ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Халқаро кўргазмалар, танловлар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2012 й. 73-сон "Чет элда кўргазма-ярмарка фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.03.2012 й.

N 73


ЧЕТ ЭЛДА КЎРГАЗМА-ЯРМАРКА

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Чет элда ўтказилаётган Ўзбекистоннинг миллий кўргазма-ярмаркаларида ва халқаро кўргазма-ярмаркаларда маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз маҳсулотлари тақдимотини ўтказиш ва экспорт контрактлар тузиш орқали иштирок этишини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг миллий кўргазма-ярмаркаларини ҳар йиллик асосида ташкил этиш ва маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларнинг чет элдаги халқаро кўргазма-ярмаркаларда кенг иштирок этиши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Чет элда маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларнинг кўргазма-ярмарка фаолиятини ташкил этишга, шу жумладан, экспорт салоҳияти тақдимотига ва экспорт контрактлар тузишга кўмаклашиш бўйича иловага* мувофиқ таркибда Идоралараро ишчи гуруҳ ташкил этилсин. Қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг миллий кўргазма-ярмаркалари ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларни кенг жалб этган ҳолда юқори даражада ташкил этилиши ва ўтказилиши билан боғлиқ тадбирларни мувофиқлаштириш;

маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларга, энг аввало кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига чет элда ўтказиладиган халқаро кўргазма-ярмаркаларда қатнашишга тайёргарлик кўришда, экспозицияни ташкил этишда, саноат тармоқларининг инвестиция, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти тақдимотларини ўтказишда ва экспорт контрактлар тузишда кўмаклашиш;

маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларнинг кўргазма-ярмарка фаолияти натижадорлигини, шу жумладан, замонавий ахборот технологияларидан кенг ва юқори самарали фойдаланиш ҳамда чет элда Ўзбекистоннинг миллий кўргазма-ярмаркалари ва халқаро кўргазма-ярмаркаларда қатнашадиган маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларни танлаш воситасида ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг етакчи ишлаб чиқарувчи ҳамда маҳсулотларнинг юқори сифатли ва рақобатбардошли турларини экспорт қилувчи сифатида халқаро кўргазма-ярмаркалардаги юқори рейтингига эришишни таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги чет элда кўргазма-ярмарка фаолиятини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул орган этиб белгилансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг таклифлари ҳамда хорижий давлатлар билан аҳдлашувлар асосида чет элда Ўзбекистоннинг миллий кўргазма-ярмаркалари ва халқаро кўргазма-ярмаркаларда маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларнинг қатнашишини ташкил этиш учун чет элда Ўзбекистоннинг миллий кўргазма-ярмаркалари ва халқаро кўргазма-ярмаркалар рўйхатини ҳар йили 10 ноябргача тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

"Ўзтадбиркорэкспорт" акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг реклама тадбирларини ўтказишда, уларнинг халқаро кўргазмалар-ярмаркаларда қатнашишини ташкил этишда ахборот ва маслаҳат ёрдамлари кўрсатишда уларга кўмаклашсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда чет элда ўтказилаётган Ўзбекистоннинг миллий кўргазма-ярмаркалари ва халқаро кўргазма-ярмаркалар доирасида қатнашишни ташкил этиш ва экспорт контрактлар тузиш ишлари натижалари бўйича маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларнинг мутахассисларини рағбатлантириш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарини жалб этган ҳолда маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларнинг халқаро кўргазма-ярмаркаларда қатнашиши учун имтиёзли тарифларни қўллаш, шунингдек хорижий компаниялар вакилларини чет элда Ўзбекистоннинг миллий кўргазма-ярмаркаларида қатнашишга таклиф этиш масалаларини мунтазам равишда ишлаб чиқсин.


6. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кўргазмалар ва ярмаркаларда қатнашиш, шу жумладан, чет элда ўтказиладиган кўргазмалар ва ярмаркаларда қатнашиш билан боғлиқ харажатлар белгиланган тартибда юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқишда чиқариб ташланадиган реклама харажатларига тегишлилиги маълумот учун қабул қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси дирекцияси Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини 2012 йил 1 августдан бошлаб Интернет глобал тармоғи орқали "онлайн" режимида экспортга сотиш механизмини жорий этсин.


8. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда чет элда ўтказиладиган Ўзбекистон Республикасининг миллий кўргазма-ярмаркаларида ва халқаро кўргазма-ярмаркаларда қатнашадиган маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларга кўргазма экспонатларини ташишда имтиёзли тарифлар бўйича хизматлар кўрсатсин.


9. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларнинг чет элда кўргазма-ярмаркаларда қатнашишини ташкил этиш ишларининг барча босқичлари ва кўргазма-ярмарка фаолиятининг якунлари оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 12-сон, 131-модда





























































Время: 0.1943
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск