (ёки) турдош ҳуқуқлар объектларининг номларини;

маҳсулот тайёрланган жойнинг номини;

ёш жиҳатдан чекловларни кўрсатган ҳолда сотиш;

г) лицензиат штатида аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг мавжуд бўлган ва сотилган нусхаларининг ҳисоби олиб борилиши учун масъул шахснинг бўлиши.


13. Қуйидагилар аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни прокатга беришда қўшимча лицензия талаблари ҳисобланади:

а) лицензиатнинг аудиовизуал асарлар, фонограмма ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни прокатга беришга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни прокатга бериш ҳақидаги шартномалар ёки бошқа ҳужжатлар, шунингдек аудиовизуал асарлар ва фонограммалар учун - уларни прокатга бериш ҳақида мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар билан тузилган шартномалар)нинг мавжудлиги;

б) лицензиат томонидан аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг прокатга берилаётган нусхаларининг ҳисоби аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг номи кўрсатилган ҳолда юритилиши;

в) аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни қуйидагиларни:

ҳуқуқ эгасининг номини;

маҳсулотнинг номини;

ушбу маҳсулот таркибига кирган асарлар ва (ёки) турдош ҳуқуқлар объектларининг номларини;

маҳсулот тайёрланган жойнинг номини;

ёш жиҳатдан чекловларни кўрсатган ҳолда прокатга бериш;

г) лицензиат штатида аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг прокатга берилаётган нусхалари ҳисоби олиб борилиши учун масъул шахснинг бўлиши.


14. Қуйидагилар фонограммаларни тайёрлашда қўшимча лицензия талаблари ҳисобланади:

а) фонограммаларнинг техник сифатига қуйиладиган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мажбурий тарзда риоя қилиниши;

б) лицензиат ёки тираж буюртмачисининг фонограммаларни тайёрлашга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (фонограммаларни тайёрлашда муаллифлик ва турдош ҳуқуқларга эга бўлиш ҳақидаги шартномалар)нинг мавжудлиги;

в) лицензиат томонидан тайёрланган фонограммаларнинг ҳисоби маҳсулот номи, ушбу маҳсулот таркибига кирган асарлар ва (ёки) ижролар номи, тайёрланган нусхалар сони, тайёрланган жой кўрсатилган ҳолда олиб борилиши;

г) лицензиат штатида тайёрланган фонограммаларнинг ҳисоби олиб борилиши учун масъул шахснинг бўлиши;

д) лицензиатда лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун мулк ҳуқуқи ёки бошқа қонуний асосда зарур бўлган ишлаб чиқариш хоналари ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарининг мавжудлиги;

е) лицензиат томонидан фонограммаларни тайёрлашга доир ишлаб чиқариш фаолияти техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мос келадиган асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши.

17. Лицензия битимида ушбу Низомнинг 10 - 14-бандларидан келиб чиқадиган аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.


III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


18. Лицензия талабгори лицензия олиш учун лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк номи ва банкдаги ҳисоб-китоб рақами;

лицензия бериладиган фаолият тури (ёхуд унинг бир қисми);

б) юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

е) ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат.


19. Лицензия талабгори томонидан ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш фаолиятини амалга ошириш учун:

лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган мавжуд моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар тўғрисидаги маълумотлар;

лицензия талабгорининг аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар ("Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 38 - 42-моддаларига мувофиқ тузилган аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлашга бўлган муаллифлик ва (ёки) турдош ҳуқуқларга эга бўлиш тўғрисидаги шартномалар)нинг нусхалари;

меҳнат дафтарчаси ва ишга қабул қилинганлик ҳақидаги буйруқ нусхалари - аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг такрорланган нусхаларининг ҳисоби олиб борилиши бўйича масъул шахс учун;

б) аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни сотиш фаолиятини амалга ошириш учун:

лицензия талабгорининг аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни сотиш ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг сотиб олинганлиги тўғрисидаги ҳужжат (шартнома, инвойс ва ҳоказолар);

меҳнат дафтарчаси ва ишга қабул қилинганлик ҳақидаги буйруқ нусхалари - сотилаётган аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг ҳисоби олиб борилиши бўйича масъул шахс учун;

в) аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни прокатга бериш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун:

лицензия талабгорининг аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни прокатга бериш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни сотиб олиш учун олди-сотди шартномалари)нинг нусхалари;

меҳнат дафтарчаси ва ишга қабул қилинганлик ҳақидаги буйруқ нусхалари - прокатга берилаётган аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг ҳисоби олиб борилиши бўйича масъул шахс учун;

г) фонограммаларни тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш учун:

лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган мавжуд моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар тўғрисидаги маълумотлар;

лицензия талабгорининг фонограммаларни тайёрлаш ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар ("Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 38 - 42-моддаларига мувофиқ тузилган фонограммаларни тайёрлаш тўғрисидаги шартномалар)нинг нусхалари;

меҳнат дафтарчасининг нусхаси ва ишга қабул қилинганлик ҳақидаги буйруқ - тайёрланаётган фонограммаларнинг ҳисоби олиб борилиши бўйича масъул шахс учун.

19-1. Лицензияловчи орган рухсатнома бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 18 ва 19-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

20. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


21. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд уларни олганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклида етказиб берилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Лицензияловчи органга лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар масъул шахс (эксперт комиссиянинг котиби) томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси лицензия талабгорига бевосита, почта алоқаси воситаси орқали ёки ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юборилади (топширилади).

22. Нотўғри ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



IV. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯНИ

БЕРИШ ЁКИ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


23. Лицензия талабгори аризаси кўриб чиқилганлиги учун ҳар бир фаолият тури бўйича қонун ҳужжатларида тўлов кунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


24. Аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.


25. Эксперт комиссияси ариза олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар бўйича экспертиза хулосаси тайёрлайди ва таклифини тақдим этади.

Эксперт комиссиясининг экспертиза хулосасига асосан лицензияловчи орган лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

26. Эксперт комиссияси тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун муддатда лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.

Лицензия беришга қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда почта алоқаси воситалари ёки ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда юборилади (топширилади).

27. Лицензия битими лицензияловчи орган билан лицензиат ўртасида тузилади, унда қуйидагилар бўлиши керак:

битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаб турган лавозими;

томонларнинг реквизитлари;

амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилаётган фаолиятнинг аниқ тури;

лицензияланадиган фаолият амалга ошириладиган манзил;

лицензиянинг амал қилиш муддати;

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;

аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш фаолиятининг ўзига хос бўлган бошқа шартлари.

Лицензияловчи орган томонидан лицензия битими эксперт комиссияси раҳбари томонидан имзоланади.

Лицензия битими икки нусхада - лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.

28. Лицензиялар эксперт комиссияси томонидан белгиланган шаклдаги бланкаларда расмийлаштирилади ва лицензияловчи органнинг раҳбари томонидан имзоланади.

Лицензиялар бланклари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.


29. Фаолиятнинг лицензияланадиган ҳар бир тури фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқига оид лицензия берилганлиги ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи маблағлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига ўтказилади.

30. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва лицензия битими имзолангандан кейин уч кун муддатда берилади.


31. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


32. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек мансабдор шахснинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


33. Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).

Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги билдиришномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.


34. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Бунда эксперт комиссия ҳужжатлар такроран тақдим этилгандан кейин олти кун мобайнида улар юзасидан эксперт хулосани тайёрлайди ва лицензияловчи органга лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тақдим этади.

Лицензияловчи орган эксперт комиссиясининг таклифи олингандан кейин тўрт кун муддатда уни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.

Лицензия талабгорларининг аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.



V. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ,

ДУБЛИКАТ БЕРИШ

35. Лицензиат ўзгартирилган, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.

Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолият турини олдин берилган лицензия асосида амалга оширади.

Такрорланадиган, сотиладиган, прокатга бериладиган аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг ҳисобини юритиш учун масъул бўлган шахс ўзгарган тақдирда, лицензиат лицензияловчи органга бир ҳафта муддат ичида меҳнат дафтарчаси нусхаси билан биргаликда ва ишга қабул қилинганлик ҳақидаги буйруқни тақдим этиши шарт.

36. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

37. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия шартномасига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилади ёхуд янги лицензия шартномаси тузилади.

Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.


38. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


39. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.

Лицензиянинг дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.



VI. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


40. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.

41. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

қонунчиликда белгиланган тартибда режали текшириш;

лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда, лицензиатнинг уларга риоя этишини белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш.

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фаолият лицензиясиз амалга оширилиши ҳоллари аниқланган тақдирда лицензияловчи орган материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўриш учун белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборади.

42. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи орган томонидан икки нусхада далолатнома (маълумотнома) тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчиси лицензияловчи органда қолади.

43. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан текширишлар ўтказиш учун лицензияловчи орган тегишли ташкилотлар мутахассисларини жалб қилиши мумкин.

44. Назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўз ваколатлари доирасида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги ҳолатларини аниқлаганда лицензияловчи органга аниқланган бузилишлар тўғрисида маълум қиладилар.


VII. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ

ТУРИШ, ТЎХТАТИШ, ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


45. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 - 24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензияловчи орган қарори асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.



VIII. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


46. Лицензияловчи орган лицензиялар реестрини юритади.

Реестрда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

лицензияланадиган фаолият турининг номи;

лицензияланадиган фаолият тури амалга ошириладиган жой манзили;

лицензиянинг умуман фаолият турига ёки унинг бир қисмига берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

лицензиянинг берилган санаси ва тартиб рақами;

лицензиянинг амал қилиш муддати;

лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатишнинг асослари ва санаси;

лицензияни бекор қилишнинг асослари ва санаси;

дубликат беришнинг асослари ва санаси.


47. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтида жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.





Низомга

ИЛОВА



Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ

учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга

бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича

фаолият турларини лицензиялаш

СХЕМАСИ

      

Босқичлар


Субъектлар




Тадбирлар


Бажариш муддатлари



























1-босқич


Лицензия даъвогари - юридик шахс




       

1. Аудиовизуал асарлар, фонограмма ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, уларнинг прокати, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Лицензияловчи органга ҳужжатларни бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этади.

      


лицензия талабгори хоҳишига кўра
















































































































































































































































2-босқич


Эксперт комиссияси




        

1. Эксперт комиссиясининг котиби ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

2. Экспертиза хулосасини тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида таклиф киритади.

3. Лицензия талабгори томонидан лицензия беришни рад этишга асос бўлган сабаблар бартараф этилган ҳолда ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда уларни кўриб чиқади ва хулосани тайёрлайди.

       


ҳужжатларни қабул қилишнинг регламентида белгиланган куни;

аризалар олингандан кейин 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда;

ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин 6 кун мобайнида



































































































































































































3-босқич


Лицензияловчи орган




     

1. Эксперт комиссияси таклифини кўриб чиқади ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади

       


5 кундан ортиқ бўлмаган муддатда (ҳужжатлар қайта кўрилганда, эксперт комиссиясининг экспертиза хулосаси тақдим этилгандан кейин 4 кун мобайнида)



































































































































4-босқич


Эксперт комиссияси




      

1. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.

2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ёзма билдиришнома юборилади (топширилади).

3. Реестрга тегишли ёзувни ёзиб қўяди.

      


тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида


































































































































































































5-босқич


Лицензиат




      

Лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ҳамда лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

      


лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай













































































































Лицензия талабгори




       

1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.

2. Лицензия талабгорларининг аризалари қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

       


лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда











































































































































































6-босқич


Эксперт комиссияси




       

1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда, тегишли лицензия бланкларини расмийлаштиради.

2. Расмийлаштирилган лицензияни лицензиатга беради.

      


1) лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўлангандан кейин бир кун муддатда;

2) лицензия имзолангандан кейин бир кун муддатда
















































































































7-босқич


Лицензияловчи орган раҳбари




       

Эксперт комиссияси томонидан расмийлаштирилган лицензияларни имзолайди.

     


лицензия расмийлаштирилгандан кейин бир кун муддатда
















   

   

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 12-сон, 130-модда